Пойтахтда ҳавони тозалаш учун сув сепилмоқда
Шаҳар муҳитининг юқори чангланиши шароитида энг тезкор самарали чоралардан бири — йўл қопламаси ва унга яқин ҳудудларни намлашдир. Бу усул илмий асосга эга бўлиб, дунёнинг кўплаб йирик шаҳарларида ифлосланиш авж олган даврларда қўлланилади.
Шу сабабли, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ободонлаштириш бошқармаси томонидан йўл қопламасига сув сепиш ва яшил ҳудудларни суғориш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, бу йилги фавворалар мавсуми тугаган бўлишига қарамай, пойтахтдаги барча фавворалар ҳамда микроиқлим қурилмалари ишга туширилмоқда.
@pressuzb

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзгидромет” раҳбари атмосфера ҳавоси билан боғлиқ вазият юзасидан аҳолига шахсан тушунтириш берди
Гидрометеорология хизмати агентлиги раҳбари Шерзод Хабибуллаев сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли заррачалар миқдорининг ошиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳолат бир нечта табиий омиллар билан боғлиқлиги айтилди.
Биринчи омил – кескин ҳарорат алмашиши ва инверсия. Жорий ҳафтада ҳаво ҳарорати тез ўзгарди. Иссиқ кунлардан совуқ кунларга ўтиш даврида инверсия деб аталувчи табиий жараён юзага келади. Инверсия пайтида совуқ ҳаво пастда, иссиқ ҳаво юқорида қолади ва ҳаво қаватлари аралашмайди. Шу боис майда заррачалар паст ҳаво қатламида тўпланиб, қисқа вақтда концентрация кескин ошади. Бу жараён Тошкент, Олма-ота, Бишкек, Душанбе каби шаҳарларда ҳар йили ноябрь–февраль ойларида кузатилади.
Иккинчи омил – ёғингарчиликнинг йўқлиги. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябрь ойи бошидан бери Тошкентда деярли ёмғир ёғмади, ёғингарчилик ҳажми эса иқлимий меъёрдан анча паст бўлди. Ёғингарчилик йўқлиги ҳаводаги майда заррачаларнинг табиий ювилишини тўхтатади ва уларнинг узоқ вақт атмосферада сақланиб туришига олиб келади.
Учинчи омил – арид жараёнларнинг кучайиши ва табиий чангланиш. Ўзбекистон табиий жиҳатдан қуруқ ва яримқуруқ иқлим ҳудудида жойлашган. БМТ экспертлари бу минтақани дунёда арид жараёнлар энг тез кечаётган маконлардан бири сифатида қайд этган. Арид жараёнлар, ўсимлик қопламининг камайиши ва иқлим исишининг таъсири остида шамол таъсиридаги табиий чангланиш ошади.Шунинг учун бу йил чангланиш одатдагидан кўпроқ намоён бўлди, ҳатто шамол паст бўлган кунларда ҳам PM10 кўрсаткичининг ўсишига туртки берди.
Об-ҳаво барқарорлашиши билан ҳаво сифати ўз-ўзидан сезиларли яхшиланади.
Ҳозирда маҳаллий ҳокимиятлар, коммунал хизматлар ва масъул идоралар томонидан қуйидаги амалий ишлар олиб борилмоқда:
– кўча ва йўлларни намлаш;
– яшил ҳудудларни қўшимча суғориш;
– жамоат жойларини нам тозалаш;
– аҳоли учун тавсияларни етказиш;
– атмосфера ҳавосини доимий мониторинг қилиш.

TBC Uzbekistan маълумотлар базасининг собиқ аналитиги Россияда 25 йилга қамалди
Москва ҳарбий суди TBC Uzbekistan маълумотлар базасининг собиқ аналитиги Евгений Серебряковни 25 йилга озодликдан маҳрум қилди. У 2024 йил июль ойида Москвадаги Синявинская кўчасида ГРУ полковниги автомобилини портлатганликда айбдор деб топилди.

❗️1 декабрдан бошлаб АИ-80 бензини сотуви тўхтатилади
Президентнинг 18 ноябрдаги қарорига биноан, аҳолини сифатли ва экологик тоза ёқилғи билан таъминлаган ҳолда АИ-80 бензинини АЁҚШларда сотишни олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
Шунингдек, ушбу қарор асосида, яна бир қатор чоралар белгиланмоқда:
⁃ республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади;
⁃ қурилиш учун ажратилган объектларда қурилиш бошланишидан олдин қурувчи ташкилотлар томонидан фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ўрнатилади;
⁃ Тошкент шаҳар ўрмон хўжалиги ташкил этилади;
⁃ пойтахт ва унинг атрофидаги иссиқхоналарни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади;
⁃ Тиғиз вақтларда шаҳарда юк машиналари ҳаракати чекланади;
⁃ Биноларни лойиҳалашда шамол йўналиши ва тезлигини инобатга олиш талаби қўйилади;
⁃ Дарахт ва буталарни санитария мақсадида кесиш ёки кесмаслик ҳақидаги қарорлар коллегиал овоз бериш орқали қабул қилинади.

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий мулоқотнинг янги формати: юқори даражадаги ҳамкорлик
АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили, элчи Сержио Гор Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашига ҳамраис этиб тайинланди.
Давлат раҳбарининг Вашингтонга яқинда амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кучли динамикани намойиш этгани таъкидланади баёнотда.

У Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева билан биргаликда ушбу Кенгашда АҚШ иштирокини бошқариб боради.
Давлат раҳбарининг Вашингтонга яқинда амалга оширган ташрифи икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кучли динамикани намойиш этгани таъкидланади баёнотда.
@pressuzb
Давлат компаниялари энди фақат президент рухсати бўлсагина ҳомийлик билан шуғулланади
Давлат корхоналарида самарадорликни ошириш бўйича президент фармойиши қабул қилинди. Унда давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори компанияларга фаолиятига янги талаблар белгиланган.
“Давлат корхоналари Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларидан ташқари бошқа ҳолларда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатишни тўхтатсин”, – дейилади фармойишнинг 9-бандида.

Ўзбекистон гидрометаллургия бўйича дунёнинг 1-ўриндаги университети билан ҳамкорлик бошлади
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) ва гидрометаллургия бўйича дунёда биринчи ўринда турувчи KU Leuven Solvomet Group ўртасида тарихий шартнома имзоланди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Брюсселнинг марказида имзоланган бу шартнома Ўзбекистон саноати тарихидаги муҳим воқеа бўлиб, ҳамкорлик ТМКда рений металл тузларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қўшимча нодир ва критик минералларни ажратиб олиш бўйича энг замонавий гидрометаллургия ечимлари жорий этилади.

Комил Алламжонов фаолиятини АҚШда давом эттиради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги лавозимини ҳам сақлаб қолди.
@pressuzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойиши билан Комил Исмоилович Алламжонов маслаҳатчи-вакил — Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили лавозимига тайинланди.
Шу билан бирга, у Президент Администрацияси раҳбарининг маслахатчиси сифатидаги лавозимини ҳам сақлаб қолди.
@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Антициклон ва инверсия: Тошкент ҳавосини нима бўғиб қўйди?
Пойтахт ҳавосининг ифлосланиши фақат машиналар ёки заводлар туфайли эмас, балки табиий метеорологик ҳодисалар сабабли ҳам кучайиб бормоқда. Телеканаллардан бирида ташкил этилган махсус кўрсатувда вазият чуқур таҳлил қилинди. Унда сўз олган мутахассислар “инверсия” ва “антициклон” тушунчаларига тўхталиб, ҳозирги смог ҳолатининг физик сабабларини тушунтириб беришди:

“Тошкентда табиий ва антропоген омил аралашиб кетди, бу аралашув антициклон ҳолатига, яъни қуруқ ҳаво кўпайишига сабаб бўлади. Антициклон натижасида ҳавода инверсия деган ҳодиса юз беради. Қуёш чиққандан кейин пастда, ер сиртида совуқ ҳаво қолиб кетади, қуёш ердан 300-400 метр юқорини иситиб, пастдаги ва юқоридаги ҳароратни бир хил қилиб, совуқ ҳавони босиб қўяди. Мана шу пайтда ердаги барча чанг заррачалари аста-секин ҳавога кўтарилади. Ҳозир шундай кўтарилиш юз беряпти. Охирги 4 кун давомида аҳоли шу жараён ичида яшаяпти. Ёмғир ёғмаяпти, агар ёғганда бунинг устидан худда кўрпадек босиб қўйган бўлар эди. 2 метр-секунддан юқори тезликдаги шамол эсса, пойтахтда йиғилган ‘смог’, заҳарли тутунни ташқарига олиб чиқиб кетиш кучи юзага келган бўлар эди.
Афсуски, бу йил қурқоғчил, нам ҳаво оқимлари камроқ кириб келадиган даврдамиз ҳозир. Келаётган кунларда ҳам худди шундай манзара сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Ёғингарчилик 5-6 декабрь кунига қадар пойтахтда кузатилмаслиги прогноз қилинмоқда. Ҳафтанинг биринчи уч кунлигида антициклон таъсирида қуёш чиққанидан ва ботганидан кейин асосий ифлосланиш ҳолатлари бўлиб туради. Ҳозир Тошкентда асосий ифлосланиш 100-200 метргача бўляпти. 200 метр юқорига чиқсангиз, ҳаво топ-тоза, кўм-кўк осмонни кўрасиз.
200 метр баландликкача бўлган масофада майда заррачалар жуда кўп, уни ҳосил қилувчилар — чанг, иссиқхона газлари, ҳаммаси таъсир кўрсатяпти. Бунда автомобиль сектори таъсири ҳам бор. Автомобиллар жуда тирбанд ҳаракатланадиган вақтларда датчикларимиз кўтарилиб кетяпти. Кундузги ва кечки муддатда ҳам мана шундай вазият”, - деди иқлимшунос Эркин Абдулаҳадов.
@pressuzb
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева экологик вазиятни шахсан назоратга олди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Администрация ҳамда алоқадор идоралар раҳбарияти иштирокида Тошкент шаҳридаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Сўнгги кунларда кузатилаётган ҳаво ифлосланиши даражаси чуқур ташвиш уйғотаётгани, пойтахт аҳолисини ҳақли равишда хавотирга солаётгани, бу ҳолат тезкор ва мувофиқлаштирилган ҳаракатларни талаб этаётгани қайд этилди.
Администрация раҳбари масъулларнинг атмосфера ҳавосининг ҳозирги ҳолати, фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, жамоатчиликнинг таклиф ва ташаббуслари тўғрисидаги ҳисоботларини тинглади. Мавжуд вазиятга таъсир кўрсатаётган асосий омиллар, одамлар саломатлиги ва экологияга салбий таъсирни камайтириш йўллари атрофлича кўриб чиқилди.
Йиғилишда ўрнатилган меъёрлар бузилган ҳолларда ҳавони ифлослантираётган ишлаб чиқаришларга қарши қатъий чоралар кўриш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Одамлар саломатлиги ҳақида гап кетганда, муросага ўрин йўқлиги ва бу тамойил давлат учун ҳам, бизнес учун ҳам бирдек амал қилиши кераклиги қайд этилди.
Саида Шавкатовна шу кунларда тезкор тартибда ишлаб чиқилган эксперт хулосаларига асосланиб, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган, тезкор чоралардан тортиб, келгусида бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган тизимли ечимларгача қамраб олган комплекс таклифларни илгари сурди.
Хусусан, Президент Администрацияси раҳбари томонидан экологик назоратни кучайтириш, ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш, қурилишга қўйиладиган талабларни қатъийлаштириш, шаҳарни кенг кўламда кўкаламзорлаштириш ва ҳаво сифатини назорат қилишнинг замонавий тизимини яратиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ушбу чора-тадбирлар яқин орада давлатимиз раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси учун асос бўлиб хизмат қилади.

Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича махсус комиссия тузилди.
Махсус комиссия унга фармон билан берилган ваколатлар доирасида аввал қабул қилинган фармон, қарор ва топшириқлар ижросини ташкил қилади, шу жумладан саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарида филтрлар ўрнатиш бўйича қонунчилик талабларининг бажарилишини назорат қилади.