Pedkadr.tdi.uz
127K subscribers
1.84K photos
265 videos
1.8K files
4.68K links
Pedagog kadrlar attestasiyasi telegram kanali

⚖️ Kanalimizni kuzating va yangiliklar bilan o‘z vaqtida tanishing!

🛰 Admin bilan bog‘lanish: @pkatdi_bot

📝 Savollar uchun: @pkatdi_bot

☎️ Hamkorlik uchun: @pkatdi_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлигимизда 5 метр нарига чиқиб ўқитувчига салом берардик» — Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар обрўсини кўтариш ҳақида

«Ҳозир шунақа борми? Нима ўзгарди? Замон тезлашди, компьютер кирди, лекин биз ўзлигимизни, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку», — деди давлат раҳбари мактаб таълими бўйича ўтказилаётган видеоселекторда!
❗️31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар мактаб таъмири учун пул бермаган

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«10 млндан ойлик олишга ҳар бир муаллимнинг ҳақи бор» — Шавкат Мирзиёев
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқариши эълон қилинди.

Олийгоҳга киришга иштиёқи бор бўлган 10-11 синф ўқувчиларига "кимё – биология", "математика – физика", "математика – чет тили", "она тили ва адабиёт – чет тили" фанлари уларнинг танлови асосида чуқурлаштириб ўқитилади.

Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сентябрдан бошлаб ушбу тажрибани салоҳияти ва тайёргарлиги бор 135 та мактабда йўлга қўйиш топширилди. Келгуси ўқув йилидан камида 1 мингта мактаб ушбу тизимга ўтказилади.

Дарсларнинг мазмуни ҳам ўзгариши таъкидланди. Бунда 1-синфдан компьютер саводхонлиги, юқори синфларда молиявий саводхонлик дарслари жорий этилади.

Шунингдек, бу йил мактаб дарсликларига бюджетдан 920 миллиард сўм ажратилди, бошланғич синфлар учун тўлиқ янги дарсликлар ишлаб чиқилди.

Бошланғич синфлар учун тайёрланган дарсликларнинг иккинчи қисмини ҳам тўлиқ ҳажмда чоп этишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади

Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.

Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.

Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.
Pedkadr.tdi.uz pinned Deleted message
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказишга топшириқ берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Сувни ичволинг, ҳаяжонланманг, биз оддий суҳбат қиляпмиз“, — президент мактаб директори билан суҳбатлашди

Видеоселекторда келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш бўйича топшириқ берилган эди.

“Мен бугун ҳам қўл қўйишим мумкин, лекин коррупциядан қўрқаман. Барибир келамиз шунга, лекин меҳнатимиз билан келайлик“, — деди давлат раҳбари.
Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига йил якунига қадар янги тажрибани ўқитувчиларнинг билим даражаси паст бўлган 20 та туманда синовдан ўтказишга топшириқ берилди.
⚡️ 15,7 минг нафардан зиёд абитуриент давлат гранти устуворлигидан фойдаланган ҳолда давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган

Абитуриентларга яратилган энг яхши қулайликлардан яна бири уларга танлов устуворлигини танлаш имконияти берилгани билан боғлиқ.

👨🏻‍🎓 Жорий йилда 42 655 нафар абитуриент давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг 32 818 нафари умумий қабул параметрлари доирасида ўқишга қабул қилинган.

▶️ Шундан 15 715 нафар (47,9 %) абитуриент “Давлат гранти” устуворлигини танлаган ҳолда иккинчи-бешинчи таълим йўналишига давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган.

❗️ Агар давлат гранти устуворлиги бўлмаганида мазкур абитуриентларнинг аксарият қисми биринчи таълим йўналишига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган бўлар эди.

©️Таълим назорати
📣 PREZIDENT MAKTABLARINING 2-BOSQICH IMTIHON NATIJALARI E'LON QILINDI!

⚡️ Joriy yilning 31-iyul kuni o‘tkazilgan 2-bosqich imtihon natijalari e’lon qilindi.

