Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.04K subscribers
482 photos
279 videos
33 files
999 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
⚡️ Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланди

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2021 йил 1 августдан:

🔸 ер участкалари хусусий секторга
– мулк ва ижара ҳуқуқи асосида, давлат органлари, муассасалари, корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига – доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади;

🔸 мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинади, бунда илгари ажратилган ер участкаларига бўлган бундай ҳуқуқлар уларнинг эгаларида амалдаги тартибда сақланиб қолади;

🔸
ижарага олинган ер участкасида қурилган кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи ҳам янги мулкдорга ўтади;

🔸 қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратилади;

🔸 қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади;

🔸 давлат ташкилотларига ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

🔸 барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва захирага олинган ерлардан ажратилади, айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ер участкасини олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади ва қонунга мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади;

🔸
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда ер участкалари давлат ташкилотига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;

🔸 кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси, агар кўп квартирали уйдаги жойларнинг мулкдорларига бошқа ҳуқуқ билан тегишли бўлмаса, уларга умумий фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 Даромад ва харажатларни қандай бошқариш керак?

- Сизда тез-тез пул етишмовчилиги бўладими?
- «Қора кун» учун жамғармаларингиз йўқми?
- Қариндош ва дўстлардан қарз олиб туришга мажбур бўляпсизми?
- Бирор мақсад учун пул жамғара олмаяпсизми?

Кўпинча бундай муаммолар даромад ва харажатларни тўғри бошқара олмасликдан келиб чиқади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏠 Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи унинг ставкалари, солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва 💳📲тўлаш, 📄имтиёзларни қўллаш тартиблари батафсил мутахассис шарҳида

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📣 Уй-жой сотиб олмоқчимисиз...??? Давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини хохлайсизми...??? Номли пост қўйган эдик...!!! Бугун радио орқали эшитиб қолдик, бу субсидияси бериш муддати 01.03.2021 йилдан 31.10.2021 йилга қадар узайтирилибди. ❗️Лекин ВМ Қарорига…
Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий қилинган.

🔘 Унга мувофиқ:

● фуқаролар томонидан субсидия олиш учун аризалар йил давомида топширилиши мумкин;

● субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчининг даромадларига у билан бирга яшамаётган яқин қариндошларининг даромадлари ҳам киритилиши мумкин;

● субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни талаб қилиш ман этилади;

● уй-жой сотиб олиш учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома улар берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Доллар курси барқарор ўсишда давом этмоқда...!!! 💰 📈

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Kun.uz нашри «Мижоз – банк учун»: Одамлар нега ҳали ҳам валютафурушларга мурожаат қиляпти? номли мақола чиқарибди.

Мақолада банк кассаларда турнақатор навбатлару, системаларнинг ишламай қолиши, қоғозбозлик ва йўқотилган вақтлар тўғрисида ёзилган.

Яқинда Қашқадарёнинг Қарши шахрида бўлдим. Тўлов қилишим учун етмаган қисмига валюта алмаштиришга тўғри келди.

Такси тўхтатиб,
- Энг яқин банкка борамиз, кутасиз, сўм сотиб оламану, шу ерга қайтамиз десам, таксичи кулди...

- Кечирасиз, сиз банкка кирсайиз, у ерда катта очередь бўлади, ярим кун қолиб кетасиз, кўп кутасиз, мен эса ишлашим керак. Хохласайиз долларчиларни олдига обораман деди.

Ишонмасдан банкка бордим, кирсам турнақатор навбат, ярим кун булмаса хам 2 соатларда чиқар эканман.

Кейин мажбур бўлдим, ўзимга яхшигина зарар бўлса ҳам банкомат орқали ечишга, энг қизиғи банкомат ҳам бир қабул қилишда фақат 100 доллардан сўм қилар экан, банкоматни ёнида ҳам анчагина вақтим кетди.

Хуллас банкка бориб, ҳам вақтим, ҳам нақдим кетти...!!!

Ўйлайманки, kun.uz нинг мақоласи соҳа мутасаддиларига етиб боради ва бу каби муаммоларнинг ечимлари топилади.

©️ Шоҳруҳ Йўлдошев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

👉
Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Online-микроқарзлар

Бугунги кунда қуйидаги банклар томонидан мобил иловалар орқали онлайн микроқарз ажратилмоқда.
Ушбу хизматдан асосан банкнинг мижозлари (жумладан, иш ҳақи лойиҳаси бўйича банкда карта очганлар) фойдаланиши мумкин.

Ипотека-банк:
◦ муддати – 24 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%;
◦ миқдори – 24.5 млн.сўмгача;

Ўзсаноатқурилишбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 23%дан 39%гача;
◦ миқдори – 24.5 млн.сўмгача;

Асакабанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 24%;
◦ миқдори – ўртача бир ойлик иш ҳақи;

Миллийбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 24%;
◦ миқдори – 5 млн.сўмгача;

Микрокредитбанк:
◦ муддати – 3 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 24%;
◦ миқдори – ўртача бир ойлик иш ҳақи ярми;

Трастбанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 25%;
◦ миқдори – 10 млн.сўмгача;

Агробанк:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 26,99%.
◦ миқдори – 5 млн.сўмгача;

Алоқабанк:
◦ муддати – 1 ой;
◦ фоизи – йиллик 26,9%;
◦ миқдори – 2,4 млн.сўмгача;

TBCbank:
◦ муддати – 36 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 28% дан 45%гача;
◦ миқдори – 2,4 млн.сўмгача;

Ипак йўли банки:
◦ муддати – 12 ойгача;
◦ фоизи – йиллик 39,9%;
◦ миқдори – 50 млн.сўмгача;

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📣 Эслатиб ўтамиз! 👨‍💻 Бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи "PBC" Компанияси, "Sunlight Study" ўқув маркази билан бирга пуллик "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курслари Youtube каналига БЕПУЛ жойлаштирмоқда. Курслар Назария+Практикум форматида ўтилади. Мана…
📣 Эслатиб ўтамиз!

👨‍💻 Бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи
"PBC" Компанияси, "Sunlight Study" ўқув маркази билан бирга пуллик "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курслари Youtube каналига БЕПУЛ жойлаштирмоқда.

Курслар Назария+Практикум форматида ўтилади.

Мана шу 👉 Youtube каналга обуна бўлинг ва Бухгалтерлик касбини БЕПУЛ ўрганинг...!!!

6️⃣ Бухгалтерия балансидаги ўзгаришлар;

7️⃣ Даромад ва харажатларни тан олиш;

8️⃣ Олинадиган счётлар ҳисоби;

9️⃣ Товар моддий захиралари;

🔟 Асосий воситалар хисоби.
_____________________

1️⃣ Практикум: Баланс (Ф-1) ва Молиявий натижаларни (Ф-2) солиққа электрон топшириш;

2️⃣ Практикум: Статистика хисоботи 1-KB (йиллик) шаклини электрон топшириш.

3️⃣ Практикум: Солиқ ва Халқ банки ҳисоботларини топшириш.

4️⃣ Практикум: E-KONTRAKT. Импорт - экспорт шартномаларига ИДН рақам олиш. ЕЭИСВО базасига киритиш.

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан, оила аъзосининг вафот этиши муносабати билан бериладиган бир марталик моддий ёрдам суммалари ижтимоий солиқ ва ЖШДСга тортиладими??

———————
✍️
Ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан, оила аъзосининг вафот этиши муносабати билан бериладиган бир марталик моддий ёрдам суммалари ходимнинг бошқа даромади ҳисобланади ва ижтимоий солиққа тортилмайди.
Шу билан бирга ушбу моддий ёрдам сўммалари Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 (ҳозирда 4,22*747300=3153606 сўм)гача ЖШДСга ҳам тортилмайди. (СК, 378-м). Бундан ошган қисми эса 12% ставкада ЖШДСга тортилади. (СК, 381-м.)

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Ўқитувчилар ҳақида видео экан. Кўринг, кулинг, лекин йиғламанг!

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣 Ўз низоларингизни суд биносига келмасдан туриб ҳал қилиш имкониятидан фойдаланинг!

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️📣❗️ Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади

“Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (388-сон, 22.06.2021 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

📝 Низомга кўра, тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизлар, шунингдек, микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахслар (қарз олувчилар) кредит олиш учун “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ёки акциядорлик-тижорат Халқ банкига электрон ариза билан мурожаат қилади.

➡️ Банк ариза келиб тушган куннинг кейинги кунидан кечикмасдан кредит олиш бўйича энг қулай филиали ёки банк хизматлари марказига мурожаат қилиш юзасидан қарз олувчига таклиф жўнатади.

🔰 Шунга кўра, банк томонидан сертификат олган:

▪️ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, хусусан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил қилиш учун 33 млн сўмгача бўлган миқдорда;
▪️ микрофирма ва кичик корхона ташкил этган шахсларга 225 млн сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади.

Кредит бир қарз олувчига бир маротаба ажратилади.

Микрокредитлар:

👉 илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
👉 алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
👉 савдо-воситачиликни амалга ошириш;
👉 ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш учун ажратилмайди.

🏦 Микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан, ёшларнинг бизнес лойиҳаларига эса 7 йилгача муддатга, 3 йилгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

💸 Қарз олувчи – ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар уларнинг талабига биноан жами кредит суммасининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда нақд пулда ажратилади.

Ҳар ойнинг 5 санасига қадар қарз олувчилар, уларнинг қарздан фойдаланиш йўналишлари ва натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар Тадбиркорликни ривожлантириш агентлигига тақдим этиб борилади.

📂 Шунингдек, қарор билан тасдиқланган низомга кўра нодавлат таълим ташкилотлари томонидан ёшлар ва аёлларни касб-ҳунарга ҳамда тадбиркорликка ўқитиш бўйича касблар рўйхати (54 та) белгиланди.

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
⚡️📣❗️ Ёшлар ва хотин-қизларга 33 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади “Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш дастурларини самарали амалга ошириш ҳамда уларнинг тадбиркорлик фаолияти учун микрокредитлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги…
📣 Ёшлар ва хотин-қизлар рўйхатда келтирилган касблар бўйича қисқа муддатли курсларда ўқитилади ва уларга сертификат, ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилади. 🏦

👉 Батафсил

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️ 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Қабул 22 июлгача давом этади.

🔰 “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан 2021/2022 ўқув йили учун давлат буюртмаси параметрлари қуйидагича тасдиқланди.

🔘 бакалаврлар тайёрлаш бўйича:
• кундузги таълим шаклига – 113 530 нафар;
• сиртқи таълим шаклига – 37 675 нафар;
• кечки таълим шаклига – 6 550 нафар;

🔘 магистрлар
тайёрлаш бўйича – 12 900 нафар;

🔘 Ўзбекистондаги хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича – 500 нафар.

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
жорий йилнинг 22 июнидан 22 июлига қадар (22 июль куни ҳам) амалга оширилади.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.

👉 https://t.me/huquqiyaxborot/9932

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайтeк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайтe
#савол_жавоб

Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга берилган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда фойдаланади

———————
✍️
Ўзбекистон Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

👉 ўз маблағлари;
👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

❗️Бунда, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун ариза орқали қуйидагилар тақдим этилади:

👉 ОТМ тўловли-контракт асосида ўқиш тўғрисида шартнома нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉 шахсни тасдиқловчи маълумотлар.

❗️Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди❗️

👩‍💻 😷Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига🚶 шахсан ташриф буюриш ёки ✉️ почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд 📧солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт