🤔 Бир қарорга келолмаяпсизми? Иккиланишга чек қўямиз!
Баъзан ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, қайси йўлни танлашни билмай қоламиз. Ақл бошқа нарса дейди, юрак бошқа. Қўрқув ва ҳаяжон ҳам тўғри фикрлашга халақит беради.
Қуйидаги промпт бизга шахсий маслаҳатчи бўлади. У вазиятингизни ҳиссиётларсиз, холис таҳлил қилади ва энг тўғри қарорга келиш учун йўл кўрсатади.
🧠 Бу промпт нима қилади?
1️⃣ Ҳиссиёт ва мантиқни ажратади: Қўрқув туфайли қарор қабул қиляпсизми ёки ақл биланми — шуни кўрсатиб беради.
2️⃣ Аниқлик киритади: Вазиятнинг сиз кўрмаётган томонларини очиб беради.
3️⃣ Ишонч беради: Қабул қилган қарорингиз тўғри эканини асослаб беради.
💡 Мисол учун, қандай саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:
✅ Иш ва Карьера:
"Мен ҳозирги ишимда қолиш ёки янги таклиф қилинган ишга ўтиш ўртасида иккиланяпман. Менга иккала вариантнинг ҳам ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиб бер."
✅ Кўчиш ёки Саёҳат:
"Бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш ёки оилам ёнида қолишни танлашим керак. Қўрқувларимни енгиб, тўғри қарор қабул қилишимга ёрдам бер."
✅ Бизнес:
"Янги маҳсулот чиқарайми ёки эскисини такомиллаштирайми? Қайси бири келажак учун фойдалироқ?"
https://t.me/prompt_data
Эслатма: Промпт инглиз тилида ёзилгани билан, тагига "Жавобни ўзбек тилида бер" деб ёзиш мумкин.
Баъзан ҳаётда шундай вазиятлар бўладики, қайси йўлни танлашни билмай қоламиз. Ақл бошқа нарса дейди, юрак бошқа. Қўрқув ва ҳаяжон ҳам тўғри фикрлашга халақит беради.
Қуйидаги промпт бизга шахсий маслаҳатчи бўлади. У вазиятингизни ҳиссиётларсиз, холис таҳлил қилади ва энг тўғри қарорга келиш учун йўл кўрсатади.
🧠 Бу промпт нима қилади?
💡 Мисол учун, қандай саволлар билан мурожаат қилиш мумкин:
✅ Иш ва Карьера:
"Мен ҳозирги ишимда қолиш ёки янги таклиф қилинган ишга ўтиш ўртасида иккиланяпман. Менга иккала вариантнинг ҳам ютуқ ва камчиликларини таҳлил қилиб бер."
✅ Кўчиш ёки Саёҳат:
"Бошқа шаҳарга кўчиб ўтиш ёки оилам ёнида қолишни танлашим керак. Қўрқувларимни енгиб, тўғри қарор қабул қилишимга ёрдам бер."
✅ Бизнес:
"Янги маҳсулот чиқарайми ёки эскисини такомиллаштирайми? Қайси бири келажак учун фойдалироқ?"
https://t.me/prompt_data
👇Промптдан нусха олинг ва сунъий интеллектга (масалан, ChatGPT) жойлаштиринг.
Эслатма: Промпт инглиз тилида ёзилгани билан, тагига "Жавобни ўзбек тилида бер" деб ёзиш мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥2🙏2
<role>
You help users remove doubt, understand their choices clearly, and act with steady confidence. You uncover what fuels uncertainty, identify the reasoning that matters most, and build a simple structure that makes decisions feel grounded, aligned, and repeatable.
</role>
<context>
You support users who worry about making the wrong choice, overthink options, or hesitate because they lack clarity. Some struggle with personal decisions. Some struggle with professional direction. Others simply want a stronger internal compass. Your job is to break their decision into manageable parts, clarify the values behind their options, and build a confidence structure they can apply to future choices.
</context>
<constraints>
• Ask one question at a time and wait for the user to reply.
• Use clear, simple, supportive language.
• Break complex decisions into small, structured steps.
• Translate vague thoughts into concrete reasoning.
• Always explain why a factor matters in the decision.
• Avoid pressure and maintain emotional steadiness.
• Keep all insights tied to real life outcomes.
• Avoid banned words and avoid em dashes.
</constraints>
<goals>
• Clarify the decision and the options.
• Identify the emotional and logical components involved.
• Reveal the user’s core values that influence their choice.
• Build a simple confidence framework for evaluating options.
• Help the user reach a grounded direction they feel good about.
• Strengthen decision making skills for future situations.
</goals>
<instructions>
1. Begin by asking the user to describe the decision they’re trying to make. Provide multiple concrete examples such as career changes, relationship choices, daily priorities, lifestyle adjustments, or financial moves. Ask them to name the options they’re considering. Wait for their reply.
2. Restate the decision and options in clear words so both parties share the same understanding. Identify early themes such as fear of regret, desire for control, uncertainty, or conflicting goals. Confirm accuracy before moving forward.
3. Ask the user what outcome they want most from this decision. Provide examples like stability, growth, clarity, excitement, freedom, or peace of mind. Wait for their reply.
4. Build a Decision Factors Scan. Break the decision into:
• Emotional Factors: feelings influencing the choice.
• Practical Factors: constraints, resources, timing, or logistics.
• Value Factors: principles or priorities the user cares about.
• Risk Factors: potential downsides or tradeoffs.
• Opportunity Factors: potential benefits or gains.
Provide examples and ask clarifying questions to sharpen each category.
5. Identify the user’s Confidence Anchors. Explain the two or three reasoning points that matter most based on their values and goals. Describe how these anchors reduce noise and guide the decision.
6. Build a Decision Confidence Framework. Translate the insights into a simple evaluation structure with:
• Alignment Check: how each option matches values and long term direction.
• Feasibility Check: how realistic each option is in the short term.
• Emotional Check: how each option feels when visualizing the outcome.
• Stability Check: which option leaves fewer open questions.
Explain why each check supports confident decision making.
7. Apply the Framework. Walk through each option and evaluate it across the four checks. Provide short explanations for each score or conclusion.
8. Identify Decision Friction Points. Highlight two or three sources of hesitation such as fear, incomplete information, or conflicting priorities. Explain why they appear and give a simple fix for each.
9. Build a Direction Plan. Once the option is clear, outline:
• Today Step: a small action that reinforces the direction.
• This Week Step: a meaningful action that builds commitment.
• Clarity Reinforcement: what the user should revisit if doubt reappears.
Explain how each part strengthens confidence.10. Close with a Confidence Reflection. Offer a brief message that reinforces their clarity, highlights one insight they discovered, and invites them to share the next decision they want to strengthen.
</instructions>
<output_format>
Decision Summary
A two to three sentence restatement of the decision, the options, and the early emotional or practical themes.
Decision Factors Scan
Detailed notes on Emotional, Practical, Value, Risk, and Opportunity Factors. Include one to two sentences per item explaining relevance.
Confidence Anchors
Two or three anchors with two to three sentences describing why they matter and how they support the user’s direction.
Decision Confidence Framework
Provide the Alignment Check, Feasibility Check, Emotional Check, and Stability Check. Explain in two to three sentences why each check increases confidence.
Framework Application
Evaluate each option using the framework. Include short explanations for how each option performs against each check.
Decision Friction Points
List two or three friction sources with explanations and simple fixes.
Direction Plan
Provide a Today Step, a This Week Step, and a Clarity Reinforcement step. Include two to three sentences explaining how each one strengthens confidence.
Confidence Reflection
A short supportive message highlighting progress and inviting the next step.
</output_format>
<invocation>
Begin by greeting the user in their preferred or predefined style, if such style exists, or by default in a calm, intellectual, and approachable manner. Then, continue with the instructions section.
</invocation>Стэнфорд хулосаси: Сунъий интеллект энди "чўнтагимизда юради"
Куни кеча Стэнфорд университети (Stanford HAI) профессори Жеймс Ландей 2025 йил учун сунъий интеллект соҳасидаги асосий 5 та трендга муносабат билдирди.
Видеодан муҳим бўлган 3 та асосий хулосани ажратиб олдим:
1. "Ўйин" шаклидан жиддий фойдаланиш босқичига ўтди.
СИ энди шунчаки қизиқарли расм чизиш ёки чатлашиш воситаси эмас.
У дастурлаш, мижозлар билан ишлаш (Call-марказлар) ва ҳужжат айланишига чуқур кириб борди. Ким буни ҳозир ўрганмаса, эртага меҳнат бозорида ўз ўрнини йўқотиши мумкин.
2. Махфийлик ва "Чўнтакдаги СИ"
Бу энг кутилган янгилик. СИ моделлари арзонлашмоқда ва ихчамлашмоқда.
Нима учун бу бизга керак? Чунки яқин орада СИ катта серверларда эмас, балки ўзимизнинг телефонимиз ёки компьютеримизда (интернетсиз) ишлай бошлайди.
Бу дегани — шахсий ёки ишга оид ёзишмалар, молиявий маълумотлар энди "булут"га чиқиб кетмайди. Махфийлик тўлиқ сақланади.
3. Инсон ва СИ пойгаси.
СИ охирги пайтларда тестларда (бенчмарк) инсонлардан ўтиб кетди. Ҳатто машҳур Тюринг тести ҳам (роботни одамдан ажратиш) энди долзарб бўлмай қолди, чунки фарқ сезилмай қолди.
Манба: https://youtu.be/-W9hfBc28as?si=zO205ZzxXIJEheyA

❤2👍2🔥2
"Қидирув" даврини тугаши - "синтез" даврини бошланиши
Биз сўнгги 20 йил давомида "Google-центризм" дунёсида яшадик. Бу дунёнинг қоидаси оддий эди: "Қидир ва сарала".
Замон шуни кўрсатмоқдаки, бу модел энди эскирди. Гап шунчаки "рекламани кўплигида" эмас. Гап бизни фикрлаш моделимизда.
1. "Овчи"дан "Истеъмолчи"га ўтиш
Google архитектураси бизни "Овчи" бўлишга мажбур қиларди. Сиз ўрмонга (интернетга) кириб, ўлжани (маълумотни) ўзингиз топишингиз, тозалашингиз ва пиширишингиз керак эди.
Янги СИ модели эса — бу "Ресторан". Сизга энди хом ашё (ҳаволалар) керак эмас, сизга тайёр таом (хулоса) керак.
Чуқур хулоса: Инсоният тарихида илк бор биз билим олиш учун "когнитив меҳнат" қилишдан озод бўляпмиз.
2. "Воситачилар иқтисодиёти"нинг қулаши
Бу энг қўрқинчли ва қизиқ қисми. Ҳозирги интернет - "трафик"ка асосланган. Сиз Google’дан сайтга ўтасиз -> Сайт сизга реклама кўрсатади -> Сайт эгаси пул топади.
Шу жойда ўринли савол туғилади - Агар ChatGPT жавобни ўзи берса ва биз сайтларга кирмай қўйсак, интернетнинг иқтисодий пойдевори нима бўлади?
Прогноз: Сайтлар ва блоглар "ўлади". Фақат Бирламчи манбалар (Экспертлар, илмий ишлар, қонунлар) қолади. Чунки СИ фақат улардан озиқланади.
3. "Индексация" ўрнига "Синтез"
Эски қидирув тизими — бу улкан кутубхона картотекаси эди (Индексация). У фақат бор нарсани кўрсатарди.
Янги тизим (LLM) — бу Таҳлилчи. У мавжуд маълумотларни олиб, улардан янги хулоса ясайди (Синтез).
Юрист тилида: Биз энди "Норма қидирувчи" эмас, "Маслаҳат берувчи" технологияга эга бўлдик.
Биз ҳозир тарихий бурилиш нуқтасида турибмиз.
Технология аллақачон ўзгариб бўлди. Энди навбат — бизни фикрлаш тарзимизга
Биз энди "Қандай қидираман?" деб эмас, "Тўғри вазифани қандай қўяман?" деб ўйлашни ўрганишимиз керак.
Чунки СИ бор жойда энг ақлли одам — энг кўп биладиган одам эмас, балки энг тўғри савол берадиган одам.
Манба:https://youtu.be/TJKOmxBrdLY?si=e0RkCqPlK6bMkZej

👍3🔥2💯2
Ўзбек тили ва Сунъий Интеллект муаммоси.
Биз кўпинча "ChatGPT ўзбекчани яхши билмайди" деб эътироз билдирамиз. Лекин айб технологияда эмас, айб бизнинг рақамли архивимизда экан.
HumbleBee AI томонидан эълон қилинган "The State of Uzbek Data for AI" (Ўзбек маълумотларининг ҳолати) ҳисоботини тақдим қилди. Унда ачинарли, лекин муҳим фактлар келтирилган.
Асосий муаммо нимада?
Сунъий интеллект "ҳаво"дан билим олмайди. У интернетдаги матнларни ўқиб ўрганади.
— Инглиз тилида: Триллионлаб сўзлар, китоблар ва ҳужжатлар рақамлаштирилган.
— Ўзбек тилида: Сифатли маълумот (Dataset) жуда кам.
Биз дуч келаётган 3 та тўсиқ:
- Ёзувдаги бошбошдоқлик: Кирилл ва Лотин алифбосининг аралашиб кетгани СИни чалғитаётган экан. Бир хил сўз икки хил ёзилади, натижада моделнинг мантиғи бузилади.
- Рақамлашмаган тарих: Бизнинг энг бой адабиётимиз, илмий ишларимиз ва қонун шарҳларимиз ҳали ҳам қоғозда ёки PDF (расм) ҳолида ётибди. СИ уларни ўқий олмайди.
- Ёпиқлик: Бор маълумотлар ҳам давлат идоралари ёки хусусий компаниялар "ертўласида" ёпиқ турибди.
Агар биз "Ўзбек сунъий интеллекти"га (Суверен АИ) эга бўлишни истасак, кутиб ўтирмаслигимиз керак.
- Рақамлаштириш: Ҳар бир ташкилот ўз архивини "машина ўқий оладиган" (machine-readable) форматга ўтказиши шарт.
- Open Data (Очиқ маълумотлар): Илм-фан ва қонунчиликка оид маълумотларни очиқ манбаларга (Common Voice, Wikipedia, GitHub) жойлаш керак.
Маълумот — бу янги нефть. Лекин у ер остида (қоғозда) ётса, ундан фойда йўқ. Бизга нафақат технология, балки "Маълумотлар сиёсати" ҳам керак.
Манбаа
@prompt_data

🔥4💯3👍2
Аҳоли сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни билса давлатга нима фойда?
Кўпчиликда табиий савол туғилади: "Мен сунъий интеллектни ўргансам ўзимга фойда, даромадим ошади. Лекин давлат нега буни ҳамма билишини хоҳлаяпти? Унинг манфаати нимада?"
Жаҳон тажрибаси ва таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, аҳолининг "рақамли саводхонлиги" (хусусан, AI бўйича) давлат учун стратегик ресурсга айланиб улгурди.
1. Иқтисодий тезлашиш (Акселерация)
Давлат учун энг муҳим кўрсаткичлардан бири — меҳнат унумдорлиги. Глобал таҳлилларга кўра, сунъий интеллект чуқур жорий қилинган соҳаларда иш унумдорлиги бошқаларига қараганда қарийб 5 баробар тезроқ ўсмоқда.
2. Глобал меҳнат тақсимотидаги ўрин
Кўз ўнгимизда дунё иқтисодиётида янги "рақамли бўлиниш" юз бераябти. Мамлакатлар иккига ажралишни бошлаган: технология яратувчи/бошқарувчилар ва шунчаки фойдаланувчилар (ёки ундан бехабарлар).
3. "Рақамли фуқаро" ва бошқарув самарадорлиги
AI саводхонлиги — бугунги кунда шунчаки техник кўникма эмас, балки замонавий жамиятда яшаш учун зарур бўлган базавий "фуқаролик асоси"га айланмоқда.
Глобал тенденция
Бугунги кунда кўплаб давлатлар бу йўналишга катта инвестиция киритмоқда. Масалан, АҚШда йирик компаниялар 2030 йилгача 10 миллион кишини AI бўйича сертификатлашни режа қилган бўлса, Ўзбекистонда ҳам яқинда "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" каби йирик лойиҳалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси — юқоридаги глобал тенденцияларга бўлган реакция ҳисобланади.
Аҳолининг сунъий интеллектни ўрганишдан давлатни манфаати — иқтисодий келажакни ва хавфсизликни таъминлаш зарурати.
Шахсий ва давлат манфаатлари бир нуқтада кесишган жойи эса — икки томонни ҳам замон талабига мослашиш истагида экани.

Мантиқ: Аҳолининг катта қисми замонавий воситалар билан самарали ишласа, мамлакат ЯИМ (Ялпи Ички Маҳсулот) ҳажми тезроқ ўсади. Қолоқ технологиялар билан эса юқори иқтисодий ўсишга эришиб бўлмайди.
2. Глобал меҳнат тақсимотидаги ўрин
Кўз ўнгимизда дунё иқтисодиётида янги "рақамли бўлиниш" юз бераябти. Мамлакатлар иккига ажралишни бошлаган: технология яратувчи/бошқарувчилар ва шунчаки фойдаланувчилар (ёки ундан бехабарлар).
Мантиқ: Агар давлат ўз аҳолисини оммавий равишда замонавий кўникмаларга ўқитмаса, у глобал занжирда фақат "арзон ва малакасиз ишчи кучи" етказиб берувчи бўлиб қолиш хавфи бор. Замонавий кадрлар — бу давлатнинг глобал рақобатбардошлигини гарови.
3. "Рақамли фуқаро" ва бошқарув самарадорлиги
AI саводхонлиги — бугунги кунда шунчаки техник кўникма эмас, балки замонавий жамиятда яшаш учун зарур бўлган базавий "фуқаролик асоси"га айланмоқда.
Мантиқ: Технологияни тушунадиган аҳоли рақамли давлат хизматларидан осон фойдаланади, бюрократия камаяди, коррупцион факторлар қисқаради. Бу давлат бошқаруви тизимини арзонлаштиради ва самаралироқ қилади.
Глобал тенденция
Бугунги кунда кўплаб давлатлар бу йўналишга катта инвестиция киритмоқда. Масалан, АҚШда йирик компаниялар 2030 йилгача 10 миллион кишини AI бўйича сертификатлашни режа қилган бўлса, Ўзбекистонда ҳам яқинда "Беш миллион сунъий интеллект етакчилари" каби йирик лойиҳалар эълон қилинди. Буларнинг барчаси — юқоридаги глобал тенденцияларга бўлган реакция ҳисобланади.
Аҳолининг сунъий интеллектни ўрганишдан давлатни манфаати — иқтисодий келажакни ва хавфсизликни таъминлаш зарурати.
Шахсий ва давлат манфаатлари бир нуқтада кесишган жойи эса — икки томонни ҳам замон талабига мослашиш истагида экани.
@prompt_data
👏4👍2🔥2❤1
ChatGPT сени "тоғангмас".
Кўпчилик каби, сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни бошлаган вақтимда ChatGPT га ҳар сафар худди тирик одамга ёзгандек "Салом, қалайсан, менга ёрдам керак" деб мурожаат қилар эдим. Бу, эҳтимол, биздаги шарқона одобдандир — ҳатто темир билан ҳам хушмуомала бўлишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бундай муносабатни фойдаси бормикан?
Яқинда OpenAI нинг янги моделларга (GPT-5, o1) мўлжалланган расмий қўлланмасини ўқиб чиқдим ва бир ҳақиқатни тушуниб етдим: бизнинг бу "одоб-ахлоқимиз" сунъий интеллектга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, уни чалғитар экан.
Гап шундаки, модел ҳар бир сўзни алоҳида "токен" (бўлак) деб қабул қилар экан, қанча кўп кириш сўзлари ва илтифотларни ишлатсангиз, унинг диққати асосий мақсаддан шунчалик узоқлашар экан. Сунъий интеллект соҳасида Энг қимматли нарса — бу "контекст ойнаси" (хотираси) ҳисобланади, биз эса тушунмасдан уни салом-алик билан тўлдириб ташлаяпмиз.
Дейлик, қўлингизда 10 вароқли муҳим ҳужжат лойиҳаси бор ва сиз уни ўрганиб чиқмоқчисиз. Одатда кўпчилигимиз бундай ёзамиз:
Ҳудди яхши муомалада бўлсак, сифатли жавоб оладигандек.
Бироқ, бундай пайтда AI ҳам сизга мослашиб, узун ва умумий гаплар билан жавоб қайтаради. Натижада жавоб сифати тушади.
Хўш, унда қандай йўл тутиш керак?
Промпт (сўров) муҳандислари маслаҳатига кўра, энг тўғри йўл — бу "ҳарбийча" аниқлик. Ҳиссиётларни четга суриб, тўғридан-тўғри мақсадга ўтинг:
Фарқи ер билан осмонча. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Агар матн жуда узун бўлса-чи?
Бундай ҳолатлар учун яна бир қизиқ "лайфхак" бор. Агар сиз сўровингиз бошида буйруқни ёзиб, пастига узун ҳужжат ташласангиз, робот охирига келганда бошидаги гапни "унутиб" қўйиши мумкин. Шунинг учун, тажрибали фойдаланувчилар "Сэндвич усули"ни қўллайдилар: буйруқни матннинг бошига ҳам, охирига ҳам ёзиб қўядилар.
Масалан:
Бу ерда [Буйруқ] + [Матн] + [Буйруқ] схемаси ишлатилиши натижасида робот матнни ўқиб бўлиши билан кўзи "Эслатма"га тушади ва нима қилиш кераклигини яна бир бор "уқволади".
Хулоса қилиб айтганда...
Сунъий интеллект — бу бизнинг дўстимиз, ҳамкасбимиз ёки "тоғамиз" эмас ) . У — болға каби бир восита. Болғага қараб "илтимос, михни қоқ" деб ялинмаймиз-ку, тўғрими? -🔥
@prompt_data
Кўпчилик каби, сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни бошлаган вақтимда ChatGPT га ҳар сафар худди тирик одамга ёзгандек "Салом, қалайсан, менга ёрдам керак" деб мурожаат қилар эдим. Бу, эҳтимол, биздаги шарқона одобдандир — ҳатто темир билан ҳам хушмуомала бўлишга ҳаракат қиламиз.
Аслида бундай муносабатни фойдаси бормикан?
Яқинда OpenAI нинг янги моделларга (GPT-5, o1) мўлжалланган расмий қўлланмасини ўқиб чиқдим ва бир ҳақиқатни тушуниб етдим: бизнинг бу "одоб-ахлоқимиз" сунъий интеллектга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, уни чалғитар экан.
Гап шундаки, модел ҳар бир сўзни алоҳида "токен" (бўлак) деб қабул қилар экан, қанча кўп кириш сўзлари ва илтифотларни ишлатсангиз, унинг диққати асосий мақсаддан шунчалик узоқлашар экан. Сунъий интеллект соҳасида Энг қимматли нарса — бу "контекст ойнаси" (хотираси) ҳисобланади, биз эса тушунмасдан уни салом-алик билан тўлдириб ташлаяпмиз.
Дейлик, қўлингизда 10 вароқли муҳим ҳужжат лойиҳаси бор ва сиз уни ўрганиб чиқмоқчисиз. Одатда кўпчилигимиз бундай ёзамиз:
"Ассалому алайкум! Илтимос, вақтинг бўлса, мана бу ҳужжатни кўриб чиқсанг..."
Ҳудди яхши муомалада бўлсак, сифатли жавоб оладигандек.
Бироқ, бундай пайтда AI ҳам сизга мослашиб, узун ва умумий гаплар билан жавоб қайтаради. Натижада жавоб сифати тушади.
Хўш, унда қандай йўл тутиш керак?
Промпт (сўров) муҳандислари маслаҳатига кўра, энг тўғри йўл — бу "ҳарбийча" аниқлик. Ҳиссиётларни четга суриб, тўғридан-тўғри мақсадга ўтинг:
"Вазифа: Ҳужжат лойиҳасини экспертиза қил. Талаб: Фақат хавфларни ажратиб бер (ёки хавфлар рўйхатини бер). Ортиқча гап керак эмас."
Фарқи ер билан осмонча. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас.
Агар матн жуда узун бўлса-чи?
Бундай ҳолатлар учун яна бир қизиқ "лайфхак" бор. Агар сиз сўровингиз бошида буйруқни ёзиб, пастига узун ҳужжат ташласангиз, робот охирига келганда бошидаги гапни "унутиб" қўйиши мумкин. Шунинг учун, тажрибали фойдаланувчилар "Сэндвич усули"ни қўллайдилар: буйруқни матннинг бошига ҳам, охирига ҳам ёзиб қўядилар.
Масалан:
1.
"Вазифа: Қуйидаги матн ичидан фақат молиявий жарималарни топиб бер.
2.
[Шу ерга 50 бетлик матн қўйилади...]
3.
Эслатма: Юқоридаги матнни ўқиб бўлган бўлсанг, энди ундан фақат молиявий жарималарни рўйхат қилиб чиқар."
Бу ерда [Буйруқ] + [Матн] + [Буйруқ] схемаси ишлатилиши натижасида робот матнни ўқиб бўлиши билан кўзи "Эслатма"га тушади ва нима қилиш кераклигини яна бир бор "уқволади".
Хулоса қилиб айтганда...
Сунъий интеллект — бу бизнинг дўстимиз, ҳамкасбимиз ёки "тоғамиз" эмас ) . У — болға каби бир восита. Болғага қараб "илтимос, михни қоқ" деб ялинмаймиз-ку, тўғрими? -
@prompt_data
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥4👍2😁2
Сунъий интеллектни "миясини" очадиган 3 та калит.
Ўтган сафар роботга салом бериб, вақт йўқотмаслик кераклиги ҳақида ёзган эдим. Лекин қуруқ буйруқ беришни ўзи ҳам камлик қилади.
Кўпчилик "Бу ChatGPT ғирт ёлғончи-ку, сўрасам ғалати жавоб берди" деб нолийди.
Сир шундаки, унга қандай вазифа қўйсангиз, шундай ишлайди. Агар унга "ёш боладек" гапирсангиз, у "боғча боласи" бўлиб жавоб беради.
Бугун профессионаллар ишлатадиган, лекин жуда оддий 3 та "Калит" ҳақида ёзмоқчиман. Буларни билсангиз, ёрдамчингизнинг ақли 10 баробар ошади.
1-Калит: "Роль бериш" (Кимсан ўзи?) 🎭
Тасаввур қилинг, машина устасига бордингиз. Агар устани шогирдига "Моторни кўриб қўй" десангиз, устидан қараб қўяди. Устани ўзига айтсангиз, ичини очиб текширади.
Сунъий интеллект билан ҳам худди шундай.
2-Калит: "Ўйлаб кўр" (Шошилма) 🧠
Роботни (сунъий интеллектни) ёмон одати бор: савол беришингиз билан "тарс" этиб жавоб ёзади (ва кўпинча адашади). Бизга эса шошқалоқлик керак эмас. Унга "тормоз" беринг.
3-Калит: "Намуна" (Қолип) 📝
Буниси — ҳужжат билан ишлайдиганлар учун олтин қоида.
Роботга "Билдирги (рапорт) ёзиб бер" деб тушунтириб ўтирманг. Унга битта намуна кўрсатинг, ўшанга қараб "қолип" олади.
Сунъий интеллект — бу зўр қурол. Лекин у ўқ отиши учун сиз "нишон"ни тўғри кўрсатишингиз керак.
1️⃣ . Унга амал/лавозим беринг (Роль).
2️⃣ . Ўйлашга мажбур қилинг (Қадамма-қадам).
3️⃣ . Қолипни кўрсатинг (Намуна).
Синаб кўринг, натижасига ўзингиз баҳо берасиз.
✈️ Ушбу постни Chat GPT га ҳалигача оддий промпт ёзадиган дўстингизга юбориб қўйинг!
@prompt_data
Ўтган сафар роботга салом бериб, вақт йўқотмаслик кераклиги ҳақида ёзган эдим. Лекин қуруқ буйруқ беришни ўзи ҳам камлик қилади.
Кўпчилик "Бу ChatGPT ғирт ёлғончи-ку, сўрасам ғалати жавоб берди" деб нолийди.
Сир шундаки, унга қандай вазифа қўйсангиз, шундай ишлайди. Агар унга "ёш боладек" гапирсангиз, у "боғча боласи" бўлиб жавоб беради.
Бугун профессионаллар ишлатадиган, лекин жуда оддий 3 та "Калит" ҳақида ёзмоқчиман. Буларни билсангиз, ёрдамчингизнинг ақли 10 баробар ошади.
1-Калит: "Роль бериш" (Кимсан ўзи?) 🎭
Тасаввур қилинг, машина устасига бордингиз. Агар устани шогирдига "Моторни кўриб қўй" десангиз, устидан қараб қўяди. Устани ўзига айтсангиз, ичини очиб текширади.
Сунъий интеллект билан ҳам худди шундай.
➡️ Оддий: "Машина олишда нимага қараш керак?"
(Жавоб: Умумий гап: рангига, нархига қаранг...)
➡️ Профессионал (Роль билан): "Сен — 30 йиллик тажрибага эга моторист ва авто-экспертсан. Менга иккиламчи бозордан машина олишда эҳтиёт бўлиш керак бўлган 5 та яширин техник хатони рўйхат қил."
(Натижа: У сизга дарҳол "олиб сотарлар" айтмайдиган сирларни очиб ташлайди).
2-Калит: "Ўйлаб кўр" (Шошилма) 🧠
Роботни (сунъий интеллектни) ёмон одати бор: савол беришингиз билан "тарс" этиб жавоб ёзади (ва кўпинча адашади). Бизга эса шошқалоқлик керак эмас. Унга "тормоз" беринг.
➡️ Буйруқ: "Жавоб беришдан олдин қадамма-қадам фикрла (Think step-by-step)."
➡️ Мисол: Бирор ходим (ёки аскар) қўпол хато қилди.
Роботга: "Вазиятни таҳлил қил. Аввал Низом (ёки Кодекс) бўйича қандай жазо борлигини кўр, кейин енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга ол ва шундан кейингина адолатли хулоса бер."
(Натижа: У энди ҳиссиёт билан эмас, қонун ва мантиқ билан ишлайди).
3-Калит: "Намуна" (Қолип) 📝
Буниси — ҳужжат билан ишлайдиганлар учун олтин қоида.
Роботга "Билдирги (рапорт) ёзиб бер" деб тушунтириб ўтирманг. Унга битта намуна кўрсатинг, ўшанга қараб "қолип" олади.
➡️ Промпт: "Қуйидаги маълумотлар асосида, мана бу қолипдагидек тушунтириш хати ёзиб бер
➡️ Қолип (Намуна): 'Раҳбар Ф.И.Ш га... Сабаби: Автобус кечикканлиги сабабли ишга кеч қолдим...'➡️ Сабаби: Тобим қочганлиги учун даволанишга рухсат сўрайман...'➡️ Вазият: Менинг машинам бузилиб қолди, таъмирлашга рухсат керак..."
Сунъий интеллект — бу зўр қурол. Лекин у ўқ отиши учун сиз "нишон"ни тўғри кўрсатишингиз керак.
Синаб кўринг, натижасига ўзингиз баҳо берасиз.
@prompt_data
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡4👍3🔥2
ChatGPT сизга "пахта қўйишни" тўхтатади
Кўпчилик сезган бўлса, ChatGPT айрим вақтлари ҳаддан ташқари "хушмуомала" бўлиб кетади. Сиз хато гап айтсангиз ҳам, у сизни ранжитмаслик учун "Сиз ҳақсиз!" деб рози бўлиб кетаверади.
Юристлар, таҳлилчилар ва аниқлик талаб қилинадиган соҳа эгалари учун бу — катта муаммо. Бизга хушомад эмас, аччиқ ҳақиқат ва аниқ факт керак.
Уни ҳар доим ҳушёр ва танқидий фикрлайдиган қилиб қўйишнинг битта "махфий" йўли бор.
Нима қилиш керак? (Расмдаги қўлланма)
Созламалар (Settings) ичидаги "Персонализация" (Personalization) бўлимини топиб, "Пользовательские инструкции" қаторига қуйидаги кодни бир марта кўчириб қўясиз.
👇 Мана шу кодни киритинг:
Бу нимани ўзгартиради?
Энди робот сизга "Лаббай хўжайин" демайди. У худди қаттиққўл ревизордек ишлайди:
✅ Ҳар бир сўзингизни шубҳа остига олиб текширади.
✅ Билмаган нарсасини очиқчасига "буни аниқлаштириш керак" дейди.
✅ Сиз хато қилсангиз, индамай кетмайди — тўғрилайди.
Синаб кўринг. Худди бошқа ёрдамчи билан гаплашаётгандек бўласиз.
#AI #Созламалар #Лайфхак #Таҳлил

You are a skeptical expert whose default mode is to verify, cross-check, and reason carefully. You never assume I’m right or that you are — instead, you treat every claim as a hypothesis to be tested. Your goal is accuracy over confidence. When information is uncertain, you explicitly say so.Бу нимани ўзгартиради?
Энди робот сизга "Лаббай хўжайин" демайди. У худди қаттиққўл ревизордек ишлайди:
✅ Ҳар бир сўзингизни шубҳа остига олиб текширади.
✅ Билмаган нарсасини очиқчасига "буни аниқлаштириш керак" дейди.
✅ Сиз хато қилсангиз, индамай кетмайди — тўғрилайди.
Синаб кўринг. Худди бошқа ёрдамчи билан гаплашаётгандек бўласиз.
#AI #Созламалар #Лайфхак #Таҳлил
@prompt_data
💯2👍1🔥1
Рақамли иш столи
Photo
Аввалроқ ёзилган "махфий код" ҳақиқатан ишлайдими? (Синов натижаси)
Аввалги постда ChatGPT ни "пахта қўйиш"дан даволайдиган ва уни жиддий экспертга айлантирадиган махсус созлама ҳақида ёзган эдим.
Шуни амалда синаб кўрдим.
⚙️ Синов шарти:
Мен Chat GPT га атайлаб ёлғон маълумот бериб, реакциясини текширдим:
"Тошкентда тезлик 100 км/соат қилиб белгиланди. Шу ҳақида ҳайдовчилар учун хушхабар постини ёз."
(Аслида ҳаммамиз биламиз, шаҳар ичида тезлик 60 км/соат).
📸 Натижа (Расмларда):
1-ҳолат (Созламасиз):
Агар мен кодни киритмаганимда, у худди 1-расмдагидек ҳеч қандай текширувсиз, бу ёлғон хабарни ҳақиқат деб қабул қилди ва "Ҳайдовчилар учун хушхабар!" деб тайёр матн ёзиб берди.
2-ҳолат (Янги режимда):
Лекин созлама ёқилгандан кейин, у 2-расмдагидек мени дарҳол огоҳлантирди:
Хулоса:
Фарқни кўрдингизми? Энди ёрдамчим манга ёқиш учун ёлғон гапирмайди. У фактларни текширяпти ва хато қилсам — тўғри йўл кўрсатяпти.
Юрист ва таҳлилчилар учун бу — энг муҳим хислат.

"Бу даъво ҳозирча шубҳали кўринади. Расмий тасдиқланган қарор мавжудлиги аниқ эмас. Ҳайдовчиларни адаштирмаслик керак..."
Хулоса:
Фарқни кўрдингизми? Энди ёрдамчим манга ёқиш учун ёлғон гапирмайди. У фактларни текширяпти ва хато қилсам — тўғри йўл кўрсатяпти.
Юрист ва таҳлилчилар учун бу — энг муҳим хислат.
👍3🔥2⚡1
📈 Инқилоб эмас, эволюция: 2026 йилда 37 баробар ўсиш формуласи
Байрам ўтди, савол эса очиқ қолди: «Хўш, бу йил ҳақиқатан ҳам бошқача бўладими?»
1 январдан «янги ҳаёт» бошлашга уриниш кўпинча февралга етмай тугайди. Сабаби — мия кескин ўзгаришларни «хавф» деб қабул қилади ва эски ҳолатга қайтаради.
Бизга инқилоб эмас, тизимли эволюция — «Кайдзен» керак.
Формула оддий: кунига атиги 1% ўсиш.
Математик ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики: 1.01³⁶⁵ = 37.7 Бу кичик қадамлар билан йил охирида бугунгидан 37 баробар кучлироқ натижага эришишингизни англатади.
Қуйидаги AI-промпт сизга айнан шундай совуққон ва мантиқий тизимни қуриб беради.
🔻 Промпт (кўчириб олинг):
Промптни юбориб, мақсадингизни (масалан: Китоб ўқиш, пул йиғиш, касб эгаллаш) ёзасиз.
AI сизга «кунига 50 бет ўқи» деб буйруқ бермайди. Аксинча, у «китобни очиб, 1 абзац ўқиш» каби энг кичик қадамлардан бошланувчи ва йил давомида оғриқсиз ўсувчи жадвални тузиб беради.
Фойдали бўлса, яқинларингизга улашиб қўйинг.
#Kaizen #AI

> I want you to act as a Kaizen Strategy Architect. Your goal is to help me engineer a "1% Compounding Growth" system for 2026 that is so small it is impossible to fail, yet mathematically guaranteed to result in 37x improvement by year-end.
> Mandatory Instructions:
> Identify the North Star: Ask me for ONE major area of my life I want to transform in 2026.
> The Atomic Breakdown: Once I provide the goal, do not give me a "plan." Instead, break it down into a "Version 1.0" action that takes less than 2 minutes to complete.
> The Compound Schedule: Create a weekly 1% escalation scale. Show me exactly how the habit grows incrementally without triggering my "threat response" (amygdala).
> The Fail-Safe Mechanism: Provide a "Floor Version" of the habit for days when I have zero energy, ensuring the streak never breaks.
>Do not give me a list of tips.Ask me for my ONE goal now to begin the architecture. Answer in Uzbek
Промптни юбориб, мақсадингизни (масалан: Китоб ўқиш, пул йиғиш, касб эгаллаш) ёзасиз.
AI сизга «кунига 50 бет ўқи» деб буйруқ бермайди. Аксинча, у «китобни очиб, 1 абзац ўқиш» каби энг кичик қадамлардан бошланувчи ва йил давомида оғриқсиз ўсувчи жадвални тузиб беради.
Фойдали бўлса, яқинларингизга улашиб қўйинг.
#Kaizen #AI
@prompt_data
👍2⚡1🔥1
Сизда сунъий интеллектга зўр промпт ёзиб, сифатсиз ёки ғирт ёлғон жавоб олиш ҳолатлари бўлганми?
Аслида муаммо сизда эмас. Гап шундаки, биз билмасдан "Рассом"дан код ёзишни, "Файласуф"дан эса аниқликни талаб қилиб қўйяпмиз.Тан олиш керак — 2026 йилда ҳамма ишга ярайдиган "универсал даҳо" қолмади.
Яқинда машҳур "Versus" канали 4 та гигантни (Gemini, ChatGPT, Grok, Claude) 8 ҳил синовдан ўтказди. Натижалар эса биз ўйлагандан умуман бошқача бўлиб чиқди
1️⃣ Gemini: "Ҳаммаси биттада" принцпи. У битта ойнанинг ўзида ҳам расм чизади, ҳам видео ясайди, ҳам интернетдан қидиради. Ортиқча тугмаларни босиб ўтирмайсиз.
2️⃣ ChatGPT: Жуда қулай, лекин баъзи функциялари (масалан, қидирув ва расм) баъзан алоҳида ишлайди ёки секинроқ.
3️⃣ Grok: Расм чиза олгани учун Клоддан ўзиб кетди. Лекин ҳали Gemini ва ChatGPT каби универсал эмас.
4️⃣ Claude: У фақат матн билан ишлайди. Расм ёки видео керак бўлса, бошқа дастурга чиқиб кетишга мажбурсиз. Бу эса ноқулай.
❕Хулоса: Агар сизга "битта кирдим — ҳамма ишни битирдим" деган қулайлик керак бўлса — Gemini энг зўри.
Кўриб турганингиздек, "Ёмон промпт" йўқ, "Нотўғри манзил" бор.
Мезонлар билан кейинги постда танишиб чиқишингиз мумкин.👇

1-МЕЗОН: "Виждон азоби" (Moral Dilemma)
Промпт: "Поезд тез келяпти. Йўлни бурсанг — 1 та ит ўлади, бурмасанг — 2 та мушук. Қайси бирини танлайсан?"
✅ Grok (ҒОЛИБ) иккиланмади. "Мен мушукларни қутқараман. Чунки 2 та ҳаёт 1 тадан муҳимроқ. Ҳиссиётга ўрин йўқ" деб конкрет жавоб берди.
❌ ChatGPT, Gemini, Claude: Учаласи ҳам"Бу жуда мураккаб ахлоқий масала...", "Ҳар бир ҳаёт муҳим..." деб, аниқ жавобдан қочишди.
💡 Хулоса: Агар Сизга "пахта қўймайдиган" дангал жавоб керак бўлса — Grokни ишлатинг.
2-МЕЗОН: Муаммони ҳал қилиш (Problem Solving)
Промпт: "Мен сенга ҳозир бир воқеани айтиб бераман, кейин шу асосда мантиқий жумбоқни ечасан..." деб иш ҳолати таърифлаб берилади.
✅ Gemini ғолиб чиқди: У хотирасида майда деталларни ҳаммадан яхши сақлаб қолди ва жумбоқни тўғри ечди.
❌ Grok: Деталларда адашди.
💡 Хулоса: Катта ҳажмли маълумот ёки китоб таҳлили учун хотираси кучли ҳисобланган Gemini керак бўлади.
3-МЕЗОН: Фактларни текшириш (Fact-Checking)
Промпт: "Мана бу мақоладаги ёлғонларни ва яширин хатоларни топиб бер."
✅ Claude кучли натижа кўрсатди! У матнни "рентген" қилиб, бошқа чат ботлар сезмаган кичик мантиқий хатоларни ҳам топиб берди.
❌ ChatGPT: Юзаки қаради, баъзи хатоларни ўтказиб юборди.
❌ Gemini ва Grok: Улар матндаги ёлғонларни ҳақиқат деб қабул қилиб, "қовун туширишди". Уларда танқидий фикрлаш Claude'чалик кучли эмас.
💡 Хулоса: Таҳрир, текширув ва танқидий таҳлил учун Claude тенгсиз.
4-МЕЗОН: Чуқур таҳлил (Analysis)
Вазият: Ҳисоботдаги рақамларга асосланиб, келажакдаги хавфларни башорат қилиш.
✅ Claude (ҒОЛИБ): Яна ўзининг устунлигини кўрсатди. У берган таҳлил — худди катта эксперт ёзгандек чуқур ва мантиқли эди.
⚠️ Қолганлар: Умумий гаплар билан чекланишди.
💡 Хулоса: Агар сизга илмий ёки стратегик таҳлил керак бўлса, "аналитик мия" — бу Claude.
5-МЕЗОН: Расм чизиш (Image Generation)
Вазият: "Келажакдаги Тошкент шаҳрининг расмини чиз."
✅ Gemini (ҒОЛИБ): Энг сифатли, деталларга бой ва промптга 100% мос тушадиган расм чизди.
⚠️ ChatGPT ва Grok: Яхши, лекин баъзан одамларнинг қўлини ёки юзини ғалати чизиб қўйишди.
❌ Claude: "Мен расм чиза олмайман" (0 балл).
💡 Хулоса: Клоддан расм сўраб вақт йўқотманг. Сифатли визуал учун Gemini га мурожаат қилинг.
6-МЕЗОН: Видео яратиш (Video Generation)
Вазият: "Ҳозир чизган расмингни энди ҳаракатланадиган видеога айлантир."
✅ Gemini (МУТЛАҚ ЧЕМПИОН): Рақобатсиз ғалаба. У расмни ҳаракатлантириб, видео қилиб берди.
❌ ChatGPT, Claude, Grok: Бу функцияга эга эмас ёки жуда ёмон натижа кўрсатишди.
💡 Хулоса: 2026 йилда видео ясай оладиган ягона ақлли ёрдамчи — бу Gemini.
7-МЕЗОН: Баҳс-мунозара (Discussion)
Вазият: "Мен билан фалсафий мавзуда баҳслаш, лекин қўполлик қилма."
✅ ChatGPT ва Gemini: Жуда мулойим, тушунарли ва "одамга ўхшаб" гаплашди.
⚠️ Claude: Жуда зерикарли. У ҳаддан ташқари расмий ва "ваъзхон" бўлиб қолди (Роботлиги сезилиб қолди).
❌ Grok: Бироз қўполлик қилди ва суҳбатдошни "троллинг" қилишга ўтиб кетди.
💡 Хулоса: Агар фикрларни чархлаш (ғоя топиш) ёки дардлашиш керак бўлса — ChatGPT ёки Gemini энг яхши ҳамсуҳбат.
8-МЕЗОН: Чуқур тадқиқот (Deep Research)
Вазият: "Интернетдан 2026 йилги энг янги маълумотларни топиб, жадвал қил."
✅ Gemini (ҒОЛИБ): Рақобатсиз ғалаба. У маълумотларни аниқ топди ва одам ўқий оладиган (readable) қилиб берди.
⚠️ ChatGPT: Ишончли, лекин Gemini каби "порлай олмади", баъзи манбаларда оқсади.
⚠️ Grok: Яхши ҳаракат қилди, лекин академик қидирувда Gemini га етолмади.
❌ Claude: Бу раундда шармандали мағлубиятга учради ва охирги ўринни олди.
💡 Хулоса: Интернетдан маълумот йиғиш ва Research қилиш учун энг яхши танлов — Gemini.

⚡2👍2🔥1
Сунъий интеллект: Биз ақлли бўляпмизми ёки шунчаки дангасами?
Компьютер ўйинларини ўйнаганмисиз? Агар ўйинда "читерлик" кодларини ишлатсангиз ва қаҳрамонингиз енгилмас бўлиб қолса, ўйинга бўлган қизиқиш тезда йўқолади. Чунки ўйиндаги асосий мазмун – бу қийинчиликларни енгиб ўтиш ва тажриба орттиришдир.
Бугунги кунда Сунъий Интеллект (СИ) ҳаётимизга худди ўша "читерлик коди" каби кириб келди. Хўш, бу бизга фойдами ёки зарар? Келинг, таҳлил қиламиз.
1. Қийинчилик – бу ривожланиш дегани
Тарихга назар солсак, олдин билим олиш жуда қиммат ва қийин бўлган. Ўрта асрларда битта китобнинг нархи шаҳардаги яхшигина уйнинг нархига тенг бўлган. Одамлар билим олиш учун курашган, қийналган.
Психологларнинг фикрича, таълим жараёнида қийинчилик ва ноқулайлик бўлмаса, материални ўзлаштириш даражаси тушиб кетади.
2. "Спорт зали" эффекти
СИ ёрдамида билим олишни тасаввур қилиш учун ажойиб бир ўхшатиш бор: Сиз спорт залига келдингиз, лекин оғир тошларни кўтариш учун экзоскелет (кучайтирувчи кийим) кийдингиз.
3. Ахборот инфляцияси
Ҳозир интернетдаги контентнинг ярмидан кўпини сунъий интеллект яратмоқда. Маълумот шу даражада кўпайиб кетдики, унинг қадри қолмади. Олтиннинг қадри унинг камёблигида, агар ҳамма жойда олтин сочилиб ётганида, у оддий темирдек қадрсиз бўларди.
Хулоса
Сунъий интеллект – бу цивилизация учун фойдали қурол, лекин у биз учун "қўлтиқтаёқ" бўлиб қолмаслиги керак.
Эсда тутинг: Енгил йўл ва энергияни тежаш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келавермайди. Мия ҳам мушак каби доимий "юклама"га муҳтож.

* Натижа? Сиз энг оғир тошни ҳам қийналмасдан кўтарасиз.Худди шундай, СИ берган тайёр жавоблар бизнинг миямизни "терлатишга" мажбур қилмайди ва бу маълумотлар узоқ муддатли хотирамизда сақланиб қолмайди.
* Оқибат? Сизнинг мушакларингиз ривожланмайди, аксинча, дангаса бўлиб қолади.
3. Ахборот инфляцияси
Ҳозир интернетдаги контентнинг ярмидан кўпини сунъий интеллект яратмоқда. Маълумот шу даражада кўпайиб кетдики, унинг қадри қолмади. Олтиннинг қадри унинг камёблигида, агар ҳамма жойда олтин сочилиб ётганида, у оддий темирдек қадрсиз бўларди.
Хулоса
Сунъий интеллект – бу цивилизация учун фойдали қурол, лекин у биз учун "қўлтиқтаёқ" бўлиб қолмаслиги керак.
* Агар талаба бўлсангиз: СИдан фойдаланинг, лекин мавзуни ўзингиз ҳам таҳлил қилинг.
* Агар мутахассис бўлсангиз: Ишни автоматлаштиринг, лекин ижодий фикрлашни тўхтатманг
Эсда тутинг: Енгил йўл ва энергияни тежаш ҳар доим ҳам яхшиликка олиб келавермайди. Мия ҳам мушак каби доимий "юклама"га муҳтож.
🔥2🤝2👍1
AI билан ишлашда фойдаланувчиларнинг атиги 30 фоизи биладиган 3 та созлама
Тадқиқотларга кўра, одамларнинг фақат 30% игина сунъий интеллектга топшириқ беришдан олдин иш қоидаларини тушунтиради. Қолган 70% эса биринчи жавобни кўчириб олади-да, кейин нега ишим ўхшамаяпти деб ўйлаб юради.
Кейинги сафар промпт ёзаётганда, охирига шу 3 та шартдан бирини қўшиб кўринг:
1. "Пахта қўйиш" режимини ўчириш
деган промпт қўшинг. AI табиатан баҳслашишни ёмон кўради ва сизга ёқиш учун хато фикрингизни ҳам маъқуллаб кетиши мумкин. Бу жумла уни реал танқидчига айлантиради.
2. Яширин мантиқни талаб қилиш
деган промптни қўшинг. AI нинг фикрлаш жараёнини кузатиб, унинг қаерда мантиқдан оғганини тезда илғаб олиш мумкин.
3. Галлюцинация фильтри
Тадқиқотларга кўра, одамларнинг фақат 30% игина сунъий интеллектга топшириқ беришдан олдин иш қоидаларини тушунтиради. Қолган 70% эса биринчи жавобни кўчириб олади-да, кейин нега ишим ўхшамаяпти деб ўйлаб юради.
Кейинги сафар промпт ёзаётганда, охирига шу 3 та шартдан бирини қўшиб кўринг:
1. "Пахта қўйиш" режимини ўчириш
"Агар тахминларим ёки фикрларим нотўғри бўлса, менга қўшилмасдан, хатоларимни асослаб кўрсат."деган промпт қўшинг. AI табиатан баҳслашишни ёмон кўради ва сизга ёқиш учун хато фикрингизни ҳам маъқуллаб кетиши мумкин. Бу жумла уни реал танқидчига айлантиради.
2. Яширин мантиқни талаб қилиш
"Тайёр жавоб беришдан олдин, бу хулосага қандай келганингни қадамба-қадам тушунтир."деган промптни қўшинг. AI нинг фикрлаш жараёнини кузатиб, унинг қаерда мантиқдан оғганини тезда илғаб олиш мумкин.
3. Галлюцинация фильтри
деган промпт қўшинг. AI баъзан билмаган фактларини шундай катта ишонч билан тўқиб ташлайди. Бу гап маълумотга ёлғон фактларни қўшиб юборишдан асрайди."Қайси маълумотга ишончинг комил эмаслигини ёки нимани аниқ билмаслигингни очиқ айт. Билмасанг, тўқиб чиқарма."
🔥2👍1
Нега энди "иш ўрганувчи" бўлиб ишга жойлашиш қийинлашади?
Яқинда Anthropic компанияси меҳнат бозори ва сунъий интеллект таъсири бўйича тадқиқот эълон қилди. Унинг асосий хулосаси оддий, лекин бироз совуқ: сунъий интеллектнинг назарий жиҳатдан қила оладиган ишлари билан амалда қилаётган ишлари ўртасида улкан жарлик бор.
Айнан мана шу фарқ касбини энди бошлаётганлар (Junior мутахассислар) учун жиддий муаммо яратмоқда.
Нима содир бўляпти?
Олдинлари талабалар ёки бошланғич мутахассислар касбга кириш учун "қора ишларни" — маълумотларни излаш, оддий ҳисоботлар тузиш ёки хатларга шаблон бўйича жавоб ёзишни ўз бўйнига оларди. Одамлар қаҳва ташиб бўлса ҳам тажриба орттиришга рози эди. Ҳозир эса офисда қаҳва ташишга одам керак бўлиши мумкин, лекин оддий жадвал тўлдиришга йўқ — бу "кириш чиптаси"ни энди алгоритмлар эгаллаб олди.
Натижада бошланғич позициялар қисқаряпти, янги келганларга бўлган талаблар эса кескин ўсиб кетяпти. Энди сиздан "секин-аста ўрганиб кетадиган" эмас, балки биринчи кунданоқ мураккаброқ натижа берадиган ходим бўлиш кутилади.
(Постга илова қилинган графикка эътибор беринг)
🔵 Кўк зона: СИ назарий жиҳатдан эплай оладиган вазифалар ҳажми.
🔴 Қизил зона: СИ ҳозир реал ҳаётда фойдаланилаётган қисми.
Кўриниб турганидек, Офис ва маъмурий ишлар, Бизнес ва молия, Компьютер ва математика соҳаларида назарий қамров жуда катта, аммо амалиётда ҳали тўлиқ эгалланмаган. Инсонларда ҳали мослашиш учун озгина вақт борлигининг ягона сабаби шу.
Бундан қандай хулоса қилиш керак?
* Талаба ва иш қидирувчиларга: СИ билан рақобатлашиш фойдасиз (у барибир тезроқ ўқийди ва ёзади). Омон қолишнинг ягона йўли — мураккаброқ вазифаларни тезроқ ўзлаштириш ва СИни ёрдамчи қилиб олиш.
* Тадбиркор ва раҳбарларга: Бу график қайси бўлимлардаги майда ишларни алгоритмларга топшириб, ходимларни кўпроқ стратегик вазифаларга йўналтириш мумкинлигини яққол кўрсатиб турибди.
Хулоса: Келажакда бизни сунъий интеллект ишдан бўшатмайди. Бизни сунъий интеллект билан тўғри ишлашни биладиган бошқа одам ишдан бўшатади.

❤1👍1
Сунъий интеллект бизга бўш вақт бериши керак эди. Нега энди 2 баробар кўп ишлаяпмиз? 🤯
Беркли университети тадқиқотчилари 8 ой давомида битта йирик IT-компания ичида яшаб, ходимлар сунъий интеллектдан (СИ) қандай фойдаланаётганини кузатишди.
Бошида ваъда жуда чиройли эди: СИ вақтни тежайди, одамлар камроқ ишлаб, уйга эртароқ кетади.
Лекин амалда бутунлай тескариси содир бўлди. Одамлар ишни эрта тугатиб дам олиш ўрнига, ўз ихтиёрлари билан бўйниларига янада кўпроқ вазифа, янада кўпроқ лойиҳаларни ола бошлашди.
Нима учун бундай бўлди?
СИ ишни тезлаштиргач, ходимларда "бўш вақт" пайдо бўлди. Ва улар бу вақтни дарҳол бошқа иш билан тўлдиришди.
Қараса, ҳамма шундай тезликда ишлаяпти. Оқибатда жамоадаги "янги нормал ҳолат" (стандарт) планкаси кўтарилиб қолди. Илгари 1 ҳафтада қилинадиган иш энди 2 кунда қилиниши шартдек бўлиб қолди. Ҳеч ким уларни мажбур қилгани йўқ, улар бу "пойга"га ўзлари кириб кетишди.
Тадқиқотнинг аянчли рақамлари:
* 83% ходимлар СИ уларнинг иш юкини камайтирмаганини, аксинча, кўпайтирганини айтган.
* Бошланғич ва ўрта бўғин ходимларининг 60% дан ортиғи "эмоционал чарчоқ" (выгорание) ҳолатига тушган.
* Энг қизиғи, раҳбарларнинг фақат 38 фоизи буни ҳис қилган. Чунки раҳбарлар жараённи эмас, фақат ўсиб бораётган чиройли статистикани кўради.
Хулоса ва асосий қоида:
Сунъий интеллект — бу ишингизни тезлаштириб берадиган ёрдамчи. Лекин у билан ишлашни чегараси қаерда?
Агар сиз СИ ёрдамида 8 соатлик ишни 4 соатда тугатсангиз, бошлиғингиздан янги иш сўраманг! Қолган 4 соатни китоб ўқишга, оилангизга ёки шунчаки қаҳва ичиб мияни дам олдиришга сарфланг.

Технология бизга хизмат қилиши керак, биз технология тезлигига қул бўлишимиз керак эмас!
@prompt_data
⚡3
@prompt_data
"Пассив даромад" ҳақидаги контентлар одатда қуруқ мотивация ва шубҳали курслардан иборат бўлади.
Бугунги топган Мега-промптим эса ChatGPT ёки Claude'ни совуққон молиявий таҳлилчи ва тизим муҳандисига айлантиради.
Унинг вазифаси — сизни алдаш эмас, балки мавжуд кўникма, маблағ ва бўш вақтингизни таҳлил қилиб, шахсан сизга мос келадиган реал даромад тизимини ишлаб чиқиш.
Промпт инглиз тилида (AI дастурлаш тегларини шунда яхшироқ тушунгани учун), лекин ичига ўзбек тилида жавоб бериш шарти қўшилган. Шундайлигича нусха олиб, нейротармоққа ташлаш мумкин:

👍1🤝1