POSTDA|Rasmiy kanal
9.7K subscribers
50K photos
3.13K videos
79 files
14.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: info@postda.uz
Download Telegram
#Kun_qahramoni

KATTA LEYTENANT MUZAFFAR ODILOV

Qahramonimiz 1985-yilda Farg‘ona viloyatining Marg‘ilon shahrida tug‘ilgan. Ichki ishlar organlaridagi faoliyatini 2015-yilda boshlagan.
Hozirda u Bag‘dod tumanidagi “Bekobod” mahalla fuqarolar yig‘ini huquq-tartibot maskanida profilaktika inspektori sifatida faoliyat ko‘rsatadi. Shu bilan birga, u katta inspektor sifatida shu atrofdagi hududlarda xizmat qilayotgan 4 nafar profilaktika inspektoriga ham bosh-qosh bo‘lib kelmoqda.
Shu yilning 12-avgust kuni qahramonimiz xizmat olib boradigan hududda o‘g‘irlik jinoyati sodir bo‘ldi. Sho‘roqer qishlog‘ida yashovchi bir fuqaro o‘zi yashaydigan uy oldiga velosipedini qo‘yib, ichkariga kirib ketganadi. Qaytib chiqsa, vilosiped joyida yo‘q.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Қоидани бузди ва шифохонага тушди

Жиззах вилоятининг Зомин тумани ҳудудидан ўтган Жиззах – Равот – Зомин – Савот 4Р-34 йўлининг 66-километрида Зомин тумани “Чорвадор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи О.Қ. “Nexia”сини йўлнинг белгиланмаган жойидан ортга қайириб олди. Аммо қоидага амал қилмаслик қимматга тушди. Яъни О.Қ. бошқарувидаги “Nexia” қарама-қарши йўлга ўтиши билан автоуловга Зомин тумани Туркман маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи В.А. бошқарувидаги “Nexia” келиб урилди.
Оқибатда О.Қ. бир қанча жароҳатлар билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Роstdа” мухбири.
Жиззах вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг илк катта интервьюси

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Zehningizni sinab ko‘ring

Шатранж
– шахмат Араб халифалигидаги машҳур ўйинлардан бири бўлган. Бироқ ушбу ўйиндаги фигуралар замонавий шахматларга қараганда ғайриоддий бўлган.
Савол: Нега шахмат фигуралари замонaвий шахматдагидан фарқ қилган?

Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.

Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.me/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
17 АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ВОҚЕАЛАР

– 1502 йил
– Христофор Колумб Гондурасни Испания мулки деб эълон қилган.
– 1771 йил – инглиз олими Ж.Престли фотосинтез жараёнини аниқлаган.
– 1903 йил – Жозеф Пулицер Пулицер мукофотини таъсис этган.
– 1945 йил – Индонезия мустақиллигини эълон қилди.
– 1958 йил – Хитой раҳбари Мао Цзэдун "Буюк сакраш" сиёсати бошланганини эълон қилган.
– 1965 йил – Вьетнам уруши: Вьетнам ярим оролида АҚШнинг Вьетнамдаги биринчи йирик қуруқликдаги операцияси— "Starlite" операцияси бошланган.
– 1967 йил – Америкалик боксчи Муҳаммад Али мусулмон аёлга уйланган, бу унинг Исломни қабул қилганлигини тасдиқлаган.
– 1974 йил – Гаванада ҳаваскор бокс бўйича биринчи жаҳон чемпионати очилган.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
БИРОВНИНГ НОМИГА ОЛГАН 47 МИЛЛИОН СЎМЛИК НОУТБУКЛАР

2020 йилнинг апрель ойида Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи фуқаро Х.Д. таниши М.М.нинг ишончига кириб, уни чув тушириб кетди. Гап шундаки, туман ҳудудида жойлашган 6 та кредит савдо дўконидан унинг номига кредит расмийлаштириб, умумий нархи 47 миллион 172 минг сўмлик ноутбукларни муддатли тўлов шарти билан сотиб олади.
Товарларни олгунча кредит тўловларини белгиланган муддатда тўлаб боришга ваъда беради-ю, лекин ваъдасини унутади. Қўлга киритган ноутбукларни бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади.
Танишининг лабзига ишониб, жабрланувчига айланган аёл емаган сомсасига пул тўлашига тўғри келгач, ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

Яқинда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Ш.Сотволдиев Нишон туманида сайёр қабул ўтказди. Унда туманда истиқомат қилувчи юздан ортиқ ёшлар қатнашди.
Сайёр қабулда иштирок этган ёшларнинг 15 нафари ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд этиш, экин майдонлари ажратилиш каби масалаларда мурожаат қилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Dunyodagi eng qimmat muzqaymoqning narxi qancha?

Dunyodagi eng qimmat muzqaymoq Dubai shahridagi Scoopi Cafe restoranida sotiladi. Black Diamond – Qora olmos deb ataluvchi bu muzqaymoqning narxi 817 dollor (8 mln 220 ming so’m)ni tashkil etadi. Uning tarkibiga qo‘shiladigan mahsulotlar Italiya va Eron davlatlaridan keltiriladi.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Issiqxona savdosi pishmay qoldi

Davlat xavfsizlik xizmati Samarqand viloyati boshqarmasi tomonidan viloyatdagi huquqni muhofaza qiluvchi idoralar bilan hamkorlikda, Pastdargʻom tumani hududida 1 gektar yer maydonini mahalliy fuqaroga rasmiylashtirib berish evaziga undan 200 ming AQSH dollari talab qilgan shaxslar qoʻlga olindi. Bu haqida Samarqand viloyati IIB Axborot xizmati ma`lum qildi.
Qayd etilishicha, xususiy tadbirkor 1988-y.t. “R.Sh.”, qarindoshi 1954-y.t. “Gʻ.N.” bilan oʻzaro jinoiy til biriktirib, tumanning “Doʻstlik” massividagi “Kimyogarlar” mahallasi hududidan yengil konstruksiyali issiqxona qurish uchun ajratilgan 1 gektar yer maydonini fuqaro “A.Sh.”ga rasmiylashtirib berish evaziga undan 200 ming AQSH dollari berishini talab qilishgan.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
7 полезных трав

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
САЙЁҲЛАР УЧУН ЯНГИ ҚУЛАЙЛИКЛАР

Мамлакатимизга келган ҳар бир хорижлик меҳмон нафақат туризм намойиши объектлари ҳудудида, балки транспортда ҳам, меҳмонхона ёки дам олиш масканларида ҳам ўзининг хавфсиз ва меҳмондўст мамлакатда эканлигини тўлақонли ҳис қилиши муҳим аҳамиятга эга. Бунда, шубҳасиз, Ички ишлар вазирлиги тизимидаги хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмаларининг муносиб ўрни бор.
Пандемияга қарамай, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида турли туризм инфратузилмаларини яратиш билан биргаликда сайёҳларнинг хавфсизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Zehningizni sinab ko‘ring

Шатранж
– шахмат Араб халифалигидаги машҳур ўйинлардан бири бўлган. Бироқ ушбу ўйиндаги фигуралар замонавий шахматларга қараганда ғайриоддий бўлган.
Савол: Нега шахмат фигуралари замонaвий шахматдагидан фарқ қилган?

Ушбу саволга Иномхўжа Раҳимхўжаев қисман тўғри жавоб йўллади. Билимдонларга омад тилаб қоламиз.

Жавоби: Чунки Исломда инсон ва ҳайвонлар тасвири таъқиқланган.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Ён дафтар

СИЗ ҚАЙСИ ТАРАФДАСИЗ?

Иброҳим (а.с.) Намруд тарафидан ёқилган катта гулханга отилиш арафасида турганларида бир чумчуқ шошиб-пишиб тумшуғида гулхан устига сув ташиётган экан. Уни шу ҳолда кўрган бир киши ажабланиб деди:
– Сен тумшуғингдаги бир неча томчи сув билан гулханни ҳеч қачон ўчира олмайсан-ку? Нега бунча хуноб бўлиб, оловга яқинлашиб ҳаётингни хавф остига қўймоқдасан?
– Биринчидан, вақтимни оляпсан. Иккинчидан, бу гулхан мен келтираётган сув билан ўчмаслигини жуда яхши биламан. Аммо бу ишни ўз тарафимни белгилаш учун қиляпман, – деган экан.
Баъзан инсонларнинг “Одамлар бузилиб кетди” деган гапларини эшитиб қоламиз. “Сиз ўзингизда бошланг яхшиликни” дейилса, “Бир ўзимнинг қўлимдан нима ҳам келарди?”, дейишади. Шундай фикрлайдиганлар учун чумчуқнинг жасорати катта ҳикмат. Сиз ўз тарафингизни белгиланг, қолганини тақдирга ҳавола қилинг.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА тайёрлади.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ХОТИРАСИН ЁД ЭТИШДИ

Яқинда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлигига қарашли Бирлашган ўқув-дала маркази муддатли ҳарбий хизматчилари пойтахтимизда жойлашган Хотира хиёбонига ташриф буюришди.
Мазкур ташриф давомида улар тарихий, шу билан биргаликда, маънавий меросимиз ҳисобланган ушбу мажмуада Иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонлик кўрсатиб, душман билан аёвсиз жангларда мардларча ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этишди. Шунингдек, ёш ҳарбийлар хиёбондаги “Мотамсаро она” ҳайкалини ҳам зиёрат қилишди.
Она Ватанга меҳр-муҳаббат ва садоқат руҳида ўтган мазкур тадбирда ўзлари учун етарлича билим ва кўникмаларни эгаллаган аскарлар мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг яна бир бор қадрига етишди.
Михли САФАРОВ,
“Postda” мухбири.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
FIRIBGAR QIZNING KIRDIKORLARI

1998-yilda tug‘ilgan J. Raisa (ismlar o‘zgartirildi) o‘zgalarni aldash va ishonchni suiiste’mol qilish yo‘li bilan mol-mulkni qo‘lga kiritish maqsadida telegram ijtimoiy tarmog‘idagi “Mehrli qo‘llar” nomli guruhga “M.M.M” nomli akkauntni tashkil qiladi. So‘ngra shu guruhga a’zo bo‘lgan Peshko‘ tumani Chorobod qishlog‘ida yashovchi, 1966-yilda tug‘ilgan U. Xolbeka ismli ayol bilan yozishmalar olib boradi. Bunday yozishmalar orasida o‘zini og‘ir kasal ekanligi va jarrohlik amaliyoti uchun pul zarurligini aytib, “Click” elektron tizimi orqali plastik kartasiga hadya qilishini yolvorib so‘raydi. Uni yolvorishlariga ishongan Xolbeka tanishi H. Samiya nomiga “Xalq banki” tomonidan berilgan plastik karta raqami hamda maxsus kodini aytadi. Vaqtdan unumli foydalangan Raisa kartadan jami 959500 so‘m pullarni echib oladi va firibgarlik jinoyatini sodir qiladi.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Ижтимоий тармоқда қилинган ҳақорат учун жазо бор

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Ҳамид Олимжон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, номаълум шахс унга тегишли ижтимоий тармоқ саҳифаси орқали ўзи ва қариндошларининг фотосуратларига ҳақоратли сўзлар билан ишлов бериб, тарқатиб юборганлигини билдирган. Соҳа ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув давомида бу ишни жабрланувчининг таниши, Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек маҳалласида яшовчи, турмушга чиқмаган Х.М. қилганлиги аниқланди.
Айбланувчи ўзаро келишмовчилик сабаб мазкур қонунбузарликка қўл урганлигини маълум қилган. Ундан икки дона уяли алоқа воситаси ҳужжатлаштириб олиниб, тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Роstdа” мухбири.
Жиззах вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
KUNDA ZARUR UCH MAHSULOT

Olma
Har kuni iste'mol qilish zarur bo‘lgan eng muhim mahsulotlardan birinchisi olmadir. U antioksidant xususiyatlarga ega tabiiy kimyoviy moddalarga juda ko‘p. Bundan tashqari, u saratonning ba'zi bir turlari va yurak-qon tomir kasalliklarini oldini olishda samarali.
SABZI
Tibbiyot xodimlari so‘zlariga ko‘ra, sabzi moddalar almashinuvi tizimiga ijobiy ta'sir ko‘rsatib, ichak faoliyatini faollashtiradi.
Yong‘oq
Bu mahsulot qon bosimi va xolesterin miqdorini barqarorlashtiradi.
Yuqoridagi uch mahsulot ochlik hissini yo‘qotadi, organizmni kerakli vitaminlar va antioksidantlar bilan ta'minlaydi.
Madina QAHHOROVA tayyorladi.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Дераза ойнасини синдириб...

Давлатобод туманида истиқомат қилувчи Адиз Анорбоев (исм-шарифи ўзгартирилди) ички ишлар органларига ариза билан мурожат қилди. Унга кўра, яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, хонадонда бўлган нархи 1740000 сўмлик “Артел” русумли телевизорни ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.
Осойишталик посбонлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, дарҳол жиноятчини қўлга олишади.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Postda” мухбири.
Наманган вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.