Pressuzb
23.3K subscribers
2.1K photos
502 videos
25 files
1.68K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Garant bank жамоаси ўзбекистонликларни янги йил билан табриклайди

“Азиз ватандошлар! Garant bank жамоаси номидан сизларни кириб келаётган 2025 йил билан самимий табриклаймиз! Янги йилда сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, касбий муваффақиятлар тилаймиз. Юртимиз янада ривожланиб, янги марраларни забт этсин. Ўзбекистонимизнинг ҳар бир соҳаси янада юксалсин! Ҳамжиҳатлигимиз бундан кейин ҳам давом этишига умид қиламиз”, дейилади банк табригида.

Реклама
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар ҳолидан хабар олди

“Янги йил арафасида юртимизда даволанаётган фаластинлик болалардан хабар олдим. Президентимизнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим.

Шунча қийинчиликларга қарамай, улар қалбида беғуборлик ва мўжиза истагини сақлаб қолгани чиндан ҳам ҳайратланарли. Умид қиламанки, эътибор ва меҳр сўзлари уларнинг кўнглида ёруғ келажакка ишонч уйғотади.

Уларга ва жафокаш Фаластин халқига тинчлик ва фаровонлик тилаймиз”, деб ёзди Саида Мирзиёева.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни янги йил билан табриклади

“Муҳтарам ватандошлар, сиз азизларни, кўп миллатли Ўзбекистон халқини янги 2025 йил билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Жаҳондаги мураккаб вазиятга қарамасдан, ўтаётган йил мамлакатимиз учун қутли ва баракали бўлди. Бунинг учун ҳар қанча шукрона айтсак арзийди” - деди президент.

@pressuzb
Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчисига (ҳозирда ушбу лавозимда Сардор Умурзаков) қўшимча ваколатлар берилди

Президент қарорига кўра:

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий ва иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда Президентга киритиб боради.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:

- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

- давлат ва жамият қурилиши;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

@pressuzb
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга “маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.

@pressuzb
Шавкат Мирзиёев Жо Байденга таъзия билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади.

Давлат раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

@pressuzb
Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

C.Гулямов янги раҳбар тайинлангунга қадар компания раҳбари вазифасини бажарувчи бўлиб қолади, бу масала бўйича 2025 йилнинг 30 июнига қадар қарор қабул қилиниши керак.

Гулямов ушбу компанияда 15 йил, АҚШнинг Regions Bank’ида эса 8 йил ишлаган.

@pressuzb
Айрим тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 13 000 сўмга етди.

@pressuzb
Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

@pressuzb
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади

Ҳукумат қарори билан, жисмоний шахсларга микро ва кичик гидроэлектр станциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, иссиқлик насосларини ўрнатиш, шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун ҳам “яшил” истеъмол кредитлари (миллий валютада) ажратилиши белгиланди.

Илгари бу фақат қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситкичларини ўрнатиш мақсадида ажратилган.

Шунингдек, “яшил” истеъмол кредитларининг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлган фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация олишда фоиз ставкаси асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозимлиги ҳақидаги шарт бекор қилинмоқда.

@pressuzb
Ўзбекистонда электрон сигаретлар айланмасини чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

Президент Администрацияси топшириғи билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги томонидан мамлакатда электрон сигаретлар муомаласини чеклашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 7 январь кунги мажлисида соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маълум қилди.

“Одамлар оддий сигаретни ҳам чакиб юрибди-ку, нега уларни эмас, электрон сигареталарни?”, деган савол туғилиши мумкин. Оддий тамакини кўпроқ катта ёшдагилар чакса, ишлаб чиқарувчилар ўзига жалб қилувчи ҳар хил анимацион эффектларга эга ароматизаторли [электрон сигареталарни] Ўзбекистон бозорига киритганидан кейин, ёшлар, айниқса, қизлар ўртасида улардан фойдаланиш сони ошди”, - деди Асилбек Худаяров.

Вазирнинг қўшимча қилишича, бу маҳсулотлар истеъмоли, бронхит, астма, пневмония ҳамда бодроқсимон ўпка касаллигини келтириб чиқаради. Марказий нерв системаси, ошқозон-ичак тракти, буйрак-жигар функциясининг бузилиши, шунингдек, гипертония, инфаркт ҳамда инсулт каби юрак-қон томир касалликлар ривожланишига сабаб бўлади.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@pressuzb
8 январь куни Фарғона вилоятининг Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон давлат чегаралари туташган нуқтасида уч мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари бошчилигидаги делегациянинг учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар ушбу учрашув уч мамлакат Давлат раҳбарлари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида ҳамкорлик ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлаш мақсадида давлат чегараси масалалари бўйича аввал эришилган келишувлари доирасида ўтказилаётганини таъкидлади.

@pressuzb
Taqiqlangan manbalar - Oliy sud.pdf
2.7 MB
❗️Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар рўйхати

Олий суд 8 январь ҳолатига интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар рўйхатини эълон қилди.

@pressuzb
Cambridge ўқув маркази ўқувчиси Harvard University'га 100 фоизлик грант ютди

17 ёшли Азизбек Гарвард университетига 360 минг долларлик грант ютди.

Маълумот учун, Cambridge ўқув маркази 10 йилдан бери фаолият юритмоқда. Марказда таълим бераётган ўқитувчиларнинг натижа Ielts 9,0 ни, ўқувчиларнинг натижаси эса 8,5 гачани ташкил этади.

Курслар ҳақида тўлиқ маълумот бу ерда

Мурожаат учун телефон: +998 78 777 77 74

Реклама
Ҳукумат қарори билан “Сижжак” дам олиш маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясига ўтказилди.

Гулнора Каримовага тегишли бўлган ушбу оромгоҳ 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилганди.

5,38 гектар ҳудудни эгаллаган ва 70 миллиард сўмга баҳоланган объект 2021-2022 йилларда бир неча бор сотувга қўйилган, аммо харидор чиқмаган.

@pressuzb
2024 йилда давлат иштирокидаги корхоналар томонидан тўланган дивидендлар

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Солиқ қўмитаси очиқ эълон қилган маълумотлар асосида давлат иштирокидаги корхоналарнинг 2024 йилда тўлаган дивидендлари таҳлил қилинди.

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги корхоналар:

1. “Навоийуран” ДК - 2 050,1 млрд сўм

2. “Ўзавтосаноат” АЖ - 870,7 млрд сўм

3. “Ўзмиллий банк” АЖ - 452,5 млрд сўм

4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ - 419,9 млрд сўм

5. “Навоийазот” АЖ - 288,8 млрд сўм

6. “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ - 282,5 млрд сўм

7. Uzbekistan airways АЖ - 212,6 млрд сўм

8. “Ўзкимёсаноат” АЖ - 134,2 млрд сўм

9. UzAuto Motors АЖ - 116,6 млрд сўм

10. “Ўзаэронавигация маркази” ДУК - 107,3 млрд сўм

Энг кўп дивиденд тўлаган давлат иштирокидаги бозорлар:

1. “Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори” МЧЖ - 5 466,2 млн сўм

2. “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ - 1 377,4 млн сўм

3. “Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ - 926,2 млн сўм

4. “Фарҳод деҳқон бозори” АЖ - 786,2 млн сўм

5. “Юнусобод деҳқон бозори” АЖ - 767,7 млн сўм

6. “Миробод деҳқон бозори” АЖ - 725,8 млн сўм

7. “Эски-жува дехқон бозори” АЖ - 631,0 млн сўм

8. “Наврўз деҳқон бозори” АЖ - 587,8 млн сўм

9.“Бухоро марказий деҳқон бозори” АЖ - 450,9 млн сўм

10. “Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори” АЖ - 367,5 млн сўм

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходими 10 минг АҚШ долларини пора сифатида олган пайтида қўлга олинди.

Тезкор ходим ушбу пул эвазига ўзининг мансабдор танишлари орқали Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 йилда туғилган шахсга тегишли қисмини Жиноят-просессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 йилда туғилган фуқарога нисбатан эса “уй қамоғи” эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдиришни ваъда қилган.

@pressuzb