Калбимдасан жоним❤️❤️ согиндим
655 subscribers
719 photos
3.03K videos
1 file
881 links
Бе айб Аллохдир
Download Telegram
Чатга
Кириларрр
Киммм боруууу
Forwarded from DORILAR ⛑️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана нима учун ҳар бир ота қиз фарзанди бўлишини хохлайди😍

👉🏻 @Dorilar_Plus
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Sogʻinch azoblari bagʻrimni ezdi
Yuragim bir qanday xavotir sezdi.
Ishongan,suyangan qalbim egasi
Sogʻ bulsin illohim qandoq yuribti!

❤️❤️
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Soatning millari oʻtib bormoqda
Dillashish vaqti ham oʻtibti qarang.
Sizdan darak yuq,Yuragim bezovta
Qoʻlim boshqa ishga borolmas attang!

❤️
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
* * *

БИР НАФАСДА ЁЗИЛГАН ШЕЪРЛАРНИНГ НАФАСИ ЎЗГАЧА ДЕБ ЎЙЛАЙМАН...

Ногоҳ бўлмай қолса унга керагинг,
Майли, ўлдирмаган ҳеч кимни фироқ.
Бироз оғриб турар шўрлик юрагинг,
Бироз нафас олиш бўлар қийинроқ.

Ҳаёт ўша-ўша чопгани -чопган,
Баҳор келишларин қилмайди канда.
Ҳамон атиргуллар қийғос гуллаган,
Ишқ қатил қилинган ўша ватанда!

Ўйлардинг, мен у сиз яшамам бир кун,
Бир кунга қилолмас хижрон тантана.
Қара, қуёш чиқди бугун сен учун,
Қара, тун чўкмоқда сен учун яна!

Ўлмадинг, ҳали кўп яшайсан, ишон,
Фақат чап кўксингни тешиб ўтган ўқ.
Қайғурма, яралар битар, бегумон,
Фақат юрагингни энди ярми йўқ...

✍🏻Малика Тавфиқ

17.01.2021.
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
* * *

Ҳар лаҳзангда, ҳар дақиқангда,
Ҳар онингда бўлмоқлигим шарт!
Ишқинг билан ҳастадурман мен,
Ва сен билан малҳам топар дард.

Тонглар, кунлар, субҳлар, шомлар,
Вақтинг борми, йўқми, қизиқмас.
Гар ҳолимдан хабар олмасанг,
Бил, ҳолинга қилмайман ҳавас!

Ишда, уйда, қаерда бўлмай,
Мустар этар бир ширин калом.
Эсламасанг аразлаб қолмай,
Сен кераксан, тамом-вассалом.

Соғинчларинг ямлаб ютмасин,
Вақтим йўқ деб қўйма ногоҳон.
Дунёни ўт олиб кетмасин,
Жанг-жадалда қолмасин жахон!

Кунда юз бор қилгин қўнғироқ,
Хабарларинг келсин тинимсиз.
Зулмат дегин сен берар фироқ,
Ҳаёт эмас ҳаёт сенингсиз!

Менга етмай қолмасин ҳаво,
Ҳижрон деган оғуни татиб.
Яхши кўрсанг, кўр телбанамо,
Севасанми, сев қойиллатиб!

Малика Тавфиқ
Forwarded from 𝑆𝐴𝑙𝑜𝑚𝑔𝑎 𝑌𝐴𝑟𝑎𝑠ℎ𝑎 𝐴𝐿𝑖𝑘 ㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
* * *


Ер бўлдим,
Ҳаволаб кетдингиз беҳол,
Қамалга олинди кўнглимнинг шахри.
Энди кечишларни кўринг, бееемалол,
Ҳали тўланмасдан севгимнинг маҳри!

Паст келдим,
Баландлаб кетдингиз дарҳол.
Бир оғиз ширин сўз анқонинг жони.
Алам- битта кўзли баҳайбат Дажжол,
Сабрим томирларнинг тўхтаган қони!

Тиз чўкдим,
тиззалаб қолди ғурурим,
Тахир бир нимадир томоқда қотди.
Менку қувончимни топдим дегандим,
Билсам қувончларим мени йўқотди!

Сингидим!
Сингидим тупроққа қадар,
Лолалар лабидан сачраб кетди қон.
Ооо, соғинч, бўйларинг бунча муаттар,
Бунча чиройлисан, музюрак ҳижрон!

Малика Тавфиқ
Хайрли окшомлар
Хамма чатга