Pressuzb
23.1K subscribers
2.14K photos
514 videos
25 files
1.7K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Бошқа лавозимга ўтказилган “Ўзбекгидроенерго” АЖ раиси Абдуғани Сангинов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов ва ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровга чопон кийдирилиб, хайрлашиш маросими ўтказилди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва кенг қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди!

Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек бино-иншоотлар мажмуаси сотилмоқда.

Объектнинг умумий ер майдони – 20 гектар, қурилиш ости майдони – 4 126 м² ни ташкил қилади. Барча коммунал хизматлар: электр, сув, газ билан таъминланган. Ишлаб чиқариш ускуналари Германиядан келтирилган.

Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 2,6 минг тонна (8 мм лик арматура) ва 2 тонна (базальт толаси). Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўм.

Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, 5 фоизлик бошланғич тўлов ва Марказий банк асосий ставкаси даражасида 10 йиллик кредит асосида харид қилиш имконияти мавжуд.

Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишиш мумкин.

📞 Батафсил маълумот: +998781476402
2
Президент Шавкат Мирзиёев Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз билан мулоқот қилди.

@pressuzb
1
Мустафаев Хуршед Бахтиёрович иқтисодиёт ва молия вазирининг нефт-газ соҳаси бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски автомобил эгаларига давлатнинг ижтимоий қўллаб-қувватлови: субсидия ва имтиёзли кредитлар

Экостиккерлар жорий этилгач аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2010 йилгача ишлаб чиқарилган, экологик талабларга жавоб бермайдиган автомобил эгаларига машинани янгилаб олиш учун субсидия ва имтиёзли кредитлар бериш тизими жорий этилади.

@pressuzb
Ўзбекистонда янги қурилаётган объектларнинг қонунийлигини текшириш учун онлайн-карта ишга туширилди

Эндиликда уй-жой сотиб олишдан олдин фуқаролар қурилаётган объектларнинг қонунийлиги ва мақомини онлайн тарзда текширишлари, шунингдек, лойиҳага оид ҳужжатлар ва амалга ошириш муддатлари билан танишишлари мумкин.

Онлай-карта: dshk.shaffofqurilish.uz

@pressuzb
“Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим” — Саида Мирзиёева

19 декабрь куни “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мультфильми премьерасида бўлиб ўтди. Унда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева фарзанди билан иштирок этди ва таассуротлари билан бўлишди.

“Залда 2000 нафар болажон бор эди — уларнинг кўзларидаги қувонч, ҳайрат ва самимий кулгини кўриб, кўнглим тўлиб кетди. Болалар мультфильмни шунчаки томоша қилишмади, гўё ичига кириб кетишди, қаҳрамонлар билан бирга яшашди, хурсанд бўлишди, хавотир олишди.

Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса — демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мультфильм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим.

Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион фильм — бу биринчи қадам. Лекин энг муҳими — бу қадам ташланди. Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мультфильмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, - деди Саида Шавкатовна.


Янги йил байрами арафасида ота-оналар фарзандларини хурсанд қилиб, уларга унутилмас таассурот тақдим этишлари ва болаларга мос фойдали миллий контент томоша қилишлари учун ушбу мультфильм энг яхши таклиф бўла олади.

@pressuzb
“Ўзбекистон-Япония муносабатлари кенгайтирилган стратегик шериклик даражасига кўтарилди” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг Японияга ташрифи якунлари бўйича ахборот берди.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида сифат жиҳатидан янги босқични бошлаб берди. Ушбу мамлакат Императори, Бош вазири, Парламентнинг иккала палатаси раҳбарияти, Ҳукумат аъзолари, шунингдек, ишбилармон доиралар ва академик ҳамжамият вакиллари билан ўтказилган музокара ва учрашувлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик анъанавий формат доирасидан чиқиб, узоқ муддатли стратегик ўлчов касб этганини яққол намоён этди.

Ташрифнинг асосий хусусияти иқтисодий шерикликни амалий мазмун билан бойитишга йўналтирилганидадир. Кўп йиллар давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги муносабатлар асосан гуманитар ҳамкорлик ва техник кўмак лойиҳаларига таянган эди. Бугун эса Ўзбекистон Президентининг прагматик ва изчил сиёсати натижасида икки томонлама кун тартиби қайта шакллантирилиб, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг барча йўналишларини қамраб олди.

Бунга ёрқин далил сифатида қиймати 12 миллиард доллардан ортиқ бўлган янги кооперация лойиҳалари портфелининг шакллантирилганини келтириш мумкин. Ушбу келишувлар таълим, соғлиқни сақлаш, экология ва сув ресурслари, транспорт ва шаҳарсозлик, туризм, қишлоқ хўжалиги, шунингдек, табиий офатлар хавфини бошқариш соҳаларини қамраб олади. “Яшил” энергетика, энергияни сақлаш тизимлари ва саноат кооперациясини кенгайтириш бўйича қўшма лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, етакчи япон корпорациялари билан узоқ муддатли ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш таклиф этилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президентининг “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг илк саммитида иштирок этгани ҳам муҳим воқеа бўлди. Ҳудудий ўзаро боғлиқликни чуқурлаштириш, “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, инвестициявий ва рақамли шерикликни кенгайтириш, инсон капитали салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббуслар Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда янги ҳамкорлик архитектурасини шакллантиришда фаол иштирок этишга интилаётганини акс эттиради. Саммит якунида Токио декларациясининг қабул қилиниши ушбу ёндашувни кўп томонлама даражада мустаҳкамлади.

Умуман олганда, Японияга расмий ташриф натижалари Ўзбекистоннинг дунёдаги етакчи технология ва инвестиция марказларидан бири билан тўлақонли стратегик шерикликка босқичма-босқич ўтаётганини кўрсатади. Бу эса мамлакатимизнинг илғор технологияларни жалб этиш, йирик инфратузилмавий ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш, минтақавий ва глобал иқтисодий жараёнларда ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган стратегик сиёсатини тасдиқлайди”, деб ёзди Шерзод Асадов.


Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев Япониядаги тадбирлар якунланганидан сўнг амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди. Санкт-Петербург шаҳрида муҳим кун тартибига эга тадбирлар – Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.

@pressuzb
Уй олиш хавфсизлиги: улушли қурилишда янги қоидалар жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда улушли қурилиш (уй-жойни қурилиш жараёнида улуш асосида сотиш) тартибини қайта кўриб чиқиш таклиф қилинмоқда. Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Улушли қурилиш бозоридаги хавф-хатарлар — қурилишнинг кечикиши, лойиҳанинг тўхтаб қолиши ёки маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши кўпчилик учун долзарб муаммо бўлиб келмоқда.

Уй олиш истагидаги, турли қурилиш компанияларига тўлов қилган фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида янги тартибларни ўз ичига олган қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

@pressuzb
Республика бўйича барча “метан заправка”лар ишлайди, водий эса истисно

Энергетика вазирлиги расмий Telegram каналида 22 декабрь соат 10:00 дан 16:00 га қадар Республика бўйича барча “метан заправка”лар одатдаги режимда фаолият юритиши ҳақида эълон қилди.

Ижтимоий тармоқларда водий вилоятларида ҳамон “заправка”лар ёпиқлиги ҳақида хабарлар кўпайгач, вазирлик қўшимча хабар бериб, Фарғона водийсида “метан заправка”ларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилишини таъкидлади.

@pressuzb
Ҳукумат қарори билан давлат идораларига бюджет ҳисобидан Янги йил корпоративларини ўтказиш тақиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, вазирликлар, идоралар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда давлат улуши 50 фоиздан кам бўлмаган хўжалик бирлашмаларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив тадбирлар ўтказиш ҳамда байрам дастурхонини ёзиш ман этилди.

Бу тақиқ айнан бюджет маблағлари ва ундан ташқари маблағларни сарфламасликка қаратилган бўлиб, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ўз ойлик маошлари ҳамда рағбат пуллари ҳисобига ишдан ташқари вақтларда Янги йил байрами тадбирларини ташкил этишлари мумкин.

@pressuzb
Зироат Мирзиёева “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильмининг премьерасида иштирок этди

Ерларнинг таназзулга учраши инсониятнинг энг жиддий экологик муаммоларидан бири бўлиб, ундан Ер юзидаги қуруқликнинг 40 фоизи ва 3,2 миллиард киши азият чекмоқда.

Марказий Осиёда умумий ер майдонининг қарийб 37 фоизи деградацияга учраган бўлиб, бу озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурслари ва иқлим барқарорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 26 фоизга етган: шўрланиш даражаси ортмоқда, тупроқдаги гумус миқдори ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги камаймоқда.

Муаммонинг жаҳон миқёсидаги долзарблигини ҳисобга олиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва “Замин” фонди кўмагида “Она Ер нидоси” ҳужжатли фильми суратга олинди.

Фильмни “Замин” фондининг YouTube канали орқали томоша қилиш мумкин.

@pressuzb