Prof-emis.edu.uz
1.58K subscribers
7 photos
1 video
5 links
Professional ta'lim jarayonlarini boshqarish prof-emis.edu.uz axborot tizimiga oid yangiliklar kanali.

Telegram: https://t.me/elektron_talim_markazi
Instagram: https://www.instagram.com/raqamli_talim
Facebook: https://www.facebook.com/raqamlita
Download Telegram
Channel created
Channel photo updated
Тизимнинг янги версияси ПТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (01.01.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Профессор-ўқитувчи ва ўқувчи маьлумотларини киритишда маҳаллани танлаш функцияси қўшилди

2) Ўқув режада бўлиниб ўтиладиган амалий дарсларни бўлинадиган турга ўтказиш функцияси қўшилди

3) Дарс жадвалини қўшишда амалий дарсларни 2 гуруҳга ажратиш функционали қўшилди

4) Дарс жадвалини қўшиш жараёнида амалий дарсларга 2 та ўқитувчини қўшиш функцияси қўшилди

5) Дарс жадвалини қўшиш ва таҳрирлашда бир кунга ёки бутун семестр давригача ўзгартириш функцияси қўшилди

6) Электрон журналда давомат ва баҳолаш функционали такомиллаштирилди

7) Ўқувчиларни баҳолашда бутун семестр давомида 2 тагача фандан баҳоланмасдан курсдан курсга ўтказиш имконияти йўлга қўйилди

8) Академик гуруҳларни амалий дарсларда гуруҳни 2 гуруҳга ажратиш функцияси қўшилди

#Prof_emis_edu_uz #Версия
Ўқув режада бўлиниб ўтиладиган амалий дарсларни бўлинадиган турга ўтказиш функцияси қўшилди

Prof-emis.edu.uz да ўқув режада бўлиниб ўтиладиган амалий дарсларни бўлинадиган турга ўтказиш функцияси қўшилди

Бунда:

👉 Ўқув режа / Кўриш белгисини босиш орқали ўқув режага киритилган фанни устига босилади ва Бўлинади турига ўтказиб сақлаш тугмаси босилади.
Дарс жадвалини қўшиш жараёнида амалий дарсларга 2 та ўқитувчини қўшиш функцияси қўшилди

Prof-emis.edu.uz тизимига ПТМларга қулайлик яратиш мақсадида амалий дарсларга 2 та ўқитувчи бириктириш имконияти қилинди.

Бунда:

👉 Дарс жадвали/Қўшиш тугмаси босилади;
👉 Хосил бўлган ойнадан Дарс тури дан амалий (семинар, лаборатория) танланади;
👉 Натижада 2 та ўқитувчи қўшиш имконияти ҳосил бўлади.

Муҳим!!! Юқоридаги амалларни бажаришдан олдин, Ўқув режа дан фанни Бўлинади турига ўтказган бўлиши зарур.
Академик гуруҳларни амалий дарсларда гуруҳни 2 гуруҳга ажратиш функцияси қўшилди

Prof-emis.edu.uz да Академик гуруҳларни амалий дарсларда гуруҳни 2 гуруҳга ажратиш функцияси қўшилди

Бунда:

👉 Академик гуруҳлар / Гуруҳлаш белгисини босиш орқали гуруҳлашга киритали;
👉 Фан номи ва керакли 2 нафар амалий фан ўқитувчилари танланади;
👉 Нейтрал ҳолатдаги ўқувчилар гуруҳларга ажратиб чиқилади ва сақлаш тугмаси босилади.
👉 Натижада электрон журналда гуруҳ ўқувчилар рўйхати хар бир ўқитувчига алоҳида кўринади ва баҳолаш имконияти очилади.

Муҳим!!! Гуруҳлашдан олдин Ўқув режа ва дарс жадваллари тўғри тартибда қилинган бўлиши керак.

📲 Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating
Telegram Instagram Facebook Veb sayt
Live stream started
Live stream finished (1 minute)
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Тизимнинг янги версияси ПТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (01.05.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Тизимдаги мавжуд ҳатолик қайтадиган матнлар эндиликда фақат ўзбек тилида кўринади

2) Жорий семестрларни қўлда ўртача баҳолаш ёпилди, эндиликда фақат электрон журнал орқали баҳолаш мумкин бўлади

3) Ўқитувчи профилидан Р-семестр button қўшилди. Бунда фан ўқитувчиси тегишли фан соати тугаган ва ўзлаштириб бўлинган гуруҳни Р-семестр тугмасини босиб, ўртача баҳоларни шакллантириш мумкин

4) Эндиликда электрон журналга фан мавзуси киритилмаса, баҳолаш ва давоматга чекловлар қўйилади. Гуруҳ ўқувчиларини давомат қилиш ва баҳолаш учун аввало ўша кунги фан мавзусини киритиш талаб этилади



#Prof_emis_edu_uz #Версия
Тизимнинг янги версияси ПТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (07.05.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Семестр даври муддатини 7 ойгача (210 кунгача) узайтириш имконияти қўшилди

2) Қисқа соатли дарслар яъни 24 соатгача бўлган дарс соатларига оралик назоратлар ҳисобга олинмайди. Бунда дарс соати 24 соатдан ошмаслиги керак

3) Сиртқи таьлим шаклида ўқийдиган ўқувчилар дарс жадвалини тузиш такомиллаштирилди. Эндиликда битта гуруҳ дарс жадвали генерация қилингандан кейин, семестр даври бошланиш ва тугаш санасини ўзгартириб қайта дарс жадвалини генерация қилиш мумкин бўлади

4) Р-семестр генерациялар хамма соҳа учун тўлиқ уланди

#Prof_emis_edu_uz #Версия
Тизимнинг янги версияси ПТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (28.05.2024й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Семестр даврида бошланиш ва тугаш санасини ўзгартириш имконияти берилди

2) Сабабсиз қолдирилган дарс соатларини сабаблига ўтказиш имконияти яратилди

3) Қисқа муддатли курсларга янги квалификациялар қўшилди

4) Электрон журналга "2" баҳо қўйишга руҳсат берилди

#Prof_emis_edu_uz #Версия
Сабабсиз қолдирилган дарс соатларини сабаблига ўтказиш функцияси қўшилди

Prof-emis.edu.uz да сабабсиз қолдирилган дарс соатларини сабаблига ўтказиш функцияси қўшилди

Бунда:

👉 Узоқ муддатли(диплом)/Давомат менюсига ўтилади;
👉 Керакли сабабсиз дарс соат қолдирган ўқувчи танланади ва устига босилади;
👉 Киргандан сўнг асословчи файл юкланади ва ўқувчининг қолдирган дарс соатлари фан номи ва фан ўқитувчиси кесимида пайдо бўлади;
👉 Асословчи файл юкланиб, керакли сабабсиз қолдирилган дарс соати белгиланади ҳамда юкланган файл устига босилади;
👉 Натижада "Siz hozir o‘quvchini qoldirgan darslarini sababli qilmoqchimisiz?" танлаш фукнцияси чиқади ҳамда "ҳа" тугмаси босилади ва сабабсиз қолдирилган дарс соатлари сабаблига ўтказилади

Муҳим!!! Файл юклаш ва сабабсиз дарс соатларини сабаблига ўтказиш жараёнида этиборли бўлиш талаб этилади. Чунки адашиб сабабли қилинган дарс соатни ортга қайтариб бўлмайди.