Pressuzb
23.1K subscribers
2.14K photos
512 videos
25 files
1.69K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижага эришган ёшларга 111 млрд сўм компенсация тўланди

Ёшлар ишлари агентлиги томонидан 700 га яқин ўқув маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган “Ўзбекистон ўқув марказлари форуми”да маълум қилинишича, халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган 56 354 нафар ёшнинг имтиҳон топшириш билан боғлиқ харажатларига 111,2 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

@pressuzb
Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчиларининг U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир қарорлари қабул қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев 2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги тегишли қарорларни бир вақтда имзоладилар.

@pressuzb
Саида Мирзиёева яна бир жиддий муаммо — зўравонлик ҳолатларига эътибор қаратди

15 декабрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорлик сабаблари ва уларнинг олдини олиш чоралари каби долзарб масалалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

“Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик.

Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак. Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур.

Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз”, - деди Саида Шавкатовна.


Президент администрацияси раҳбари барча масъул раҳбарларни бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга чақирди. Зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши кераклиги таъкидланди.

@pressuzb
TelecomTV — телевидение, кино ва спорт битта қулай сервисда жамланган

👍Агар сиз UZTELECOM абоненти бўлсангиз, TelecomTV’нинг асосий имкониятлари аксарият тариф режаларга киритилган.

🥊 Спортни ёқтирасизми? ONE FC турнирлари, шунингдек жонли эфир таклиф этувчи спорт каналлари мавжуд.

📺 Оддий оқшом учун ҳам танлов етарли:
150 дан ортиқ ТВ-канал ва 6 та онлайн кинотеатр. Тавсиялар эса айнан ҳозир сизга мос контентни тезроқ топишга ёрдам беради.

💻Қаерда қулай бўлса, ўша ерда томоша қилинг — смартфонда ёки катта экранда.

🔄Пауза, эфирни орқага қайтариш ва архив — ўтказиб юборганингизни қулай томоша қилиш учун.

👨‍👩‍👧‍👦 Бутун оила учун мос:
бир вақтнинг ўзида 5 тагача қурилмада фойдаланиш ва болалар учун ота-она назорати хизмати мавжуд.

🗣 Яна бир қулай устунлик:
UZTELECOM тармоғида томоша қилганда интернет-трафик сарфланмайди.

📥 Иловани ҳавола орқали ҳозироқ юклаб олинг ва ўзингизга қулай вақтда томоша қилинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни пойтахтнинг Юнусобод туманида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишади ҳамда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

@pressuzb
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси 6-уй манзилда жойлашган маъмурий биноси қарийб 182,5 млрд сўмга “O‘zshahar qurilish invest” МЧЖга сотилди.

“O‘zshahar qurilish invest” МЧЖнинг 100% улуш билан таъсисчиси сифатида Қодиров Нуриддин Тўйчиевич кўрсатилган.

@pressuzb
Алишер Султанов ишдан олинди

Президент фармони билан Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетик хавфсизлик бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эрдоған туркий давлатлар бўйича қарашларини эълон қилди. У ўз нутқида Чўлпон шеърини ёдга олди

15 декабрь куни Туркия ҳукуматидаги “Адолат ва тараққиёт” партияси ташкил қилган “Турк дунёси истиқболи” номли ҳужжат тақдимотида Президент Режеп Таййип Эрдоған туркий давлатлар билан бирлашиш зарурати ҳақида гапирди.

У ўз нутқида Чўлпоннинг “Гўзал Туркистон” шеъридан иқтибос келтирди.

“1930-йилларда, истило ва зулм чидаб бўлмас даражага етганида, Ўзбекистоннинг жасур ўғли Сулаймон Чўлпон кейинчалик отиб ўлдирилишидан олдин ёзилган шеърида шундай деб ҳайқирган эди:

Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?

Ҳа, бизнинг сўнгги икки асримиз нафақат миллатимиз, балки бутун туркий дунё учун қийинчиликлар, машаққатлар, азоб-уқубатлар ва ишғолларга тўла бўлди. Маданий жўғрофиямизнинг кўплаб минтақаларида ўша ерларнинг қадимги ўзига хосликлари, тиллари ва диний қадриятлари тақиқланган, халқлар парчаланиб кетган эди. Биз том маънода парчаланиш даврини бошдан кечирдик”, - деди Туркия президенти.


Эрдоған раислик қилувчи “Адолат ва тараққиёт” партияси тайёрлаган ушбу ҳужжат қонуний кучга эга эмас. Унда туркий миллатлар орасидаги сиёсий ва дипломатик ҳамкорликлар, иқтисодий бирлашув, савдо, энергетика ва транспорт масалалари, маданий ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик, мудофаа ва минтақавий хавфсизлик каби жиҳатлар бўйича Туркиянинг қарашлари ўрин олган.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Юнусобод туманига ташрифи. Кун фотолари.

@pressuzb
❗️Президент матбуот хизматининг “пойтахтга келаётган меҳмонлар автомобилини шаҳарга киришда қолдириб, тез ва хавфсиз жамоат транспортида ҳаракатланиши мумкин бўлади”, деган хабари айрим ОАВларда ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда.

Пойтахтга кириш нуқталарида ташкил этилаётган тураргоҳлар меҳмонларга шаҳарга киришни чеклаш ёки автомобиль ҳаракатини тақиқлашни назарда тутмайди.

Мазкур тураргоҳлар Тошкентга келаётган фуқаролар учун қўшимча ихтиёрий танлов ва қулайлик сифатида жорий этилмоқда. Яъни, ҳайдовчилар ўз истагига кўра автомобилини ушбу жойларда қолдириб, қулай жамоат транспорти орқали ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.

Бундай ечимлар дунёнинг йирик шаҳарларида кенг қўлланилаётган амалиёт сифатида фуқароларга қўшимча қулайлик кўринишида таклиф этилади.

@pressuzb
Жаҳон банки “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖга 100 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади

Ушбу қарор Ўзбекистонда кичик ва ўрта тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш йўналишидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Ажратилган маблағлар FINGROW (“Ривожланиш ва янги иш ўринларини яратиш учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш”) лойиҳаси доирасида тадбиркорлар учун молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш, айниқса маблағ танқислиги мавжуд бизнес субъектларига кафолатлар орқали кредит ресурсларига эга бўлишни осонлаштиришга имконият беради.

Лойиҳа доирасида 2030 йилга қадар қарийб 7 мингта кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 100 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Алоҳида эътибор тадбиркор аёллар ва ёшлар лойиҳаларига қаратилиши, шу билан бирга хусусий инвестицияларни жалб этиш орқали рақобатбардош бизнесларни шакллантириш кўзда тутилган.

Манба

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда болаларга ноқонуний диний таълим ташкил этилган ҳолат бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Наманган вилоятида вояга етмаган болалар иштирокида ноқонуний диний таълим ташкил этилгани аниқланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ушбу ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, тўлиқ назоратга олинди.

Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида тегишли идоралар билан ҳамкорликда манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда болаларни қонуний таълим тизимига қайтариш, уларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини баҳолаш ҳамда ота-оналар билан профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш чоралари кўрилмоқда.

@pressuzb