➡️Imtihon natijalari Cambridge Assessment International Education tashkilotining rasmiy veb-sahifasida e'lon qilindi:
https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-admissions-test-results-july-2023

©️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
⚡️Magistratura qabul natijalari e’lon qilinmoqda

2023/2024-o‘quv yili uchun davlat oliy ta’lim muassasalarining magistratura mutaxassisliklariga qabul bo‘yicha http://magistr.edu.uz elektron tizimi orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tgan 20 054 nafar fuqaroning arizalari to‘liq ko‘rib chiqildi.

Ro‘yxatdan o‘tgan talabgorlardan 9 074 nafarining hujjati belgilangan talab darajasida bo‘lmaganligi sababli asoslantirilgan holda rad etildi. Talab darajasida bo‘lgan 10 980 nafar talabgor arizasi tanlovda ishtirok etdi.

Tanlov natijalariga ko‘ra, 6 393 nafar talabgor o‘qishga tavsiya etildi. Shundan:

davlat granti — 3 238 nafar;
to‘lov-kontrakt — 3 155 nafar.

To‘lov-kontrakt asosida o‘qishga tavsiya etilgan talabgorlarning 2 160 nafarini xotin-qizlar tashkil etadi.

Talabgorlar natijalarni http://magistr.edu.uz elektron tizimi orqali shaxsiy kabinetidan bilishlari mumkin.

Eslatma: Prezident qaroriga asosan, oliy ta’lim muassasalarining magistratura bosqichiga bazaviy to‘lov-kontrakt asosida qabul qilingan xotin-qizlarning to‘lov-kontrakt summasi davlat budjeti mablag‘lari hisobidan qoplab beriladi.

👉 На русском
👉 In English
2-курс талабаларига ишлашга рухсат берилганми?

Мактабда ишлашим мумкинми чунки районларда курсдошларим ишлашмокда нега шахарга Адлия рухсат бермаяпти мен Андижон Давлат Педагогика Институтини 2курс технология талим сиртки булимида тахсил оламан шуни менга конуний асослар билан келтириб беринг. Мен ишга кирмокчи булган мактабда дарс соатларим бор лекин економист адлиядан рухсат олиб келинг деди.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Эътибор беринг! Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандига кўра олий таълим муассасасининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида ўқиётган шахслар педагоглик ишини амалга ошириш учун қўйилиши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси цингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

Демак, педагогикиа йўналишида 3-курсда ўқиётган талабалар бемалол дарс бера олади. Лекин уларга ўрта махсус ходим сифатида ҳақ тўланади.

Шунга кўра ушбу ОТМ талабаси ўз йўналиши бўйича мактабда 3-курсдан бошлаб ишлаши мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, сиз 2-курс бўлганингиз учун дарс бера олмайсиз.

©️ Yurist_Xizmati
213-buyruq variativ 2023-2024.pdf
1.5 MB
⚡️2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган вариатив ўқув режалари тасдиқланди, унга кўра 18 та йўналишда танлов синфлари ташкил этиш тавсия этилади

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан "Умумий ўрта таълим муассасаларида 2023-2024-ўқув йилига мўлжалланган вариатив ўқув режаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 213-сонли (19.07.2023 й.) буйруқ имзоланди
.

➡️ Танлов синфи умумий ўрта таълим муассасасида мавжуд 7-11-синфлар ўқувчилари контингенти ҳисобидан ихтиёрий равишда ташкил этилади.

➡️ Умумий ўрта таълим муассасаларида бир нечта йўналишда танлов синфи ташкил этилиши мумкин. Бунда, таълим муассасасида 7-11-синфларнинг биридан битта синф мавжуд бўлган тақдирда ҳам танлов синфи ташкил этилади. Бунда, танлов синфларини 18 та йўналишда ташкил этиш тавсия этилади.

🗂 Буйруқ матни ва унга иловалар билан юқоридаги файлда батафсил танишишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинди.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муборак бўлсин азизлар!

