Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
280 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
#Савол_жавоб

Ипотека кредит асосида уй сотиб олмоқчиман, лекин банк ходимлари уй сотиб олишда солиқ тўланишига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ҳақида айтишмокда. Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
____________________
✍️ Сиз аввало, сотиб олмоқчи бўлаётган уйингизни эгасидан, бу уйни қачон сотиб олганлигини ва олди-сотди шартномада қандай қиймат келтирилганлигига эътибор беринг.

Агар уйни сотаётган жисмоний шахс (ЖШ) уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кам муддат бўлган бўлса у ҳолда, уйни сотаётган ЖШ қўйидаги тартибда солиқ тўлашига тўғри келади:

ЖШнинг мулкни сотишдан олган даромад солиғи = (Уйнинг бугунги кунда сотиб олинаётган қиймати - уйнинг аввал сотиб олишдаги қиймати) * 12%

(СК 375-моддаси, 4-банд, 381-модда)

Агар уйни сотаётган ЖШ уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кўп муддат бўлган бўлса у ҳолда, хеч қандай солиқ сўммаси юзага келмайди. (СК 378-моддаси, 7-банд, 3-хатбоши)

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣❗️🔸Ҳурматли фуқаролар!

Банк картангиз маълумотлари фирибгарлар қўлига тушиб қолишидан эҳтиёт бўлинг! Видеороликдаги тавсияларга амал қилинг!

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📣❗️ Энди ҳисобварақ-фактура ёзилган куннинг ўзида жўнатилмаса 20% жарима солинади! 2021 йил 1 мартдан бошлаб харидор ва буюртмачиларга товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада ҳисобварақ-фактура расмийлаштирмаслик, солиқ…
📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар❗️

Аввалроқ 1 мартдан бошлаб Ҳисобварақ-фактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ЭҲФларни расмийлаштириш муддатлари кечиктирилганлиги учун жарималар қўлланилиши ҳақида хабар берилган эди
(Солиқ кодекси, 23-модда).

❗️Истисно тариқасида ушбу норманинг амалга оширилиш муддати жорий йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилди.

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда,

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг тизимидаги мавжуд вакант лавозимларга очиқ ва мустақил танлов орқали ишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан тизимга малакали ва энг муносиб кадрларни очиқ мустақил танлов орқали танлаб олиш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, эндиликда Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг тизимидаги мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим маълумотларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Янги фирма очиш.

Озиқ-овқат дўкони очиш.

Бизнес нимадан бошлаш керак.

Гўлаллик салони очиш.

Автомойка ва автосервис очиш.

Кафе очиш.

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан фарқлари.

Тикув цехи очиш.

Ишлаб чиқариш ва тўланадиган солиқлар.

Футбол майдончаси очиш.

Бильярд клуби очиш.

Бухгалтерия касбини БЕПУЛ ўрганиш.

Иш топиш йўллари.

🚘 Автокредитлар 👉бу ерда

🏢 Ипотека кредитлари 👉бу ерда

👩‍🎓
Таълим кредитлари 👉 бу ерда

💰 Микроқарзлар 👉 бу ерда

🏦 Имтиёзли кредитлар 👉 бу ерда

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
Ташқи қарзларимиз хам нарх - навога ўхшаб ўсишда давом этмоқда...!!! 2020 йилнинг тўққиз ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи Марказий банк маълумотларига кўра 29,3 млрд долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4…
Ташқи қарзларимиз ўсишда давом этмоқда...!!!

2021 йил 1 январь
ҳолатига Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи (давлат қарзи) 23,3 млрд. доллар эквивалентини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 40,4 фоизни ташкил этмоқда.

Маълумот учун бу, 2016 йилга нисбатан 2,5 баробар кўп демакдир.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 1 мартдан нималар ўзгарди?

🔸Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади БАТАФСИЛ

🔸Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади БАТАФСИЛ

🔸Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин БАТАФСИЛ

🔸Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади БАТАФСИЛ

🔸Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади БАТАФСИЛ

🔸Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади БАТАФСИЛ

🔸Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади БАТАФСИЛ

🔸Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади БАТАФСИЛ

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизларимиз қанчалик фаол бўлса, бахтли ва ҳаётидан мамнун аёлларимиз ҳам шунча кўп бўлади — Саида Мирзиёева "Заковат"га аъзо бўлган хотин-қизларга омад тилади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуруқ гаплардан амалий ишларга ўтмасак, кейинги 100 йилда ҳам косамиз оқармаслиги аниқ – Комил Алламжонов илм трендга чиқиши зарурлиги ҳақида

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
https://youtu.be/K1HujuERbUE
Куни кеча 01.03.2021 йилда kun.uz сайтида Юлий Юсупов: "Солиқ қўмитаси ҳаракатлари — соғлом фикр ва қонунни мазах қилиш" номли мақоласи эълон қилинган эди.

Бугун 02.03.2021 йил Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочиш “схема”ларига қарши бошланган фаол курашиш ҳаракатларини айрим, қўштирноқ ичидаги нуфузли экспертлар томонидан “фақат гумон ва мутлақо қуруқ гап” ёки “бариси ҳеч қандай исбот билан тасдиқланмаган фаразлар” – деб ижтимоий тармоқлар орқали билдираётган баёнотларининг асоссиз эканлигини маълум қилди.

Бундан ташқари ДСҚ, 7 486 та корхонада «сохта» операцияларни амалга ошириш факти тасдиқланди, деб маълумот бермокда.

Ўз ўзидан яна саволлар тўғилади, “фақат гумон ва мутлақо қуруқ гап” ёки “бариси ҳеч қандай исбот билан тасдиқланмаган фаразлар” юзага келмаслиги учун тўлиқ маълумотлар керак...

1. «Шубҳали» солиқ тўловчи 525 та фирмани ишлари қайси жараёнда?

2. Улар тўламаган солиқ пулларини нима қилган?

3. Агар ўша 525 та шубҳали фирмалардан тўланмаган солиқ пуллари ундирилса, 10000 дан ортиқ корхоналардан ечилган пуллар нима бўлади?

4. Агар ДСҚ 525 та шубхали фирмани ишларини Судга оширган бўлса, нима сабабдан қолган фирмаларни ҳам ишларини Судга оширмасдан тадбиркорларнинг пуллари ечиб олинди?

5. 7 486 та корхонада «сохта» операцияларни амалга ошириш факти қай тарзда тасдиқланди? Тадбиркорлар ўзлари иқрор бўлиб, қўшимча ҳисобланган солиқларни тўлашга рози бўлдими? Уларга СК 223-м. кўзда тутилган 20% лик жарима қўлланилдими ва х.к.

Хуллас, саволлар кўп... ДСҚдан маълумотларни тўлиқ бериб боришини сўраб, воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

©️ Шоҳруҳ Йўлдошев.

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

"Химчистка", кийим кечак, гилам ва бошқа нарсаларни ювиш - тозалаш фаолиятини йўлган қўймоқчиман. Бу фаолият билан шуғулланишим учун нима қилишим керак, қандай солиқлар тўлайман?

———————
✍️
"Химчистка" Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек, дазмоллаш хизматлари фаолиятини ташкил қилиш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Ишни бошлаш учун ЯТТ ёки (МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятни бошлаш мумкин.

ЯТТ очсангиз, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.

МЧЖ, ХК, ОК ларнинг бир биридан фарқи тўғрисида бу ердан маълумот олишингиз мумкин.

Кейин эса Онлайн назорат-касса машина олишингиз керак.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Энг юқори фоизли омонатлар

Халқ банки

◦ муддати – 13 ва 18 ой;
◦ фоиз ставкаси – 21,2% ва 22,6%;
батафсил;

Ziraat Bank
◦ муддати – 18 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22,5%;
батафсил;

Анорбанк
◦ муддати – 13 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22%;
батафсил;

Универсалбанк
◦ муддати – 22 ой;
◦ фоиз ставкаси – 22%;
батафсил.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Йиғламанг😢 бой ота бир кунлик "8-март"... ўтади-кетади...!!! 😂

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Шавкат Мирзиёев: Ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик бўлмайди.

☑️Видеоселектордаги топшириқлар:

▪️Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш мўлжалланмоқда. Жумладан, давлат ипотека дастури доирасида жами 45 мингта уй қурилади.

▪️“Қишлоқ қурилиш инвест” ва “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компаниялари томонидан 12 мингта уй,
Молия вазирлиги тижорат банкларига жойлаштирадиган ресурслар ҳисобига 26 минг 500 та квартира, хусусий тадбиркорлар томонидан қурилаётган 8 мингта хонадон фойдаланишга топширилади. Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда якка тартибдаги уй-жой қуриш учун 500 тагача, жами 6,5 мингта оилага кредит берилади.

☑️Ҳудудлар миқёсида айтганда,
▪️Қорақалпоғистонда 2290 та
▪️Андижонда 4665 та
▪️Бухорода 3220 та
▪️Жиззахда 1670 та
▪️Қашқадарёда 3710 та
▪️Навоийда 1836 та
▪️Наманганда 4025 та
▪️Самарқандда 4479 та
▪️Сурхондарёда 3989 та
▪️Сирдарёда 1414 та
▪️Тошкент вилоятида 4046 та
▪️Фарғонада 4530 та
▪️Хоразмда 3016 та
▪️Тошкент шаҳрида 7556 та уй-жой қуриб битказилади.

☝🏻Энг катта масала – бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас.

▪️Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиб, бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик чораларни кўриш вазифаси қўйилди.

