Pressuzb
23.1K subscribers
2.14K photos
512 videos
25 files
1.69K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильмининг премьерасида иштирок этди

Ерларнинг таназзулга учраши инсониятнинг энг жиддий экологик муаммоларидан бири бўлиб, ундан Ер юзидаги қуруқликнинг 40 фоизи ва 3,2 миллиард киши азият чекмоқда.

Марказий Осиёда умумий ер майдонининг қарийб 37 фоизи деградацияга учраган бўлиб, бу озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслари ва иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 26 фоизга етган: шўрланиш даражаси ортмоқда, тупроқдаги гумус миқдори ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги камаймоқда.

Муаммонинг жаҳон миқёсидаги долзарблигини ҳисобга олиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Замин” фонди кўмагида “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми суратга олинди.

Фильмни “Замин” фондининг YouTube канали орқали томоша қилиш мумкин.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев шу ҳафта якунида Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома йўллаши кутилмоқда.

@pressuzb
АҚШ санкцияларига киритилган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания кибержиноятларга алоқадор бўлган

Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” компанияси АҚШ санкцияларига киритилгани хабар берилганди.

Тафсилотларга кўра, АҚШ Россияда фаолият юритувчи “Media Land” номли IT-тузилма ва у билан боғлиқ компанияларга нисбатан қўллаган санкциялар доирасида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” МЧЖ ҳам рўйхатга киритилган.

АҚШ расмийлари маълумотига кўра, “Media Land” кибержиноятчилар учун мўлжалланган “bulletproof hosting” инфратузилмасини тақдим этган. Айнан шу серверлардан йирик “ransomware” гуруҳлари фойдаланган, шунингдек, улар АҚШ компаниялари ва муҳим инфратузилмаларга қарши киберҳужумларда ишлатилган.

Ўзбекистондаги “Datavice” МЧЖга эса “Media Land” билан боғлиқ халқаро тармоқ таркибидаги хорижий компаниялардан бири сифатида санкция қўлланилган.

@pressuzb
Pressuzb
АҚШ санкцияларига киритилган Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган компания кибержиноятларга алоқадор бўлган Жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган “Datavice” компанияси АҚШ санкцияларига киритилгани хабар берилганди. Тафсилотларга кўра, АҚШ Россияда…
“Datavice” МЧЖнинг телефон рақамига очилган Telegram аккаунт ЙҲХБ бошлиғининг фотосуратидан фойдаланган

Кибержиноятларга алоқадорлиги сабаб АҚШ санкцияларига киритилган “Datavice” МЧЖнинг очиқ манбаларда кўрсатилган телефон рақамига (+998502529351) очилган Telegram аккаунт “Сарвар Холмуродов” номи остида фаолият юритган. Қизиқ томони, профил расми сифатида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи Адилов Муҳаммад Адиловичнинг фотосуратидан фойдаланишган.

@pressuzb
Таълим ташкилотларига аккредитация қанчага тушади?

Ўзбекистонда таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш бўйича янги молиявий тартиб жорий этилмоқда. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигининг буйруғи лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинди.

Мазкур ҳужжат ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича фаолият юритувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ҳамда комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш учун йиғимлар миқдорлари ва уларни ҳисоблаш тартибини белгилайди.

Қайд этилишича, давлат аккредитациясидан ўтказиш учун амалга оширилган барча йиғимлар, аккредитация натижасидан қатъи назар, таълим ташкилотига қайтарилмайди.

@pressuzb
23 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари суҳбат аввалида АҚШ президентини яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаб, дўст Америка халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Дональд Трамп, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва халқига ўзининг ҳамда АҚШ халқининг самимий саломи ҳамда табрикларини йўллаб, янги йилда бахт-саодат, муваффақиятлар ва янги зафарлар тилади.

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини, шунингдек, Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш истиқболларини батафсил кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон президенти Америка етакчисини ўзи учун қулай муддатда мамлакатимизга ташриф билан келишга таклиф этди.

@pressuzb
Италия бош вазири аукциони атрофидаги шов-шувлар: ОАВдаги чалғитувчи сарлавҳалар ва асл ҳолат

Баъзи манбаларда “Мелони Шавкат Мирзиёев совға қилган маржонни кимошди савдосига қўйди” сарлавҳаси билан хабарлар тарқалмоқда. Яъни айрим оммавий ахборот воситалари бу масалада чалғитувчи ва бирёқлама сарлавҳалардан фойдаланмоқда.

Аслида эса Италия бош вазири Жоржа Мелони фақатгина Шавкат Мирзиёевнинг совғасини эмас, балки турли давлатлар раҳбарлари томонидан расмий ташрифлар давомида тақдим этилган 270 дан ортиқ дипломатик совғаларни аукционга қўйишни режалаштирган.

Мазкур рўйхатда Украина Президенти Володимир Зеленский, Аргентина Президенти Хавьер Милей, шунингдек, Европа, Осиё ва Яқин Шарқ давлатлари етакчиларидан олинган турли рамзий ва қимматбаҳо совғалар ҳам бўлган. Режага кўра, аукциондан тушадиган маблағ хайрия мақсадларига йўналтирилиши кўзда тутилган эди.

