Toshkent farmatsevtika instituti | Rasmiy kanal
1.47K subscribers
2.87K photos
241 videos
77 files
2.03K links
Toshkent farmatsevtika instituti veb-saytining rasmiy telegram kanali
🌎 www.pharmi.uz
🌎 facebook.com/TFI1937
🌎 twitter.com/TFI1937
🌎 instagram.com/TFI1937
🌎 @pharmiUz_Bot
📬 info@pharmi.uz
☎️ (71) 256-37-38
📍 100015, Toshkent sh., Oybek ko‘chasi, 45
Download Telegram
📚 Institut talabalari o'rtasida "Quvnoqlar va zukkolar" tanlovi o'tkazildi
👉🏻 Batafsil

📱 pharmi.uz rasmiy sahifalari 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
​​#President

Президент Ўзбекистон ёшлари форумида иштирок этади

Мамлакатимиз тарихида илк марта ўтказилаётган ушбу йирик тадбирни ташкил этиш ташаббуси давлатимиз раҳбари томонидан шу йил 20 ноябрь куни илгари сурилган эди.

18 декабрь куни Тошкент шаҳрида бошланган форум тадбирлари янада кенг кўлам касб этиб, юртимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтди. Ёшларимиз вазир ва ҳокимлар билан очиқ мулоқот қилиш, ҳокимият ва бошқарув органларининг бошқа вакиллари билан учрашиш, етакчи эксперт ва жамоатчилик фаоллари билан муҳокамаларда иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

Бугунги тадбир Ўзбекистон ёшлари форумининг мантиқий якуни бўлади.

Президент форумда нутқ сўзлайди ва ёшлар билан мулоқот қилади. Тадбирнинг ўзида 3 минг 300 нафардан зиёд, шунингдек, ҳудудлардаги студияларда 26 минг нафар йигит-қиз қатнашиши кутилмоқда.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#Tanlov

“Uchinchi renessans – yoshlar nigohida”

Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi tomonidan Innovatsion rivojlanish vazirligi, Din ishlari bo‘yicha qo‘mita, O‘zbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, “Ipoteka-bank” ATIB, O‘zMTRK O‘zbekiston Milliy axborot agentligi bilan hamkorlikda “Uchinchi renessans – yoshlar nigohida” nomli respublika tanlovi tashkil qilinmoqda.

Tanlovda 40 yoshgacha bo‘lgan O‘zbekiston Respublikasidagi barcha oliy ta’lim muassasalarining talabalari, magistratura va doktorantura tadqiqotchilari quyidagi yo‘nalishlarda ishtirok etishlari mumkin:

👉ajdodlar merosini o‘rganish va targ‘ib qilishda innovatsion yondashuv;
👉oliy ta’limda sifatli bilim olishdan talabalarning manfaatdorligini oshirish uchun o‘quv jarayoni va metodikasini o‘zgartirish yo‘llari;
👉yoshlarni ilm-fan va innovatsiyalarga qiziqtirishning noan’anaviy usullari.

Tanlov yiliga ikki marotaba, yanvar-mart va sentabr-noyabr oylari davomida to'rt bosqichda o‘tkaziladi:

1️⃣ - bosqich – fakultet bosqichi (20-yanvar va 20-sentabrga qadar);
2️⃣ - bosqich – OTM bosqichi (20-fevral va 20-oktabrga qadar);
3️⃣ - bosqich – hududiy bosqich (5-mart va 5-noyabrga qadar);
4️⃣ - bosqich – respublika yakuniy bosqichi (20-mart va 20-noyabrga qadar) o‘tkaziladi.

📹Tanlov ishtirokchilari tayyorlagan maqola, videorolik ko'rinishidagi ijodiy ishlarini onlayn platforma orqali taqdim etadilar.

❗️Ijodiy ishlar @vuz24bot manziliga, ishtirokchining ism-familiyasi va o'qish joyi yozilgan holda yuboriladi. Barcha qabul qilingan ijodiy ishlar @talaba_vuz sahifasiga joylanib boriladi.

Tanlov ishtirokchilarining taqdim etgan loyihalari har bir yo‘nalish bo‘yicha mutaxassislardan tuzilgan Hakamlar hay’ati tomonidan 100 ballik tizimda baholanadi.

