“Бизнесни ривожлантириш банки” ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
“Бизнесни ривожлантириш банки” акциядорлик тижорат банки Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси ходими Шўрчи туманида яшовчи фуқаро номига кредит ажратилиши масаласи юзасидан ноқонуний равишда 2000 АҚШ доллари ва 1,3 млн сўм олган вақтида ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Банк мутахассиси фуқаро томонидан 17 млрд сўм кредит маблағи ажратилиши юзасидан мурожаат қилганида, кредит олиш учун гаров мулки сифатида қўйилиши керак бўлган бино “Электрон баҳолаш” тизимининг хулосасига кўра етарли қийматга эга эмаслигини таъкидлаб, ушбу масалани ҳал қилиш учун фирибгарлик йўли билан пул талаб қилган.
Ҳозирда мазкур банк ходимига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@pressuzb

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида транспорт тизимини тубдан янгилашга қаратилган қарорни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ:
– пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади;
– Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) шакллантирилади. Камералар, сенсорлар, светофорлар, жамоат транспорти ҳаракати, навигация, вазн-ҳажм назорати ва барча хизматлар ягона платформага уланади.
ИТТ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади. Автотранспорт воситаларининг экологик нормативларга мослиги автоматик баҳоланади ва экологик зонасига мос келмайдиган транспорт воситаларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;
– 2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км соатдан 24 км соатга етказиш, 1 минг километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 16 та тоннель ва йўл ўтказгич, 700 та "ақлли" чорраҳани барпо этиш, метрополитен тармоғининг узунлигини 103 километрга етказиш, 170 километр велосипед ва 200 километр пиёда йўлакларини ташкил этиш мақсадли кўрсаткичлар сифатида белгилаб олинди;
– йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди. Жарималар, "Хавфсиз шаҳар" тушумлари, реклама тушумлари ва бошқа манбалар жамғармага йўналтирилади. Маблағлар транспорт мастер режаси, ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади;
– йўл-транспорт соҳасидаги бир қатор ваколатлар 2028 йилгача ҳуқуқий эксперимент сифатида марказга ўтказилади. Бу Тошкентда транспортни ягона марказлашган тизим орқали самарали бошқариш имконини беради;
– Тошкент кўчалари, йўл кесишмалари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари бўйича катта инфратузилмавий дастур амалга оширилади: автобуслар учун алоҳида йўлаклар, интеллектуал светофорлар жорий этилади, кўчалар комплекс тарзда реконструкция қилинади.

UZTELECOM 5G тармоғи ядросининг булутли архитектурасини жорий этиш бўйича энг яхши оператор деб топилди
Бангкокда бўлиб ўтган 5G Core Award 2025 халқаро маросимида UZTELECOM Huawei билан ҳамкорликда амалга оширган 5G тармоқ ядросини модернизация қилиш лойиҳаси учун UZTELECOM 5G тармоғи ядросининг булутли архитектурасини жорий этиш бўйича энг яхши оператор деб топилди (Best Telco Cloud Practice) ва мукофот билан тақдирланди. Ушбу мукофот компаниянинг Ўзбекистон рақамли инфратузилмасини ривожлантиришга ва алоқа сифатини оширишга қўшган ҳиссасини эътироф этади.
Модернизация UZTELECOM учун сўнгги йиллардаги энг муҳим технологик қадамлардан бири бўлди. Тармоқ ядроси — мобил интернетни, қўнғироқларни ва фойдаланувчи уланишларини бошқарадиган асосий элемент бўлиб, унинг унумдорлиги бевосита тармоқнинг юқори юклама вақтларида қандай ишлашига таъсир қилади.
Лойиҳа доирасида UZTELECOM 5G ядро платформасини тўлиқ янгилаб, янада юқори ҳисоблаш қувватига эга замонавий ускуналарга ўтди. Бу қуйидаги имкониятларни яратди:
Ушбу мукофотнинг қўлга киритилиши UZTELECOM техник жамоасининг профессионаллиги ва ушбу лойиҳанинг халқаро даражадаги аҳамиятини тасдиқлайди. Компания тармоқни модернизация қилиш ва аҳолига ҳамда бизнесга мўлжалланган рақамли хизматларни ривожлантиришни давом эттиради.

