Pressuzb
23.2K subscribers
2.12K photos
507 videos
25 files
1.69K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Президент администрациясида тайинловлар:

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;

Обид Арзикулович Хакимов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари - Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори лавозимидан озод этилди;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудий ривожланиш бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар бўйича вакили лавозимидан озод этилди.

@pressuzb
Финландия президенти Тошкентга UzAirways’нинг одатий рейсида учиб келди

Финландия президенти Александр Стубб 29 октябр куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Уни Тошкент халқаро аэропортида бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Эътиборлиси, фин етакчиси Uzbekistan Airways’нинг Остона–Тошкент йўналишидаги одатий рейси (HY-722, Airbus A320)да учиб келган. У 28-29 октябр кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлган эди.

@pressuzb
Мелибаев Содир Адилович “Микрокредитбанк” АТБ бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

@pressuzb
GOLDEN HOUSE’га қонун бузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этиш юзасидан кўрсатма берилди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, ижтимоий тармоқ орқали “Танқид учун жарима ундирилиши қонунийми?” мазмунида қолдирилган мурожаат фуқаролар муҳокамаларига сабаб бўлган.

Жумладан, ушбу мурожаатда “Агар истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилса, қурилиш ташкилоти тўланган маблағнинг ёки шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиш ҳуқуқига эгалиги, шунингдек, мижозлар бу қурувчи корхона устидан ҳатто мурожаат қилинган тақдирда унинг ишчанлиги ва обрўсига путур етказилган дея яна унга жарима қўлланиши” ҳам билдирилган.

Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда GOLDEN HOUSE компанияси томонидан улуш киритиш асосида кўп қаватли уйдан хонадон харид қилиш шартномаси шартларида истеъмолчи ўз ташаббуси билан шартномани бекор қилган тақдирда ҳамда ушбу компания фаолиятига нисбатан норозилик билдириб ОАВ, тегишли идора ва ташкилотларга мурожаат қилинишига ҳам шартнома қийматининг 10 фоизи миқдоридаги суммани жарима сифатида ушлаб қолиниши истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган шартлардан бири эканлиги маълум бўлди.

Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 6, 21 ва 23-моддалари талаблари асосида “Golden House Property Group” МЧЖга қонун бузилиши ҳолатларини ихтиёрий равишда бартараф этиш чораларини кўриши юзасидан белгиланган тартибда кўрсатма берилди.

@pressuzb
“Milliy TV” телеканалининг “Ўткир тергов” лойиҳасидаги “Қайнонасининг гўштидан манти қилган келин” номли кўрсатуви бадиий тўқима маҳсули ҳисобланади. Бу ҳақида Олий суд матбуот котиби хабар берди.

“Кенг жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокама этилаётган ушбу воқелик аслида ижодкорларнинг бадиий тўқимаси бўлиб, унда намойиш этилган ҳолат ҳақиқатга мос келмайди.

Аниқроғи, юртимизда бундай жиноят юз бермаган ва судлар томонидан кўриб чиқилмаган.

Гарчанд кўрсатувда “Реал воқеалар асосида” деган қайднома мавжуд бўлса-да, телелойиҳа ижодкорлари бу гал анъанадан бироз чекинган ҳолда ижод қилганлар.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса реал воқеликка асосланмаган ушбу кўрсатув борасида турли нотўғри талқинлар қилмаслик сўралади” дейилади Азиз Абидов хабарида.


@pressuzb
Uzcard раҳбариятига 9 ойда 21 млрд сўм мукофот пули тўланди

Uzcard 2025 йил январь–сентябрь ойларига оид аудитланган молиявий ҳисоботини эълон қилди.

Унга кўра, компания ушбу даврда ходимларга жами 155,51 миллиард сўм сарфлаган. Бу маблағнинг 101,08 миллиард сўми ойлик маошларга, 46,81 миллиард сўми эса мукофот ва бонусларга тўғри келган.

Асосий бошқарув — бош директор, унинг ўринбосари ва Кузатув кенгаши аъзолари (жами 10 киши) учун 21,02 миллиард сўм миқдорида мукофот пули тўланган.

@pressuzb
❗️Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой объектларида 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли анжуман доирасидаги тадбирларни ёритишда юзлаб хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимлари иштирок этмоқда.

Матбуот марказида медиа вакиллари тезкор ва сифатли ахборот тайёрлаши, узатиши ҳамда самарали ишлаши учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан 3-4 ноябрь кунлари Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@pressuzb
Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Рустам Раҳмонович Турсунов Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

@pressuzb
АҚШ фуқаролари учун визасиз режим жорий этилади

Президент фармонига кўра, визасиз режим Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача муддатга белгиланади.

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифи муносабати билан Қатардаги тайёргарлик.

@pressuzb
Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева бугун, 4 ноябрь куни 41 ёшни қарши олди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев Қатарга амалий ташрифини якунлаб, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчиларининг “C5+1” форматидаги саммитида иштирок этиш учун Вашингтон шаҳрига жўнаб кетди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏦 Микроқарз расмийлаштиринг ва ANOR BONUS'да дарҳол* совға ютиб олинг!

ANORBANK'дан микроқарз олинг — ва 6 та BYD автомобилидан бирини ҳамда минглаб бошқа совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўлинг.

Ҳар бир иштирокчи учун кафолатланган совғалар: обуналар ва бренд аксессуарлардан то iPhone 17 Pro ва ноутбукларгача.

Акция 28 октябрдан 28 январгача амал қилади.

*совринни олиш шартлари — акциянинг оммавий офертасида.

Кутиб ўтирманг — ғолиб бўлинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рысюкова Юлия Васильевна Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори этиб тайинланди.

@pressuzb
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев Самарқандда Украина ташқи ишлар вазири ўринбосари Марьяна Беца билан учрашув ўтказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон–Украина муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Марьяна Беца ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқанд шаҳрида ўтказилгани ўзбек дипломатиясининг катта ютуғи бўлганини ва Ўзбекистон халқаро мулоқотнинг муҳим маркази ҳамда дунёга очиқлик рамзи сифатидаги мақомини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ ҳукуматининг йирик молиявий ривожланиш институтлари раҳбарлари билан учрашди

Давлат раҳбари 6 ноябрь куни Вашингтондаги амалий ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи молиявий ташкилотлари — Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йованович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэк билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида энергетика, муҳим минерал ресурслар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, молия ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг минтақавий офисини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

@pressuzb