Tanlov g‘oliblari diplom hamda pul mukofoti bilan taqdirlanadilar.

Vazirlik telegram kanaliga ulanish👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFczx0DBI6Hy5OPafg
⚡️Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилади — Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюрди.

💼 Давлатимиз раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

💰 «Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради.

🏗 Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади», — деди Президент.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилилади — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.

— Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, — деди Президент.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
📚 Sahovat va ko’mak-qadriyatlarimiz namunasi
👉🏻 Batafsil: http://pharmi.uz/41284-2/

📱 pharmi.uz rasmiy sahifalari 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter

#Тезкор #расман

2021-йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили“

▪️ Президент 2021-йилни шундай номлашни таклиф қилди.

👇🏻
https://t.me/joinchat/AAAAAE_ACsSGgQQoqtD91w
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 29 декабрь куни соат 17:30да “Yoshlar” телеканалида 2020 йилда олий таълим тизимида амалга оширилган ишларга бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
📚 Institut talabalarining bo‘sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish maqsadida “G‘alaba muzeyi”ga tashrif uyushtirildi
👉🏻 Batafsil:

📱 pharmi.uz rasmiy sahifalari 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
​​#Murojaatnoma_2021

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йил номида белгиланган соҳаларни тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

❇️ Жумладан, 2021 йилда илм-фан соҳасини ривожлантириш йўлида қилинадиган ишлар ҳам қайд этилди:

➡️ Келгуси йилда илм-фан соҳасида олийгоҳлар ва илмий ташкилотлардаги докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади.

➡️ Илғор халқаро амалиёт асосида, доцент ва профессор илмий унвонлари, фалсафа ва фан доктори илмий даражаларини бериш ваколати ўз йўналиши бўйича нуфузли бўлган олийгоҳларнинг илмий кенгашларига ўтказилади.

➡️ Келгуси йилда «Физика» ва «Чет тиллари» ўқитишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
#янги_йил_қутлуғ_келсин

💥💥💥

🌲🌲🌲 ЯНГИ ЙИЛ ҚУТЛОВИ‼️

Ҳурматли институтимиз жамоаси!

Янги 2021 йил кириб келишига ҳам саноқли кун қолди. Шу фурсатдан фойдаланиб, барчангизни муборакбод этишдан, барчангизга самимий тилакларимни ва ҳурматимни изҳор қилишдан баxтиёрман.
Мана шундай унутилмас дамларда мен учун қадрли бўлиб қолган жамоамизга янги йилда оилаларингизга шоду xуррамлик, сиҳат-саломатлик, баxту саодат, янги омадлар ёр бўлишини тилайман.
2021 йил ҳар бир xонадонга қут-барака, баxт ва омад олиб келсин! Барча эзгу мақсадларимиз рўёбга чиқсин!
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Тошкент фармацевтика
институти ректори К.С.Ризаев

📱 pharmi.uz rasmiy sahifalari 👇🏻

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube | Twitter
​​ОТМларда ўқув жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№824, 31.12.2020й) билан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб республика ОТМларида ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модуль тизимига ўтказиш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, қарорга кўра:

👉 ОТМда 3 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда профессор-ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларда стажировка ўтайди ва малака оширади.

👉 ОТМда 5 йил ишлаб беришни назарда тутувчи шартномани расмийлаштирган ҳолда ўқитувчилар нуфузли хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг докторантура дастурлари асосида ўқитиш билан боғлиқ харажатлар амалга оширилади.

ОТМларнинг академик мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб:

👉 ОТМлар ҳузуридаги техникумларда ўқув машғулотларини олиб бораётган ОТМ профессор- ўқитувчиларининг меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш ОТМ талабаларига дарс ўтганлиги учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларида амалга оширилади;

👉 таълим жараёнини ташкил этишда ҳафталик ўқув кунлари ОТМлар томонидан мустақил белгиланади;

👉 ОТМларда ташкил этиладиган якуний давлат аттестация комиссияси раислари тегишли ОТМ ректори (филиал директори)нинг буйруғи билан тасдиқланади.

Шунингдек, қарор билан ОТМларда ўқув жараёнига кредит-модуль тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди ҳамда қуйидаги схема асосида босқичма-босқич жорий этилиши белгиланди.

Каналга уланиш:
➡️ TIBBIYOT NEWS