▪️Жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11 триллион 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

▪️Бу йилдан бошлаб, ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди, ҳудудлар қўшимча таклиф билан чиқса, ижобий ҳал қилинади

☑️Фуқароларга якка тартибда уй қуриш ва реконструкция қилиш учун ҳам кредит ажратилиши белгиланди. Бундай кредитлар 20 йилга ажратилади, эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади. Молия вазирлигига ушбу йўналиш учун 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш, вилоят ҳокимларига қайси туманда қанча оилага кўмак бериш масаласини ҳал этиш вазифаси қўйилди.

▪️Уй-жойлар қурилиши учун давлат томонидан ҳам аҳолига, ҳам қурувчиларга катта имтиёзлар берилмоқда. Жумладан, жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

▪️Паст даромадли, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.

▪️Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

▪️Қурувчи ташкилотларга пандемия даврида берилган имтиёзлар жорий йил якунигача узайтирилиши маълум қилинди. Жумладан, Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан қурувчи ташкилотларга уй-жой қуриш учун жалб қилган кредитлар бўйича 20 миллиард сўмгача кафиллик ҳамда Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмига компенсация берилади.

▪️Молия вазирлигига 1 июнга қадар субсидия тўланадиган фуқароларни ижтимоий мезонлар асосида танлаш ва субсидия тўлаш жараёнларини автоматлаштириш вазифаси юклатилди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 1 майгача кредит бериш ва субсидия олиш тартиблари, уй-жойлар ҳамда қурувчилар ҳақидаги маълумотларни қамраб олувчи ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган хотин-қизларга 36 млн 750 минг сўмгача кредитлар берилади

“Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5020-сон, 05.03.2021 й.) қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши (Республика кенгаши) ташкил этилиб, унинг асосий вазифалари белгиланди.

➡️ Республика кенгаши, жумладан ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширади.

📂 Қарорга кўра, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси (Жамғарма) сифатида қайта ташкил этилди.

💰Республика кенгашининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Жамғармага ҳар йили 300 миллиард сўмгача миқдорда Давлат бюджети маблағлари ажратилади.

🏦 Шунингдек, тегишли дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари тавсиясига кўра, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилгача муддат ва 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида БҲМнинг 150 бараваригача (36 млн 750 минг сўмгача) миқдорда кредитлар берилади.

🔰 2021 йилда “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган хотин-қизларга ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадални тўлаб бериш ва ижтимоий уй-жойлар сотиб олиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига:

● нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёлларни уй-жой билан таъминлашга – 10 миллиард сўмдан;
● отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган вояга етган уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашга – 5 миллиард сўмдан маблағ ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Ассалому алайкум мўтабар онахонар, азиз аёллар, гўзал опа-сингилларимиз!!!

PBC жамоаси Сизларни фасллар келинчаги бўлмиш, бахор фаслидаги 8-март "Халқаро хотин-қизлар" байрами билан чин қалбдан табриклайди.

Хаётингиз хар доим бахор гулларидек бахтдан чарақлаб турсин!!!

Хурмат ва эхтиром билан @pbc_uz
Хотин-қизларга кредит ажратиш орқали тадбиркорликка йўналтирилади. Имтиёзли кредитлар Халқ банки томонидан ажратилади.

☑️Кредитлар қуйидаги ўқув курсларини муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш мақсадида ажратилади:

▪️Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан маъқулланган дастурлар асосида ташкил этилган ўқув курсларини;

▪️Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг "Ишга марҳамат" мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ҳамда Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.

☑️Кредит шартлари:
▪️3 йилгача муддатга, 6 ой имтиёзли давр билан;
▪️БҲМнинг 150 бараваригача
(36 млн 750 минг сўм) миқдорда ажратилади.

Кредит фоизи 2022 йил 1 январгача МБнинг асосий ставкасида (14%), 2022 йил 1 январдан бошлаб, бозор тамойиллари асосида берилади.

👉 Манба

Обуна бўлиш 👉 Telegram
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📣 Уй-жой сотиб олмоқчимисиз...??? Давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини хохлайсизми...??? Унда Шошилинг!!! 2020 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларга субсидиялар олиш учун аризаларни қабул қилиш муддати…
📣 Уй-жой сотиб олмоқчимисиз...???
Давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини хохлайсизми...???

Номли
пост қўйган эдик...!!!

Бугун радио орқали эшитиб қолдик, бу субсидияси бериш муддати 01.03.2021 йилдан 31.10.2021 йилга қадар узайтирилибди.

❗️Лекин ВМ Қарорига хозирча ўзгартириш киритилмаган.

✍️ Тез кунларда тегишли ўзгаришлар киритилишини кутиб қоламиз ва бу хақида албатта хабар қиламиз.

📋 Субсидия олиш ҳақида долзарб саволларга жавоблар:
https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya-olish-haqida-6ta-dolzarb-savolga-javob

📝 Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланма:
https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

💻 Аризани электрон тарзда юбориш:
https://my.gov.uz/uz/service/view/325

❗️Эътибор беринг 👉 Алохида шартлар ва чекловлар бор. Шунинг учун, ариза беришдан аввал маълумотлар билан яхшилаб танишиб чиқинг!!!

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт