Pressuzb
33K subscribers
1.23K photos
300 videos
14 files
1.17K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Узайтирилган қишки таътил ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, таътил ойлик маошга таъсир қилмайди.
Ўзбекистонда ўтган суткада қарийб 400 кишида COVID-19 аниқланди. Пойтахтда коронавирус инфекцияси билан касалланиш бўйича 193та ҳолат қайд этилган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев:

— Omicron штамми аниқланган чет эл фуқароси билан бир самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари ўзбекистонликлар бўлиб, улар уй шароитида, 70 нафар чет эллик фуқаролар меҳмонхона шароитида карантин ўтамоқда.
❗️Махсус комиссия нодавлат таълим ташкилотларида қишки таътилни 24 январга қадар узайтирди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг нодавлат таълим ташкилотларида ҳам қишки таътил муддатини 2022 йил 24 январга қадар узайтириш бўйича таклифи Махсус комиссия томонидан маъқулланди.

Шу муносабат билан, нодавлат таълим ташкилотларида 2022 йил 24 январга қадар ўқув жараёни ташкил қилинмайди.
Кеча Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 420 тадан ошган, биргина Тошкент шаҳрида 220 нафардан зиёд бемор қайд этилган.
Мактабгача таълим ташкилотларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинади

Ўзбекистонда коронавируснинг “омикрон” штамми кириб келиши муносабати билан:

давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Covid 19”пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар»га қатъий риоя этилади;

давлат мактабгача таълим ташкилотларида байрам тадбирлари ўтказилиши вақтинчалик чекланади;

ота-оналар ва ташқаридан меҳмонлар киришига йўл қўйилмайди (зарур вазиятларда сўнгги уч кунлик ПЦР тести ва эмланганлиги ҳақида сертификати бўлиши лозим);

йиғилишлар ўтказилиши чекланади, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш чоралари кўрилади;

мазкур чекловнинг бузилишига йўл қўйилган тақдирда тегишли тартибда жавобгарлик чоралари (ҳайфсан, жарима ва б.қ.) қўлланилади.
❗️Тижорат банкларида АҚШ доллари сотув курси 10900 сўмдан ошди.
Вазият хавотирли тус олмоқда: кеча Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик касалланишлар сони 600 тадан ошди, 4 нафар бемор вафот этди.
Қозоғистон Ҳукуматининг янги таркиби эълон қилинди
⚡️Коронавирусга қарши эмланганлар қимматбаҳо совғалар ютиб олишлари мумкин

Эмланганлар ўртасида бонусли ўйинлар ташкил этилади. Айни пайтда мазкур ташаббус юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари — Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Козимжон Ҳасанов ишдан кетди

2020 йил ноябрь ойида Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи – Тошкент шаҳар ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. У мазкур тайинловга қадар Artel Technical School хусусий мактаби директори лавозимида ишлаган.

Манбаларимиздан олинган маълумотга кўра, Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимидан кетган. Унинг ўрнига Исламова Дилфуза Дилшодовна Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ароқ ичибман, пиво ичибман, кейин ‘вообще’ ўчиб қолибман” — тўхтатиш учун ўққа тутилган Malibu ҳайдовчиси

Тошкентда қонуний талабга бўйсунмай қочишга урингани сабаб ўққа тутилган Malibu ҳайдовчиси воқеа ҳақида гапириб берди.
⚡️Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди.
⚡️Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди:

«Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», деди давлат раҳбари.

@pressuzb
❗️Ўзбекистонда бир кунда 824 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда вазият оғирлашмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий соғайиш кўрсаткичи 97 фоизга тушгани ҳақида маълум қилди. Касалланиш кўрсаткичлари навбатдаги чўққига кўтарилмоқда.

@pressuzb
​2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйин (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

@pressuzb
⚡️Uzmobile Тошкент метросида ишлай бошлади

Бугундан бошлаб Тошкент метросининг барча бекатларида Uzmobile алоқа операторининг абонентлари мобил алоқа хизматларидан фойдаланиш имкониятларига эга бўлишди.

@pressuzb
Тошкентда COVID поликлиникалар очила бошлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрининг 12 та туманида махсус COVID поликлиникалари фаолият бошлаганини маълум қилди. Поликлиникалар ҳар куни 24 соат давомида ишлайди

@pressuzb
Икки йиллик танаффусдан сўнг ўзбекистонликлар Умра зиёратларини бошламоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси нархлар ва бошқа маълумотларни эълон қилди. 2020 йил феврал ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм маблағ тўлайди.

Умра сафарига борувчи фуқаро COVID-19га қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.

Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки Спутник V ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналардан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади.

@pressuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун, 15 январь соат 20:20 да «O'zbekiston 24» телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий “Менимча” телелойиҳасини томоша қилинг.

@pressuzb
❗️Коронавирус билан касалланиш 1000 дан ошиб, пандемия бошидан буён рекорд даражага етди

16 январь куни Ўзбекистонда 1037 нафар кишида коронавирус аниқланди. Ҳудудлар кесимида касалланиш ҳолати энг кўп Тошкент шаҳрига (535 нафар) туғри келмоқда. Шунингдек, кеча 3 нафар бемор вафот этган.

@pressuzb