Бу канал ким учун?
Агар ишингиз ҳужжат, таҳлил, расмий ёзишмалар ва текширув материаллари билан боғлиқ бўлса — бу канал сиз учун.
Бу ерда сунъий интеллект “чиройли расм” ёки шунчаки кўнгилочар восита сифатида эмас, балки:
— ҳужжат билан ишлашни тезлаштириш,
— такрорланувчи юмушларни қисқартириш,
— ҳуқуқий ва ахборот хавфларини камайтириш учун иш қуроли сифатида кўрилади.
Канални асосий йўналиши:
— расмий ҳужжатлар билан ишлашда AI’дан фойдаланиш
— қоғозбозликни камайтирувчи prompt ва алгоритмлар
— AI билан ишлашдаги ҳуқуқий ва ахборот хавфлари
Бу ерда оммавий хайп, арзон лайфхак ёки шунчаки AI янгиликлари эмас, амалда ишлайдиган профессионал ечимлар бўлади.
Қисқаси, бу канал — технологияни ишига бўйсундирмоқчи бўлган мутахассиснинг рақамли иш столи.
@prompt_data

🔥3
ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА ЮКЛАШ МУМКИНМИ?
Кўпчилик ўйлайдики, агар ChatGPT ёки бошқа нейротармоққа ФИШ ёки паспорт рақамини киритмасам, демак хавф йўқ.
Аслида эса бу хато.
Қонунчилик нуқтаи назаридан, шахсни ҳатто билвосита аниқлаш имконини берувчи маълумот ҳам шахсга доир маълумот ҳисобланади. Демак, исмни ўчириб қўйишнинг ўзи ҳар доим ҳам етарли эмас.
Муаммо шундаки, ишни тезлатиш учун айримлар ариза, ички ҳужжат, тиббий маълумот, текширув материаллари ёки бошқа махфий ҳужжатларни оммавий сунъий интеллект сервисларига юклайди. Шу жойдан ҳуқуқий хавф бошланади.
Чунки бундай маълумотлар орасида:
— шахсга доир маълумотлар
— хизмат сири
— тижорат сири
— адвокатлик ёки тиббий сир
бўлиши мумкин.
Бундай маълумотларни оммавий AI тизимларига узатиш ҳар доим ҳам қонуний эмас.
Нима қилиш керак?
1. Аввал текширинг.
Матнда шахсни аниқлаш мумкин бўлган ёки махфий тусга эга маълумот борми?
2. Анонимлаштиринг.
Исмлар, манзиллар, рақамлар, контактлар ва бошқа идентификаторларни олиб ташланг.
3. Созламаларни кўринг.
Моделни сизнинг маълумотларингиз билан ўқитиш функцияси ёқилмаганига ишонч ҳосил қилинг.
4. Шубҳа бўлса — юкламанг.
Энг хавфсиз қарор кўпинча шу.
Сунъий интеллект сирдош эмас. У иш қуроли.
Шунинг учун оддий қоида бор:
Агар бу матнни эртага очиқ жойда кўришни истамасангиз, уни AI’га аслича юкламанг.

🔥4
РАҲБАРГА КИРИТИЛАДИГАН ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЯХШИЛАШ
Кўпчилик раҳбарият учун ҳужжат тайёрлашда асосий вақтини Word дастурида матнни форматлаш, жадвалларни тўғирлаш ва визуал кўриниш беришга сарфлайди. Натижада асосий эътибор техник ишларга чалғиб, ҳужжатнинг ўқилувчанлиги пасайиб кетади.
Раҳбарга олиб кириладиган айрим таҳлилий материаллар профессионал, тушунарли ва расмий услубда бўлиши учун сунъий интеллектда тайёр ечим мавжуд. Бунинг учун қуйидаги промптдан фойдаланишни тавсия берамиз:
▸ Шпаргалка — тайёр промпт:
▸ Қайси чат-ботда ишлатиш керак?
Бу усул учун энг қулай восита — Claude (claude.ai), чунки у HTML кодини яратиб, PDF форматда юклаб бериши мумкин. Бунинг учун промпт охирига қуйидагини қўшинг:

Сенинг ролинг: корпоратив ҳужжатлар дизайни бўйича етакчи мутахассис (McKinsey/BCG даражасида) ва HTML/CSS эксперти.
Вазифа: қуйидаги матнни A4 форматидаги профессионал бир саҳифали HTML-ҳужжатга айлантир, PDF экспортга оптималлаштир.
Рангlar:
— Асосий: #1a3a5c
— Акцент (ижобий): #2e7d32
— Хавф: #d32f2f
— Карточкалар фони: #f4f7f9
Тузилма:
— Hero Header: тўқ кўк фон, оқ матн, бош ҳарфлар
— Callout блоклари: чап томонда рангли чизиқ (қизил = хавф, яшил = маслаҳат)
— Step Cards: CSS Grid 2×2, ярим шаффоф рақам (opacity: 0.04)
— Рўйхатларда эможи: ✅ ❌ ⚠️ 👤 🔒
— Footer: чапда ном, ўнгда тег
Техник талаблар:
— Шрифт: Google Fonts Inter (кирилл қўллаб-қувватланади)
— body: margin 0, padding 0, display block
— width: 210mm, min-height: 297mm
— -webkit-print-color-adjust: exact !important
— Тақиқланган: position fixed, vh бирликлари, карточкаларда overflow hidden
Жавоб формати: фақат HTML-код, изоҳларсиз.
Матн:
[МАТНИНГИЗНИ ШУ ЕРГА КИРИТИНГ]
▸ Қайси чат-ботда ишлатиш керак?
Бу усул учун энг қулай восита — Claude (claude.ai), чунки у HTML кодини яратиб, PDF форматда юклаб бериши мумкин. Бунинг учун промпт охирига қуйидагини қўшинг:
Тайёр HTML кодни менга PDF файл сифатида юклаб бер.@prompt_data
👍2🔥1
Рақамли иш столи
РАҲБАРГА КИРИТИЛАДИГАН ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЯХШИЛАШ Кўпчилик раҳбарият учун ҳужжат тайёрлашда асосий вақтини Word дастурида матнни форматлаш, жадвалларни тўғирлаш ва визуал кўриниш беришга сарфлайди. Натижада асосий эътибор техник ишларга чалғиб…
Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_—_Президент_мурожаати.pdf
448.8 KB
Сунъий интеллект ишлов берганидан КЕЙИН ✨
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
90% иш битай деганда панд берадиган СИ ва унга қарши энг зўр ечим
Биз муайян билимга эга бўлиб, бирор вазифа ёки лойиҳанинг 90-99% ишини ўз тажрибамиз билан қиламиз. Якунлашга бир қадам қолганда, қолган 1-10% жойида иккиланиб ёки ниманидир билмай, Сунъий Интеллектдан ёрдам сўраймиз. Ва шу ерда биз кутмаган нарса содир бўлади.
Баъзан у умуман бошқа ва нотўғри жавоб бера бошлайди. Иккиланиб текшириб кўрсак, ёлғон тўқиётгани маълум бўлади. Натижада тўғри маълумотни барибир ўзимиз интернетдан, китоблардан ёки устозлардан қидиришга мажбур бўламиз. СИ бизга ёрдам бериш ўрнига янги жумбоқ яратиб беради ва ўша 1-10% муаммомиз (сарфланадиган вақт ҳисобига) 20-40, ҳатто 90% га айланиб кетади.
Бундай пайтларда ёлғон гапирмайдиган, ишончли маълумотнинг қадри жуда баланд бўлади. Менга бундай вазиятларда энг кўп ёрдам берган ечим — Google компаниясининг NotebookLM маҳсулоти бўлди.
Функциялари жуда интуитив. Кирсангиз, сизни "Сизни қандай маълумот қизиқтиради?" деган ойна кутиб олади. Сиз унга интернетдан, YouTube'дан манзилларни, хоҳлаган форматдаги файлларни (китоб, мақола, сурат, аудио, видео, ҳатто матн нусхасини) юклашингиз мумкин. Шундан сўнг у фақатгина сиз берган манбалар билан танишиб олиб, хизмат қилишга тайёр бўлади. (Бундай аралаш форматларни юклаш имконияти ҳозирча фақат 2 та инструментда бор: NotebookLM ва Recall 2.0. Иккинчисини кейинроқ алоҳида пост қиламан).
Ойна буклетга ўхшаб 3 та устунга (қисмга) бўлинган:
📁 1-қисм: Манбалар. Юкланган ҳужжатларингиз шу ерда туради. Энг кучли томони — бу ерда "Чуқур тадқиқот" (Deep Research) режими бор. Агар сиздаги маълумот кемтиклик қилса ёки ўзи таклиф қилган саволлардан бири қизиқтириб қолса, у ўзи интернетдан янги манбаларни тортиб келиб, шу ернинг ўзида "импорт қилиш" тугмасини чиқариб беради. Жуда муҳим жиҳати: бу база фақат ўзингиз учун ёпиқ бўлади, Google уни ўз мақсадларида ишлатмайди.
💬 2-қисм: Чат. Бу ерда манбалар бўйича савол-жавоб қиласиз. Хоҳлаган тилингизда (ҳатто ўзбекча) сўрасангиз, у ўша тилдаги манбаларни топиб жавоб бераверади. Энг зўр жиҳати: у ҳар бир гапининг охирида рақам қолдиради — устига боссангиз, бу гапни манбанинг айнан қаеридан олганини кўрсатиб беради (Юристлар учун идеал фактчекинг).
🪄 3-қисм: Студия. Бу энг қизиғи. Программа сиз йиққан маълумотларни бир зумда аудио, видео, презентация, карточкалар, имтиҳон саволлари ёки инфографикага айлантириб беради. (Ишонмасангиз, шу постга илова қилинган инфографика ва пастдаги ўзбекча презентацияга қаранг — уларнинг иккиси ҳам айнан шу Студияда яратилган!).
🔗 Инвестиция ва Gemini экотизими
Сўнгги вақтларда Gemini экотизимига уланадиган шундай фойдали сервислар кўпайиб боряпти. Мен матн ва ҳужжатлар билан ишлашда ChatGPT, Claude ёки Copilot'ни бир четга суриб, айнан Gemini Advanced (Pro) версиясига ойига 20$ тўлаб ишлатяпман ва бунга умуман афсусланмайман.
Чунки бу пуллар эвазига бошқа тизимлардан кўра кўпроқ устунлик оламан: NotebookLM'да энг ақлли моделнинг хатосиз таҳлиллари, Gemini'нинг ўзида чекловисиз сифатли расмлар яратиш имконияти ва бутун Google экотизими билан тикилган хавфсиз интеграция. Бу мен учун шунчаки харажат эмас, рутинадан (бир хилда такрорланувчи ишлардан) қутулиш учун қилинган энг тўғри сармоя.

🔥2👍1
ChatGPT сурат яратишда Gemini’дан ўтиб кетяптими?
Аввал инфографика ва расмлар учун кўпроқ Gemini (“nano banana”) дан фойдаланардим. Матн кам бўлса яхши чиқарди, лекин матн кўпайса, барибир Photoshop’да қўлда тўғрилашга тўғри келарди.
Яқинда ChatGPT’нинг янги сурат генерациясини синаб кўрдим. Ростини айтсам, натижа анча ҳайратлантирди. Матнли инфографикаларда ҳам жойлашув, ранг, иконка ва умумий кўриниш анча тоза чиқяпти.
Пастдаги расмларда солиштириш мумкин:
1️⃣ Исходник (манба)
2️⃣ Шаблон
3️⃣ Gemini натижаси
4️⃣ ChatGPT натижаси
Ҳозир маълумотни шунчаки ёзиш эмас, уни чиройли ва тушунарли кўрсатиш ҳам муҳим бўлиб қолди.
Айниқса презентация, лойиҳа ва тушунтирувчи постларда бу жуда қўл келади.

🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
Фарзандинг Netflix ўрнига Claude га обунани сўраганда...
____
Когда твой ребёнок просит подписку на Claude вместо Netflix...
© Machine learning interview

🔥4😁3👍1
Бир танишим планнер тайёрлашда ёрдам беришимни сўради. Қўлида фақат эски қоғоз календарь бор эди.
Бир қарашда оддий ишдек: катаклар, ой номи, ҳафта кунлари, саналар. Аввал Photoshop’да ўзим ясашни бошладим. Лекин амалда майда иши кўп экан: бир ойни текис чиқариш, кейин шу форматни 2026 ва 2027 йил учун 24 марта тўғри такрорлаш керак, саналарни ҳафта кунларига тўғрилаб қўйиш керак.
Кўчада бу иш учун дизайнерлар шу танишимдан соатига 400 000 сўмдан беришни бекорга сўрамаган экан.
Шунда эксперимент сифатида ChatGPT’да топшириқ берсам ҳудди оригиналдек кўринишда ва сифатда PNG (расм), PDF (матн), XLSX (жадвал) форматларда планнер тайёрлаб берди.
Менимча одамни вақти машина қила оладиган майда ишга кетмаслиги керак.

❤2🔥2👏2