Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
280 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Давлатнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилиши БИЗНЕС УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР беради.

Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутадиган Президент Қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан.

«Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?» дейди.

Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди.

© Жамолиддин Муҳаммаджон

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банк тизими қандай ишлаши тўғрисида қисқа видеоролик. 🏦

Хурматли обуначилар..!!!

Кредит олишда "Етти ўлчаб, бир кес" ва "Ким таваккал қилмаса - Шампан ичмайди" деган мақолларга бир вақтнинг ўзида амал қилиш керак...!!!😊

❗️Шунинг учун маслахат сўрашга эринманг!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Охирги кунларга ижтимоий тармоқларда Коррупция билан боғлиқ жуда кўп хабарлар тарқалмоқда. Хулоса ўзингиздан...👇

"Коррупцияни биргаликда енгамиз" танловининг "Энг яхши ижтимоий видеролик учун" номинациясида 1-ўринни эгаллаган видеоролик.

Манба: 👉 https://t.me/mehnatvazirligi/4090

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Юқинда Коллежни тугатдим, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бир нечта бизнесларни таклиф қила оласизми? Уларнинг ичидан ўзим қилишим мумкин бўлганини танлаб бошлар эдим.
____________________
✍️ Агар Сиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, авваламбор ўзингиз тушунадиган, қизиқадиган соҳани танлаб, шу соҳани яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг, бозорни ўзганинг, аниқ ҳисоб китоб қилинг, кичик бизнес режа тузинг.

Сизга кимдур мана бу бизнес яхши деб айтса, уни чуқур таҳлил қилмасдан бу соҳага кирманг!!!

Биз эса Сиз учун кам сармоя билан бошланадиган айрим кичик бизнеслар рўйхатини беришимиз мумкин:

Нонвойхона
Сартарошхона (Гўзаллик салони)
Автомобилларни таъмирлаш устахонаси ва Автомойка ташкил қилиш
Етказиб бериш хизмати
Уй боғчаси
Тикувчилик
Репетиторлик
Мебеллар ишлаб чиқари ва таъмирлаш
Соат, телефон, компютерларни таъмирлаш устахонаси
Тўй маросимларни ўтказишда безак ишларини ташкиллаштириш
Фото ва видеостудия хизматлари
Фаст-Фуд
Футбол ва спорт ўйинларини ўтказиш учун майдон (стадион) ва шу билан боғлиқ жойларни ташкил қилиш
Химик тозалаш (Химчистка) хизмати
Ёғоч ўйинчоқлар ясаш
Калит ясаш хизмати
Дала дўкони ташкил қилиш
Ширинликлар, сомса, ва бошқа пишириқлар пишириб сотиш
Велосипедларни прокатга бериш

Хуллас бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Энг мухими Сиз ўзингиз танлаган соҳани яхши тушунишингиз, ўша соҳада "Яширин чемпион" бўлишга ишониш ва харакат қилишингиз керак!

❗️Унутманг!!! 👉 "Apple корпорациясини асосчиси Стив Жобс ҳам ўз бизнесини ота-онасининг гаражидан бошлаган...!!!"

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Вақтни тез ўтишини қаранг, "Янги Ўзбекистон - Янги сайловлар" бўлиб ўтганига ҳам яқинда 1 йил бўлади.

Шунга ўйлаб қолдим.... "Ўша сайловлар шу йил бўлганда, балким свет ва газ билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлармиди ёки бунга ноқулай об-ҳаво айбдормикан-а...???" 🙈 😂 (Хазил)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хурматли обуначилар, тадбиркорлар!!!

❗️Унутманг 👉 Бизнесда яхши ходим энг керакли ва қимматли Капиталдир.🤝💸

Ходим танлашда адашманг...!!!

Каналга уланиш 👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Мен расмий ишлайман, ишхонамда иш хақимдан даромад солиғи ушлаб қолишади, ўзим II гурух ногирониман. Шу тўғрими? II гурух ногиронлари учун имтиёзлар борми?
____________
✍️ Солиқ Кодексининг 380-моддаси 3-қисмида "Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслари, ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар солиқдан озод қилинганлиги белгилаб қўйилган"

Демак хозирги кунда хар ой 679 330*1,41 = 957 855,30 сўмгача бўлган иш хақингиздан солиқ ушланмаслиги лозим, ундан юқори қисмидан 12% даромад солиғи ушлаб қолинади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР...!!!

- 5 ёшида унинг отаси оламдан ўтди;

- 15 ёшида мактабни ташлади;

- 17 ёшида 4-ишини йўқотди;

- 18 ёшида уйланди;

- 19 ёшида қизи туғилди;

- 20 ёшида хотини уни ташлаб, қизини олиб кетди;

- 26 ёшида навбатдаги ишидан хайдалди;

- 65 ёшида чўнтагида 105$ билан нафақага чиқди;

- У ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди;

- Тўсатдан у фақат БИР ИШни бошқалардан яхши қилиши тўғрисидаги фикр хаёлига келди;

- Бу иш таом тайёрлаш эди;

- У 87$ га товуқ гўшти сотиб олди ва уни ўзининг шахсий рецепти бўйича пиширди;

- У эшикма-эшик юриб, қўшнилари ва бошқаларга пиширган товуқ гўштини сотди;

У Полковник САНДЕРС - ўша машхўр KFC Фаст-Фуд тармоғининг асосчиси эди.

Эсингиздами у 65 ёшида ўз жонига қасд қилмоқчи эди, 88 ёшида эса Миллионер бўлди.

❗️ЎЗИНГИЗГА ХАҚИҚАТДАН ЁҚАДИГАН НАРСАНИ ҚИЛИШ УЧУН ХЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС!

💥⚡️ЮЛДУЗДЕК ПОРЛАШ УЧУН ХЕЧ ҚАЧОН КЕЧ ЭМАС!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
⚖️ Карантин даврида берилган имтиёзлар ниҳоят Солиқ кодексида ҳам ўз аксини топди.

✍️Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 1 декабрдаги ЎРҚ-652-сон Қонуни билан

📘Солиқ кодексига учта моддадан иборат бўлган янги “Алоҳида шароитларда солиқ мажбуриятларини бажариш” номли 72-боб киритилди.

👉 Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Яна ўша "ТОНИРОВКА" мавзуси....!!!

"Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида" ВМ Қарори Лойихаси бугун 14.12.2020 йилда муҳокамага қўйилди.

Қисқача айтганда 2021 йил 1 апрелдан бошлаб "Тонировкага рўхсатни Онлайн бериш таклиф қилинмоқда" 🚗👉💻

✍️ Шу "тонировка" бўйича бир қанча Норматив хуқуқий хужжатлар қабул қилинди, бир қанчасига ўзгартириш киритилди, мана яна янги лойиха.....

Менда хам битта таклиф бор......👇

"Хурматли соҳа мутахассислари шу "тониворка"ни БЕПУЛ қилиш бўйича лойиҳа тайёрланглар, кейин мухокамага қўймасдан қабул қилсангиз ҳам хеч ким хафа бўлмайди😊, аксинча кўпчиликни дуосини оласиз....!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли янгиланди. 👇

Солиқ тўловчилар ноябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини олдинги ой учун Ҳисоб-китобдан нусха кўчириш йўли билан топширишда хатога дуч келишлари мумкин “Хато коди 210: Мазкур ҳисоб-китоб шакли жўнатиш учун ёпиқ (шаклнинг анча кейинги версиясини синаб кўринг)”. Бунга сабаб Ҳисоб-китоб шаклининг янгиланганлиги ҳисобланади (коди 11101_10).

👉 Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Онлайн-назорат касса техникаларини қўллаш тартиби ўзгаради 👇

🔸Онлайн-НКМ
🔸виртуал кассаларга
қўйилаётган талаблар такомиллаштирилмоқда.

👉 Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
❗️Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қоидалар тасдиқланди 👇

“Электрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (780-сон, 14.12.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Қарорга мувофиқ, электрон турдаги суғурта хизматлари (Е-полис) ягона ахборот тизими таркибида амалга оширилади.

🗓 2021 йил 1 июлгача ягона ахборот тизими таркибида Е-полисларни сотиш ва расмийлаштириш бўйича тегишли ахборот модуллари жорий этилади.

Манба 👉 https://t.me/huquqiyaxborot/8706

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Мен тадбиркорлик билан шуғулланаман. Магазин ва кичик мехмонхонамиз (хостел) бор. Яқинда бизнинг худудимий бўзилишга тушибди, унинг ўрнида Янги уй-жойлар қурилар экан. Менга мулкимни баҳолаб, қисман компенсация тўлашмоқчи ва 1 йилдан кейин кўрилиш тугаллангандан кейин менга ўрнига ўрин жой беришмоқчи. Лекин ҳозир мени тайёр бизнесим бузиб ташланса, 1 йилдан кейин жой берилса мен 1 йил давомида қанча фойдадан қоламан. Шу компенсация тўлашда мени олинмаган фойдамни ҳам қўшишни иложи борми?
____________
✍️ Бу каби ҳолатлар Фуқаролик Кодекси, 03.08.2019 йилдаги Ф-5491-сонли Президент Фармойиши ва ВМнинг 16.11.2019 йилдаги "ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ОЛИБ ҚЎЙИШ ВА КОМПЕНСАЦИЯ БЕРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" Қарори билан тартибга солинади.

Унга кўра, Қуйидагилар компенсация қилиб берилади:

41. Қуйидагилар компенсация қилиб берилади:

а) олиб қўйилган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
б) олиб қўйилган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати;
в) кўчириш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинчалик олиш билан боғлиқ харажатлар;
г) жисмоний ва юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси;
д) қонун ҳужжатларида ёки Келишувда назарда тутилган бошқа харажатлар ва зарарлар.
(ВМнинг 16.11.2019 йилдан 911-сонли Қарори 3-боб, 41-бўлим)

Сиз авваламбор мустақил баҳоловчи ташкилот топиб ўз мулкингизни баҳолатишингиз, кейин келгусида сизга ажратиладиган мулкни тахминий қийматини аниқлаш ва корхонангизни охирги йиллардаги кўрилган фойдасини асосланган ҳолда, қурилиш даврида кўришингиз мумкин бўлган фойдани ҳисоблаб чиқишингиз керак. Кейин эса хисоб - китобларингиз ва асослантирувчи хужжатлар билан тегишли ташкилотларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

❗️Унутманг 👉 Энг самарали инвестиция - Билим ва Фарзандга киритилган инвестициядир...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
-Тўхтайлар, тўхтайлар мен ҳозир Тошкент билан гаплашдим...
-Юқоридан буйруқ келди....
😊

2021 йил 1 январдан бошлаб кундузи мошинани "фара"ларини ёқиб юриш фақат автоматик ёниб турувчи "фара"лари бор мошиналарга экан....🚘🚔

Агар Сизнинг мошинангизда автоматик ёниб турувчи "фара" бўлмаса хеч қандай Жарима тўламайсиз...!!!

❗️Унутманг 👉 Агар автотранспорт воситаси автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жихозланиб, лекин кундуз куни ёқиб юрилмаса 1 марта БХМ 0.5 баробари (хозирда - 111500 сўм) жарима тўлайсиз, қайта содир қилинганда БХМнинг 1 баробари (хозирда - 223 000 сўм), учинчи марта содир қилинса БХМнинг 3 баробари (хозирда 669 000 сўм) жарима тўланади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янги йилда чет давлатга чиқишни режалаштираётган юртдошларимизга эслатма...!!! ✈️

✍️ 2021 йилдан бошлаб, чет элга чиқиш учун "Хорижга чиқиш биометрик паспорт" га эга бўлишлари ШАРТ!

Хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун тўланадиган давлат божлари қуйидагича: 👇

-16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун БХМнинг - 80% миқдорида, ҳозирги кунда
178.400 сўм;

-16 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун БХМнинг-120% миқдорида, ҳозирги кунда 267.600 сўм;

-фуқаролиги бўлмаган шахслар учун БХМнинг-100% миқдорида, ҳозирги кунда 223.000 сўм.

Каналга
уланиш👉 t.me/pbc_uz
#яхши_кайфият

Яхши бухгалтерни топиш қийин.🤔

Бухгалтер, Вера Павловна 10 йилдан буён қидирувда...

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
✍️Ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар 150-200% га ўсиши назарда тутилган Қарор лойихаси Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан мухокамага қўйилди.

Мазкур чора “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖнинг кредиторлик қарзини камайтириш, ташқи қарзларни ўз вақтида сўндириш, тармоқлар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш зарурати деб тушунтирилибди.

Шу хабарларни ўқиб, БИЗНЕС ҒОЯ тўғилди.
Шуни сиз билан бўлишаман. 👇

Ташкилот очасиз, монопол соҳани эгаллайсиз, жуда кўп ишларни қарзга ва қимматга қилдирасиз, чет элдан ҳам қарз маблағларини жалб қиласиз... 💵💴💶💷

Кейин ўз ўзидан сизда молиявий муаммолар юзага кела бошлайди 😳, шундай пайтда эса, ўз нархингизни 2-3 баробарга кўтарасиз 📈🚀, мижозларингизга биз монопол ташкилотмиз, ички ва ташқи қарзлар кўп, пулни хурматли мижозларимиз бермаса ким беради дейсиз.... 🤷‍♂️

Қарабсизки, муаммолар ҳал бўлади, қарзлардан қутиласиз, мижозларнинг эса сизнинг шартингизга кўнишдан бошқа иложи ҳам қолмайди...
🤦‍♂️ 🤝

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz