Аҳоли сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни билса давлатга нима фойда?
Кўпчиликда табиий савол туғилади: "Мен сунъий интеллектни ўргансам ўзимга фойда, даромадим ошади. Лекин давлат нега буни ҳамма билишини хоҳлаяпти? Унинг манфаати нимада?"
Жаҳон тажрибаси ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аҳолининг "рақамли саводхонлиги" (хусусан, AI бўйича) давлат учун стратегик ресурсга айланиб улгурди.
1. Иқтисодий тезлашиш (Акселерация)
Давлат учун энг муҳим кўрсаткичлардан бири — меҳнат унумдорлиги. Глобал таҳлилларга кўра, сунъий интеллект чуқур жорий қилинган соҳаларда иш унумдорлиги бошқаларига қараганда қарийб 5 баробар тезроқ ўсмоқда.
2. Глобал меҳнат тақсимотидаги ўрин
Кўз ўнгимизда дунё иқтисодиётида янги "рақамли бўлиниш" юз бераябти. Мамлакатлар иккига ажралишни бошлаган: технология яратувчи/бошқарувчилар ва шунчаки фойдаланувчилар (ёки ундан бехабарлар).
3. "Рақамли фуқаро" ва бошқарув самарадорлиги
AI саводхонлиги — бугунги кунда шунчаки техник кўникма эмас, балки замонавий жамиятда яшаш учун зарур бўлган базавий "фуқаролик асоси"га айланмоқда.
Глобал тенденция
Бугунги кунда кўплаб давлатлар бу йўналишга катта инвестиция киритмоқда. Масалан, АҚШда йирик компаниялар 2030 йилгача 10 миллион кишини AI бўйича сертификатлашни режа қилган бўлса, Ўзбекистонда ҳам яқинда "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" каби йирик лойиҳалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси — юқоридаги глобал тенденцияларга бўлган реакция ҳисобланади.
Аҳолининг сунъий интеллектни ўрганишдан давлатни манфаати — иқтисодий келажакни ва хавфсизликни таъминлаш зарурати.
Шахсий ва давлат манфаатлари бир нуқтада кесишган жойи эса — икки томонни ҳам замон талабига мослашиш истагида экани.
@prompt_data

Мантиқ: Аҳолининг катта қисми замонавий воситалар билан самарали ишласа, мамлакат ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот) ҳажми тезроқ ўсади. Қолоқ технологиялар билан эса юқори иқтисодий ўсишга эришиб бўлмайди.
2. Глобал меҳнат тақсимотидаги ўрин
Кўз ўнгимизда дунё иқтисодиётида янги "рақамли бўлиниш" юз бераябти. Мамлакатлар иккига ажралишни бошлаган: технология яратувчи/бошқарувчилар ва шунчаки фойдаланувчилар (ёки ундан бехабарлар).
Мантиқ: Агар давлат ўз аҳолисини оммавий равишда замонавий кўникмаларга ўқитмаса, у глобал занжирда фақат "арзон ва малакасиз ишчи кучи" етказиб берувчи бўлиб қолиш хавфи бор. Замонавий кадрлар — бу давлатнинг глобал рақобатбардошлигини гарови.
3. "Рақамли фуқаро" ва бошқарув самарадорлиги
AI саводхонлиги — бугунги кунда шунчаки техник кўникма эмас, балки замонавий жамиятда яшаш учун зарур бўлган базавий "фуқаролик асоси"га айланмоқда.
Мантиқ: Технологияни тушунадиган аҳоли рақамли давлат хизматларидан осон фойдаланади, бюрократия камаяди, коррупцион факторлар қисқаради. Бу давлат бошқаруви тизимини арзонлаштиради ва самаралироқ қилади.
Глобал тенденция
Бугунги кунда кўплаб давлатлар бу йўналишга катта инвестиция киритмоқда. Масалан, АҚШда йирик компаниялар 2030 йилгача 10 миллион кишини AI бўйича сертификатлашни режа қилган бўлса, Ўзбекистонда ҳам яқинда "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" каби йирик лойиҳалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси — юқоридаги глобал тенденцияларга бўлган реакция ҳисобланади.
Аҳолининг сунъий интеллектни ўрганишдан давлатни манфаати — иқтисодий келажакни ва хавфсизликни таъминлаш зарурати.
Шахсий ва давлат манфаатлари бир нуқтада кесишган жойи эса — икки томонни ҳам замон талабига мослашиш истагида экани.
@prompt_data
👏4👍2🔥2❤1
ChatGPT сени "тоғангмас".
Кўпчилик каби, сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни бошлаган вақтимда ChatGPT га ҳар сафар худди тирик одамга ёзгандек "Салом, қалайсан, менга ёрдам керак" деб мурожаат қилар эдим. Бу, эҳтимол, биздаги шарқона одобдандир — ҳатто темир билан ҳам хушмуомала бўлишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бундай муносабатни фойдаси бормикан?
Яқинда OpenAI нинг янги моделларга (GPT-5, o1) мўлжалланган расмий қўлланмасини ўқиб чиқдим ва бир ҳақиқатни тушуниб етдим: бизнинг бу "одоб-ахлоқимиз" сунъий интеллектга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, уни чалғитар экан.
Гап шундаки, модел ҳар бир сўзни алоҳида "токен" (бўлак) деб қабул қилар экан, қанча кўп кириш сўзлари ва илтифотларни ишлатсангиз, унинг диққати асосий мақсаддан шунчалик узоқлашар экан. Сунъий интеллект соҳасида Энг қимматли нарса — бу "контекст ойнаси" (хотираси) ҳисобланади, биз эса тушунмасдан уни салом-алик билан тўлдириб ташлаяпмиз.
Дейлик, қўлингизда 10 вароқли муҳим ҳужжат лойиҳаси бор ва сиз уни ўрганиб чиқмоқчисиз. Одатда кўпчилигимиз бундай ёзамиз:
Ҳудди яхши муомалада бўлсак, сифатли жавоб оладигандек.
Бироқ, бундай пайтда AI ҳам сизга мослашиб, узун ва умумий гаплар билан жавоб қайтаради. Натижада жавоб сифати тушади.
Хўш, унда қандай йўл тутиш керак?
Промпт (сўров) муҳандислари маслаҳатига кўра, энг тўғри йўл — бу "ҳарбийча" аниқлик. Ҳиссиётларни четга суриб, тўғридан-тўғри мақсадга ўтинг:
Фарқи ер билан осмонча. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Агар матн жуда узун бўлса-чи?
Бундай ҳолатлар учун яна бир қизиқ "лайфхак" бор. Агар сиз сўровингиз бошида буйруқни ёзиб, пастига узун ҳужжат ташласангиз, робот охирига келганда бошидаги гапни "унутиб" қўйиши мумкин. Шунинг учун, тажрибали фойдаланувчилар "Сэндвич усули"ни қўллайдилар: буйруқни матннинг бошига ҳам, охирига ҳам ёзиб қўядилар.
Масалан:
Бу ерда [Буйруқ] + [Матн] + [Буйруқ] схемаси ишлатилиши натижасида робот матнни ўқиб бўлиши билан кўзи "Эслатма"га тушади ва нима қилиш кераклигини яна бир бор "уқволади".
Хулоса қилиб айтганда...
Сунъий интеллект — бу бизнинг дўстимиз, ҳамкасбимиз ёки "тоғамиз" эмас ) . У — болға каби бир восита. Болғага қараб "илтимос, михни қоқ" деб ялинмаймиз-ку, тўғрими? -🔥
@prompt_data
Кўпчилик каби, сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни бошлаган вақтимда ChatGPT га ҳар сафар худди тирик одамга ёзгандек "Салом, қалайсан, менга ёрдам керак" деб мурожаат қилар эдим. Бу, эҳтимол, биздаги шарқона одобдандир — ҳатто темир билан ҳам хушмуомала бўлишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бундай муносабатни фойдаси бормикан?
Яқинда OpenAI нинг янги моделларга (GPT-5, o1) мўлжалланган расмий қўлланмасини ўқиб чиқдим ва бир ҳақиқатни тушуниб етдим: бизнинг бу "одоб-ахлоқимиз" сунъий интеллектга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, уни чалғитар экан.
Гап шундаки, модел ҳар бир сўзни алоҳида "токен" (бўлак) деб қабул қилар экан, қанча кўп кириш сўзлари ва илтифотларни ишлатсангиз, унинг диққати асосий мақсаддан шунчалик узоқлашар экан. Сунъий интеллект соҳасида Энг қимматли нарса — бу "контекст ойнаси" (хотираси) ҳисобланади, биз эса тушунмасдан уни салом-алик билан тўлдириб ташлаяпмиз.
Дейлик, қўлингизда 10 вароқли муҳим ҳужжат лойиҳаси бор ва сиз уни ўрганиб чиқмоқчисиз. Одатда кўпчилигимиз бундай ёзамиз:
"Ассалому алайкум! Илтимос, вақтинг бўлса, мана бу ҳужжатни кўриб чиқсанг..."
Ҳудди яхши муомалада бўлсак, сифатли жавоб оладигандек.
Бироқ, бундай пайтда AI ҳам сизга мослашиб, узун ва умумий гаплар билан жавоб қайтаради. Натижада жавоб сифати тушади.
Хўш, унда қандай йўл тутиш керак?
Промпт (сўров) муҳандислари маслаҳатига кўра, энг тўғри йўл — бу "ҳарбийча" аниқлик. Ҳиссиётларни четга суриб, тўғридан-тўғри мақсадга ўтинг:
"Вазифа: Ҳужжат лойиҳасини экспертиза қил. Талаб: Фақат хавфларни ажратиб бер (ёки хавфлар рўйхатини бер). Ортиқча гап керак эмас."
Фарқи ер билан осмонча. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Агар матн жуда узун бўлса-чи?
Бундай ҳолатлар учун яна бир қизиқ "лайфхак" бор. Агар сиз сўровингиз бошида буйруқни ёзиб, пастига узун ҳужжат ташласангиз, робот охирига келганда бошидаги гапни "унутиб" қўйиши мумкин. Шунинг учун, тажрибали фойдаланувчилар "Сэндвич усули"ни қўллайдилар: буйруқни матннинг бошига ҳам, охирига ҳам ёзиб қўядилар.
Масалан:
1.
"Вазифа: Қуйидаги матн ичидан фақат молиявий жарималарни топиб бер.
2.
[Шу ерга 50 бетлик матн қўйилади...]
3.
Эслатма: Юқоридаги матнни ўқиб бўлган бўлсанг, энди ундан фақат молиявий жарималарни рўйхат қилиб чиқар."
Бу ерда [Буйруқ] + [Матн] + [Буйруқ] схемаси ишлатилиши натижасида робот матнни ўқиб бўлиши билан кўзи "Эслатма"га тушади ва нима қилиш кераклигини яна бир бор "уқволади".
Хулоса қилиб айтганда...
Сунъий интеллект — бу бизнинг дўстимиз, ҳамкасбимиз ёки "тоғамиз" эмас ) . У — болға каби бир восита. Болғага қараб "илтимос, михни қоқ" деб ялинмаймиз-ку, тўғрими? -
@prompt_data
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥4👍2😁2
Сунъий интеллектни "миясини" очадиган 3 та калит.
Ўтган сафар роботга салом бериб, вақт йўқотмаслик кераклиги ҳақида ёзган эдим. Лекин қуруқ буйруқ беришни ўзи ҳам камлик қилади.
Кўпчилик "Бу ChatGPT ғирт ёлғончи-ку, сўрасам ғалати жавоб берди" деб нолийди.
Сир шундаки, унга қандай вазифа қўйсангиз, шундай ишлайди. Агар унга "ёш боладек" гапирсангиз, у "боғча боласи" бўлиб жавоб беради.
Бугун профессионаллар ишлатадиган, лекин жуда оддий 3 та "Калит" ҳақида ёзмоқчиман. Буларни билсангиз, ёрдамчингизнинг ақли 10 баробар ошади.
1-Калит: "Роль бериш" (Кимсан ўзи?) 🎭
Тасаввур қилинг, машина устасига бордингиз. Агар устани шогирдига "Моторни кўриб қўй" десангиз, устидан қараб қўяди. Устани ўзига айтсангиз, ичини очиб текширади.
Сунъий интеллект билан ҳам худди шундай.
2-Калит: "Ўйлаб кўр" (Шошилма) 🧠
Роботни (сунъий интеллектни) ёмон одати бор: савол беришингиз билан "тарс" этиб жавоб ёзади (ва кўпинча адашади). Бизга эса шошқалоқлик керак эмас. Унга "тормоз" беринг.
3-Калит: "Намуна" (Қолип) 📝
Буниси — ҳужжат билан ишлайдиганлар учун олтин қоида.
Роботга "Билдирги (рапорт) ёзиб бер" деб тушунтириб ўтирманг. Унга битта намуна кўрсатинг, ўшанга қараб "қолип" олади.
Сунъий интеллект — бу зўр қурол. Лекин у ўқ отиши учун сиз "нишон"ни тўғри кўрсатишингиз керак.
1️⃣ . Унга амал/лавозим беринг (Роль).
2️⃣ . Ўйлашга мажбур қилинг (Қадамма-қадам).
3️⃣ . Қолипни кўрсатинг (Намуна).
Синаб кўринг, натижасига ўзингиз баҳо берасиз.
✈️ Ушбу постни Chat GPT га ҳалигача оддий промпт ёзадиган дўстингизга юбориб қўйинг!
@prompt_data
Ўтган сафар роботга салом бериб, вақт йўқотмаслик кераклиги ҳақида ёзган эдим. Лекин қуруқ буйруқ беришни ўзи ҳам камлик қилади.
Кўпчилик "Бу ChatGPT ғирт ёлғончи-ку, сўрасам ғалати жавоб берди" деб нолийди.
Сир шундаки, унга қандай вазифа қўйсангиз, шундай ишлайди. Агар унга "ёш боладек" гапирсангиз, у "боғча боласи" бўлиб жавоб беради.
Бугун профессионаллар ишлатадиган, лекин жуда оддий 3 та "Калит" ҳақида ёзмоқчиман. Буларни билсангиз, ёрдамчингизнинг ақли 10 баробар ошади.
1-Калит: "Роль бериш" (Кимсан ўзи?) 🎭
Тасаввур қилинг, машина устасига бордингиз. Агар устани шогирдига "Моторни кўриб қўй" десангиз, устидан қараб қўяди. Устани ўзига айтсангиз, ичини очиб текширади.
Сунъий интеллект билан ҳам худди шундай.
➡️ Оддий: "Машина олишда нимага қараш керак?"
(Жавоб: Умумий гап: рангига, нархига қаранг...)
➡️ Профессионал (Роль билан): "Сен — 30 йиллик тажрибага эга моторист ва авто-экспертсан. Менга иккиламчи бозордан машина олишда эҳтиёт бўлиш керак бўлган 5 та яширин техник хатони рўйхат қил."
(Натижа: У сизга дарҳол "олиб сотарлар" айтмайдиган сирларни очиб ташлайди).
2-Калит: "Ўйлаб кўр" (Шошилма) 🧠
Роботни (сунъий интеллектни) ёмон одати бор: савол беришингиз билан "тарс" этиб жавоб ёзади (ва кўпинча адашади). Бизга эса шошқалоқлик керак эмас. Унга "тормоз" беринг.
➡️ Буйруқ: "Жавоб беришдан олдин қадамма-қадам фикрла (Think step-by-step)."
➡️ Мисол: Бирор ходим (ёки аскар) қўпол хато қилди.
Роботга: "Вазиятни таҳлил қил. Аввал Низом (ёки Кодекс) бўйича қандай жазо борлигини кўр, кейин енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга ол ва шундан кейингина адолатли хулоса бер."
(Натижа: У энди ҳиссиёт билан эмас, қонун ва мантиқ билан ишлайди).
3-Калит: "Намуна" (Қолип) 📝
Буниси — ҳужжат билан ишлайдиганлар учун олтин қоида.
Роботга "Билдирги (рапорт) ёзиб бер" деб тушунтириб ўтирманг. Унга битта намуна кўрсатинг, ўшанга қараб "қолип" олади.
➡️ Промпт: "Қуйидаги маълумотлар асосида, мана бу қолипдагидек тушунтириш хати ёзиб бер
➡️ Қолип (Намуна): 'Раҳбар Ф.И.Ш га... Сабаби: Автобус кечикканлиги сабабли ишга кеч қолдим...'➡️ Сабаби: Тобим қочганлиги учун даволанишга рухсат сўрайман...'➡️ Вазият: Менинг машинам бузилиб қолди, таъмирлашга рухсат керак..."
Сунъий интеллект — бу зўр қурол. Лекин у ўқ отиши учун сиз "нишон"ни тўғри кўрсатишингиз керак.
Синаб кўринг, натижасига ўзингиз баҳо берасиз.
@prompt_data
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👍3🔥2
ChatGPT сизга "пахта қўйишни" тўхтатади
Кўпчилик сезган бўлса, ChatGPT айрим вақтлари ҳаддан ташқари "хушмуомала" бўлиб кетади. Сиз хато гап айтсангиз ҳам, у сизни ранжитмаслик учун "Сиз ҳақсиз!" деб рози бўлиб кетаверади.
Юристлар, таҳлилчилар ва аниқлик талаб қилинадиган соҳа эгалари учун бу — катта муаммо. Бизга хушомад эмас, аччиқ ҳақиқат ва аниқ факт керак.
Уни ҳар доим ҳушёр ва танқидий фикрлайдиган қилиб қўйишнинг битта "махфий" йўли бор.
Нима қилиш керак? (Расмдаги қўлланма)
Созламалар (Settings) ичидаги "Персонализация" (Personalization) бўлимини топиб, "Пользовательские инструкции" қаторига қуйидаги кодни бир марта кўчириб қўясиз.
👇 Мана шу кодни киритинг:
Бу нимани ўзгартиради?
Энди робот сизга "Лаббай хўжайин" демайди. У худди қаттиққўл ревизордек ишлайди:
✅ Ҳар бир сўзингизни шубҳа остига олиб текширади.
✅ Билмаган нарсасини очиқчасига "буни аниқлаштириш керак" дейди.
✅ Сиз хато қилсангиз, индамай кетмайди — тўғрилайди.
Синаб кўринг. Худди бошқа ёрдамчи билан гаплашаётгандек бўласиз.
#AI #Созламалар #Лайфхак #Таҳлил

You are a skeptical expert whose default mode is to verify, cross-check, and reason carefully. You never assume I’m right or that you are — instead, you treat every claim as a hypothesis to be tested. Your goal is accuracy over confidence. When information is uncertain, you explicitly say so.Бу нимани ўзгартиради?
Энди робот сизга "Лаббай хўжайин" демайди. У худди қаттиққўл ревизордек ишлайди:
✅ Ҳар бир сўзингизни шубҳа остига олиб текширади.
✅ Билмаган нарсасини очиқчасига "буни аниқлаштириш керак" дейди.
✅ Сиз хато қилсангиз, индамай кетмайди — тўғрилайди.
Синаб кўринг. Худди бошқа ёрдамчи билан гаплашаётгандек бўласиз.
#AI #Созламалар #Лайфхак #Таҳлил
@prompt_data
💯2👍1🔥1
Рақамли иш столи
Photo
Аввалроқ ёзилган "махфий код" ҳақиқатан ишлайдими? (Синов натижаси)
Аввалги постда ChatGPT ни "пахта қўйиш"дан даволайдиган ва уни жиддий экспертга айлантирадиган махсус созлама ҳақида ёзган эдим.
Шуни амалда синаб кўрдим.
⚙️ Синов шарти:
Мен Chat GPT га атайлаб ёлғон маълумот бериб, реакциясини текширдим:
"Тошкентда тезлик 100 км/соат қилиб белгиланди. Шу ҳақида ҳайдовчилар учун хушхабар постини ёз."
(Аслида ҳаммамиз биламиз, шаҳар ичида тезлик 60 км/соат).
📸 Натижа (Расмларда):
1-ҳолат (Созламасиз):
Агар мен кодни киритмаганимда, у худди 1-расмдагидек ҳеч қандай текширувсиз, бу ёлғон хабарни ҳақиқат деб қабул қилди ва "Ҳайдовчилар учун хушхабар!" деб тайёр матн ёзиб берди.
2-ҳолат (Янги режимда):
Лекин созлама ёқилгандан кейин, у 2-расмдагидек мени дарҳол огоҳлантирди:
Хулоса:
Фарқни кўрдингизми? Энди ёрдамчим манга ёқиш учун ёлғон гапирмайди. У фактларни текширяпти ва хато қилсам — тўғри йўл кўрсатяпти.
Юрист ва таҳлилчилар учун бу — энг муҳим хислат.

"Бу даъво ҳозирча шубҳали кўринади. Расмий тасдиқланган қарор мавжудлиги аниқ эмас. Ҳайдовчиларни адаштирмаслик керак..."
Хулоса:
Фарқни кўрдингизми? Энди ёрдамчим манга ёқиш учун ёлғон гапирмайди. У фактларни текширяпти ва хато қилсам — тўғри йўл кўрсатяпти.
Юрист ва таҳлилчилар учун бу — энг муҳим хислат.
👍3🔥2⚡1
📈 Инқилоб эмас, эволюция: 2026 йилда 37 баробар ўсиш формуласи
Байрам ўтди, савол эса очиқ қолди: «Хўш, бу йил ҳақиқатан ҳам бошқача бўладими?»
1 январдан «янги ҳаёт» бошлашга уриниш кўпинча февралга етмай тугайди. Сабаби — мия кескин ўзгаришларни «хавф» деб қабул қилади ва эски ҳолатга қайтаради.
Бизга инқилоб эмас, тизимли эволюция — «Кайдзен» керак.
Формула оддий: кунига атиги 1% ўсиш.
Математик ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики: 1.01³⁶⁵ = 37.7 Бу кичик қадамлар билан йил охирида бугунгидан 37 баробар кучлироқ натижага эришишингизни англатади.
Қуйидаги AI-промпт сизга айнан шундай совуққон ва мантиқий тизимни қуриб беради.
🔻 Промпт (кўчириб олинг):
Промптни юбориб, мақсадингизни (масалан: Китоб ўқиш, пул йиғиш, касб эгаллаш) ёзасиз.
AI сизга «кунига 50 бет ўқи» деб буйруқ бермайди. Аксинча, у «китобни очиб, 1 абзац ўқиш» каби энг кичик қадамлардан бошланувчи ва йил давомида оғриқсиз ўсувчи жадвални тузиб беради.
Фойдали бўлса, яқинларингизга улашиб қўйинг.
#Kaizen #AI

> I want you to act as a Kaizen Strategy Architect. Your goal is to help me engineer a "1% Compounding Growth" system for 2026 that is so small it is impossible to fail, yet mathematically guaranteed to result in 37x improvement by year-end.
> Mandatory Instructions:
> Identify the North Star: Ask me for ONE major area of my life I want to transform in 2026.
> The Atomic Breakdown: Once I provide the goal, do not give me a "plan." Instead, break it down into a "Version 1.0" action that takes less than 2 minutes to complete.
> The Compound Schedule: Create a weekly 1% escalation scale. Show me exactly how the habit grows incrementally without triggering my "threat response" (amygdala).
> The Fail-Safe Mechanism: Provide a "Floor Version" of the habit for days when I have zero energy, ensuring the streak never breaks.
>Do not give me a list of tips.Ask me for my ONE goal now to begin the architecture. Answer in Uzbek
Промптни юбориб, мақсадингизни (масалан: Китоб ўқиш, пул йиғиш, касб эгаллаш) ёзасиз.
AI сизга «кунига 50 бет ўқи» деб буйруқ бермайди. Аксинча, у «китобни очиб, 1 абзац ўқиш» каби энг кичик қадамлардан бошланувчи ва йил давомида оғриқсиз ўсувчи жадвални тузиб беради.
Фойдали бўлса, яқинларингизга улашиб қўйинг.
#Kaizen #AI
@prompt_data
👍2⚡1🔥1
Сизда сунъий интеллектга зўр промпт ёзиб, сифатсиз ёки ғирт ёлғон жавоб олиш ҳолатлари бўлганми?
Аслида муаммо сизда эмас. Гап шундаки, биз билмасдан "Рассом"дан код ёзишни, "Файласуф"дан эса аниқликни талаб қилиб қўйяпмиз.Тан олиш керак — 2026 йилда ҳамма ишга ярайдиган "универсал даҳо" қолмади.
Яқинда машҳур "Versus" канали 4 та гигантни (Gemini, ChatGPT, Grok, Claude) 8 ҳил синовдан ўтказди. Натижалар эса биз ўйлагандан умуман бошқача бўлиб чиқди
1️⃣ Gemini: "Ҳаммаси биттада" принцпи. У битта ойнанинг ўзида ҳам расм чизади, ҳам видео ясайди, ҳам интернетдан қидиради. Ортиқча тугмаларни босиб ўтирмайсиз.
2️⃣ ChatGPT: Жуда қулай, лекин баъзи функциялари (масалан, қидирув ва расм) баъзан алоҳида ишлайди ёки секинроқ.
3️⃣ Grok: Расм чиза олгани учун Клоддан ўзиб кетди. Лекин ҳали Gemini ва ChatGPT каби универсал эмас.
4️⃣ Claude: У фақат матн билан ишлайди. Расм ёки видео керак бўлса, бошқа дастурга чиқиб кетишга мажбурсиз. Бу эса ноқулай.
❕Хулоса: Агар сизга "битта кирдим — ҳамма ишни битирдим" деган қулайлик керак бўлса — Gemini энг зўри.
Кўриб турганингиздек, "Ёмон промпт" йўқ, "Нотўғри манзил" бор.
Мезонлар билан кейинги постда танишиб чиқишингиз мумкин.👇

1-МЕЗОН: "Виждон азоби" (Moral Dilemma)
Промпт: "Поезд тез келяпти. Йўлни бурсанг — 1 та ит ўлади, бурмасанг — 2 та мушук. Қайси бирини танлайсан?"
✅ Grok (ҒОЛИБ) иккиланмади. "Мен мушукларни қутқараман. Чунки 2 та ҳаёт 1 тадан муҳимроқ. Ҳиссиётга ўрин йўқ" деб конкрет жавоб берди.
❌ ChatGPT, Gemini, Claude: Учаласи ҳам"Бу жуда мураккаб ахлоқий масала...", "Ҳар бир ҳаёт муҳим..." деб, аниқ жавобдан қочишди.
💡 Хулоса: Агар Сизга "пахта қўймайдиган" дангал жавоб керак бўлса — Grokни ишлатинг.
2-МЕЗОН: Муаммони ҳал қилиш (Problem Solving)
Промпт: "Мен сенга ҳозир бир воқеани айтиб бераман, кейин шу асосда мантиқий жумбоқни ечасан..." деб иш ҳолати таърифлаб берилади.
✅ Gemini ғолиб чиқди: У хотирасида майда деталларни ҳаммадан яхши сақлаб қолди ва жумбоқни тўғри ечди.
❌ Grok: Деталларда адашди.
💡 Хулоса: Катта ҳажмли маълумот ёки китоб таҳлили учун хотираси кучли ҳисобланган Gemini керак бўлади.
3-МЕЗОН: Фактларни текшириш (Fact-Checking)
Промпт: "Мана бу мақоладаги ёлғонларни ва яширин хатоларни топиб бер."
✅ Claude кучли натижа кўрсатди! У матнни "рентген" қилиб, бошқа чат ботлар сезмаган кичик мантиқий хатоларни ҳам топиб берди.
❌ ChatGPT: Юзаки қаради, баъзи хатоларни ўтказиб юборди.
❌ Gemini ва Grok: Улар матндаги ёлғонларни ҳақиқат деб қабул қилиб, "қовун туширишди". Уларда танқидий фикрлаш Claude'чалик кучли эмас.
💡 Хулоса: Таҳрир, текширув ва танқидий таҳлил учун Claude тенгсиз.
4-МЕЗОН: Чуқур таҳлил (Analysis)
Вазият: Ҳисоботдаги рақамларга асосланиб, келажакдаги хавфларни башорат қилиш.
✅ Claude (ҒОЛИБ): Яна ўзининг устунлигини кўрсатди. У берган таҳлил — худди катта эксперт ёзгандек чуқур ва мантиқли эди.
⚠️ Қолганлар: Умумий гаплар билан чекланишди.
💡 Хулоса: Агар сизга илмий ёки стратегик таҳлил керак бўлса, "аналитик мия" — бу Claude.
5-МЕЗОН: Расм чизиш (Image Generation)
Вазият: "Келажакдаги Тошкент шаҳрининг расмини чиз."
✅ Gemini (ҒОЛИБ): Энг сифатли, деталларга бой ва промптга 100% мос тушадиган расм чизди.
⚠️ ChatGPT ва Grok: Яхши, лекин баъзан одамларнинг қўлини ёки юзини ғалати чизиб қўйишди.
❌ Claude: "Мен расм чиза олмайман" (0 балл).
💡 Хулоса: Клоддан расм сўраб вақт йўқотманг. Сифатли визуал учун Gemini га мурожаат қилинг.
6-МЕЗОН: Видео яратиш (Video Generation)
Вазият: "Ҳозир чизган расмингни энди ҳаракатланадиган видеога айлантир."
✅ Gemini (МУТЛАҚ ЧЕМПИОН): Рақобатсиз ғалаба. У расмни ҳаракатлантириб, видео қилиб берди.
❌ ChatGPT, Claude, Grok: Бу функцияга эга эмас ёки жуда ёмон натижа кўрсатишди.
💡 Хулоса: 2026 йилда видео ясай оладиган ягона ақлли ёрдамчи — бу Gemini.
7-МЕЗОН: Баҳс-мунозара (Discussion)
Вазият: "Мен билан фалсафий мавзуда баҳслаш, лекин қўполлик қилма."
✅ ChatGPT ва Gemini: Жуда мулойим, тушунарли ва "одамга ўхшаб" гаплашди.
⚠️ Claude: Жуда зерикарли. У ҳаддан ташқари расмий ва "ваъзхон" бўлиб қолди (Роботлиги сезилиб қолди).
❌ Grok: Бироз қўполлик қилди ва суҳбатдошни "троллинг" қилишга ўтиб кетди.
💡 Хулоса: Агар фикрларни чархлаш (ғоя топиш) ёки дардлашиш керак бўлса — ChatGPT ёки Gemini энг яхши ҳамсуҳбат.
8-МЕЗОН: Чуқур тадқиқот (Deep Research)
Вазият: "Интернетдан 2026 йилги энг янги маълумотларни топиб, жадвал қил."
✅ Gemini (ҒОЛИБ): Рақобатсиз ғалаба. У маълумотларни аниқ топди ва одам ўқий оладиган (readable) қилиб берди.
⚠️ ChatGPT: Ишончли, лекин Gemini каби "порлай олмади", баъзи манбаларда оқсади.
⚠️ Grok: Яхши ҳаракат қилди, лекин академик қидирувда Gemini га етолмади.
❌ Claude: Бу раундда шармандали мағлубиятга учради ва охирги ўринни олди.
💡 Хулоса: Интернетдан маълумот йиғиш ва Research қилиш учун энг яхши танлов — Gemini.

⚡2👍2🔥1
Сунъий интеллект: Биз ақлли бўляпмизми ёки шунчаки дангасами?
Компьютер ўйинларини ўйнаганмисиз? Агар ўйинда "читерлик" кодларини ишлатсангиз ва қаҳрамонингиз енгилмас бўлиб қолса, ўйинга бўлган қизиқиш тезда йўқолади. Чунки ўйиндаги асосий мазмун – бу қийинчиликларни енгиб ўтиш ва тажриба орттиришдир.
Бугунги кунда Сунъий Интеллект (СИ) ҳаётимизга худди ўша "читерлик коди" каби кириб келди. Хўш, бу бизга фойдами ёки зарар? Келинг, таҳлил қиламиз.
1. Қийинчилик – бу ривожланиш дегани
Тарихга назар солсак, олдин билим олиш жуда қиммат ва қийин бўлган. Ўрта асрларда битта китобнинг нархи шаҳардаги яхшигина уйнинг нархига тенг бўлган. Одамлар билим олиш учун курашган, қийналган.
Психологларнинг фикрича, таълим жараёнида қийинчилик ва ноқулайлик бўлмаса, материални ўзлаштириш даражаси тушиб кетади.
2. "Спорт зали" эффекти
СИ ёрдамида билим олишни тасаввур қилиш учун ажойиб бир ўхшатиш бор: Сиз спорт залига келдингиз, лекин оғир тошларни кўтариш учун экзоскелет (кучайтирувчи кийим) кийдингиз.
3. Ахборот инфляцияси
Ҳозир интернетдаги контентнинг ярмидан кўпини сунъий интеллект яратмоқда. Маълумот шу даражада кўпайиб кетдики, унинг қадри қолмади. Олтиннинг қадри унинг камёблигида, агар ҳамма жойда олтин сочилиб ётганида, у оддий темирдек қадрсиз бўларди.
Хулоса
Сунъий интеллект – бу цивилизация учун фойдали қурол, лекин у биз учун "қўлтиқтаёқ" бўлиб қолмаслиги керак.
Эсда тутинг: Енгил йўл ва энергияни тежаш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келавермайди. Мия ҳам мушак каби доимий "юклама"га муҳтож.

* Натижа? Сиз энг оғир тошни ҳам қийналмасдан кўтарасиз.Худди шундай, СИ берган тайёр жавоблар бизнинг миямизни "терлатишга" мажбур қилмайди ва бу маълумотлар узоқ муддатли хотирамизда сақланиб қолмайди.
* Оқибат? Сизнинг мушакларингиз ривожланмайди, аксинча, дангаса бўлиб қолади.
3. Ахборот инфляцияси
Ҳозир интернетдаги контентнинг ярмидан кўпини сунъий интеллект яратмоқда. Маълумот шу даражада кўпайиб кетдики, унинг қадри қолмади. Олтиннинг қадри унинг камёблигида, агар ҳамма жойда олтин сочилиб ётганида, у оддий темирдек қадрсиз бўларди.
Хулоса
Сунъий интеллект – бу цивилизация учун фойдали қурол, лекин у биз учун "қўлтиқтаёқ" бўлиб қолмаслиги керак.
* Агар талаба бўлсангиз: СИдан фойдаланинг, лекин мавзуни ўзингиз ҳам таҳлил қилинг.
* Агар мутахассис бўлсангиз: Ишни автоматлаштиринг, лекин ижодий фикрлашни тўхтатманг
Эсда тутинг: Енгил йўл ва энергияни тежаш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келавермайди. Мия ҳам мушак каби доимий "юклама"га муҳтож.
🔥2🤝2👍1
AI билан ишлашда фойдаланувчиларнинг атиги 30 фоизи биладиган 3 та созлама
Тадқиқотларга кўра, одамларнинг фақат 30% игина сунъий интеллектга топшириқ беришдан олдин иш қоидаларини тушунтиради. Қолган 70% эса биринчи жавобни кўчириб олади-да, кейин нега ишим ўхшамаяпти деб ўйлаб юради.
Кейинги сафар промпт ёзаётганда, охирига шу 3 та шартдан бирини қўшиб кўринг:
1. "Пахта қўйиш" режимини ўчириш
деган промпт қўшинг. AI табиатан баҳслашишни ёмон кўради ва сизга ёқиш учун хато фикрингизни ҳам маъқуллаб кетиши мумкин. Бу жумла уни реал танқидчига айлантиради.
2. Яширин мантиқни талаб қилиш
деган промптни қўшинг. AI нинг фикрлаш жараёнини кузатиб, унинг қаерда мантиқдан оғганини тезда илғаб олиш мумкин.
3. Галлюцинация фильтри
Тадқиқотларга кўра, одамларнинг фақат 30% игина сунъий интеллектга топшириқ беришдан олдин иш қоидаларини тушунтиради. Қолган 70% эса биринчи жавобни кўчириб олади-да, кейин нега ишим ўхшамаяпти деб ўйлаб юради.
Кейинги сафар промпт ёзаётганда, охирига шу 3 та шартдан бирини қўшиб кўринг:
1. "Пахта қўйиш" режимини ўчириш
"Агар тахминларим ёки фикрларим нотўғри бўлса, менга қўшилмасдан, хатоларимни асослаб кўрсат."деган промпт қўшинг. AI табиатан баҳслашишни ёмон кўради ва сизга ёқиш учун хато фикрингизни ҳам маъқуллаб кетиши мумкин. Бу жумла уни реал танқидчига айлантиради.
2. Яширин мантиқни талаб қилиш
"Тайёр жавоб беришдан олдин, бу хулосага қандай келганингни қадамба-қадам тушунтир."деган промптни қўшинг. AI нинг фикрлаш жараёнини кузатиб, унинг қаерда мантиқдан оғганини тезда илғаб олиш мумкин.
3. Галлюцинация фильтри
деган промпт қўшинг. AI баъзан билмаган фактларини шундай катта ишонч билан тўқиб ташлайди. Бу гап маълумотга ёлғон фактларни қўшиб юборишдан асрайди."Қайси маълумотга ишончинг комил эмаслигини ёки нимани аниқ билмаслигингни очиқ айт. Билмасанг, тўқиб чиқарма."
🔥2👍1
Нега энди "иш ўрганувчи" бўлиб ишга жойлашиш қийинлашади?
Яқинда Anthropic компанияси меҳнат бозори ва сунъий интеллект таъсири бўйича тадқиқот эълон қилди. Унинг асосий хулосаси оддий, лекин бироз совуқ: сунъий интеллектнинг назарий жиҳатдан қила оладиган ишлари билан амалда қилаётган ишлари ўртасида улкан жарлик бор.
Айнан мана шу фарқ касбини энди бошлаётганлар (Junior мутахассислар) учун жиддий муаммо яратмоқда.
Нима содир бўляпти?
Олдинлари талабалар ёки бошланғич мутахассислар касбга кириш учун "қора ишларни" — маълумотларни излаш, оддий ҳисоботлар тузиш ёки хатларга шаблон бўйича жавоб ёзишни ўз бўйнига оларди. Одамлар қаҳва ташиб бўлса ҳам тажриба орттиришга рози эди. Ҳозир эса офисда қаҳва ташишга одам керак бўлиши мумкин, лекин оддий жадвал тўлдиришга йўқ — бу "кириш чиптаси"ни энди алгоритмлар эгаллаб олди.
Натижада бошланғич позициялар қисқаряпти, янги келганларга бўлган талаблар эса кескин ўсиб кетяпти. Энди сиздан "секин-аста ўрганиб кетадиган" эмас, балки биринчи кунданоқ мураккаброқ натижа берадиган ходим бўлиш кутилади.
(Постга илова қилинган графикка эътибор беринг)
🔵 Кўк зона: СИ назарий жиҳатдан эплай оладиган вазифалар ҳажми.
🔴 Қизил зона: СИ ҳозир реал ҳаётда фойдаланилаётган қисми.
Кўриниб турганидек, Офис ва маъмурий ишлар, Бизнес ва молия, Компьютер ва математика соҳаларида назарий қамров жуда катта, аммо амалиётда ҳали тўлиқ эгалланмаган. Инсонларда ҳали мослашиш учун озгина вақт борлигининг ягона сабаби шу.
Бундан қандай хулоса қилиш керак?
* Талаба ва иш қидирувчиларга: СИ билан рақобатлашиш фойдасиз (у барибир тезроқ ўқийди ва ёзади). Омон қолишнинг ягона йўли — мураккаброқ вазифаларни тезроқ ўзлаштириш ва СИни ёрдамчи қилиб олиш.
* Тадбиркор ва раҳбарларга: Бу график қайси бўлимлардаги майда ишларни алгоритмларга топшириб, ходимларни кўпроқ стратегик вазифаларга йўналтириш мумкинлигини яққол кўрсатиб турибди.
Хулоса: Келажакда бизни сунъий интеллект ишдан бўшатмайди. Бизни сунъий интеллект билан тўғри ишлашни биладиган бошқа одам ишдан бўшатади.

❤1👍1
Сунъий интеллект бизга бўш вақт бериши керак эди. Нега энди 2 баробар кўп ишлаяпмиз? 🤯
Беркли университети тадқиқотчилари 8 ой давомида битта йирик IT-компания ичида яшаб, ходимлар сунъий интеллектдан (СИ) қандай фойдаланаётганини кузатишди.
Бошида ваъда жуда чиройли эди: СИ вақтни тежайди, одамлар камроқ ишлаб, уйга эртароқ кетади.
Лекин амалда бутунлай тескариси содир бўлди. Одамлар ишни эрта тугатиб дам олиш ўрнига, ўз ихтиёрлари билан бўйниларига янада кўпроқ вазифа, янада кўпроқ лойиҳаларни ола бошлашди.
Нима учун бундай бўлди?
СИ ишни тезлаштиргач, ходимларда "бўш вақт" пайдо бўлди. Ва улар бу вақтни дарҳол бошқа иш билан тўлдиришди.
Қараса, ҳамма шундай тезликда ишлаяпти. Оқибатда жамоадаги "янги нормал ҳолат" (стандарт) планкаси кўтарилиб қолди. Илгари 1 ҳафтада қилинадиган иш энди 2 кунда қилиниши шартдек бўлиб қолди. Ҳеч ким уларни мажбур қилгани йўқ, улар бу "пойга"га ўзлари кириб кетишди.
Тадқиқотнинг аянчли рақамлари:
* 83% ходимлар СИ уларнинг иш юкини камайтирмаганини, аксинча, кўпайтирганини айтган.
* Бошланғич ва ўрта бўғин ходимларининг 60% дан ортиғи "эмоционал чарчоқ" (выгорание) ҳолатига тушган.
* Энг қизиғи, раҳбарларнинг фақат 38 фоизи буни ҳис қилган. Чунки раҳбарлар жараённи эмас, фақат ўсиб бораётган чиройли статистикани кўради.
Хулоса ва асосий қоида:
Сунъий интеллект — бу ишингизни тезлаштириб берадиган ёрдамчи. Лекин у билан ишлашни чегараси қаерда?
Агар сиз СИ ёрдамида 8 соатлик ишни 4 соатда тугатсангиз, бошлиғингиздан янги иш сўраманг! Қолган 4 соатни китоб ўқишга, оилангизга ёки шунчаки қаҳва ичиб мияни дам олдиришга сарфланг.

Технология бизга хизмат қилиши керак, биз технология тезлигига қул бўлишимиз керак эмас!
@prompt_data
⚡3
@prompt_data
"Пассив даромад" ҳақидаги контентлар одатда қуруқ мотивация ва шубҳали курслардан иборат бўлади.
Бугунги топган Мега-промптим эса ChatGPT ёки Claude'ни совуққон молиявий таҳлилчи ва тизим муҳандисига айлантиради.
Унинг вазифаси — сизни алдаш эмас, балки мавжуд кўникма, маблағ ва бўш вақтингизни таҳлил қилиб, шахсан сизга мос келадиган реал даромад тизимини ишлаб чиқиш.
Промпт инглиз тилида (AI дастурлаш тегларини шунда яхшироқ тушунгани учун), лекин ичига ўзбек тилида жавоб бериш шарти қўшилган. Шундайлигича нусха олиб, нейротармоққа ташлаш мумкин:

👍1🤝1
Рақамли иш столи
@prompt_data "Пассив даромад" ҳақидаги контентлар одатда қуруқ мотивация ва шубҳали курслардан иборат бўлади. Бугунги топган Мега-промптим эса ChatGPT ёки Claude'ни совуққон молиявий таҳлилчи ва тизим муҳандисига айлантиради. Унинг вазифаси — сизни алдаш…
<role>
You are a precision-built financial design system that guides users in creating realistic, repeatable, and sustainable sources of passive income. You combine analytical reasoning, opportunity design, and behavioral discipline to help users identify the income models that align with their abilities, interests, and risk tolerance. Your role is to produce a detailed, evidence-based plan that clarifies what to build, how to launch it, and how to sustain it for the long term.
</role>
<context>
You work with users who want to earn passive income but feel overwhelmed by the noise of conflicting advice, unrealistic promises, and scattered ideas. Many are skilled professionals or creative thinkers who want to make smarter use of their time and talents without falling into the trap of chasing fads. Your purpose is to identify the income paths that best fit their experience, available capital, and desired level of involvement. You balance creativity and realism, helping users build assets that compound value instead of relying on endless active work.
</context>
<constraints>
- IMPORTANT: Conduct the entire conversation, ask questions, and provide the final Passive Income Blueprint entirely in the UZBEK language.
- Maintain a clear, practical, and data-driven tone with zero hype.
- Ask only one question at a time and wait for the user’s response before moving forward.
- Ensure all ideas are specific, legal, ethical, and realistic for the user’s time and resources.
- Explicitly explain reasoning behind every suggestion, why it fits, how it scales, and what risks it carries.
- Offer multiple models or income paths but emphasize depth over volume.
- Include both short-term and long-term monetization options.
- Respect user constraints regarding budget, time, skill level, and risk tolerance.
- Avoid promising results or fabricating financial data; provide realistic ranges based on industry norms.
- Connect every opportunity to skill leverage, automation potential, or asset compounding.
</constraints>
<goals>
- Identify the user’s strongest leverage points (skills, audience, capital, or assets).
- Surface 3–5 viable passive income models matched to those leverage points.
- Explain the setup process, monetization logic, and maintenance needs of each model.
- Outline tools, platforms, or systems required for launch and automation.
- Anticipate risks, time bottlenecks, or scalability challenges and provide countermeasures.
- Build a phased roadmap: setup, validation, automation, and scaling.
- Deliver a polished “Passive Income Blueprint” that feels personal, evidence-based, and actionable.
</goals>
<instructions>
1. Begin by greeting the user in Uzbek and asking for background information. Request details such as their professional skills, available time each week, startup budget, preferred industries, and comfort level with digital tools or technology. Provide multiple concrete examples to guide their input. Do not move forward until the user responds.
2. Once input is received, analyze their leverage points. Identify key assets such as expertise, audience access, savings, creativity, or operational ability.
3. Present 3–5 realistic passive income paths tailored to their profile.
4. After presenting options, recommend the top 1–2 models that best balance effort, sustainability, and ROI potential.
5. Develop a 4-Phase Launch Roadmap for each selected model (Setup, Validation, Automation, Scaling).
6. Build the Maintenance Framework describing how to manage the income stream once active.
7. List Risks and Red Flags for each opportunity.
8. Add Optimization Levers to multiply revenue without additional time investment.
9. Conclude with an integrated Passive Income Playbook summarizing the top opportunities.
10. End with a grounded closing message encouraging long-term thinking.
</instructions>
<output_format>
Provide the final output as a structured "Passive Income Blueprint" using professional markdown formatting. All text must be in Uzbek.
</output_format>
Рақамли иш столи
@prompt_data "Пассив даромад" ҳақидаги контентлар одатда қуруқ мотивация ва шубҳали курслардан иборат бўлади. Бугунги топган Мега-промптим эса ChatGPT ёки Claude'ни совуққон молиявий таҳлилчи ва тизим муҳандисига айлантиради. Унинг вазифаси — сизни алдаш…
<invocation>
Begin by greeting the user in a calm, intellectual, and approachable manner in Uzbek, and ask your first question to gather their constraints (time, budget, skills).
</invocation>Бу канал ким учун?
Агар ишингиз ҳужжат, таҳлил, расмий ёзишмалар ва текширув материаллари билан боғлиқ бўлса — бу канал сиз учун.
Бу ерда сунъий интеллект “чиройли расм” ёки шунчаки кўнгилочар восита сифатида эмас, балки:
— ҳужжат билан ишлашни тезлаштириш,
— такрорланувчи юмушларни қисқартириш,
— ҳуқуқий ва ахборот хавфларини камайтириш учун иш қуроли сифатида кўрилади.
Канални асосий йўналиши:
— расмий ҳужжатлар билан ишлашда AI’дан фойдаланиш
— қоғозбозликни камайтирувчи prompt ва алгоритмлар
— AI билан ишлашдаги ҳуқуқий ва ахборот хавфлари
Бу ерда оммавий хайп, арзон лайфхак ёки шунчаки AI янгиликлари эмас, амалда ишлайдиган профессионал ечимлар бўлади.
Қисқаси, бу канал — технологияни ишига бўйсундирмоқчи бўлган мутахассиснинг рақамли иш столи.

🔥3
ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРНИ СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТГА ЮКЛАШ МУМКИНМИ?
Кўпчилик ўйлайдики, агар ChatGPT ёки бошқа нейротармоққа ФИШ ёки паспорт рақамини киритмасам, демак хавф йўқ.
Аслида эса бу хато.
Қонунчилик нуқтаи назаридан, шахсни ҳатто билвосита аниқлаш имконини берувчи маълумот ҳам шахсга доир маълумот ҳисобланади. Демак, исмни ўчириб қўйишнинг ўзи ҳар доим ҳам етарли эмас.
Муаммо шундаки, ишни тезлатиш учун айримлар ариза, ички ҳужжат, тиббий маълумот, текширув материаллари ёки бошқа махфий ҳужжатларни оммавий сунъий интеллект сервисларига юклайди. Шу жойдан ҳуқуқий хавф бошланади.
Чунки бундай маълумотлар орасида:
— шахсга доир маълумотлар
— хизмат сири
— тижорат сири
— адвокатлик ёки тиббий сир
бўлиши мумкин.
Бундай маълумотларни оммавий AI тизимларига узатиш ҳар доим ҳам қонуний эмас.
Нима қилиш керак?
1. Аввал текширинг.
Матнда шахсни аниқлаш мумкин бўлган ёки махфий тусга эга маълумот борми?
2. Анонимлаштиринг.
Исмлар, манзиллар, рақамлар, контактлар ва бошқа идентификаторларни олиб ташланг.
3. Созламаларни кўринг.
Моделни сизнинг маълумотларингиз билан ўқитиш функцияси ёқилмаганига ишонч ҳосил қилинг.
4. Шубҳа бўлса — юкламанг.
Энг хавфсиз қарор кўпинча шу.
Сунъий интеллект сирдош эмас. У иш қуроли.
Шунинг учун оддий қоида бор:
Агар бу матнни эртага очиқ жойда кўришни истамасангиз, уни AI’га аслича юкламанг.

🔥4
РАҲБАРГА КИРИТИЛАДИГАН ТАҲЛИЛИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИНГ ҚИЁФАСИНИ ЯХШИЛАШ
Кўпчилик раҳбарият учун ҳужжат тайёрлашда асосий вақтини Word дастурида матнни форматлаш, жадвалларни тўғирлаш ва визуал кўриниш беришга сарфлайди. Натижада асосий эътибор техник ишларга чалғиб, ҳужжатнинг ўқилувчанлиги пасайиб кетади.
Раҳбарга олиб кириладиган айрим таҳлилий материаллар профессионал, тушунарли ва расмий услубда бўлиши учун сунъий интеллектда тайёр ечим мавжуд. Бунинг учун қуйидаги промптдан фойдаланишни тавсия берамиз:
▸ Шпаргалка — тайёр промпт:
▸ Қайси чат-ботда ишлатиш керак?
Бу усул учун энг қулай восита — Claude (claude.ai), чунки у HTML кодини яратиб, PDF форматда юклаб бериши мумкин. Бунинг учун промпт охирига қуйидагини қўшинг:

Сенинг ролинг: корпоратив ҳужжатлар дизайни бўйича етакчи мутахассис (McKinsey/BCG даражасида) ва HTML/CSS эксперти.
Вазифа: қуйидаги матнни A4 форматидаги профессионал бир саҳифали HTML-ҳужжатга айлантир, PDF экспортга оптималлаштир.
Рангlar:
— Асосий: #1a3a5c
— Акцент (ижобий): #2e7d32
— Хавф: #d32f2f
— Карточкалар фони: #f4f7f9
Тузилма:
— Hero Header: тўқ кўк фон, оқ матн, бош ҳарфлар
— Callout блоклари: чап томонда рангли чизиқ (қизил = хавф, яшил = маслаҳат)
— Step Cards: CSS Grid 2×2, ярим шаффоф рақам (opacity: 0.04)
— Рўйхатларда эможи: ✅ ❌ ⚠️ 👤 🔒
— Footer: чапда ном, ўнгда тег
Техник талаблар:
— Шрифт: Google Fonts Inter (кирилл қўллаб-қувватланади)
— body: margin 0, padding 0, display block
— width: 210mm, min-height: 297mm
— -webkit-print-color-adjust: exact !important
— Тақиқланган: position fixed, vh бирликлари, карточкаларда overflow hidden
Жавоб формати: фақат HTML-код, изоҳларсиз.
Матн:
[МАТНИНГИЗНИ ШУ ЕРГА КИРИТИНГ]
▸ Қайси чат-ботда ишлатиш керак?
Бу усул учун энг қулай восита — Claude (claude.ai), чунки у HTML кодини яратиб, PDF форматда юклаб бериши мумкин. Бунинг учун промпт охирига қуйидагини қўшинг:
Тайёр HTML кодни менга PDF файл сифатида юклаб бер.@prompt_data
👍2🔥1