1. Тармоқ ўтказувчанлигини ошириш. Янги платформа анча катта ҳажмдаги трафикни қайта ишлай олади, бу эса мамлакат бўйлаб мобил алоқадан фойдаланиш ҳажми йил саин ошиб бораётганини ҳисобга олганда айниқса муҳимдир.
2. Пик даврларда барқарорликни ошириш. Тармоқ юкламанинг кескин ошиши — масалан, кечки вақтларда, байрамларда ёки кўплаб фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида уланадиган ҳолатларда — тезроқ ва барқарорроқ жавоб берадиган бўлди.
3. Фойдаланувчиларнинг замонавий стандартларга ўтишини тезлаштириш. Янгиланган тизим 4G тармоғининг тез кенгайишини қўллаб-қувватлади, шунингдек VoLTE технологиясининг, яъни янада тиниқ ва барқарор овоз сифатини таъминлайдиган стандартнинг оммалашувига хизмат қилди.
4. Ривожланиш учун мустаҳкам асос яратиш. Янги архитектура камроқ энергия истеъмол қилади, осон масштабланади ва тармоқни бошқаришни автоматлаштирадиган ҳамда хизмат сифатини оширадиган сунъий интеллект элементларини жорий этишга тайёр ҳолатга келтирилган.
Мазкур ўзгаришлар нафақат абонентлар учун, балки миллий рақамли иқтисодиётнинг ривожланиши учун ҳам катта аҳамиятга эга. Кучлироқ тармоқ ядроси сервислар сифати, янги технологияларни жорий этиш тезлиги ва мамлакат телеком-инфратузилмасининг барқарорлиги билан бевосита боғлиқдир.
Ушбу мукофотнинг қўлга киритилиши UZTELECOM техник жамоасининг профессионаллиги ва ушбу лойиҳанинг халқаро даражадаги аҳамиятини тасдиқлайди. Компания тармоқни модернизация қилиш ва аҳолига ҳамда бизнесга мўлжалланган рақамли хизматларни ривожлантиришни давом эттиради.
@pressuzb
ЖЧ-2026: Ўзбекистон К гуруҳдан жой олди
Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси K гуруҳидан жой олди.
Ўзбекистон ушбу гуруҳда Португалия ва Колумбия жамоалари билан ўйнайди.
Гуруҳдаги тўртинчи бўш слотни Ямайка, Янги Каледония ва Конго жамоалари ўртасидаги плейофф ғолиби эгаллайди (31 март куни аниқ бўлади).
Жаҳон чемпионадида Ўзбекистоннинг биринчи ўйини 17 июнь куни Колумбия билан, иккинчи ўйини эса 26 июнь куни Португалия билан бўлиб ўтади.

Ўзбекистонда 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалиги рўйхатга олинади
2026 йил 15 январдан 28 февралгача мамлакат бўйлаб аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ўтказилади. Бу орқали аҳолининг ёши, таълими, бандлиги, миграцияси, даромад манбалари ва қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик бўйича аниқ маълумотлар тўпланади.
Рўйхат 15–31 январь кунлари онлайн, 4–28 февраль кунлари эса уйма-уй юриб амалга оширилади. Маълумотлар махфий сақланишига ҳам кафолат бериляпти. Йиғилган статистика ижтимоий ҳимоя, инфратузилма, таълим, соғлиқни сақлаш ва инвестиция бўйича қарорларни белгилашда асосий манбага айланади. Сиз ҳам жараёнда фаол иштирок этинг!
Янада батафсил маълумотлар @census_2026 каналида бериб борилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ACWA Power раҳбарининг эътирофи: “Мирзиёев – Янги Ўзбекистоннинг асосий энергия манбаи”
5 декабрь куни Конгресс марказида бўлиб ўтган тадбир Ўзбекистон инвестиция муҳитига бўлган халқаро ишонч қай даражада эканини яна бир бор кўрсатди. Саудия Арабистонининг йирик энергетика гиганти — ACWA Power бошқаруви раиси Муҳаммад Абунаян Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятига мисли кўрилмаган эътироф билдирди.

