Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг фармойиши билан:
Элмурод Иқболжон ўғли Нажимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига;
Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли Убайдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молиявий технологиялар, рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича департаменти бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
@pressuzb

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram мессенжерида постларни қидириш имконияти пайдо бўлди
Қидирувда энди “Постлар” саҳифаси мавжуд бўлиб, бу орқали оммавий каналларда чоп этилган постларни калит сўзлар ёрдамида қидириш ва тегишли натижаларни кўриш мумкин. Ушбу имконият муайян ахборотни турли манбалардан топишни янада осонлаштиради.
Постларни қидириш функцияси ҳозирча Telegram Premium’га эга фойдаланувчилар учун тақдим этилган бўлиб, бунда бир кунда 10 марта фойдаланиш бепул амалга оширилади.

Адлия катта маслаҳатчиси Иноят Рахматуллаевич Шукуров ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.
Адлия катта маслаҳатчиси Мухаммаджон Набижонович Рузматов ўз хоҳишига кўра берган аризасига асосан эгаллаб турган Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод қилинди ва Департамент органларидан бўшатилди.

Зеленский Россиянинг Украинага қарши босқинида Ўзбекистон фуқароларининг иштирокини қайд этди
Украина президенти Володимир Зеленский 4 август куни Харков вилояти шимолида жойлашган Волчанск шаҳридаги батальонга қилган ташрифидан сўнг мамлакатдаги урушда Россия сафида қатнашаётган Ўзбекистон фуқароларининг борлиги ҳақида хабар берди.

“Дронлар билан таъминлаш ва улардан фойдаланиш, аскар ёллаш ҳамда бригадаларни бевосита молиялаштириш масалалари алоҳида муҳокама қилинди. Ушбу йўналишдаги жангчилар Хитой, Тожикистон, Ўзбекистон, Покистон ва Африка мамлакатларидан келган ёлланма аскарларнинг урушда иштирок этаётганини қайд этмоқда. Биз бунга муносабат билдирамиз”, — деди Зеленский.
@pressuzb
Самарқанд вилоятининг 3 та туманида ҳоким алмашди
⁃ 2023 йил август ойидан буён Пайариқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Исроил Исмоилович лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Худойбердиев Шунқор Фармонович Пайариқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
⁃ 2018 йил август ойидан буён Тойлоқ тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Бобоназаров Баҳодир Қодирович лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Раҳматуллаев Беҳзод Раҳматуллаевич Тойлоқ тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.
⁃ 2020 йил ноябрь ойидан буён Ургут тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Жабборов Ботир Шукурович лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Сайидқулов Дилмурод Бастамович Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ҳайвонларни идентификация қилишга оид қонун қабул қилинди
Қонун билан, Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонларни белгиланган тартибда идентификация қилиш ҳамда рўйхатга олиши белгиланди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мазкур соҳада ваколатли давлат органига айланди.
Қонунда ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланди:
⁃ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин;
⁃ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин;
⁃ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин;
⁃ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин.
Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак.
Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим.

Рақобат қўмитаси томонидан видео (шу жумладан, телевидение ва кино) ва аудио контентни онлайн узатиш ёки алмашиш платформалари бозорида “Allmedia Safe Service” МЧЖ (Allplay) устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.
@pressuzb
@pressuzb
Ҳукумат қарори билан, реновация асосида эски уйлар ўрнида пастки қаватларида хизмат кўрсатишга мўлжалланган кўп қаватли замонавий турар ва нотурар жой биноларини барпо этиш учун инфратузилмани яратиш драйвер лойиҳалар тоифасига киритилди.
Драйвер лойиҳа деганда ҳудуднинг захира ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, маълум иқтисодий ўсишни, ўзгаришни ёки ҳаракатлантирувчи омилни юзага келтирадиган саноат, хизматлар кўрсатиш соҳалари ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига туртки берадиган лойиҳалар тушунилиши қайд этилди.

Ёзда тонировкага арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги томонидан эълон қилинган қонун лойиҳасига кўра, М1 (енгил автомобиллар) тоифасига кирувчи автотранспорт воситаларининг орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун ҳар йили 1 майдан – 31 августгача бериладиган рухсатномалар йўлга қўйилиши кўзда тутилмоқда.
Бунинг учун тўлов миқдори қуйидагича этиб белгиланмоқда:
⁃ Жисмоний ва юридик шахслар учун — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 412 000 сўм)
⁃ Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун — БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 2 060 000 сўм)

Ректорларнинг ваколатлари кенгайтирилади
“Янги Ўзбекистон” университетида ректорлар мактаби орқали ректор ва проректорликка номзодлар мақсадли тайёрланади.
Ўқув курсида энг яхши натижа кўрсатган ректорликка номзодлар малака ошириш учун Гарвард университетига юборилади.
Кўп масалаларда ректорларга мустақиллик берилади. Аввало, барча олийгоҳлар ташкилий ва академик мустақил бўлади.
Яъни, ректор ўринбосарларини ўзи тайинлайди (амалдаги тартибга кўра, вазирлик билан келишиш керак).
Бунда ҳар бир номзод олийгоҳ кенгашида ўзининг йиллик дастурини ҳимоя қилади.
Ректорлар белгиланган молиялаштириш ва штати доирасида профессор-ўқитувчилар ва бошқарув ходимларини ўзи тақсимлайди.
Бундан ташқари, ректорларга “супер” контракт суммасини табақалашган ҳолда белгилаш ваколати берилади.

“Деҳқонобод калий заводи” яширинча хусусийлаштирилди
2024 йилдаги Президент қарорига мувофиқ халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқарилиш орқали хусусийлаштирилиши белгиланган “Деҳқонобод калий заводи” АЖ устав капиталидаги акциялар бўйича мулк ҳуқуқлари ва акцияларнинг 100 фоизи “Asian Chemical Group” МЧЖга ўтказиб берилди.

Женнифер Лопес концертидан сўнг “Бунёдкор” стадиони жиддий зарар кўрди
7 август куни “Бунёдкор” стадионида жаҳон юлдузи Женнифер Лопес концерти бўлиб ўтди. Ушбу дастурдан кейин стадион чимига жиддий зарар етган.
Маълумотларга кўра, майдоннинг ҳолати айни вақтда жуда ёмон аҳволга келган. Концерт учун ўрнатилган конструкция, яъни Женнифер Лопес учун тайёрланган махсус саҳна стадионнинг бир қисмини чўктирган. Бундан ташқари, стадиондаги полив (суғориш) ҳамда дренаж (ёмғир суви ва ортиқча сувларни чиқариб юбориш) системасига жиддий зарар етказилган.
Яқин кунларда “Бунёдкор” стадионида чимни янгилаш жараёни бошланиши билдирилган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасида имзоланган тегишли битимга мувофиқ, 2025 йил 10 август соат 06:00 дан бошлаб, Тошкент вилоятидаги “Бекобод авто” ҳамда Сирдарё вилоятидаги “Ховособод” чегара божхона постлари орқали учинчи давлат фуқаролари ҳамда енгил автотранспорт воситалари ўтказилиши йўлга қўйилади.
@pressuzb
@pressuzb