PLOV.PRESS UZ
377 subscribers
5.58K photos
347 videos
4.74K links
Plov.Press.uz — таьбингизга монанд янгиликлар.
Сайтининг расмий Телеграм канали

Сайт: https://plov.press/

Ўзбек тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpressuz

Рус тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpress
Download Telegram
4 та дарахтни нобуд қилдингми – 400 та кўчат эк. Бухорода содир бўлган ҳодиса

4 туп илдизи кесилган дарахт ўрнига 400 туп дарахт экиш – Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги автомобил йўлларидан фойдаланиш унитар корхонаси директорига қўшимча жазо сифатида белгиланди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, табиатга етказилган зарар 50 миллион 325 минг сўмни ташкил этган.
Терим нархи ҳали белгиланмаган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги сохта хабарни рад этди

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёсининг ижтимоий тармоқларда тарқалган нархларини рад этди. Расмий баёнотга кўра, ҳозир нархлар бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Тошкент халқаро мушаклар фестивали чироқлари билан ёритилади

2024 йилда Наврўз байрамини нишонлаш вақтида Тошкентда Ўзбекистон пиротехника шоулари тарихидаги энг йирик тадбир – Халқаро мушкаларфестивали бўлиб ўтади. Унда 20 дан ортиқ давлат жамоалари иштирок этади.
Франсузлар Абу Райҳон Беруний ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлади. Парижда янги кўргазма

Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартираси 4 сентябрькуни “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди. У Хоразм жанубида таваллуд топган буюк қомусий олим ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.
Театр талабалари ва актёрлари учун ифодали ўқиш танлови. Финал Минск шаҳрида бўлиб ўтади

“Яхши ҳикоя” халқаро профессионал ифодали ўқиш фестивал-танловида Ўзбекистон театр олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчилари ва актёрлари иштирок этишри мумкин. Саралаш босқичида ғолиб чиққан жамоалар финал босқичи учун Минск шаҳрига йўл олади.
Ўзбекистонда Россия бизнесининг ҳажми ошиб бормоқда. Мутахассислар қаердан олинади?

Ўзбекистон иқтисодиётининг рус аспекти – қўшма лойиҳаларда бугунги кунда қандай мутахассислар талаб этилади? Бу ҳақда 2023 йил 5 сентябрь куни PLOV.PRESS интернет нашри НИИРК билан ҳамкорликда ташкил этган давра суҳбатида Ўзбекистон ва Россия экспертлари ўз фикрларини билдирди.
Ишсизликни қандай бартараф этиш мумкин? Бухоро мисолида режалар

Бухоро вилоятида 2023–2025 йилларда ишсизликни тўлиқ бартараф этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 6 август куни бўлиб ўтган йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистонда чиқинди 460 минг тоннага камайди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллигиарафасида ўтказилган “Ободонлик ойлиги” даҳудудлардан 461,2 минг тонна чиқинди олибчиқилиб, чиқиндихоналарга жўнатилди.
Ўзбекистонда стратеглар тайёрлаш бошланади. Москва тажрибаси асосида

Ўзбекистон Миллий университетида давлат хизмати ва мамлакат компанияларида ишлаш учун мутахассислар тайёрлайдиган стратегия кафедраси очилади. Бунинг учун M.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети (МДУ) тажрибасиасос қилиб олинди. Университетда худди шундай бўлим тахминан 17 йилдан бери ишлайди.
Ўзбекистонда илк бор “Х-фактор” жаҳон мусиқий шоуси бошланади

24 сентябрдан бошлаб FTV телеканалида дунёга машҳур “Х-фактор” шоусининг ўзбекча версиясини илк бор томоша қилиш мумкин бўлади.

Кастинглар Самарқанд, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Тошкентда ўтказилди. Ҳаммаси бўлиб шоуда иштирок этиш ҳуқуқи учун 6 мингга яқин одам кураш олиб борди, улардан 12 нафар вокалчи танлаб олинди. Улар жонли эфирда иштирок этишда давом этади.
Ўзбекистон ЕОИИнинг савдо шериги сифатида МДҲда етакчилик қилмоқда

Евроосиё иқтисодий иттифоқининг МДҲ давлатлари билан умумий ташқи савдосининг деярли ярми Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Шу тариқа, Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида ЕОИИнинг савдо ҳамкорлари орасида биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон биринчи марта UNWTO Бош Ассамблеясининг сессиясига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳрида 2023 йил 16–20 октябрькунлари илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 25-юбилей сессияси бўлиб ўтади. Унда туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
Тадбиркорлар ишга қабул қилинган собиқ маҳкумлар учун субсидиялар олади

2023 йил 1 октябрдан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни иш билан таъминловчи иш берувчиларга бир марталик субсидия берилади. Унинг ҳажми ишга қабул қилинган кундан бошлаб 3 ойдан кейин фаолиятини давом эттирган ҳар бир шахс учун 3 БҲМ (990 минг сўм)ни ташкил этади.
Москвадаги Fashion Style Russia кўргазмасида ўзбек модаси

“Ўзчармсаноат” уюшмасига аъзо 10 дан ортиқ корхона Fashion Style Russia 3-халқаро енгил саноат кўргазмасида юзга яқин янги маҳсулот намуналарини тақдим этди. Кўргазма 5 дан 8 сентябргача Москвада бўлиб ўтади.
Ўзбекистонда жамоат жойларида юзни ёпадиган либослар тақиқланади

Ўзбекистонда жамоат жойларида фуқароларнинг шахсини аниқлашга имкон бермайдиган кийим-кечак кийганлик учун маъмурий жавобгарлик чорасини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Максим Ненашев: Россия Федерацияси билан қўшма ишлаб чиқариш маҳаллий муҳандисларни талаб қилади

Сўнгги икки йил ичида россиялик тадбиркорлар Ўзбекистон бозорига тобора кўпроқ ҳаётий лойиҳалар – энергетика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва бошқа тармоқларда кириб келмоқда. Бу эса тайёр маҳсулот экспорти эмас, балки биргаликда ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш мамлакатга ҳам иш ўринлари, ҳам замонавий технологиялар беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон биринчи марта ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпиони бўлди

31 август – 6 сентябрь кунлари Истанбул (Туркия) шаҳрида эркаклар ва аёллар ўртасида ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси республика учун тарихий воқеа бўлган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
“Умра”ни ўзбек туроператорлари ташкил қилиши мумкин. Агар талаблар бажарилса

8 август куни Ўзбекистон ҳукуматининг маҳаллий туроператорларга “Умра” (кичик ҳаж) зиёратини ташкил этиш ва ўтказиш имкониятини яратувчи қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон кўпроқ валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат беради

Жорий йилнинг 6 декабридан Ўзбекистонга 100 миллион сўмгача эквивалентдаги нақд валютани декларациясиз олиб кириш ва олиб чиқиш мумкинбўлади. Айни пайтда 70 миллион сўмга рухсат берилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳашаматли келин. Муниса Ризаева келинлик либосини намойиш этди

Муниса Ризаева мухлисларига ўзига хос кадрларни улашди ва келинлик либосида ўзини кўрсатди. У жойлаган видеони телеграм каналимизда томоша қилишингиз мумкин.