“Сизнинг раҳбарлигингизда янги Ўзбекистонда том маънода инқилобий ўзгаришлар рўй берди. 8 йил давомида мамлакатингиз олдинга катта қадам ташлади. Энергетика соҳасида билдирган барча фикрларингизга қўшилган ҳолда, энергия давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичи эканини таъкидламоқчиман.
Янги Ўзбекистоннинг асосий энергия манбаи - бу сиз, ҳурматли Президент! Сиз илҳом манбаи бўлиб бутун халққа ўрнак бўлиб келяпсиз. Сиз ўз кучингиз, билимингиз ва ғайратингизни аямайсиз. Сиз нафақат ўз халқингизни, балки бошқа мамлакатлардаги ҳамкасбларингизни ҳам шундай глобал ислоҳотларни бошлашга илҳомлантиряпсиз”, - деди у.
@pressuzb
Жазо муддатини ўтаётган 615 нафар шахс афв этилди
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 615 нафар шахс афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 220 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 123 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 97 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 175 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 9 нафарини чет эл фуқаролари, 29 нафарини аёл, 23 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 264 нафарини ёшлар (шулардан, 2 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 9 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

❗️Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан пуллар ечиб олинди
Дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда Humans иловасига бириктирилган карталардан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз (хабарисиз) пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Юзлаб мижозлар бу ҳолатдан жабрлангани, айрим фойдаланувчиларнинг эса 20-30 млн сўмгача маблағи ечиб олингани айтилмоқда.
Компания ҳалигача бунга расмий изоҳ билдирмади.
Маълумот учун, Humans компанияси шартномалардаги бир қатор мажбуриятларни бажармагани учун компания устидан Asia Alliance Bank, Uztelecom ва Octobank судга мурожаат қилгани хабар берилганди.

Pressuzb
❗️Humans иловаси орқали фойдаланувчиларнинг карталаридан пуллар ечиб олинди Дам олиш кунлари ижтимоий тармоқларда Humans иловасига бириктирилган карталардан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз (хабарисиз) пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Юзлаб…
Марказий банк расмий хабари
“Humans companies” АЖ ва “Octogram” АЖ ташкилотлари ўртасида 2025 йил 10 апрелда 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans агент сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўлов ва P2P пул ўтказмалари) етказиб беришни бошлаган.
2025 йил 8 декабрь куни соат 08:30 атрофида Марказий банкка фуқаролар томонидан Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақида мурожаатлар келиб тушди. Ушбу ҳолат юзасидан Марказий банк ўз ваколатлари доирасида “Octogram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) билан боғланиб, хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш ва эҳтимолий заифликни бартараф этиш мақсадида P2P амалиётларини тўхтатиш бўйича кўрсатма берган.
9 декабрь ҳолатига кўра Humans мобил иловаси орқали “Octogram” АЖ (Paylov – савдо белгиси) томонидан олиб борилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.
Uzcard ва Humo карталари орқали амалга ошириладиган тўлов ва ўтказмалар одатий тартибда ишламоқда. Карталардан бошқа банк ва тўлов ташкилотлари иловаларида фойдаланиш имконияти ҳам сақланиб қолган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, барча шубҳали транзакциялар, техник жараёнлар ва платформалар ўртасидаги амалий ҳамкорлик тўлиқ ўрганилмоқда.
Текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилади.

“Humans” МЧЖ банкрот деб топилган
Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 14 октябрдаги қарори билан “Humans” МЧЖ банкрот деб топилган. Корхона фаолияти 2025 йил 4 ноябрь куни тугатилган.
“Humans” МЧЖнинг фаолият тури симсиз алоқа хизматлари кўрсатиш бўлиб, ягона муассиси “Humans Companies” АЖ ҳисобланади.

Ўзбекистонда Telegram Wallet расман ишга тушди
Telegram’га интеграция қилинган Wallet криптоҳамёни Ўзбекистонда расмий иш бошлади. Энди фойдаланувчилар Uzcard ва Humo тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда криптовалюталарни сотиб олиши мумкин.
Бунда фойдаланувчилар илова ичида тўғридан-тўғри криптооперацияларни амалга ошириб, Wallet’нинг барча функцияларини ишлата олишади. Сервис орқали Bitcoin, Toncoin, USDT ва яна 200 дан ортиқ машҳур криптовалюталарни маҳаллий тўлов тизимлари ёрдамида сотиб олиш ва сотиш имконияти яратилди.
Лойиҳанинг технологик инфратузилмаси Asterium криптоэкотизими томонидан тақдим этилади. Платформа HUMO, Visa ва Mastercard карталаридан воситачиларсиз фойдаланиб, криптоактивларни харид қилиш, сотиш, сақлаш ва ўтказишни хавфсиз тарзда амалга оширишга имкон беради.
Wallet’нинг Ўзбекистонда ишга туширилиши Истиқболли лойиҳалар Миллий агентлиги томонидан берилган расмий лицензия асосида амалга оширилган.

“Humans иши”: мижозларнинг пулларини ким ўғирлади?
Humans иловасига бириктирилган карталардан фойдаланувчиларнинг рухсатисиз (хабарисиз) пуллар ечиб олингани ҳақида хабарлар ортидан компания расмий изоҳ билдирди ва бунда Octogram АЖни (Paylov савдо белгиси) айблади.
Шундан сўнг Octogram АЖ (Paylov) Humans’нинг айбловига жавоб қайтарди ва рухсатсиз пул ечиш Humans томонидаги калитлар орқали содир бўлгани маълум қилинди.

“2025 йил 4–8 декабрь кунлари айрим мижозларнинг банк карталаридан рухсатсиз пул ечилган. Бу ҳолат Humans эмас, балки ҳамкор тўлов сервис Paylov инфратузилмасида аниқланган техник заифлик туфайли содир бўлгани қайд этилди. Paylov’нинг ҳуқуқий эгаси — OCTAGRAM АЖ ҳисобланади.
Humans барча техник маълумотларни регулятор ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган. Тергов натижаларига кўра айбдорлар аниқланиши ва жавобгарликка тортилиши белгиланмоқда.
Компания жабрланувчиларга учун ўз позициясини очиқ билдирди:
— мижозларга етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ тўлиқ қопланади.
Шунингдек, Humans таъкидлашича, фрод амалиётлари:
— Humans иловасида эмас,
— мижоз иштирокисиз,
— OTP-код киритиш талаб қилинмасдан,
— Paylov API орқали амалга оширилган.
Биринги ҳужумдан сўнг сервис томонидан хавфни чеклаш учун етарли чоралар кўрилмагани айтилмоқда. Бу эса иккинчи ҳужумга сабаб бўлган. Маълум қилинганидек, фрод транзакциялар нафақат Humans фойдаланувчилари, балки бошқа тўлов ташкилотлари карталарига ҳам тааллуқли бўлган.
Шу боис Humans иловасида Paylov орқали амалга ошириладиган P2P-пул ўтказмалари вақтинча тўхтатилди.Қолган барча Humans хизматлари — одатий тартибда ишламоқда”, деб ёзди Humans компанияси.
Шундан сўнг Octogram АЖ (Paylov) Humans’нинг айбловига жавоб қайтарди ва рухсатсиз пул ечиш Humans томонидаги калитлар орқали содир бўлгани маълум қилинди.
“Octogram АЖ ва Humans Companies АЖ ўртасида 2025 йил 10 апрель куни 32-сонли шартнома имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Humans Companies АЖ Octogram АЖнинг агенти сифатида ўз мижозларига тўлов хизматларини (тўловлар ва P2P пул ўтказмалари) тақдим этишни бошлаган.
2025 йил 6 декабрь куни Octogram АЖ ходимлари томонидан Humans Companies АЖда шубҳали транзаксиялар кузатилаётгани ҳақида ушбу компаниянинг масъул ходимлари огоҳлантирилди ва транзаксиялар вақтинча тўхтатилди.
2025 йил 7 декабрда, Humans Companies АЖ Octogram АЖга расмий мурожаат йўллаб, тегишли чоралар кўрилгани ҳамда фирибгарлик (фрод) операцияларининг олди олингани ҳақида маълум қилган. Мазкур хат асосида Humans Companies АЖ амалиётларни қайта очиб беришни сўраган.
8 декабрь ҳолатига кўра, Octogram АЖ томонидан Humans мобил иловаси орқали кўрсатилаётган барча тўлов хизматлари вақтинча тўхтатилган.
Шу билан бирга, Octogram АЖ томонидан ҳар қандай техник заифлик мавжуд эмаслиги, техник жиҳатдан барча зарур чоралар кўрилгани маълум қилинади.
Фирибгарлик операциялари Humans Companies АЖ томонидан Octogram АЖ тақдим этган шифрланган калитлар орқали амалга оширилган бўлиб, ушбу калитларнинг тўғри ва хавфсиз сақланиши Humans Companies АЖ масъулияти ҳисобланади.
Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, Octogram АЖнинг техник ечимларидан фойдаланаётган бошқа барча ҳамкорлар тизимларида ҳеч қандай салбий ҳолатлар кузатилмаган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тезкор текширув ишлари бошланган бўлиб, Octogram АЖ барча зарур маълумотларни масъул органларга тақдим этмоқда”,
дейилади
Paylov хабарида.
@pressuzb
Yandex Uzbekistan компанияси Allplay платформасини сотиб олмоқда: Рақобат қўмитаси розилик билдирди
Рақобат қўмитаси томонидан Yandex Uzbekistan билан бир компаниялар гуруҳига тегишли бўлган “Plus Entertainment Services Holding Ltd” компанияси томонидан видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматларини кўрсатувчи Allplay платформасига эгалик қилувчи “Allmedia Safe Service” МЧЖ ва “Anyway” МЧЖларнинг улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
Рақобат қўмитаси томонидан “Allmedia Safe Service” МЧЖ видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари бўйича рақамли платформа оператори сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилган эди.
Ўзбекистон Республикаси бозорида “Yandex” компаниясига тегишли онлайн видео ва аудио контентни узатиш хизматини кўрсатувчи Kinopoisk рақамли платформаси ҳам фаолият юритади.
Қўмита Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битим юзасидан Allplay савдо белгиси остида фаолият юритаётган рақамли платформанинг тадбиркор ва якуний фойдаланувчилари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан келгусида бир томонлама таъсир кўрсатмаслик ва уларни камситмаслик мақсадида, қуйидаги талаблар асосида олдиндан розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди:

— Allplay платформаси операторини видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио (шу жумладан, мусиқа) контентини онлайн узатиш ёки алмашиш хизматлари кўрсатувчи мустақил бозор иштирокчиси сифатида ўзининг фаолиятини сақлаб қолишини таъминлаш;
— Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 майдаги 256-сон қарори 2-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳаракатларни ҳар қандай шаклда содир этмаслик ва ушбу Қонун ва қарор талабларига тўлиқ риоя этиш.
@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллат ва тил масаласини баҳона қилиб, аҳоли ўртасида иғво ва қаршилик кайфиятини шакллантириш, маълум гуруҳларни бир-бирига қарши қўйишга қаратилган ҳаракатлар мамлакатимиз манфаатларига зиддир.
Расман таъкидланганидек, ҳар бир инсон ўз она тилида эркин сўзлашишга ҳақли, шу билан бирга барча фуқаролар қонун олдида тенгдир. Давлат тилини қўллаш доирасини кенгайтириш, бошқа тилларни ҳурмат қилиш билан уйғун равишда амалга оширилиши лозим.

Бахромжон Тураевич Норқобилов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. @pressuzb
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Норқобилов Бахромжон Тураевич Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди.
@pressuzb
@pressuzb