Pressuzb
23.1K subscribers
2.14K photos
514 videos
25 files
1.7K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизни ош эмас, байроқ бирлаштиради.

@pressuzb
1
Францияда ўзбекистонлик банкирнинг ўғирланиши саҳналаштирилган бўлиши мумкин — The Insider

2025 йилнинг ёзида ўзбекистонлик банкир Қаҳрамонжон Олимов Францияда ўғирлаб кетилгани ва қийноққа солингани ҳақида хабар чиққанди. Унга кўра, жиноятчиларнинг мақсади 10 млн доллар миқдорида товон пули олиш бўлган.

L’Express ва The Insider нашрларининг қўшма суриштируви мазкур ҳодиса бўйича кўплаб зиддиятларни ва воқеа саҳналаштирилганига оид далилларни аниқлади.

Хабарда ўзбек олигархи Ботир Раҳимов Қаҳрамонжон Олимовнинг собиқ иш берувчиси бўлгани, 2016 йилда Раҳимов Ўзбекистонни тарк этиб, Туркияга кўчиб кетгани ортидан Олимов унинг активларини қўлга киритиш орқали йирик бойлик орттиргани ҳақида ҳам сўз боради.

@pressuzb
DW: Cloudflare хизматида глобал узилиш туфайли Х, ChatGPT ва Spotify ишламай қолди

Хабарларга кўра, энг йирик ҳостинг провайдерларидан бири бўлган Cloudflare узилишларга дуч келди. Фойдаланувчилар Spotify ва Yandex Music мусиқа стриминг хизматлари, Х ижтимоий тармоғи, Аmazon веб-ресурслари ва Оpen AI'нинг сунъий интеллект хизматлари, шу жумладан, ChatGPT билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабар беришмоқда.

Узилишдан бироз олдин, Cloudflare барча веб-трафикнинг тахминан 20 фоизини бошқарадиган компания Сантягодаги маълумотлар марказида режали техник ишлар амалга ошириши ҳақида огоҳлантирган эди.

Фойдаланувчиларнинг шикоятларидан сўнг, Cloudflare бу муаммодан хабардор эканлигини ва техник муаммоларни ҳал қилиш устида ишлаётганини маълум қилди.

@pressuzb
Катта лойиҳалар учун — барқарор ва ишончли булутли инфратузилма, уй ва офис учун — хавфсизликни таъминловчи видеокузатув тизими

UZTELECOM сизга бир қадам олдинда бўлиш имконини берадиган ечимларни таклиф қилади: бизнес учун булутли хизматлар маълумотларни ишончли сақлаш, лойиҳаларни чексиз кенгайтириш ва дунёнинг исталган нуқтасидан 24/7 кириб ишлаш имконини беради. Уй ва офис учун видеокузатув тизими эса ҳудудни кузатиш, мулкни ҳимоя қилиш ва бутун оила ёки ходимлар учун хавфсизликни кафолатлайди.

UZTELECOM Cloud

Техник чекловлар сизнинг бизнесингизни тўхтатмасин. UZTELECOM Cloud билан сиз лойиҳаларингизни чекловларсиз кенгайтиришингиз ва маълумотларни самарали бошқаришингиз мумкин. Энди диққатни инфратузилма эмас, балки ғоя ва натижаларга қаратиш вақти келди.

Чексиз кенгайиш — лимитларни унутиб, лойиҳалар ўсиши билан сақлаш ҳажми ва ҳисоблаш қувватини оширинг.

Маълумотларни ишончли захиралаш имкони —маълумотларингиз доим хавфсиз, тиклаш эса бир неча дақиқада.

24/7 кириш имконияти — лойиҳаларни дунёнинг исталган нуқтасидан, ҳар қандай қурилмадан бошқаринг.

Юқори ишончлиликка эга виртуал серверлар — ҳеч қандай тўхташларсиз, фақат барқарор ишлаш имкони.

S3 сақлаш хизмати
Managed Kubernetes va CI/CD — иловаларни мураккабликсиз ишга туширинг ва кенгайтиринг.

GitHub, GitLab, Docker интеграциялари — иш жараёнини тўлиқ назорат қилинг.

Тайёр ечимлар маркетплейси — янги лойиҳаларни тез ишга туширинг, вақт ва ресурсларни тежанг.

Чексиз имкониятларни бепул синаб кўринг: cloud.uztelecom.uz

Видеокузатув — уй ва офис устидан тўлиқ назорат

Агар булутли инфратузилма бизнесингизга чекловларсиз ишлашга ёрдам берса, UZTELECOM видеокузатув тизими уй, офис ёки ҳудудингиз учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлайди. Ечим жисмоний ва юридик шахсларга мос бўлиб, соддалик ва ишончлиликни бирлаштиради.

Смартфон, планшет ёки компютер орқали онлайн кириш — ҳудудни исталган вақтда кузатинг.

Автомобил рақамларини аниқлаш — ҳудудга ким кираётганини дарҳол билиб олинг.

Камера шикастланиши ва ноқонуний киришлар ҳақида огоҳлантиришлар

Тутун ва оловни аниқлаш — хавф пайдо бўлмасидан олдин ёнғин ҳақида огоҳланинг.

Меҳмонларнинг юзини аниқлаш — объектга киришни назорат қилиш имкони.

Катта шовқин ва шубҳали фаолият ҳақида сигнал — дарҳол телефонингизга билдиришнома қабул қилинг.

24/7 ҳаракатни қайд этиш ва видео архив — ҳаммаси назорат остида, ҳаммаси қўлингиз остида.

Уланиш осон ва тез: 1155 рақамига қўнғироқ қилинг ёки videokuzatuv.utc.uz сайтига ўтинг ва уй ҳамда офисингизни бугуноқ ҳимоянгизга олинг!

UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!

@pressuzb
Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси бош инспекторига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Судда кўрилаётган иш доирасида ўтказилган тафтишда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 8,7 млрд сўм қўшимча солиқ ҳисоблангани аниқланган.

Кейинчалик қайта тафтиш пайтида бош инспектор ушбу солиқни бекор қилиб бериш эвазига 5 минг доллар олган. У ҳисобланган солиқни тўлиқ бекор қила олмагани учун пулни қайтариб бермоқчи бўлган вақтда ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@pressuzb
Туризим қўмитаси Экология вазирлигидан ажратилади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси сифатида қайта ташкил этилади — Президент фармони.

@pressuzb
Экология вазирлиги ҳукумат таркибидан чиқарилади — Президент фармони

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси деб қайта ташкил этилади.

@pressuzb
Экополиция тузилади

Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади.


Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади.

Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни (электрошок қурилмаларини) ва хизмат қуролини (резина ўқли, тўр отувчи) қўллаш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимига боди камералар ўрнатилади.

Экополицияга Давлат экологик назорат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент ва Жиззах вилоятларидаги табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий махсус прокуратуралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратураларининг экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишидаги бўлинмаларининг оптималлаштириладиган штат бирликлари киради.

@pressuzb
Ўзбекистонга экологик муаммоларга қарши кураш янги босқичга чиқмоқда

“Экология ва туризм соҳаларида аҳоли талабларига тезкор жавоб бера оладиган бошқарув тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармоннинг қабул қилиниши давлат раҳбарининг фуқароларни ташвишлантираётган экология соҳасидаги муаммолардан хабардор эканлигини кўрсатади.

Бундан ташқари, давлат экологик муаммоларни ҳал этиш, аҳолининг яшаши ва фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрмоқда. Шу муносабат билан, Экология қўмитасини мустаҳкамлаш, Экополицияни ташкил этиш ва экология соҳасидаги умуммиллий лойиҳаларни янада давом эттириш ва кенгайтириш белгиланган мақсадларга эришишга ҳисса қўшиши лозим.

@pressuzb
Азиз Абдуқахарович Абдуҳакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТМК Ўзбекистон вольфрам бозоридаги улушини бир неча баробар оширади

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) бугун мамлакат саноатининг энг стратегик йўналишларидан бири - вольфрам бўйича янги даврни бошлаб бермоқда.

ТМК томонидан амалга оширилаётган янги лойиҳалар натижасида:

Инвестиция қиймати: 103,9 млн долларга;

Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми: 280 млн долларга;

Экспорт салоҳияти: 181,5 млн долларга етади.

Иш ўринлари эса 5000 дан ортиқни ташкил этади.


Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга тушиши натижасида Ўзбекистоннинг вольфрам соҳасидаги глобал улуши ортиб, захиралар ҳозирдаги 2%дан 2030 йилга келиб 5,1 % га, қазиб олиш бўйича эса 0,05 %дан 14,8 га ошади.

Батафсил маълумот ва инфографикалар “Ўзбекистон 24” телеканали орқали намойиш этилган “Махсус репортаж” дастурида тақдим этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида:

“Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”.

@pressuzb
Туризмда нималар ўзгаради? Президент қароридаги 5 та асосий янгилик

Президентнинг “Туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Энг муҳим янгиликлар:

1. “Tax Free” нақд пулда: 2026 йилдан сайёҳлар ҚҚС суммасини чегарада нақд кўринишда қайтариб олиши мумкин.

2. Транспорт: Туристик шаҳарлар ўртасида қатнов вақти 3 баробарга қисқаради.

3. Кадрлар: Самарқандда БМТ шафелигида Халқаро туризм академияси очилади.

4. Ижара: Уй ва дала ҳовлиларни сайёҳларга ижарага бериш соддалаштирилади.

5. Мақсад: 2030 йилга бориб йилига 20 млн сайёҳ ва минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Бу ислоҳотлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган. Меҳмонхона, транспорт ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг ривожланиши аҳоли даромадини ошириб, турмуш даражасини юксалтиради. Инфратузилмага киритилаётган инвестициялар эса нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам қулай шароитлар яратади.

@pressuzb
Кудбиев Шерзод Давлятович Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Ш.Кудбиев
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

@pressuzb
Фаррух Жахонгирович Пулатов Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида ишлаган.

@pressuzb
Ню-Йорк мэри Ўзбекистонга келди

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Ню-Йорк шаҳар мэри Эрик Адамс бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Эрик Адамс Ўзбекистонга бегона эмас. 2024 йил сентябрь ойида унга нисбатан коррупция иши бўйича айблов эълон қилинди. Даставвал у сайлов кампанияси учун Туркиядан ноқонуний хайрия маблағларини олганликда гумонланаётган эди. Кўп ўтмай тергов Адамснинг нафақат Туркия, балки Исроил, Қатар, Хитой, Жанубий Корея ва Ўзбекистон билан алоқаларини ҳам қамраб олгани маълум бўлди.

The City нашрига кўра, Ню-Йоркда ўз бизнесига эга асли ўзбекистонлик тадбиркор Толиб Мансуров бу ишда фигурантлардан бирига айланган.

“Эрик Адамснинг мамлакатдаги энг катта шаҳар мэри сифатидаги статусидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистондаги ҳокимият ҳақида шаклланган салбий қарашларни юмшатишда, Бруклин туманидан бўлган бир бизнесмен Ўзбекистон ҳукуматининг прокси вакили вазифасини бажарганликда гумонланмоқда”, дея ёзганди нашр тергов материалларига асосланган ҳолда.


Қайд этилишича, Толиб Мансуров сайловолди кампаниясида Эрик Адамсни қўллаш учун ноқонуний хайриялар ташкил қилганликда гумон қилинган.

Федерал судья 2025 йил 2 апрель куни Нью-Йорк мэри Эрик Адамсга нисбатан очилган коррупция ишини Адлия вазирлиги илтимосномасига кўра ёпган.

@pressuzb
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Datavice компаниясини санкциялар рўйхатига киритди.

Санкция жорий қилинган ушбу компания Россиянинг IT сектори билан алоқадорликда айбланмоқда.

Datavice МЧЖ 2025 йил 3 июлда давлат рўйхатидан ўтган. 100% улуш билан таъсисчиси сифатида Макаров Максим Владимирович кўрсатилган.

@pressuzb
1C UZTELECOM: 30 кун давомида энг тўлиқ PROFI тарифидан бепул фойдаланиш имконияти

UZTELECOM корхоналар учун 1C платформасидаги булут хизматларини кенгайтиришда давом этар экан, мижозларга 1C UZTELECOM сервисининг энг функционал — PROFI тарифини 30 кун давомида бепул синаб кўриш имкониятини тақдим этмоқда. Ушбу таклиф корхоналарга 1C асосидаги кенгайтирилган имкониятларни реал иш жараёнида баҳолаш ва автоматлаштириш самарадорлигини амалда кўриш имконини беради.

Ҳозирда булутда икки асосий дастур мавжуд:

• 1C: Бухгалтерия
• 1C: Компания бошқаруви


PROFI тарифи ушбу икки дастурдаги барча кенгайтирилган функцияларга тўлиқ кириш имконини таъминлайди.

PROFI тарифининг афзалликлари

PROFI тарифи мураккаб ва кўп жараёнли корхоналар учун мўлжалланган бўлиб, кенг функционал имкониятларга эга.

1C: Бухгалтерия PROFI

• Кенгайтирилган молиявий ва солиқ ҳисоби

• Омбор ҳаракатларини батафсил юритиш

• Кенгайтирилган автоматик ҳисоботлар

• Сотиб олиш, сотиш ва тўлов жараёнларини комплекс бошқариш



1C: Компания бошқаруви PROFI

• Савдо жараёнлари, буюртмалар ва мижозлар билан ишлаш бўйича кенгайтирилган модуллар

• Режалаштириш, буджетлаштириш ва харажатларни таҳлил қилиш

• Бошқарув кўрсаткичлари бўйича автоматик таҳлилий ҳисоботлар

• Бўлимлараро жараёнларни ягона бошқарув тизимида бошқариш


PROFI тарифида ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас, шу боис корхона тест даври давомида хизматнинг максимал функцияларидан фойдаланади.

Хизматни улаш тартиби

PROFI тарифини бепул синаб кўришни бошлаш учун қуйидаги амаллар бажарилади:

1. 1c.uztelecom.uz сайтига кириш ва онлайн ариза юбориш

Мижоз биринчи навбатда 1c.uztelecom.uz сайтига киради ва онлайн ариза шаклини тўлдиради. Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

• Корхона номи
• СТИР
• Масъул шахснинг Ф.И.О.
• Электрон почта манзили
• Телефон рақами

2. Менежернинг алоқага чиқиши

UZTELECOM мутахассиси мижоз билан боғланиб, маълумотларни тасдиқлайди ва қайси дастур мос келишини аниқлаб беради.

3. PROFI тарифини фаоллаштириш учун таклиф хати юборилиши

Мижоз кўрсатган электрон почта манзилига хизматни фаоллаштириш учун махсус таклиф хати юборилади. Хатда тизимга киришни бошлаш учун тегишли ҳавола бўлади.

4. Логин ва паролнинг автоматик шаклланиши

Мижоз ҳаволани босгандан сўнг, тизим автоматик тарзда логин ва пароль яратади. Ушбу маълумотлар шахсий кабинет ва 1C тизимига кириш учун ишлатилади. Мижоз уларни албатта сақлаб қўйиши керак.

PROFI тарифини синаб кўриш нима учун муҳим?

• Хизматнинг барча имкониятларидан чекловсиз фойдаланиш мумкин

• Корхона жараёнларини реал шароитда автоматлаштирилган ҳолатда синаб кўриш имконияти яратилади

• Иш самарадорлиги бўйича аниқ хулоса чиқариш мумкин

• Қарор қабул қилишдан олдин хизматнинг тўлиқ афзалликларини ўрганиб чиқиш имкони бўлади

• Ҳеч қандай мажбурий тўловларсиз 1C тизимининг энг тўлиқ функцияларига кириш тақдим этилади

• Тест даври давомида корхона барча модуллар билан амалий ишлайди ва хизматнинг самарадорлигини ўз фаолиятида синаб кўради.


@pressuzb
Хужанов Азиз Мажидович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

А.Хужанов тайинловга қадар транспорт вазири котибияти бошлиғи лавозимида ишлаган.

Компаниянинг собиқ раҳбари Саттаров Санжар Садикович ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди.

@pressuzb
Президентнинг қатъий талаби: энди қурилишда сон эмас, сифат ва аҳоли манфаати биринчи ўринда бўлади

Уй — бу фақат тўрт девор эмас. Бу — инфратузилма, мактаб, боғча ва қулай муҳит дегани. Давлат раҳбарининг янги қарори билан Ўзбекистонда “Комплекс қурилиш” ва “Реновация” даври бошламоқда.

Нима ўзгаради?

Ягона ҳаётий цикл: Уй қурилишидан тортиб, то ундан фойдаланишгача бўлган жараён қатъий назоратда бўлади. Сифатсиз қурилишга ўрин бўлмайди.

Эски уйлар ўрнига замонавий массивлар: Реновация дастури асосида эскирган уйлар янгиланиб, шаҳарлар қиёфаси тубдан ўзгаради.

Ер ажратишдаги тартиб: “Бўш жой кўринса, уй қуравериш” амалиёти тўхтайди. Фақат аниқ режа ва очиқлик асосида қурилиш қилинади.

❗️Нима учун бу муҳим:

Уй-жой қурилиши кўпайса, тақчиллик (дефицит) камаяди, нархлар барқарорлашади. Ипотека ўсиши — қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имкониятини кенгайтиради. Режа “қоғозда” эмас: аниқ мақсадли кўрсаткичлар ва амалга ошириш жадвали асосида ижро этилади.

@pressuzb
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Euronews медиа холдинги директорлар кенгаши раиси Педро Варгас Давид билан учрашув ўтказди

Унда Ўзбекистон ва Euronews ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, мамлакатнинг ижобий имижини жаҳон миқёсида илгари суришга қаратилган қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилинди.

Журналистларнинг малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

“Биргаликдаги ишларни фаол давом эттирган ҳолда Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар, халқаро ташаббуслар ва йирик воқеаларни жаҳон аудиториясига янада самаралироқ етказиш имконини берадиган шерикликнинг янги йўналишларини белгилаб олишга келишиб олдик”, деб ёзди Ш.Асадов.


@pressuzb