Жанубий Корея Украинага "қўшимча чоралар" билан таҳдид қилди ва узр сўрашга чақирди
Президент Ли Чжэ Мённинг айтишича, агар Киев махфийлик бўйича келишувни инкор этишда давом этса ва расман узр сўрамаса, Сеул қўшимча чоралар кўриши мумкин.
👉 https://platina.uz/6b7b9a
@platinauzb

❤3👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилда 14 мингдан ортиқ экоголик ҳуқуқбузарлик аниқланган
Бугунги кунда 14 мингдан ортиқ экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган бўлиб, 8 миллиард 272 миллион сўм маъмурий жарималар белгиланган. Бу ҳақда 2 октябрь куни матбуот анжуманида Экология миллий қўмитаси маълум қилди.
277 та саноат корхоналарида текширишлар ўтказилиб, 482 миллион сўм жарима белгиланган ва 29 миллиард сўм атроф-муҳитни ифлослантиргани учун компенсация тўловлари ҳисобланган.

«Атмосферани муҳофаза қилиш бўйича еттита саноат корхонасида текшириш ўтказилган бўлиб, шундан тўрт юз саксон икки миллион сўм жарима белгиланган ва йигирма тўққиз миллиард сўм атроф-муҳитни ифлослантирганлиги учун компенсация тўловлари ҳисобланган», — деди Қўмита Экополиция бошқарма бошлиғи Нодир Жамбурбаев.
@platinauzb
❤2👍2🔥1
Банклар энди кредит хатарлари ҳақида мижозни олдиндан огоҳлантириши шарт бўлади
Огоҳлантиришда қарз ўз вақтида тўланмаган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар кўрсатилади. Жумладан, қарз миқдори ортиши, мол-мулк ва банк ҳисобварақларидаги маблағларга ундирув қаратилиши ҳамда кредит тарихи бузилиши мумкинлиги ҳақида ахборот берилади.
👉 https://platina.uz/c27765

👍4🔥2
"Sea Breeze" лойиҳасининг биринчи ва иккинчи босқичи экологик экспертизадан ўтди
Қурилиш ишлари якунлангач, якуний босқич назарда тутилган. У объектни фойдаланишга топширишдан олдин ўтказилиб, бунда лойиҳа бўйича кўзда тутилган ниятлар эмас, балки амалда амалга оширилган ечимлар баҳоланади. Яъни, назарда тутилган табиатни муҳофаза қилиш чоралари бажарилганми, белгиланган экологик талаблар таъминланганми ва қурилган объект илгари келишилган экологик шартларга мувофиқ келадими — шу жиҳатлар текширилади.
👉 https://platina.uz/9857ae

❤3👍3🔥2😭1
"Одамлар кўчада ётибди": Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги танқидларга жавоб берди
Тармоқда "Таълим вазирлигида кимлар ишлайди?" сарлавҳаси остида "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қабулхонасига яқинда боргандик, одамлар кўчада ётибди" мазмунидаги хабар ёритилди. Айтилишича, видеода акс этган ҳолат жорий йилнинг май ойида содир бўлган.
👉 https://platina.uz/e0f1e1

Қибрайда устоз журналистлар учун маданий тадбир ташкил этилди
Тадбирнинг муҳим жиҳати — узоқ йиллар журналистика соҳасида фаолият юритган устозлар бир даврада жам бўлиб, мамлакатимизда кечаётган янгиланиш жараёнлари юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистонда кечаётган очиқлик сиёсатининг амалий натижалари алоҳида эътироф этилди.
👉 https://platina.uz/e59439

👍2
Отабек Шукуров фаолиятини Европада давом эттиради
Футболчи аввал БААнинг “Банияс” жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.
👉 https://platina.uz/d76ac2

🔥4❤2👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АИ-80 бензини тақиқлангач, Тошкентда ҳаво тозаланди
2025 йилда 17 марта "қизил" хавф даражаси белгиланган бўлса, 2026 йилда ҳали "бинафшаранг" хавф даражасига чиқмаган. 2025 йил 12 ойи ва 2026 йилнинг 21 сентябрига қадар бўлган давр таққосланганда, 25 фоизгача ҳаво сифати ифлосланиши кўрсаткичи камайган.
👉 https://platina.uz/1848b8

😁36🔥3❤2
Баҳодир Юнусов МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.
👉 https://platina.uz/bae960

👍37🔥25❤18
Талабаларга ижара тўлови учун ариза топшириш муддати узайтирилади
Ижтимоий тармоқларда ётоқхонадан жой ололмаган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилиш бўйича ариза топшириш имконияти чеклангани юзасидан хабарлар тарқалди.
👉 https://platina.uz/0b22e6

🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россияда ўлат тарқалди, шифохона карантинга олинган
Иркутск вилоятида ўта хавфли инфекцияга гумон ортидан шошилинч чоралар кўрилмоқда. Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимларида беморларни қабул қилиш ва чиқариш тўхтатилган. Шифохонада вафот этган аёл ўлатга қарши институтда ишлаган. Аёл лабораторияда ўлат қўзғатувчиси сақланган пробирка синиши оқибатида зарарланган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

🤔7😱4🔥2
17 та ОТМ Олий таълим вазирлиги тизимига ўтказилди
14 та педагогик ОТМ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги тасарруфидан чиқарилди. Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университетига Низомий Ганжавий номи берилди.
👉 https://platina.uz/0a88fd

👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатор педофилларни кастрация қилишни таклиф қилди
Сенатор Рустам Каланов Сенат мажлисида айрим давлатларда болаларга нисбатан жинсий жиноят содир этган шахсларга нисбатан жарроҳлик йўли билан кастрация қўлланилишини айтиб, Ўзбекистонда ҳам бундай чорани кўриб чиқишни таклиф қилди.
Сенат раиси Танзила Норбаева эса аввало янги қабул қилинаётган қонуннинг амалиётда қандай ишлашини кузатиш, шундан сўнг зарурат бўлса, уни янада такомиллаштириш мумкинлигини билдирган.

👍25🔥4❤3🤔1
Шимолий Корея Япон денгизи томонга баллистик ракета учирди
Япония Мудофаа вазирлиги ракета учирилганини тасдиқлади ва у аллақачон денгизга қулаганини қўшимча қилди. Сеул, Вашингтон ва Токио юқори жанговар шайликни сақлаб, ракета учирилиши ҳақида маълумот алмашмоқда. Бу КХДРнинг сентябрь ойи бошидан бери Япон денгизига қарата иккинчи баллистик ракета учирилишидир.
👉 https://platina.uz/f57b69

👍4❤1🔥1
Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди
Тезкор тадбирда ушланган фуқаролар қалбаки 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўм номиналдаги банкнотларни тайёрлаб, сотаётган бўлган.
👉 https://platina.uz/616fd5

❤2👍2🤔1
Тошкент вилоятида "Собир Раҳимов – Ўртаовул" янги темирйўл ўтказгичи фойдаланишга топширилди
Лойиҳа доирасида узунлиги 23,6 метр бўлган 1 дона икки йўллик янги темир йўл кўприги қуриб битказилиб, темир йўл излари ўз жойига қайтарилди, 1200 метр узунликдаги айланма темир йўл ва автомобил йўли барпо этилди.
👉 https://platina.uz/34c437

🔥6❤1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин чиқди
Масжид биносининг гумбаз қисмида пенополиуритан ёниб зарарланган. Жароҳат олганлар йўқлиги айтилди.
👉 https://platina.uz/7e1354

👍4🤔2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги карантин ортидан Ўзбекистонда эпидимиологик назорат кучайтирилди
Иркуст вилоятидаги хавфли инфекция ҳақидаги хабарлардан сўнг, Ўзбекистон Санэпидқўмитаси расмий баёнот берди. Қайд этилишича, ҳозирда Россиянинг ваколатли идоралари ва ЖСТнинг расмий манбалари орқали вазият кузатилмоқда. Айни вақтда Ўзбекистон ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли хизматларнинг тайёргарлиги кучайтирилди.
👉 https://platina.uz/7b21bf

🤔4🔥3😱3❤2
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси калтаклашидан сўнг вафот этди
Айбланувчи ҳозирда процессуал тарзда ушланган. У 10 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
👉 https://platina.uz/efa19d

😭13😱4🤔2
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон футболда медалсиз қолди
Терма жамоа 3-ўрин учун баҳсда Хитойга қарши пеналтилар сериясида мағлубиятга учради. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тахмина Икромова эса Осиё ўйинларида учинчи олтин медалини қўлга киритди.
👉 https://platina.uz/b53fc5

👍3🔥1😁1😭1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қачон сунъий ёмғир ёғдирилади?
2025 йилда Тошкентда чанг миқдорининг кўпайган вақтида олимлар сунъий ёмғир ёғдириш кераклигини айтган эди.
Кейинчалик Франция, Хитой ва Саудия Арабистони тажрибаси асосида Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишлаб чиқилиши белгиланди.
ОАВ учун контент тайёрлаш марказида ўтказилган матбуот анжуманида Гидерометрология илмий-тадқиқот институти директори, география фанлари доктори, профессор Дониёр Турғунов Platina.uz'га ҳозирги вақтда мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича чоралар ҳали ҳам давом этаётганини маълум қилди.

🤔3❤2🔥1😱1