PLOV.PRESS UZ
440 subscribers
5.58K photos
347 videos
4.74K links
Plov.Press.uz — таьбингизга монанд янгиликлар.
Сайтининг расмий Телеграм канали

Сайт: https://plov.press/

Ўзбек тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpressuz

Рус тилидаги телеграм манзилимиз: https://t.me/plovpress
Download Telegram
Корхоналар огоҳлантиришсиз электр таъминотидан узилмаслиги керак. Президент яна нималарни қайд этди

Йирик саноат корхоналари олдиндан огоҳлантирмасдан электр таъминотидан узилмаслиги керак. Бу Ўзбекистон Президентининг 8 сентябрь куни саноат ўсишига бағишланган йиғилишида таъкидланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек Қодиров Ситора Фармонованинг қўлини сўради. Бу тасвирга олиш ишларимиди?

Ижтимоий тармоқларда Улуғбек Қодиров романтик муҳитда Ситора Фармонованинг қўлини сўраганива у ҳам рози бўлгани акс этган видео тарқалди.
Россия таълим кўргазмаси. Қаерда ва қачон

22–23 сентябрь кунлари Тошкентда “Россия таълими —– 2023” кўргазмаси бўлиб ўтади.

Бу ҳақда “Россотрудничество”нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская 9 сентябрь куни Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган “Билимлар куни” таълим фестивалида сўзлаган нутқида маълум қилди.

Таълим ярмаркасида Россиянинг 50 га яқин университетлари иштирок этади.

Бу ерда абитуриентлар Россия университетларида халқаро дастурлар бўйича ўқиш имкониятлари ҳақида кўпроқ маълумот олишлари мумкин бўлади.
Бухорода Ўзбекистон ва Россия ёшлар терма жамоалари куч синашди. Натижа?

8 сентябрь куни Бухоро шаҳрида футбол бўйича Ўзбекистон ва Россия ёшлар (U-18) терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлибўтди. Жамоалар 3:3 ҳисобида дуранг ўйнашди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узоқ вақт эсда қолади. Хивадаги халқаро этноспорт фестивалида 1800 дан ортиқ иштирокчи қатнашди

7-10 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида I Халқаро этноспорт фестивали бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда иштирок этиш учун Хивада 1800 дан ортиқ этноспортчилар йиғилди –уларнинг ярми 63 давлатдан келган меҳмонлар бўлди.
Ўзбекистонда туризмни ривожлантирмоқчимисиз? Омскдаги форумга рўйхатдан ўтинг

Ўзбекистон ёшлари “Россия – Марказий Осиё минтақаси” III ёш етакчилар форумида иштирокэтишга таклиф қилинади. Тадбир доирасида иштирокчилар Россия ва Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари бўйлаб бир нечта тематик йўналишлар бўйича маршрутларни ишлаб чиқиши керак бўлади.
Зарафшон қўриқхонасида ноқонуний дам олиш маскани. Прокуратура ҳолатни назоратга олди

Самарқанд вилоятидаги Зарафшон миллий табиат боғи мутасаддилари томонидан 2021-2022йилларда дам олиш маскани қуриш учун ижарага ер ажратилган. Бу Ўзбекистон қонунчилигини бузиш ҳисобланади.
Ўзбекистонлик паратаэквондочилар Осиё чемпионатида 11 медални қўлга киритди

7-10 сентябрь кунлари Байрутда (Ливан) паратаэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этди. Республика вакиллари 11 та медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Олимпиада ғолибларига билими учун мукофот — фахр ва миллионлаб сўмлардир

9 сентябрь куни халқаро фан олимпиадалариғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, ундаўзбекистонлик мактаб ўқувчилари жорий йилда фаолиштирок этиб, юқори натижаларни кўрсатди. Улар жами 13 та медаль олишга муваффақ бўлишди.
Ўзбекистонликлар учун газ ва электр нархи ошадими? Вазир жавоб берди

Айни пайтда Ўзбекистон аҳолиси учун электр ва газ тарифларини ошириш режалаштирилмаган. Агармамлакатда электр энергияси барқарор таъминланса, табақалаштирилган тарифларга ўтиш 2024 йил 1майдан амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистонда ЙТҲ оқибатида мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди. Қандай қилиб бунинг олдини олиш мумкин эди?

Жорий йилнинг ўтган даврида 4772 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, уларда жами 1115 киши ҳалок бўлган. Яна 4564 киши жароҳатланган.
Ўзбекистонликлар ҳар 437 йилда бир марта Ер яқинида учаётган кометани кўришлари мумкин бўлади

17 сентябрь куни Ўзбекистон шимолий ярим шарнинг барча аҳолиси қатори ўзига хос ҳодиса – Нисимура кометасини (C/2023 P1) кўриш имкониятига эга бўлади, у навбатдаги Ер яқинидан атиги 437 йилдан кейин учибўтади.
Тошкент ва Янги Тошкентни метро ва трамвайлар боғлайди. Бунинг натижасида ярим соатда бориш мумкин бўлади

Янги Тошкентда уни Тошкент билан боғлайдиган ягона трамвай ва метро тармоғи қурилади. Бунинг ёрдамида янги шаҳарга автомобилсиз 30–35 дақиқада етиб бориш мумкин бўлади.
Ўзбекистоннинг уран конлари рекультивация қилинади. Бу Тошкентда муҳокама қилинди

Ўзбекистоннинг Тошкент ва Наманган вилоятларидаги собиқ уран конлари рекультивация қилинда. Бу ҳудудлардаги эски уран конларини ёпиш ва уларнинг инфратузилмасини яхшилаш Стратегик бош режанинг устувор йўналиши ҳисобланади.
Ўзбек киноси Халқаро мусулмон фильмлари фестивалида мукофот олди

5–9 сентябрь кунлари Татаристонда XIX Қозон халқаро мусулмон фильмлари фестивали бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон ҳам иштирок этди. Жумладан, Ҳуснора Рўзматованинг “Бахтсиз куёв” фильми Татаристон Республикасининг “Кинодаги инсонпарварлик учун” махсус мукофотига сазовор бўлди.
Тошкент вилоятида халқаро узум фестивали бўлиб ўтади

Паркент шаҳрида 15–16 сентябрь кунлари “Узум сайли” халқаро фестивали бўлиб ўтади, унда турли узум навлари кўргазмалари ташкил этилади.
Кадрларни танлаш йўлида. Россия бизнесига турли хил ёндашувлар

Ўзбекистон бозорига кириб келаётган Россия бизнеси кадрларни танлаш масаласига мутлақобошқача ёндашади. RUZ TRADER директори Юлия Камишина шундай фикрда.
Тарихий мозаика қаерга кўчирилади? Тошкентликлар қарор қилади

Бузилиши керак бўлган “Матбуотчилар уйи” биносида жойлашган мозаика панноси келажакда жойлаштириладиган жойни аниқлаш учун танлов эълон қилинди.
Нега янги йўлларни таъмирлаяпмиз? Президент нима буюрди

Янги йўллар тезда эскиради ва таъмирталаб бўлиб қоляпти. Бу Ўзбекистон Президентининг 12 сентябрь куни йўл тизимини ислоҳ қилишмасалаларига бағишланган йиғилишида таъкидланди.
Нега Ўзбекистонда ижтимоий дорихоналар бор? Улар ким учун?

Ўзбекистонда 1747 та ижтимоий дорихона мавжуд бўлиб, улардан 1143 таси чекка ҳудудлар ва бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида жойлашган. Бироқ, барча аҳоли ижтимоий дорихона оддий дорихонадан қандай фарқ қилишини билмайди.
Ўзбекистон делегацияси “Хитой – Марказий Осиё” форумида иштирок этди

2023 йилнинг 9 сентябрь куни Фуцзянь провинцияси Сяьмэн шаҳрида (ХХР) Ўзбекистон делегацияси иштирок этган йиллик Х “Хитой – Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди. Унга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилди.