Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
279 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тузатишлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

👉Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Янги қурилган уйдаги квартира учун тўланган ҚҚСни қандай қайтариш мумкин?

Ушбу мақола ёзилганига хам 1 йил бўлибди. Мақола бизнинг мутахассислар томонидан ёзилган бўлиб, жуда кўп инсонларга миллионлаб пулларини тежаб қолиш ёки қайтариб олиш имконини берди.

👉Батафсил

❗️Эътибор беринг 👉 Юқорида келтирилган имтиёз фақат 2019 йил харид қилинган айрим турдаги уйлар учун берилган.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Ипотека кредит асосида уй сотиб олмоқчиман, лекин банк ходимлари уй сотиб олишда солиқ тўланишига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ҳақида айтишмокда. Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
____________________
✍️ Сиз аввало, сотиб олмоқчи бўлаётган уйингизни эгасидан, бу уйни қачон сотиб олганлигини ва олди-сотди шартномада қандай қиймат келтирилганлигига эътибор беринг.

Агар уйни сотаётган жисмоний шахс (ЖШ) уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кам муддат бўлган бўлса у ҳолда, уйни сотаётган ЖШ қўйидаги тартибда солиқ тўлашига тўғри келади:

ЖШнинг мулкни сотишдан олган даромад солиғи = (Уйнинг бугунги кунда сотиб олинаётган қиймати - уйнинг аввал сотиб олишдаги қиймати) * 12%

(СК 375-моддаси, 4-банд, 381-модда)

Агар уйни сотаётган ЖШ уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кўп муддат бўлган бўлса у ҳолда, хеч қандай солиқ сўммаси юзага келмайди. (СК 378-моддаси, 7-банд, 3-хатбоши)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Азиз юртдошлар!!! Бош Қомусимиз - Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан барчангизни табриклаймиз!!!
БИЗНЕС БОШЛАМОҚЧИМИСИЗ??? 🤔

Рўйхатдан ўтиш;
Банк танлаш, ҳисоб рақам очиш;
Бизнес учун кредитлар, Автокредит
ва Ипотека кредитлари;
Солиқ тури ва имтиёзлар;
Баҳолаш хизмати;
Бухгалтерия ҳисоботлари ва
бошқа саволларга жавоб керакми?

👉 Унда бизнинг каналга обуна бўлинг ва малакали мутахассислардан БЕПУЛ маслахат олинг!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Электрон ҳисобварақ-фактурани янги устунлар билан тўлдириш бўйича видеоқўлланма.👆

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
❗️Электрон ҳисобварақ-фактураларда киритилиши талаб қилинаётган иккита янги устун хозирча ҲУҚУҚИЙ АСОСГА ЭГА ЭМАС. ✍️

Хозирги кунда, Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомда бу янги устунлар тўғрисида хеч нарса ёзилмаган.

📣Мутасадди ташкилотлар, Тадбиркорлар, бухгалтерлар учун бирор янгилик яратилганда, уни оммавий амалиётган киритишдан олдин, ушбу янгиликнинг хуқуқий асосини яратиб, кейин амалиётга жорий қилинишига эътибор қаратишини сўраб қоламиз📄!!!

Хозирги бухгалтерлар ўйланиб турибди🤔, чунки Низом бўйича ишлай деса, ишлаб бўлмайди, ДСҚ йўриқномалари бўйича ишлайман деса, Низомга тўғри келмайди. 😇

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Мана яна битта энди ривожланиб келаётган соҳа, кўчиб юрувчи умумий овқатланиш объектлари бўйича ВМнинг Янги Қарор лойихаси эълон қилинди: 👇

Унга кўра:
2021 йил 1 июлдан бошлаб:
кўчма савдо тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда “K – SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади;
кўчма савдо жойи жойлашиш схемалари доирасида “K – SAVDO” ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

❗️Эътибор беринг 👉 Юқоридаги Қарор лойихаси қабул қилиниши ёки рад этилиши мумкин.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
📣 Уй-жой сотиб олмоқчимисиз...???
Давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини хохлайсизми...???


Унда Шошилинг!!!

2020 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати аҳоли талаб ва истақлари инобатга олган ҳолда 31.12.2020 йилга қадар узайтирилди.

📋 Субсидия олиш ҳақида долзарб саволларга жавоблар:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

📝 Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланма:
https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

💻 Аризани электрон тарзда юбориш:
https://my.gov.uz/uz/service/view/325

❗️Эътибор беринг 👉 Алохида шартлар ва чекловлар бор. Шунинг учун, ариза беришдан аввал маълумотлар билан яхшилаб танишиб чиқинг!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#яхши_кайфият

Яқинда телевизорда бир рекламани кўриб қолдим...

".........." сувидан ичинг ва эҳтиёт бўлинг, кайфиятингиз кўтарилиб кетиши мумкин...!!! 😊

Кейин ўйлаб қолдим.... "Қизиқ бу сувга нима қўшилган экан-а...???" 🤔🧐

Хурматли тадбиркорлар, илтимос шубхали рекламалар тарқатманг!!! 🙈 😂 (Хазил)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Бой ота, камбағал ота насихатлари...!!! (Роберт Кийосаки)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Қимматли маълумотлар хар доим қадрланади....!!!💰

Қисқа муддат ичида каналимиз обуначилари сони 1000 тадан ошиб қолибди...!!!👍👏

Ўзингизга раво кўрган маълумотларни яқинларингизга хам улашинг!!!

✍️Биз эса қимматли маълумотлар қўйишдан чарчамаймиз...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Ипотека кредит асосида уй сотиб олмоқчиман, ўзим мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман, агар ипотека кредити асосида уй олсам, фақат янги кўрилган уйлардан олишим керакми ёки аввал қўрилган уйлардан ҳам олишим мумкинми?, Ўқитувчилар учун имтиёзлар борми?
____________________
✍️ Хозирги кунда аҳолига Ипотека кредитлари ажратиш бўйича амалдаги норматив хуқуқий хужжатларда янги кўрилган ёки иккиламчи (яъни аввал қурилган) уйлардан олиш мумкинлиги белгиланган. Шунинг учун Сиз хохласангиз, янги қурилган уйлардан, хохласангиз иккиламчи бозордан уй сотиб олишингиз мумкин. Ўқитувчилар учун алохида имтиёз хозирча мавжуд эмас, лекин "Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида" Қонун лойихаси мухокамага қўйилган.
Ушбу лойихада, педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш таклиф этилган. Агар ушбу Қонун лойихаси қабул қилинса, сиз ипотека кредитини иш ҳақингиздан тўласангиз, кредит тўлашга йўналтирилган сўмма 12% лик даромад солиғидан озод қилиниши мумкин.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Давлатнинг айрим функциялари хусусий секторга ўтказилиши БИЗНЕС УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР беради.

Давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказишни назарда тутадиган Президент Қарори қабул қилинди.

👉Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир турк савдогари билан нонушта қилдик. Айтишича, ўзи молия ва иқтисодни ўқиган, оиласида ҳамма зиёли, отаси қори экан.

«Мен ҳам давлат ишида ишлашим мумкин эди, бироқ у ерда менга маошни 85 миллион киши тўлайди. Агар мен тижоратда бир киши билан олди-берди қилсам ва унинг ҳақи менга ўтиб кетса, мен уни топиб рози қила оламан. Лекин 85 миллион киши Қиёмат куни ҳақини сўраб келса, у ерда пул ишламайди, уларга нимамни бераман?» дейди.

Бизда ҳам 35 миллион киши ҳақини сўраб боради. У Кунда мол ҳам, бола-чақа ҳам ёрдам бермайди.

© Жамолиддин Муҳаммаджон

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Банк тизими қандай ишлаши тўғрисида қисқа видеоролик. 🏦

Хурматли обуначилар..!!!

Кредит олишда "Етти ўлчаб, бир кес" ва "Ким таваккал қилмаса - Шампан ичмайди" деган мақолларга бир вақтнинг ўзида амал қилиш керак...!!!😊

❗️Шунинг учун маслахат сўрашга эринманг!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Охирги кунларга ижтимоий тармоқларда Коррупция билан боғлиқ жуда кўп хабарлар тарқалмоқда. Хулоса ўзингиздан...👇

"Коррупцияни биргаликда енгамиз" танловининг "Энг яхши ижтимоий видеролик учун" номинациясида 1-ўринни эгаллаган видеоролик.

Манба: 👉 https://t.me/mehnatvazirligi/4090

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Юқинда Коллежни тугатдим, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бир нечта бизнесларни таклиф қила оласизми? Уларнинг ичидан ўзим қилишим мумкин бўлганини танлаб бошлар эдим.
____________________
✍️ Агар Сиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, авваламбор ўзингиз тушунадиган, қизиқадиган соҳани танлаб, шу соҳани яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг, бозорни ўзганинг, аниқ ҳисоб китоб қилинг, кичик бизнес режа тузинг.

Сизга кимдур мана бу бизнес яхши деб айтса, уни чуқур таҳлил қилмасдан бу соҳага кирманг!!!

Биз эса Сиз учун кам сармоя билан бошланадиган айрим кичик бизнеслар рўйхатини беришимиз мумкин:

Нонвойхона
Сартарошхона (Гўзаллик салони)
Автомобилларни таъмирлаш устахонаси ва Автомойка ташкил қилиш
Етказиб бериш хизмати
Уй боғчаси
Тикувчилик
Репетиторлик
Мебеллар ишлаб чиқари ва таъмирлаш
Соат, телефон, компютерларни таъмирлаш устахонаси
Тўй маросимларни ўтказишда безак ишларини ташкиллаштириш
Фото ва видеостудия хизматлари
Фаст-Фуд
Футбол ва спорт ўйинларини ўтказиш учун майдон (стадион) ва шу билан боғлиқ жойларни ташкил қилиш
Химик тозалаш (Химчистка) хизмати
Ёғоч ўйинчоқлар ясаш
Калит ясаш хизмати
Дала дўкони ташкил қилиш
Ширинликлар, сомса, ва бошқа пишириқлар пишириб сотиш
Велосипедларни прокатга бериш

Хуллас бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Энг мухими Сиз ўзингиз танлаган соҳани яхши тушунишингиз, ўша соҳада "Яширин чемпион" бўлишга ишониш ва харакат қилишингиз керак!

❗️Унутманг!!! 👉 "Apple корпорациясини асосчиси Стив Жобс ҳам ўз бизнесини ота-онасининг гаражидан бошлаган...!!!"

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz