Pressuzb
23.1K subscribers
2.14K photos
512 videos
25 files
1.69K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманига ташрифи. Кун фотолари.

@pressuzb
❗️Президент матбуот хизматининг “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.

Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.

Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.

@pressuzb
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади

Ушбу қарор Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ажратилган маблағлар FINGROW (“Ривожланиш ва янги иш ўринларини яратиш учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш”) лойиҳаси доирасида тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, айниқса маблағ танқислиги мавжуд бизнес субъектларига кафолатлар орқали кредит ресурсларига эга бўлишни осонлаштиришга имконият беради.

Лойиҳа доирасида 2030 йилга қадар қарийб 7 мингта кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 100 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Алоҳида эътибор тадбиркор аёллар ва ёшлар лойиҳаларига қаратилиши, шу билан бирга хусусий инвестицияларни жалб этиш орқали рақобатбардош бизнесларни шакллантириш кўзда тутилган.

Манба

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда болаларга ноқонуний диний таълим ташкил этилган ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Наманган вилоятида вояга етмаган болалар иштирокида ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ назоратга олинди.

Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда болаларни қонуний таълим тизимига қайтариш, уларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш ҳамда ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда.

@pressuzb
Сидиқов Баҳодиржон Бахромович “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

Манбага кўра, Б.Сидиқов бошқа ишга ўтказилган.

@pressuzb
Сангинов Абдуғани Абдурахмонович “Ўзбекгидроенерго” АЖ бошқарув раиси лавозимидан озод этилди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18-20 декабрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@pressuzb
Айни пайтда Тошкент шаҳрида 9 балли тирбандлик кузатилмоқда.

@pressuzb
Сергели тумани ҳокими Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Исматов Даврон Раҳимжонович туман ҳокими этиб тайинланди.

Бунга қадар у Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

@pressuzb
Саидалиев Аброрхўжа Рустамхўжа ўғли Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман
иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

@pressuzb
“2026-2030 йилларда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш стратегияси тўғрисида”ги Президент фармони имзоланди

Фармонга мувофиқ, Республика ўқув-тарбия муассасаларини тўлиқ ёпишга қарор қилинди. Уларнинг ўрнида антиижтимоий ҳулқ-атворга эга болалар учун ижтимоий интеграция марказлари ташкил этилади.

Ушбу марказларда асосий эътибор жазолашга эмас, балки болаларни жамиятга мослаштириш ва соғлом ҳаётга қайтаришга қаратилган бўлади.

@pressuzb
Бошқа лавозимга ўтказилган “Ўзбекгидроенерго” АЖ раиси Абдуғани Сангинов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ раиси Баҳодиржон Сидиқов ва ўз хоҳишига кўра эгаллаб турган лавозимидан озод этилган Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуровга чопон кийдирилиб, хайрлашиш маросими ўтказилди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тайёр инфратузилма, замонавий технологиялар ва кенг қувватга эга ишлаб чиқариш мажмуаси сотувга қўйилди!

Жиззах вилояти, Фориш туманида жойлашган базальт толали композит арматура ишлаб чиқариш ускуналари, шунингдек бино-иншоотлар мажмуаси сотилмоқда.

Объектнинг умумий ер майдони – 20 гектар, қурилиш ости майдони – 4 126 м² ни ташкил қилади. Барча коммунал хизматлар: электр, сув, газ билан таъминланган. Ишлаб чиқариш ускуналари Германиядан келтирилган.

Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — 2,6 минг тонна (8 мм лик арматура) ва 2 тонна (базальт толаси). Ишлаб чиқариш объектининг умумий қиймати – 482 млрд сўм.

Мулк харид қилишда тўлиқ тўловда Асакабанкдан йирик чегирмалар тақдим этилади. Шунингдек, 5 фоизлик бошланғич тўлов ва Марказий банк асосий ставкаси даражасида 10 йиллик кредит асосида харид қилиш имконияти мавжуд.

Ҳавола орқали сотувдаги барча мулклар билан танишиш мумкин.

📞 Батафсил маълумот: +998781476402
2
Президент Шавкат Мирзиёев Японияда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз билан мулоқот қилди.

@pressuzb
1