POSTDA|Rasmiy kanal
24.8K subscribers
60.8K photos
3.86K videos
112 files
15.9K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: info@postda.uz
Download Telegram
Билиб қўйган яхши

МЕТРОДА РЕЛЬС ЙЎЛИГА ТУШИБ КЕТСАНГИЗ...

Маълумки, дунё бўйича энг қулай ва оммабоп жамоат транспорти ҳисобланган метро поездлари электр кучи ёрдамида ишлайди. Хўш, улар электр токини қайдан олади?
Билмаганлар учун айтиб ўтамиз: вагонлар иккита оддий рельс бўйлаб ҳаракатланади, уларнинг ён томонидан эса учинчи – контакт (уловчи) рельс ўтади. Поезд айнан шу рельсдан ток қабул қилади. Одатда, биз уни кўрмаймиз, чунки у кўпинча платформа тарафда жойлашади (улар қизил ёки сариқ рангга бўялган бўлади). Шу сабабдан, поезд йўлига тасодифан тушиб кетсангиз, зинҳор ўша жойдан платформага чиқиб олишга уринманг, чунки ушбу юқори вольтли контакт рельсга бехосдан тегиб кетишингиз мумкин. У қалин қоплама билан ўралганига қарамай, инсон ҳаёти учун ўта хавфлидир.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ҚИНҒИР ИШНИНГ ҚИЙИҒИ ЧИҚДИ

Профилактика инспектори 15 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаларини аниқлади, дея хабар қилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан фуқароларнинг хонадонларида профилактик тадбирлар жараёнида “Почвон” маҳалласида яшовчи фуқаро С.А. ўзини шубҳали тутади. Бу пайқаган сергак ходимлар унинг ёнини текширганида, чўнтагидан 4 дона гугурт қутида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Суриштирув давомида ушбу гиёҳванд моддаларини у таниши Б.А.дан олганлигини очиқлайди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Salomatlik

КЎК ПИЁЗ – ҚАРИШГА ҚАРШИ

Ушбу кўкат таом ҳазмини енгиллатишга, қон айланиши жараёнини ҳамда юрак мушаклари фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
Кўк пиёзнинг атиги 50 граммида аскорбин кислотасининг кунлик меъёри, шунингдек, иммун ва асаб тизими учун зарур бўлган В1 ва В2 витаминлари мавжуд. Бундан ташқари, у организмдан ортиқча суюқликни ҳамда саратон касалини келтириб чиқарувчи канцерогенларни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Таркибидаги фойдали моддаларнинг ҳужайралар, айниқса, тери ҳолатини яхшилаши ва қариш жараёнини тўхтатиши ҳам ўз исботини топган. Шу боис узоқ вақт ёш кўринишни истасангиз, кўпроқ кўк пиёз истеъмол қилинг. Ундан кейин оғизда қоладиган ёқимсиз ҳиддан эса бир-икки бош кашнич кўкатини чайнаб юбориш орқали фориғ бўлиш мумкин.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Қочоқ Олмалиқда ушланди

Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Сувонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Ф. ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгач, у билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари қизиқа бошлади. Ўмарганларини қайтаришга тўғри келиши ҳамда жазога тортилишини сезган С.Ф. қочиш йўли билан вазиятдан чиқмоқчи бўлди.
Шу боис жорий йилнинг 22 май куни унга нисбатан қидирув эълон қилинди. Аммо қочоқ узоқ яширина олмади, у Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги яширин манзилида ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўлга олинди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Роstdа” мухбири.
Жиззах вилояти.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
СОТИЛМАЙ ҚОЛГАН СОХТА ГУВОҲНОМА

Янгиер шаҳар Мудофа ишлар бўлимининг масъул ходими Р.Д. хизмат ваколатини суиистеъмол қилиб, фуқаро К.С. га бир ойлик ҳарбий хизматни ўтамай туриб, ҳарбий гувоҳнома олиб беришни ваъда қилади ва бунинг эвазига 6254000 сўм пул талаб қилади. Аммо ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари унинг ғараз нияти амалга ошишига йўл қўйишмади. Масъул шахс сохта ҳарбий гувоҳнома эвазига келишилган суммани олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
УЙИДА ОҒУ САҚЛАЁТГАНЛАР ФОШ БЎЛДИ

Фарғона вилоятида ички ишлар органлари ходимларининг амалий саъй-ҳаракати билан турли мақсадларда гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган фуқароларнинг фаолиятга чек қўйилмоқда.
Шу йилнинг 2 июль куни Риштон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Минор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи В.Д.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, томорқасида 14 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланди. Гиёҳвандлик ўсимликлари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
БИРОВНИКИ БУЮРМАС

Хўжайли туманида яшовчи фуқаро Г.А. ўз юмушларини тугатиб уйига қайтиб келганида кўзларига ишонмай, ҳайрон қолди. Чунки, уйи эшиги ланг очиқ ва хоналардаги нарсалар тартибсиз сочилиб ётарди.
Г.А уй ичини кўздан кечириб, сочилиб ётган нарсаларни йиғиштирар экан, буюмлари орасидаги йирик нарсалар ўрнида бироқ қимматбаҳо тақинчоқлари жавондаги жойида йўқ эканлигини англади. Ва зудлик билан содир бўлган воқеа ҳақида ички ишлар бўлимига хабар беради. Келиб тушган мурожаат юзасидан қидирув ишларини олиб боришда иштирок этаётган Хўжайли туман ИИБ ходимлари орадан бир-икки кун ўтиб, туманидаги бозорда ўғирланган тилла тақинчоқларни сотиш мақсадида олиб юрган 1991 йили туғилган С.С.ни қўлга олади.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Zehningizni sinab ko‘ring

1958
йили Хитой Халқ Республикаси раҳбари қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ қонун чиқарган. Бунинг натижасида 1958–1961 йилларда мамлакатда “буюк очлик” юз берган. Айтинг-чи, давлат раҳбарининг буйруғи нима ҳақда эди?

Ушбу саволга биринчи бўлиб ИИВ Фарғона академик лицейи тарих фани ўқитувчиси Йўлдошали Исоқов тўғри жавоб йўллади. Шуҳрат Рўзиев, Улуғбек Қурбонов, Усмонжон каби ўқувчиларимиз ҳам тўғри жавоб беришди. Билимдонларга омад тилаб қоламиз.

Жавоб: Чумчуқлар бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигига жиддий зарар етказади деб топилган ва уларни йўқ қилиш ҳақида буйруқ чиқарилган, оқибатда эса...

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ҚАЙТАДАН ҲАЁТГА КЕЛГАН ИНСОН...

Футбол бўйича Европа чемпионатини (Евро-2020) томоша қилиб, ўйинлар ҳақиқатан ажойиб тарзда ўтганига гувоҳ бўлдик. Қизиқарли ўтган Европа чемпионати футбол мухлисларига олам-олам қувонч бахш этди. Шу билан бир қаторда инсоният тарихида қолувчи қизиқарли фактларга бой бўлди.
12 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионати «В» гуруҳидаги Дания пойтахти Копенгагендаги «Паркен» стадионида бўлиб ўтган Финляндия ва Дания терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 42-дақиқасида учрашув ҳаками англиялик Энтони Тэйлор томонидан ўйин тўхтатилди. Бунга сабаб Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси таниқли футболчи Кристиан Эриксен (бир пайтлар «Аякс», «Тоттенхэм» сафида, ҳозир «Интер» (Италия) жамоасида тўп суради) ҳатто унга қарши ҳеч бир рақиб футболчиси ҳаракат қилмаган ҳолатда футбол майдони ён чизиғи бўйлаб 2-3 қадам ташлаган ҳолатда мувозанатини йўқотиб, оёқлари чалишиб кетиб йиқилади.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy
АЁЛЛАР ТАДБИРКОРЛИККА ЙЎНАЛТИРИЛДИ

Ширин шаҳар учинчи сектори ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган нозик жинс вакилларига тикув машиналари топширилди.
Турли сабабларга кўра ижтимоий муаммоларга дуч келган, вақтинчалик ишсиз аёлларга кўмак кўрсатиш, уларни тадбиркорлик ва ўз-ўзини банд қилишга йўналтириш секторлар фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Ширин шаҳар ИИБ томонидан субсидия асосида бир гуруҳ аёлларга тикув машиналарининг тарқатилиши айнан шу эзгу мақсадга қаратилган. Эндиликда аёллар ўз уйида тикувчилик билан шуғулланишади. Сектор раҳбарлари тадбиркорликнинг дастлабки даврида маркетинг, менежмент борасида уларга кўмаклашади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.
АВТОМАШИНАГА ЎТ ҚЎЙГАН КИМ?

Соат 01:50. Қарши шаҳри “Мустақиллик” МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг деярли ҳаммаси уйқуга кетган. Жумладан, фуқаро Д.С. ҳам “Ласетти” автомашинасини ўзи яшайдиган кўп қаватли уй олдига қўйиб, ичкарига кириб кетгач, ярим тунда машинада ёнғин содир бўлди. Хайриятки, буни шу атрофда суҳбат қилиб ўтирган фуқаролар кўриб қолишди ва автомашина эгаси билан ёнғин ўчирилди.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишларини ўтказган Қарши шаҳар ИИОФМБ, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ва Миллий гвардия ходимлари гумонланувчини ушлашди. Унинг шахсига аниқлик киритилганида, “Отчопар” МФЙда яшовчи М.И. экани маълум бўлди.
Айни вақтда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Postda” мухбири.
Қашқадарё вилояти.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ДЕВОР ПАНАСИДА...

Вилоят ИИБ ТЭҚКБ ходимлари Денов туманидаги Даштичинор маҳалласи ҳудудида тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида шу маҳаллада яшовчи С.М.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи ҳўжаликлари холислар иштирокида кўздан кечирилганида, девор панасида наша гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,
“Postda” мухбири.
Сурхондарё вилояти.

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
100 МИНГ ЯПОНЛАР "100 ЁШЛИ" МАРРАДАН ЎТДИ

Японларнинг узоқ умр кўриш сири уларнинг хом балиқ ва денгиз сув ўтларини истеъмол қилишида, деб ўйлашингиз мумкин. Лекин бундай эмас.
❗️Япония мустақил давлат бўлгач, аввало таълимни ва кейинги ўринда тиббиёт соҳасини ривожлантирган. Нагасаки ва Хирасимада яшовчи аҳолининг узоқ умр кўриши 40-45 ёш эди. Улар микронутриентларга бой био фаол қўшимчаларга эга маҳсулотлар истеъмол қила бошлади. Натижада атом бомба таъсиридаги нурланиш аҳоли организмидан бфқ (биофаол қўшимча) маҳсулотлари ёрдамида чиқиб кетган.
❗️❗️Бу мамлакатнинг "МУВАФФАҚИЯТ СИРИ" шундаки, японлар биринчилардан бўлиб, ўзларининг ўй - фикрини назорат қилишни у́рганганлар. Салбий ўй - ҳаёллар суҳбатдошини фақатгина кайфиятини "бузиши" эмас, ҳатто соғлигига ҳам путур етказишини ва унинг келажагига ҳам тўсиқ қўйишини англаб етганлар ва сўзлашувда "ЙЎҚ☝️" сўзини олиб ташлаганлар.
Мадина Қаҳҳорова тайёрлади.

👉
@postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ–6122-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ПФ–6222-сон Фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланган.

http://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
ССВ: ФУҚАРОЛАРИМИЗНИ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШГА, ОММАВИЙ ТЎПЛАНМАСЛИККА ЧАҚИРАМИЗ

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.

❗️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИ

Гулистон шаҳридаги “Динамо” спорт мажмуасида соғлом турмуш тарзи тарғиботига қаратилган бўлиб ўтди. Сирдарё вилояти ИИБ ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда тиббиёт ва ички ишлар органлари ходимлари иштирок этди.
Дастлаб “Саломатлик мактаби” шифокорлари томонидан танани чиниқтириш машқлари, тўғри овқатланишга оид тавсиялар намойиш этилди. Сўнгра вилоят ички ишлар бошқармасининг шахсий таркиби ва шифокорлар иштирокида инсон тана индекси кўрсаткичларини яхшилаш, тонгги нафас машқларига оид машғулотлар ўтказилди.
Анжуман якунида бу каби машғулотларни мунтазам равишда ўтказиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.
ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ
Хоразм вилояти ИИБда Тергов бошқармасининг жорий йил 6 ой якунига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлим ва бўлинма бошлиқлари, терговчилар ҳамда суриштирувчилар иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи, подполковник А. Пўлатов очиб, жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Kun_qahramoni

АРЗИБЕК ЕСЕМУРАТОВ

Она Ватан осойишталигининг жонкуяр ҳимоячиси бўлишни ёшлигидан орзу қилган капитан Арзибек Есемуратов 1989 йилнинг 15 февраль куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида таваллуд топган. Дастлаб, у 2008 йилда Тошкент саноат касб-ҳунар коллежини, сўнгра эса, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетини муваффақиятли тамомлайди.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Маънавият_ва_маърифат_дарси

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА

Бугун илм-фан, замонавий ахборот технологиялари тобора тараққий этиб бормоқда. Хусусан, рақамли технологиялар кириб бормаган соҳа қолмади ҳисоб. Давлат хизматларини рақамлаштириш аҳолига кўплаб қулайликларни яратади, уларнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилади. Шу боис аҳоли турмуш даражасини янада ошириш учун барча жабҳаларга ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда.
Сўнгги йилларда Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳам тизимга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этиш, фуқароларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш учун қулай шароитларни яратишдек муҳим ва долзарб масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
#Урок_духовности_и_просвещения

ОРГАНЫ ВНУТРЕННИХ ДЕЛ НА НОВОМ ЭТАПЕ ЦИФРОВИЗАЦИИ

В последние годы по всей стране широко внедряются информационно-коммуникационные технологии. Основная цель – создание удобств для населения, сокращение бюрократии в государственных органах и ведомствах.
В системе Министерства внут­ренних дел, в целях обеспечения прав и законных интересов граждан, а также повышения качества оказания государственных услуг, активно используются современные информационно-коммуникационные технологии.
Указом Президента Республики Узбекистан «О мерах по поднятию на качественно новый уровень деятельности органов внутренних дел в сфере обеспечения общественной безопасности и борьбы с преступностью» от 26 марта 2021 года определен ряд приоритетных задач по широкому внедрению цифровых технологий в деятельность ОВД.
Далее👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ҲАРБИЙЛАР АДИБЛАР ХИЁБОНИГА САЁҲАТ ҚИЛИШДИ

ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида батальони бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари навбатдаги маънавият соатларини Тошкент шаҳрида жойлашган Адиблар хиёбонида ўтказишди.
Даставвал, ҳарбийлар миллатимиз фахри бўлган буюк шахсларга ҳурмат бажо келтириб, таъзим қилишди. Шундан сўнг улар хиёбонда ўрнатилган ёдгорликларни кўздан кечиришди. Ўзлари билган, асарларини севиб ўқиган адиблари тўғрисида билганларини дўстлари билан бўлишишди. Ўз навбатида мутахассилар бу ерда жой эгаллаган адиблар, халқимиз суйган фарзандларига ўрнатилган ёдгорликлар ҳақида тўлиқ маълумот беришди. Уларнинг ижоди ва суронли ҳаёт йўллари тўғрисидаги маълумотлар таништириб ўтилди.
Саёҳат давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини адиблар даврасида тургандек, буюк аждодларига муносиб авлод бўлиши лозимлигини яна бир бор ҳис қилишди.
Фозилжон Мамашарипов,
«Postda» мухбири.

👉 @postdarasmiy