Жоржа Мелонининг бу қарори шахсий ташаббус эмас, балки Италия қонунчилиги талабларидан келиб чиққан. Амалдаги қонунларга мувофиқ, расмий шахсларга берилган ва қиймати 300 евродан ошадиган совғалар шахсий мулк сифатида сақлаб қолиниши мумкин эмас. Шу боис, бундай совғаларни давлат балансига топшириш ёки уларни қонуний йўл билан реализация қилиш одатий амалиёт ҳисобланади.

Шунингдек, муҳим жиҳат шундаки, мазкур аукцион кейинчалик тўхтатиб қўйилган. Бунга савдони ўтказиши керак бўлган аукцион уйига нисбатан бошланган тергов сабаб бўлган. Бу ҳолат совғаларнинг мазмуни ёки уларни тақдим этган давлатлар билан боғлиқ эмас.

Шундай экан, ушбу масалада алоҳида бир давлат ёки етакчи номини ажратиб кўрсатиш нотўғри талқин ва манипуляцияга олиб келиши мумкин.

@pressuzb
Анор Банк” акциядорлари таркибида ўзгариш қайд этилди

Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, “Анор Банк” АЖ акцияларига эгалик тузилмасида ўзгаришлар юз берган.

Маълумотда келтирилишича, банкнинг асосий акциядори бўлиб келган Олимов Қаҳрамонжон Анваровичнинг улуши 99,38 фоиздан 49,38 фоизгача камайган. Натижада, 400 миллион дона акция бошқа шахсларга ўтказилган

Шу билан бирга, Нидерландияда рўйхатдан ўтган “Bekamin B.V.” компанияси 400 миллион дона акция эгаси сифатида банкнинг аффилланган шахслари рўйхатига киритилган.

@pressuzb
Умид Рустамович Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди;

Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Расмда:
Абдулазиз Аққулов

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

@pressuzb
❗️Президент фармони билан қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

(а) 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба;

(б) 2026 йилда:

(i) барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  2 январь – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;

(ii) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январь – шанба, 30 май – шанба, 31 декабрь – пайшанба.

2. Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

(а) ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади;

3. Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига кўчирилади.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳванд моддалар сотиб қарийб 2,4 млн АҚШ доллари ишлаб топган Telegram бот асосчилари қўлга олинди.

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉UZTELECOM янги абонентлар учун “Bayramona 2026” янги йил акциясини ишга туширмоқда!

🎁 Симли интернетнинг янги абонентлари учун бонус!

ҲАММАСИ БИРГА 3/3+/4/5 тарифларига уланганингизда, сиз “Байрамона Салом” тарифли СИМ-карта расмийлаштириш имкониятига эга бўласиз — ва ушбу рақамга биринчи абонент тўлови БЕПУЛ, ҳамда бир йил давомида ҳар ой 100 ГБ бонус интернет ажратилади.

Шу тариқа сиз уйда барқарор интернетга ҳам, фойдали мобил алоқа ва интернет пакетга ҳам эга бўласиз — бутун йил учун қулай ечим!

💫 Бу ҳали ҳаммаси эмас:

SALOM MOBILE ва MOBILE IDEAL тариф режаларига уланишда сизга бир йил давомида ҳар ой 100 ГБ бонус интернет трафик ажратилади!

Таклиф 2026 йил 31 январгача амал қилади.

Агар сиз СИМ-карта ёки уй интернетини улашни режалаштирган бўлсангиз, айнан ҳозир — энг мақбул вақт. Сизни бутун йил давомида қувонтирадиган катта бонусни қўлга киритиш имкониятини қўлдан бой берманг.

👍 UZTELECOM — доимо сизга яқин бўлган оператор!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаси — Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси соат 11:00 да бошланади!

Давлат раҳбарининг мурожаатномаси қуйидаги телеканаллар орқали жонли эфирда намойиш этилади:

“O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” (сурдотаржима билан), “Mahalla”, “Madaniyat va ma’rifat”, “O‘zbekiston tarixi”, “Mening yurtim”, “Sevimli”, “Milliy”, “Zo‘r TV”, “Renessans TV”;

“Toshkent” ва “Dunyo bo‘ylab” (русча таржимаси билан);

“Yoshlar” ва “Uzreport TV” (инглизча таржимаси билан).

Шунингдек, онлайн трансляцияни Президент матбуот хизматининг расмий саҳифаларида ҳам томоша қилиш мумкин: веб-сайт, Facebook, Instagram, YouTube.

@pressuzb
Матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!” — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан:

“Биз – бугун 38 миллиондан зиёд катта халқмиз. Машаққатли ва шарафли меҳнатимиз билан дунёда ҳурмат топаётган, эртанги кунга ишонч билан дадил бораётган, матонатли ва ғурури баланд миллатмиз!

Биз ўзгаришларни кутиб яшамаймиз, аксинча, уларни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз ва масъулиятли меҳнатимиз билан яратамиз!”

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 2026 йилни юртимизда “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилди.

@pressuzb