PLOV.PRESS UZ
377 subscribers
5.58K photos
347 videos
4.74K links
Plov.Press.uz — таьбингизга монанд янгиликлар.
Сайтининг расмий Телеграм канали

Сайт: https://plov.press/

Ўзбек тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpressuz

Рус тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpress
Download Telegram
Ўзбекистон биринчи марта UNWTO Бош Ассамблеясининг сессиясига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳрида 2023 йил 16–20 октябрькунлари илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси бўлиб ўтади. Унда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Тадбиркорлар ишга қабул қилинган собиқ маҳкумлар учун субсидиялар олади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни иш билан таъминловчи иш берувчиларга бир марталик субсидия берилади. Унинг ҳажми ишга қабул қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин фаолиятини давом эттирган ҳар бир шахс учун 3 БҲМ (990 минг сўм)ни ташкил этади.
Москвадаги Fashion Style Russia кўргазмасида ўзбек модаси

“Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 10 дан ортиқ корхона Fashion Style Russia 3-халқаро енгил саноат кўргазмасида юзга яқин янги маҳсулот намуналарини тақдим этди. Кўргазма 5 дан 8 сентябргача Москвада бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни ёпадиган либослар тақиқланади

Ўзбекистонда жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган кийим-кечак кийганлик учун маъмурий жавобгарлик чорасини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Максим Ненашев: Россия Федерацияси билан қўшма ишлаб чиқариш маҳаллий муҳандисларни талаб қилади

Сўнгги икки йил ичида россиялик тадбиркорлар Ўзбекистон бозорига тобора кўпроқ ҳаётий лойиҳалар – энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кириб келмоқда. Бу эса тайёр маҳсулот экспорти эмас, балки биргаликда ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш мамлакатга ҳам иш ўринлари, ҳам замонавий технологиялар беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон биринчи марта ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

31 август – 6 сентябрь кунлари Истанбул (Туркия) шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси республика учун тарихий воқеа бўлган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
“Умра”ни ўзбек туроператорлари ташкил қилиши мумкин. Агар талаблар бажарилса

8 август куни Ўзбекистон ҳукуматининг маҳаллий туроператорларга “Умра” (кичик ҳаж) зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш имкониятини яратувчи қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон кўпроқ валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат беради

Жорий йилнинг 6 декабридан Ўзбекистонга 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкинбўлади. Айни пайтда 70 миллион сўмга рухсат берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳашаматли келин. Муниса Ризаева келинлик либосини намойиш этди

Муниса Ризаева мухлисларига ўзига хос кадрларни улашди ва келинлик либосида ўзини кўрсатди. У жойлаган видеони телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон божхоначилари сўнгги 30 йилдаги энг йирик гиёҳванд моддалари партиясини аниқлади

Ўзбекистонда умумий оғирлиги 25 тонна бўлган 1000 қопдан иборат қандолатчилик кўкнори уруғларини текшириш чоғида таркибида фаол опийалкалоидлари бўлган, оғирлиги 8,5 тонна бўлган кўкнори сомони аниқланди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги форуми. Ўзбекистон Президенти иштирокчилар эътиборини нимага қаратди?

Самарқанд шаҳрида 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) техник кўмагида ташкил этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари форум иштирокчиларига табрик йўллади.
Октябрь ойидаги анжуманда Тошкент қиёфасини сақлаб қолиш муҳокама қилинади

2023 йилнинг 18-19-октябрь кунлари Тошкентнинг модернистик архитектурасини сақлаб қолишга бағишланган Where in the World Is Tashkent конференцияси бўлиб ўтади.
“Победа” авиакомпанияси Самарқандни Россиянинг икки шаҳри билан боғлайди

2023 йил 6 сентябрда Россиянинг “Победа” авиакомпанияси яна иккита йўналиш бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатолди. Бу компания самолётлари Екатеринбург – Самарқанд – Екатеринбург ва Новосибирск – Самарқанд – Новосибирск йўналишларида парвоз қилади.
Самарқандда яна бир сайёҳлик маскани очилди. Бу “Боғибаланд” маҳалласи бўлди

“Боғибаланд” маҳалласи ҳудудида Амир Темурнинг 12 та машҳур боғидан бири сақланиб қолгани билан машҳур. Орадан етти аср ўтган бўлса ҳам, бу ерда 40 гектарни егаллаган анжир боғлари ҳамон яшнаб турибди.
Дам олиш кунида нима қилишни ўйлаяпсизми? Фестиваллар денгизи ва нафақат болалар учун қўғирчоқ театри

Дам олиш кунларини шаҳардаги турли фестивальва концертларга ташриф буюриб, имкон қадар фаолўтказишингиз мумкин. С.В. Образцов номидагимашҳур рус қўғирчоқ театри Тошкентга гастроль сафари билан келди, бу катта ёшли томошабинларучун ҳам қизиқарли бўлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Камёб ҳолат – Тошкентда тўрт эгизак дунёга келди

7 сентябрь куни Республика перинатал марказида Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М.Тошева тўрт эгизакни дунёга келтирди. Уларнинг барчаси ўғил болалар бўлиб ва ҳозир ўзларини яхши ҳис қилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқлар вайронага айланди, 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Марокашда зилзила

Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VI га таъзия йўллади.
Юридик шахслар учун электр энергияси ва газ тарифлари ошиши мумкин

2023 йил 1 октябрдан Ўзбекистон юридик шахслари учун ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари оширилиши мумкин. Муҳокама учун эълон қилинган тегишли қонун лойиҳаси қабул қилинса, шундай бўлади.
Корхоналар огоҳлантиришсиз электр таъминотидан узилмаслиги керак. Президент яна нималарни қайд этди

Йирик саноат корхоналари олдиндан огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узилмаслиги керак. Бу Ўзбекистон Президентининг 8 сентябрь куни саноат ўсишига бағишланган йиғилишида таъкидланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қодиров Ситора Фармонованинг қўлини сўради. Бу тасвирга олиш ишларимиди?

Ижтимоий тармоқларда Улуғбек Қодиров романтик муҳитда Ситора Фармонованинг қўлини сўраганива у ҳам рози бўлгани акс этган видео тарқалди.