Илоҳим мустақиллигимиз абадий бўлсин🤲
©️ Abdulla Oripov
Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида бошқа ҳудудлардан келиб фаолият юритаётган педагог ходимларнинг базавий тариф ставкаларига иш стажидан келиб чиқиб белгиланадиган махсус устамалар МИҚДОРЛАРИ

Олис худудлар рўйхати👇

https://lex.uz/docs/4367859?ONDATE=08.06.2019%2000#4369788

©️ YURIST MASLAHATI
Forwarded from Hilola Umarova
Hurmatli xalq ta’limi tizimi xodimlari!
Aziz o‘quvchilar!


Avvalo, barchangizni yangi o‘quv yili boshlanishi munosabati bilan chin dildan tabriklayman.

So‘zim avvalida shuni aytishni istardim: bilim barcha eshiklarning kaliti, muvaffaqiyatning asosidir. Bugungi kunda yurtimizda ta'limga juda katta e'tibor qaratilmoqda va bularning barchasi barkamol avlodni tarbiyalab, yetishtirishga qaratilgan.

Yangi o‘quv yilida bolajonlarimizni ko'plab yangiliklar, xususan boshlang‘ich sinflar uchun ishlab chiqilgan yangi darsliklar kutib turibdi. Bularning bari, umuman sohada qilinayotgan har bir islohot yurtimiz ertasi bo‘lgan farzandlarimizning iqboli uchun amalga oshirilmoqda.

Zamon shiddat bilan rivojlanib bormoqda va ulkan marralarni zabt etishda maktab ta'limining o‘rni beqiyos. Bunda biz fidoyi va o'z ishining ustasi bo‘lgan ustozlarimizga suyanamiz.

Ta'til kunlarida biz pedagog-kadrlar uchun o'quv-seminarlar tashkil etdik va kasbiy rivojlanish darslarida o’zaro sohadagi yangiliklarni bo'lishishlariga zamin hozirladik. Zero, malakali o'qituvchi sifatli ta'limning boshida turadi.

Qadrli ustozlar,
aziz o’quvchilar!


Yangi o‘quv yilida sizga omad va zafar yor bo‘lishini tilayman.

Fanlarni chuqur o'rganib, yurt koriga yaraydigan farzand bo'lib yetishishingizga tilakdoshman!

Barchangizga muvaffaqiyat yor bo‘lsin!

Hilola Umarova,
Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri
‼️Эндиликда каналимиз саҳифалари орқали

1️⃣ Педагог кадрларга малака тоифасини беришнинг янги тартиби;

2️⃣ Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик касбларига биринчи марта ишга қабул қилинаётган талабгорларни касбий сертификатлаш тартиби;

3️⃣ Умумий ўрта таълим муассасалари директорларини ҳар беш йилда бир маротаба касбий сертификациялаш тартиби;

4️⃣ Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби;

5️⃣ Вазир жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби;

6️⃣ Умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга педагогларга тўланадиган устамалар бўйича батафсил маълумотлар олишингиз мумкин бўлади!

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈
ҚЎШМА_ХАТ_Синфларни_комплектлаш_ва_ИМИларни_молиялаштириш.pdf
1.7 MB
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024 ўқув йили учун синф комлектларини шакллантириш ҳамда мактаб-интернатларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш бўйича ҚЎШМА ХАТИ.
Рўйхатдан чиқарилган сертификатларга улар муддати тугагунга қадар устама тўланиши керак.

Президентнинг
2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–134-сонли фармонига кўра, халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга – уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланганди.

Хабарингиз бўлса, инглиз тили ўқитувчилари маошига устама олиш учун тил билиш даражасини аниқлаб берувчи халқаро сертификатларнинг иккитаси 1 августдан эътиборан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қўшма қарори билан бекор қилинди.

Бизга мурожаат қилишларича аввал олиб қўйилган сертификатларга устама тўланмаслиги айтилаётган экан.

БУ ҲАҚДА ВАЗИРЛИК АЛОҲИДА КЎРСАТМА БЕРГАН. КЎРСАТМАГА КЎРА:

❗️Рўйхатдан чиқарилган сертификат эгаларининг 1 августга қадар олган сертификатлари учун сертификат якунига етиш муддатига қадар устама тўловлари тўлаб борилиши белгилангани айтилган.

Рахбарлардан вазирликнинг бу кўрсатмасига риоя қилишларини сўраб қоламиз.

©️ YURIST MASLAHATI