Pressuzb
23.3K subscribers
2.11K photos
503 videos
25 files
1.68K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Букмекерлик компаниясини реклама қилган МЧЖ жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларида ташқи реклама конструкциялари орқали букмекерлик компанияларидан бирининг реклама товар белгиси кўрсатилган ҳолатлар юзасидан “HAMKOR REKLAMA SERVIS” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижаси юзасидан Қўмита ваколатлари доирасида қонунчиликда белгиланган тартибнинг максимал миқдорида молиявий жарима қўллади.

Шунингдек, тўпланган ҳужжатлар жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш учун прокуратура органларига юборилди.

Маълумот учун, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 46-моддасига мувофиқ, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

@pressuzb
Президентнинг тегишли Фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Адхамов Исроил Мирджамалович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар И.Адхамов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

@pressuzb
❗️Ҳукумат қарори билан оммавий тадбирларни ўтказишда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлар кучайтирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ:

⁃ оммавий тадбир ўтказиш объектини танлашда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, уларга таҳдид солувчи ҳолатларда фуқароларнинг эвакуациясини самарали ташкил этиш шароитлари мавжудлигини ҳисобга олиш;

⁃ томошабинлар ва бошқа иштирокчиларга фавқулодда вазиятлар рўй берганда эвакуация қилиш тартиби, йўллари ҳамда йўналишлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилишни ташкил этиш;

⁃ оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектга кириш-чиқиш хавфсизлигини, объектга бориш ва кириш жойларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатилишини таъминлаш белгиланди.

@pressuzb
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқандга келди

Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Ўзбекистон-Германия саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди.

Маълумотларга кўра, Олаф Шолц Берлин Украинадаги урушдан кейин янги бозорлар, энергия ва фойдали қазилмаларни қидираётгани туфайли Марказий Осиёга илк бор ташриф буюрмоқда.

@pressuzb
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди.

⁃ Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

⁃ Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

⁃ “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

⁃ Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

⁃ Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

⁃ Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

@pressuzb
Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц:

“Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида миграция бўйича имзоланган шартномамиз билан буюк истеъдод эгаларининг мамлакатимизга кириб келишига имкон яратмоқдамиз”.

@pressuzb
“UzAutoMotors Powertrain” АЖ ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларини ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўрмаганлиги учун жамият бош директори Бу Инге Андерссонга иш ҳақининг 5% миқдорида жарима тариқасидаги интизомий жазо чораси қўлланилди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AloqaBank ”ICT WEEK UZBEKISTAN - 2024” АKT ҳафталигидаги ўз стендида AloqaVentures венчур фонди инвестиция киритган инновацион лойиҳаларни тақдим этади

Мамлакатнинг рақамли иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган илғор технологик ечимлар ва стартаплар бўлади. Лойиҳалар қаторида Cradle AI стартапи ҳам қатнашмоқда. Мазкур дастур AloqaVentures томонидан илк инвестиция киритилган лойиҳалардан бири ҳисобланади. Стартап венчур фондидан $50.000 миқдорида инвестиция жалб қилган.

Cradle AI — бу чакана савдо, банк иши ва соғлиқни сақлаш каби бир нечта соҳаларга хизмат қилувчи сунъий интеллект асосидаги видеокузатув ва таҳлил экотизимидир. Компаниянинг мақсади илғор технологияларни қўллаш орқали корхоналар учун турли операцион жиҳатларни, жумладан, логистика ва мижозларга хизмат кўрсатишни оптималлаштиришдир.

@pressuzb
“Тошкент фаввораси” ДУК тугатилмоқда

Ҳукумат қарори билан “Тошкент фаввораси” давлат унитар корхонаси тугатилмоқда. Ташкилотнинг мавжуд қарздорликлари эса Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан 2024 йилда фаввораларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Тошкент шаҳридаги мавжуд 43 та фаввора эса давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланди ҳамда уларнинг раҳбарлари фаввораларнинг моддий-техник ҳолатини яхшилаш, бенуқсон ишлаши учун шахсан жавобгар этиб белгиланди.

@pressuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди

Бугун, 17 сентябрь куни Тошкентда “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” кўргазмаси бошланди. Кўргазмада АлоқаБанк ҳам ўз стенди билан иштирок этиб, мижозлар учун бир қатор инновацион лойиҳаларини намойиш қилмоқда. Молиявий технологиялар, сунъий интеллект, бизнесни юритиш, рақамли таълим, касб ва тадбиркорлик, транспорт соҳаларида бир қатор лойиҳалар шулар жумласидан.

Бундан ташқари, AloqaVentures венчур фонди томонидан молиялаштирилган кўплаб лойиҳалар ҳам кўргазмада намойиш қилинмоқда. Жумладан:

🔹 JETT
– Онлайн инвестиция киритиш тизими;
🔹 Cerebra – Сунъий интеллект асосида инсультни эрта аниқлаш учун дастурий таъминот;
🔹 Delever – ресторанлар учун етказиб беришни автоматлаштириш тизими;
🔹 Startup Garage – стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, сармоя жалб қилиш ва янги иш ўринларини яратишга йўналтирилган лойиҳа;
🔹 SmartCast – Контент бошқаришнинг булутли тизими
🔹 ProTok – электромобилларни қувватлаш станциялари;
🔹 KPI — кичик ва ўрта бизнеслар учун комплекс бошқарув ечимларини таклиф қилувчи платформа кабилар.

@pressuzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

23 сентябрь куни соат 09:00 дан мақсадли параметрлари доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидия учун аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Шунингдек, энди ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиш мумкин бўлади.

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

@pressuzb
❗️“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча чекланади

“Қамчиқ” довони ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йулининг 254,6 ва 258 километрлари оралиғида табиий офат оқибатларини бартараф этиш мақсадида бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши муносабати билан 18 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб ушбу ҳудудда транспортлар ҳаракати вақтинча чекланади.

@pressuzb
“Микрокредитбанк” АТБнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та тадбиркорлик субъектида, “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБнинг 41 нафар бошқарув ходими 46 та тадбиркорлик субъектида ҳамда “Туронбанк” АТБнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

@pressuzb
Бойсундаги конда яна авария кузатилди. Вафот этганлар бор

Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид гази сизиб чиқиши юз берди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
АлоқаБанк “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ҳафталигида ўзининг янги маҳсулотларини тақдим қилди

Тошкентда 17 сентябрдан “ICTWEEK UZBEKISTAN 2024” ахборот технологиялари ҳафталиги бошланди. Ҳафталик доирасида бугун, 18 сентябрь куни АлоқаБанк бизнесни ривожлантириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни яхшилашга йўналтирилган янги маҳсулотларининг тақдимотини ўтказди

Жумладан, тадбирда тақдим қилинган учта янги маҳсулотдан бири — Zoomrad Business кичик ва ўрта бизнес учун махсус ишлаб чиқилган замонавий банк маҳсулоти ҳисобланиб, рақамли банк соҳасидаги энг янги технологиялар билан интеграция қилинган. Ушбу ечим молиявий операцияларни тезлаштириш ва харажатларни назорат қилиш имконини беради.

Zoomrad Business’нинг асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

корпоратив ҳисобларни бошқаришни соддалаштириш;
транзакциялар ва тўловларни тезкор қайта ишлаш;
ҳисобот ва таҳлил учун замонавий воситалар.

Маълумот учун, ҳафталик 20 сентябрга қадар давом этади.

@pressuzb
Энергетика вазирлиги:

17 сентябрь куни соат 16:00 ларда Бойсун туманидаги “Кофрун” МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” (М-25) конига қарашли 604-сон қудуғининг ён тарафидан юқори босимли водород сульфид гази сизиб чиқиш ҳолати қайд этилган.

Ҳодиса оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган. 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Кечанинг ўзида уларнинг 10 нафарига уйига жавоб берилган.

“Нега бу ҳодиса яна такрорланди?”, деган саволга жавобан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу мазкур коннинг географик жойлашуви ва ўзига хос хусусиятлари билан бевосита боғлиқлигини маълум қилди.

@pressuzb
Давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланиши мумкинми? Аксилкоррупция агентлиги изоҳ берди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бир қатор давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётгани ҳақида маълум қилганди. Мазкур ҳолат ижтимоий тармоқларда бир қатор эътирозларга сабаб бўлгач, агентлик расмий муносабат билдирди.

“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунининг 4-моддасида давлат органлари (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно), уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши қонунчиликда ман этилган бошқа шахслар тадбиркорлик фаолияти субектлари бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган”, дейилади агентлик хабарида.

@pressuzb
❗️Ҳукуматдаги манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида содир бўлган техноген ҳодиса оқибатида вафот этганлар ва жабрланганларга компенсация тўлаб берилади.

@pressuzb
Солиқ қўмитаси “Kapitalbank” ва “Tengebank”ни огоҳлантирди

Жорий йилнинг сентябрь ойида айрим тижорат банклари янги ахборот тизимидан фойдаланишга ўтган ва бу ҳақда Солиқ қўмитасини хабардор қилмаган.

Банк дастурчилари янги тизимга ўзгартиришлар киритаётгани сабабли, баъзи тўлов топшириқномалари бажарилмаган.

Масалан, шу ой бошидан “Tengebank” 2 439 та топшириқномадан 413 тасини ва “Kapitalbank” 4 287 та топшириқномадан 740 тасини бажармасдан қайтарган.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси томонидан мажбуриятларини ўз вақтида бажармаётган ҳар иккала банк камчиликларни зудлик билан бартараф этиш ва бунинг учун Солиқ кодексида белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида расман огоҳлантирилди.

@pressuzb
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – Ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 579-сонли қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.

@pressuzb
TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.

Реклама