PerfectLegal⚖️
102 subscribers
27 photos
6 videos
2 files
27 links
Юридические услуги предпринимателям

Тадбиркорларга юридик хизмат

Каналига аъзо булинг, тадбиркорликни ҳимоя қилиш билан боғлиқ саволга жавоб олинг

Саволингизни @PerfectlegalUz_bot га юборинг
Download Telegram
to view and join the conversation
Forwarded from PCG.UZ
🔥ЖАМОАВИЙ МОТИВАЦИЯ ҚАНДАЙ АФЗАЛЛИКЛАРИ БОР?

1. Жамоанинг бирлашиб катта куч бўлишини исботлайди;

2. Доимий бажариладиган ишларни тўхтатиб, ишга нисбатан бошқа кўз билан қараш имконини беради;

3. Жамоа билан биргаликда маданий ҳордиқ олиш ва ходимларингиз яна бир марта анализ қилиш имконияти;

📌Ходимларингиз билан дам олишда жамоавий ўйин шаклида, уларнинг сизнинг компаниянгиз ҳақида фикрларини билиш учун қуйидаги тавсия синаб кўринг:

💡 Ходимларингизни гуруҳларга бўлиб, компаниянгизнинг 10 йиллик келажагини қандай тасаввур қилаётганлигини тасвирлаш вазифасини беринг ва ҳар бир гуруҳ ўзининг фикр ва ғояларини ёзиб, ҳимоя қилиш вазифасини топширинг.

Амалда синалган техника, ўзиз гувоҳи бўласиз!

@pcg_uz
❗️Ўзбекистонда Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 30 июнь, сешанба куни одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда таъкидланишича, 2018—2019 йилларда биринчи инстанция судларида жами 192 та жиноят иши бўйича 307 нафар шахс оқланган бўлса-да, ҳеч қайси ҳолатда прокурор айбловдан воз кечмаган. Шу боис тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.
«Суд биносига келган ҳар бир инсон Ўзбекистонда адолат борлигига ишониб чиқиб кетиши керак. Бу Президент талаби!» — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Маълум қилинишича, 2020 йилда аҳолидан келиб тушган мурожаатларнинг 8 мингдан зиёди ёки 44 фоизида судларда ишлар тўлиқ ва холис кўрилмаётгани, узоқ муддат чўзилаётгани билдирилган.
Шунингдек, 2019 йилда иқтисодий судларда апелляция, кассация ва назорат тартибида кўрилган ишларнинг 2,5 мингдан ортиғи, яъни 44 фоизи бекор қилинган ёки ўзгартирилган. Бу ҳар икки шикоятдан бири бўйича туман ва вилоят иқтисодий суди чиқарган қарорлар юқори судда ўзгараётгани, тадбиркор ва инвесторлар сарсон бўлаётганидан далолат беради.
Мутасаддиларга илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.
Суд тизимида эскилик сарқити бўлган, ўз номи билан ҳам суднинг мазмун-моҳиятига тўғри келмайдиган «назорат тартибида ишларни кўриш» амалиётидан тўлиқ воз кечилади.
Президент Шавкат Мирзиёев судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишларига таъсир ўтказувчи барча омилларни, шу жумладан, Олий суд раиси ва бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқини бекор қилиш таклифини илгари сурди. Парламент палаталари ушбу таклифни кўриб чиқади.
Судлар чиқараётган қарорлар фақат суд мажлисида текширилган далилларга асосланиши лозимлиги таъкидланди. Айрим судьялар тергов материалларига боғланиб қолгани, бу эса қонун, суд ва давлат обрўсига путур етказиши қайд этилди. Одил судлов халқнинг кўз ўнгида, очиқ-ошкора амалга оширилиб, адолат қарор топиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Манбаа: Президент матбуот хизмати
@perfectlegal
Forwarded from IBRAHIM GULYAMOV via @PostBot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉"Perfect Legal" компанияси юридик хизматларни таклиф этади:

Компания манфаатларини судда ва бошка идораларда ҳимоя қилиш
Ноқонуний текширувлардан ҳимоя килиш
Фаолиятингизга мос равишда шартномалар тузиб бериш
Компаниянинг махфий ва тижорат сирлари ҳимоя қилиш
Давлат органлари билан музокараларда қатнашиш
+ 10 дан ортиқ юридик хизматлар

🇺🇿Бош юрист - Азим Джураев
- 2004 йилдан бошлаб юридик фаолият юритади
- 8 йил прокуратура органларида тажриба
- Адвокатлик фаолияти учун лицензия TN № 001857

БЕПУЛ консультация олиш учун рўйхатдан ўтинг👇👇
Forwarded from IBRAHIM GULYAMOV
Муваффақиятли инсонлардан бири айтганларидек: "Ўз компаниясидан чиқиб кетишидан қўрқиб ходимларини ўқитмайдиган раҳбарнинг келажаги йўқ"!

🤔 Жамоа аъзоларини ўқитишнинг қандай фойдалари бор?

1. Ўзингизга мос профессионал ходимлардан иборат жамоани шакллантириш;

2. Янги лидерларни кашф қилиш орқали янги имкониятларга эга бўлиш;

3. Жамоанинг аъзоларининг шахсий ривожланиш қадриятини шакллантириш орқали уларни бирлаштириш.

🏆 Аслида катта натижаларга кучли жамоа билан эришилади.

YouTube | Instagram | Facebook
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга кўра,

тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Perfectlegal.uz
+998 99 797 92 12
Аллоҳ уйингизга нур
Дардингизга ҳузур
Ойилангизга бахт
Умрингизга вақт
Ишингизга омад
Қўлингизга даромад
Яқинларизга қувонч
Бир биримизга ишонч
Дастурхонимизга барокат ато этсин
Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин
Куръбон Хайит муборак бўлсин!

Хурмат ила Азим Джураев.

Perfectlegal.uz
Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга оид Фармонни имзолади

Фармонга кўра:

✔️ Ярашув институтини қўллаш механизми такомиллаштирилмоқда.

Шахсга нисбатан тергов даврида эълон қилинган айблов, жиноят иши суднинг қайси инстанциясида кўрилаётганлигидан қатъи назар ярашув институти доирасига тушадиган енгилроқ моддага қайта малакаланган ҳолларда ярашув институтини қўллаш имконияти яратилмоқда.

✔️ Ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида:

ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилмоқда.

✔️ Ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид жиноят иши бўйича, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳолатларида ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланди.

✔️ Агар ушланган айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш тақиқланди.

✔️ Айбига иқрорлик бўйича келишув институти киритилмоқда.

Унга кўра, айрим тоифадаги жиноятлар бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, шунингдек, келтирилган зарарни бартараф этган тақдирда унга нисбатан қонунда белгиланган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинланади.

✔️ Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади.

Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.

📌манба: @uzauz

Юрист: Джураев Азим

Мурожаат учун🔻
+99899 797 92 12

👉Web-sayt🔻
perfectlegal.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги фарзанд туғилганда эндиликда ФХДЁга мурожаат қилишингиз кифоя.

❗️1 сентябрдан бошлаб, янги фарзанд туғилганда кўрсатиладиган давлат хизматлари жараёни кескин соддалаштирилади. Унга кўра:



шифохонадан туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома олиш;

ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;

поликлиникага ҳисобга қўйиш;

бир марталик "суюнчи" пулини олиш;

яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

болани давлат боғчасига навбатга қўйишни ФҲДЁ идорасида биргина ариза тўлдириш билан амалга оширишингиз мумкин.

юрист Джураев Азим
perfectlegal.uz
Азиз устозлар, барчангизни “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан Perfect Legal ва Perfect Consulting Group жамоаси самимий қутлаймиз!

Касбий байрамингиз муносабати билан сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу-барака, юртимиз равнақига хизмат қиладиган авлодни тарбиялашингиз йўлида эса куч-қувват тилаймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БИЗНЕСИНГИЗНИНГ ҚАНЧАЛИК ДАРАЖАДА ЮРИДИК ҲИМОЯЛАНГАНИНИ БИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Фақат Бизнес коучинг иштирокчилари учун шу имкониятни "Perfect Legal" компанияси юристи Азим Жураев тақдим қилади.

🚨 Консультация БЕПУЛ

👉Бунинг учун сиз қуйидаги бот орқали руйхатдан ўтинг ва диагностика килиш имкониятини кўлга киритинг
🔻🔻🔻
http://t.me/legalUzbot
http://t.me/legalUzbot
http://t.me/legalUzbot
Forwarded from IBRAHIM GULYAMOV
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун “PERFECT CONSULTING GROUP” компанияси 5 йиллик юбилейини нишонламоқда! 🎉🎉5️⃣🎉🎉

Бу давр давомида биз билан хамкорлик қилган 5 мингдан ортиқ тадбиркорлар бизнесларини ривожлантира олдилар. Шу билан бирга PCG янги даражага чиқди ва компаниямиз ичида бир мақсад атрофида бирлашган мустаҳкам жамоа шаклланди.

Албатта биз бу билан тўхтаб қолмаймиз ва татбиркорларга ёрдам беришга қаратилган сайи ҳаракатларимизни давом эттирамиз!

Бизни кузатишда давом этинг.

@ibrahimgulyamov
Forwarded from davletovuz
Ва ниҳоят, Жиноят кодексига мансабдор шахс томонидан ноқонуний тарзда бойлик орттирганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилаяпти.

Бу БМТнинг Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги конвенцияси 20-моддаси (ноқонуний бойлик орттириш)да акс этган. Унга кўра, амалдорнинг харажати даромадига муносиб бўлиши лозим. Яъни чиновник данғиллама уйи, чет элда дам олиши ёки тўлаётган кредити суммаси ва бошқа даромадларининг келиб чиқишини исботлай олмаса, демак, ўз-ўзидан коррупция сифатида баҳоланиши керак.

Ойлиги 7-8 миллион сўм, лекин 150-750 минг долларлик ҳашаматли уйларда яшайдиган амалдорлар анча типирчилаб қолар эди.
Ассалому алайкум! Янги 2021 йил хонадонингизга тинчлик, файз-барака аримасин! Барча эзгу ниятларингизга эришиш насиб этсин! Сизни ва яқинларингизни АЛЛОХИМ паноҳида АСРАСИН! Хурмат билан Азим Джураев.