POSTDA|Rasmiy kanal
9.54K subscribers
50.1K photos
3.14K videos
79 files
14.1K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: info@postda.uz
Download Telegram
ҒОЛИБ ЖАМОАЛАР ТАҚДИРЛАНДИ

Боғот тумани ИИБ биноси жойлашган мазкур ҳудудда сунъий қопламали спорт майдончаси ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад эса, ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишдан иборатдир.Куни кеча, фойдаланишга топширилган ушбу спорт майдончасида Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан Боғот, Ҳазорасп, Тупроққалъа ва Хонқа туманлари ИИБ шахсий таркиби ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Қизғин ва муросасиз ўтган баҳсларда Боғот тумани ИИБ терма жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Ҳазорасп тумани ИИБ шахсий таркибидан ташкил топган жамоа фахрли иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, хонқаликлар шохсупанинг учинчи поғонасини забт этишди.
Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.
Зокир ИСМОИЛОВ, подполковник.
БУНАҚА ЭКИН УЧУН ЖАЗО БОР

Баҳорда ички ишлар органлари ходимлари гиёҳвандлик экинлари экилишига қарши мунтазам курашадилар. Бу йўналишдаги тадбирлар гиёҳванд моддаларнинг аҳоли орасида тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Жумладан, соҳа вакиллари “Қорадори-2021” тадбири доирасида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Олмачи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.М.нинг ҳовлисини кўздан кечиришганида бу ерда 74 туп каннабис ундирилаётгани аниқланди.
Ички ишлар органлари ходимлари Фориш туманининг Э. Камолов номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И.Қ.нинг усти очиқ эски уйида 13 туп каннабис парваришлаётганлигини аниқладилар. Худди шундай, Жиззах шаҳрининг Бобур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи З.Ю. ҳовлисида 3 туп кўкнори етиштираётгани аён бўлди.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Роstdа” мухбири.
Жиззах вилояти.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Ана_холос

ЧИҚМАГАН ЖОНДАН УМИД

2015 йил 1 апрелда BMW компанияси ўзига хос эълон берди. Унда шундай ёзилган эди: «Эски автомашинангизни олиб келинг ва биз сизга яп-янги BMW тақдим этамиз». Табиийки, барча буни 1 апрель ҳазили деб қабул қилди. Аммо бир киши эълон бўйича ўзининг эски «Nissan» автомашинасини олиб келди ва унга ваъда қилинган яп-янги BMW автомобили топширилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ тайёрлади.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Зеҳнингизни_синаб_кўринг

Саволни ҚРИИВ 2-сон ТХ ходими, сафдор Қурбанов Улуғбек йўллаган.

Иккинчи жаҳон уруши йилларида Буюк Британия бош вазири бўлган Черчилл айтган бир гап жуда машҳур бўлиб кетди. У: “Кимнинг қўлида ..... кўп бўлса, у дунёни бошқаради”, ‒ деган. Савол у нимани назарда тутган?

Ушбу саволга биринчи бўлиб Обиджон Суяров тўғри жавоб йўллади. М.К., Сапарбой, Нилуфар Алиева каби ўқувчиларимиз ҳам тўғри жавоб беришди. Билимдонларга омад тилаб қоламиз.

Жавоб: Ахборот.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҲАМКОРЛИКНИНГ МЕВАСИ

Бухоро вилоят ИИБ раҳбарияти қўшни вилоят ва шаҳарлардаги ички ишлар органлари билан ҳамкорликни яхши йўлга қўйганлиги кейинги пайтда қидирувдаги шахсларнинг яшириниб юрган манзилини аниқлашда жуда қўл келяпти. Хусусан, яқинда пойтахтлик осойишталик посбонлари кўмагида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, 2020 йил 20 май кунидан бери қидирувда бўлган, Бухоро шаҳрида яшовчи, илгари 3 марта фирибгарлик жинояти учун судланган Х.М. ҳамкорликдаги қидирув тадбири давомида Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида қўлга олинди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
БЎЛИМ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи, генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов ҳамда ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Рустам Ташпўлатов Жиззах вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бўлими фаолияти билан танишди. Мазкур жараёнда бўлимнинг 2020 йил ҳамда жорий йилнинг ўтган давридаги фаолияти атрофлича ўрганилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҚУЛУПНАЙЛАР НИМАСИ БИЛАН ФОЙДАЛИ?

Қулупнай – ёзнинг энг мазали мевасидир. У жуда ширин ва фойдали мева ҳисобланади. Унинг пишишини жуда кўпчилик интизорлик билан кутади. Қулупнайларда 5-12 фоиз углевод (глюкоза, фруктоза, сахароза), лимон ва олма кислотаси, турли модда ва фенол бирикмалар бор. Витаминлардан эса А, С, В ва минераллардан: темир, асал, кобалт, марганец, молибден ва фтор мавжуд.

Агар вазн ошиб кетишидан чўчимасангиз, унда қулупнайни қаймоқ, сметана ёки творог билан бирга истеъмол қилсангиз бўлади. Сут маҳсулотларидаги ёғлар ичак деворларига бирикади ва қулупнайнинг безовта қилувчи ҳолатларининг олдини олади. Агар кишида ичак безовталаниши бўлмаса, қулупнайни янги сут билан истеъмол қилса ҳам бўлади.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРМОҚДА

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Дониёр Мансуров (воқеа иштирокчиларининг исм-шарифлари ўзгартирилган) пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Жаҳонгир Собировга тегишли умумий қиймати 1 миллион 350 минг сўмлик бўлган “Seven” русумли велосипедни ўғирлаб, воқеа жойидан “жуфтакни ростлайди”.
Бундан жаҳли чиққан жабрланувчи эса, дарҳол ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилади.
Шундан сўнг, осойишталик посбонлари томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида жиноятчи қўлга олиниб, ҳозирда қилган айби учун қонун олдида жавоб бермоқда.
Михли САФАРОВ,
“Postda” мухбири.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ТАРИХНИНГ МАШҲУР ФИРИБГАРЛАРИ

АҚШлик Жозеф Уэйл XX асрнинг энг машҳур қаллобларидан бири. У ҳатто «фирибгарлар қироли» лақабини олган.
Бир куни Ж.Уэйл Мунсидаги Миллий савдо банки бошқа жойга кўчиб ўтаётганидан хабар топади. Шундан кейин у ўша бўшаган бинони ижарага олиб, сохта клерк (ҳужжатларни расмийлаштирувчи кичик хизматчи) ва мижозлар гуруҳини тузади ҳамда қизғин банк фаолияти кўринишини «саҳналаштиради».
Ушбу бутун бошли шоу ер майдонларини тўрт баравар қимматга сотиш таклиф этилаётган бир маҳаллий миллионер учун уюштирилганди. Бунда мижоз банк хўжайинини кутган маҳалда кассадаги навбатлар, қоғоз кўтарган ходимлар ҳамда қўриқчиларни кузатиш, телефонда суҳбатлашаётган «мижозлар»нинг сўзларини беихтиёр эшитиш имкониятига эга бўлганди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🔰ЯНГИ НАМАНГАН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 8.05.2021 йилдаги «Наманган вилоятининг Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган туманини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 293-сон қарори қабул қилинди.
🔸 Қарорга мувофиқ Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилди. Туманда қўшимча штат бирликларини ажратган ҳолда адлия бўлими, давлат хизматлари маркази ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ташкил этилади.
🔸2022 йил 1 декабрга қадар туманнинг маъмурий-ҳудудий чегарасини ҳисобга олган ҳолда Наманган шаҳрининг 2040 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига Янги Наманган туманига ўтказилган маъмурий ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг жойлашган жойини (почта манзили) улардан ариза ёки маълумот талаб этмаган ҳолда, икки ой муддатга тўғридан-тўғри электрон тизим орқали бепул ўзгартириш топширилди.
🔸 Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
Янги Наманган тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси;
Давлат органлари ва ташкилотларининг Янги Наманган туманидаги бўлинмалари ҳамда уларга қўшимча штат бирликларини киритиш ҳисобидан ходимларининг чекланган умумий сони (ажратилган бюджет параметрлари доирасида).
www.norma.uz
ЙЎЛ ҚОИДАСИ — УМР ФОЙДАСИ

Кейинги пайтда фуқароларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш кўрсаткичини яхшилаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунга қарамай, йўл ҳаракати иштирокчиларининг қоидаларга риоя этмаслик ҳолати ҳамон учраётгани ачинарли.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг ўтган тўрт ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик натижасида жами 41 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Афсусланарли жиҳати уларнинг 15 таси ўлим ҳолати билан якунланган. 26 тасида инсон оғир тан жароҳати олган.
Ушбу маълумотлар ортидан бошқарма Ахборот хизмати барча йўл ҳаракати иштирокчиларини белгиланган қоидаларга қатъий риоя этишга чақирган.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda”мухбири.
Сирдарё вилояти.
МЕҲРИБОНЛИК УЙИГА СПОРТ АНЖОМЛАРИ ВА КИТОБЛАР СОВҒА ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ишчи гуруҳи ҳамда Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси раҳбарияти Қўқон шаҳрида жойлашган 12-меҳрибонлик уйига ташриф буюрдилар.
Ташриф асносида ушбу муассасага бир неча турдаги спорт анжомлари ва китоблар совға қилинди.
Таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан яқинда амалга оширилган “Меҳр-5” операциясида бир гуруҳ аёллар ва болалар Суриядан юртимизга олиб келинган эди. Ўша болаларнинг уч нафари айни пайтда ушбу меҳрибонлик уйида тарбияланмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари уларга ҳам алоҳида совғалар тақдим этиб, мулоқот қилишди.
Муассаса тарбияланувчилари совғалар ва китоблардан беҳад мамнун бўлиб, меҳмонларга ўзлари ёд олган Ватан, меҳр-оқибат, тинчлик ҳақидаги шеърлардан айтиб беришди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Postda” мухбири.
Фарғона вилояти.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
КУН ҚАҲРАМОНИ

Сафдор Қорабоев Бердиали Эралиевич 1993 йилнинг 16 март куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида туғилган. 2012 йили Юнус Ражабий номидаги Тошкент педагогика коллежини муваффақиятли тамомлаган.
Илк хизмат фаолиятини 2013 йилда Тошкент шаҳар ИИББ Патруль-пост бригадаси 1-батальон 2-отрядида сафдор ходим лавозимида бошлаган ёш ходим соҳа сир-асрорларини мукаммал эгаллаб, ҳозиргача мазкур лавозимда самарали хизмат қилиб келмоқда.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
18 МАЙ – ХАЛҚАРО МУЗЕЙЛАР КУНИ

Музейлар аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, аждодлар ва авлодлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб келмоқда. Шу билан бирга, музейлар мамлакатнинг маданий қиёфасини кашф этишда ҳамда халқимизнинг ўзлигини намоён қилишда ҳам муҳим аҳамиятга эга.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
СТРОКИ ИСТОРИИ

Территория, раскинувшаяся между реками Амударья и Сырдарья, была заселена древними людьми еще в раннем палеолите. Шли столетия, разрастались города, которые сегодня считаются самыми древними на Востоке, рождались полководцы, герои и ученые, мыслители и поэты – люди, которые творили историю нашего края и прославляли его на весь мир.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ОИЛАЛАР МУСТАҲКАМЛИГИ ЙЎЛИДА

Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Уни асраб-авайлаш миллат манфаатига хизмат қилади. Шу боис ҳам мамлакатимизда оила аталмиш муқаддас даргоҳни мустаҳкамлашга, ёш оилаларни доимо қўллаб- қувватлашга қаратилган изчил сиёсат олиб борилади, маънавий-маърифий тадбирлар ташкиллаштирилади.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭДда бўлиб ўтган навбатдаги Маънавият ва маърифат дарси ҳам “Мустаҳкам оила — жамият кўрки” мавзусида бўлди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.