Pressuzb
25K subscribers
3.07K photos
711 videos
38 files
2K links
Муҳим воқеалар ва эксклюзив янгиликлар манбаси

Алоқа учун: @pressuzbot
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 5 май куни Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистонда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

@pressuzb
6 май куни соат 12.00 да Наманган давлат унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.

Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.

Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бош прокуратура

@pressuzb
Илхомжон Абдухалилович Абдугафаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@pressuzb
2024 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov

@pressuzb
Лондондаги Вестминстер аббатлигида Буюк Британия қироли Чарлз III ва унинг рафиқаси қиролича Камиллага тож кийдириш маросими бўлиб ўтди.

74 ёшли Чарлз ўтган йили сентябрда онаси Елизавета II нинг вафотидан кейин қиролга айланган эди. У Британия тахтига ўтирган тарихдаги энг кекса монарх ҳисобланади.

6 май куни бўлиб ўтган тож кийдириш маросимида Ўзбекистондан Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров иштирок этган.

@pressuzb
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура

@pressuzb
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида
Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.

@pressuzb
Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу Кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

@pressuzb
❗️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.

Бу борада тегишли Президент фармони имзоланди.

@pressuzb
❗️2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтади — президент фармони

@pressuzb
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади. Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади.

@pressuzb
18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига тўловсиз кириши тартибини жорий этилади — Президент фармони

@pressuzb
P2P ўтказмалар ҳақидаги ахборотлар солиқ органларига берилиши талаби бекор қилинади — Президент фармони

@pressuzb
2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади — Президент фармони

@pressuzb
Президент қарори билан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда Жаҳон шахмат федерациясининг (FIDE) навбатдаги конгресси 2026 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Маълумот учун, Халқаро шахмат федерациясининг 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

@pressuzb
9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти Пахтачи тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган тумангаз корхонаси ҳудудида ёнғин ва портлаш содир бўлгани тўғрисида фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар келиб тушган.

Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

@pressuzb
​​Пахтачи туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида қўшимча маълумот берилди

Ҳодиса шахобчадаги “МАН” русумли суюлтирилган газ ташувчи автомашинадан газни заҳира сиғимига бўшатиш жарёнида техника хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида юзага келганлиги тахмин қилинмоқда.

Ёнғин натижасида газ қуйиш шахобчаси ҳудудида бўлган 3 та “ИСУЗУ” русумли автомашина ва уларда сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газлари бўлган баллонлар ёниб зарарланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ёнғин ўчирилган.

@pressuzb
Европа иттифоқи кенгаши Россияга қарши янги санкциялар тўпламини тайёрлади. Reuters манбаларга кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.

@pressuzb
Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампаниясига 10 майдан старт берилди

Марказий сайлов комиссияси 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан олдинги Ўзбекистон президенти сайлови учун кампания бошлангани ҳақидаги қарорни қабул қилди.

Партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатга олиш учун 13 майгача мурожаат қилади. Сайловда иштирок этиш учун ҳужжатларни эса 15 майгача МСКга юбориши керак. 17 майдан 1 июнгача партиялар ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин. Номзодни рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш — 2 июнь куни якунланади.

МСК томонидан президентликка номзодларни рўйхатга олиш 6 июнгача амалга оширилади.

@pressuzb
Экопартия Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилди. Пленум партия съездини чақирган.

@pressuzb
Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

@pressuzb