Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
279 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
https://youtu.be/J-mOFj7eFp4

⚡️📣❗️ Ажойиб янгилик...!!!

Бухгалтерия
хизматларини кўрсатувчи "PBC" - Аутсорсинг компанияси ва "Sunlight Study" ўқув маркази

"Замонавий бухгалтерия" курсларининг янги гурухига 16.12.2021 йилдан бир вақтнинг ўзида онлайн ва оффлайн форматда старт берилади. 🚀

⚡️ Унутманг! "Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган"

©️ Б.Франклин

Рўйхатдан ўтишга шошилинг...!!!
👩‍🎓 Ўринлар сони чегараланган...!!!

👉 Рўйхатдан ўтиш.
👉 Маълумот олиш.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
✍️ Куп сонли бухгалтерларнинг илтимосларига кура, бухгалтерлар учун мамлакатимиздаги энг керакли интернет сайтлари руйхатини туздик: 👇

https://my.soliq.uz/main/ -> Юридик ва жисмоний шахсларнинг барча солик амалиётларида фойдаланиладиган сайт.
https://nps.xb.uz/nps -Юридий шахслар томонидан хар ойда ИНПС хисоботи топшириш учун фойдаланиладиган сайт
https://hisobot.soliq.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг солик хисоботлари топшириш учун фойдаланиладиган сайт
https://my.mehnat.uz/login -Юридик ва жисмоний шахсларнинг мехнат муносабатларни онлине руйхатдан утказувчи сайт
https://my.gov.uz/uz - Юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат хизматларидан онлине фойдаланиладиган сайт
https://soliqservis.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон хисоб факутра ва бошка бирламчи хужжатларни электрон раймийлаштириш имконини берувчи сайт
https://didox.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон хисоб факутра ва бошка бирламчи хужжатларни электрон раймийлаштириш имконини берувчи 1 С дастури билан интеграциялашган сайт
http://registr.stat.uz/ -Юридик шахслар тугрисида очик ошкор маълумотларни ИНН оркали аниклаш имконини берувчи сайт
https://fo.birdarcha.uz/ - Юридик шахсларни давлат руйхатидан утказиш, кайта утказиш, тугатиш ва кушиб юбориш жараёнларини онлине амалга ошириш имконини берувчи сайт
https://my2.soliq.uz/main/ -Корхоналарни инсофли ва инсофсиз, яшил, сарик, кизил каридорга ажратган сайт
http://sw2.customs.uz/ -Импорт ва экспорт амалиётларида бирламчи хужжатларни давлат органларидан бормасдан туриб расмийлаштириш имкониятини берувчи сайт
https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/reference/ - Хорижий валюталарни МБ курсини курсатувчи сайт
http://web.stat.uz -Статистика органларига статистика хисоботларни электрон топшириш имкониятини берувчи сайт
http://web.stat.uz/search/users.php шу манзил орқали кириб рўйхатдан ўтинг ва статистикадан қандай ҳисобот топшириш кераклиги ҳақида маълумот олинг !!!
http://ed1.customs.uz/WellCome -Экспорт ва импорт амалиётларида ГТД(БЮД) онлине шаклантириш ва архив хужжатларини олиш
http://uslugi.customs.uz:8080/pcved/logon/esi.jsp-Божхона хизматларидан онлине фойдаланувчи сайт
https://lex.uz/ -Конун хужжатлари портали
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax -ер солиги ставкаларни аник курсатувчи сайт

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣❗️Ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–33-сон, 09.12.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга мувофиқ, 2021 йил 10 декабрдан:

даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича субсидияларни тўлашда квартира майдонининг энг кўп меъёрини белгилаш амалиёти бекор қилинади;

дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – биринчи 5 йил давомида 10 фоиздан ошган қисмига тўланади;

субсидиялар сотиб олинаётган квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда ҳам тўланади. Бунда, квартиранинг нархи ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошган тақдирда, қийматнинг қолган қисми қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланади;

фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилади.

🔄 Шунингдек, фармонга кўра, электрон онлайн-аукцион ғолибларига ер участкаси қийматининг 30 фоизини аукцион якунланган кундан бошлаб 5 иш кунидан кечиктирмай, қолган қисмини 12 ой давомида тенг миқдорда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади.

📌 2022 йил 1 январдан пудрат ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтказилган қурилиши тугалланмаган, том ёпиш ишлари бажарилган кўп квартирали уй-жойларни кредит таъминоти сифатида гаровга тақдим этиши мумкин.

➡️ 2023 йил 1 январгача цемент маҳсулоти (ТИФ ТН коди 2523) ва энергия тежамкор базальт қопламалари (ТИФ ТН коди 6806 1000 08) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

🏘 Бундан ташқари, 2022 йилда хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга 1 000 та квартира сотиб олиш чоралари кўрилади.

🏦 Фармонга кўра, 2022 йилда квартиралар сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ҳамда реконструкция қилиш учун жами 43 мингта ипотека кредитлари ажратилади.

Манба 👉 https://t.me/bank24uz/1760

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
https://youtu.be/J-mOFj7eFp4 ⚡️📣❗️ Ажойиб янгилик...!!! Бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи "PBC" - Аутсорсинг компанияси ва "Sunlight Study" ўқув маркази "Замонавий бухгалтерия" курсларининг янги гурухига 16.12.2021 йилдан бир вақтнинг ўзида онлайн…
📣 ❗️Ассалому алайкум...!!!

🧑🏻‍💻👉📹 Онлайн гуруҳда ўқувчилар учун МАЪЛУМОТЛАР:

🚀 Янги онлайн гурухнинг бухгалтерия курси 16.12.2021 йилдан, оффлайн билан бир вақтда бошланади.

Онлайн дарслар хафтада 3 кун 18:00 дан 20:30 гача давом этади.

Онлайн дарслар ҳам оффлайн билан бир вақтда, яъни хафтанинг Сешанба, Пайшанба, Шанба кунлари бўлиб ўтади.

Онлайн курс нархи 3 ой учун - 1 350 000 сум. (1 ойга - 450 000 сўмдан)

1-2 дарслар БЕПУЛ.

Курснинг давомийлиги - 3 ой

Тўлов исталган усулда. (накд, терминал ёки пул кўчириш орқали)

1С программаси + база БЕПУЛ ўрнатиб берилади.

📚 Онлайн ўқувчиларга ўқув қўлланмалар, тарқатма материаллар электрон шаклда берилади.

💻 Онлайн ўқувчиларга дарс 3 ой давомида, персонал компьютер, ноутбук ёки планшетлардан фойдаланиш тавсия этилади.

📹 Онлайн дарслар оффлайн гурухнинг аудиториясидан тўғридан тўғри эфирда Telegram мессенджери орқали видеочат кўринишида узатиб берилади.

🙋‍♂️ Онлайн ўқувчиларга дарс давомида юзага келадиган саволини бемалол бериши, ўз фикрини, таклифини билдириши ёки мухокамаларда қатнашиш имконияти мавжуд бўлади.

Назария дарсларининг эфири ёзиб олинмайди, фақат ўтилган дарсларининг Youtube каналидаги ссылкалари бериб борилади.

Амалий дарсларнинг эфири, онлайн ўқувчиларга қўлайлик яратиш учун ёзиб олинади ва ёпиқ гуруҳ орқали бериб борилади.

Курс давомида, солиқ хисоботларини жўнатиш, электрон хужжат айланишлари, банк-клиент, 1С да ишлаш ва бошқа амалий дарс ўтилади.

🧑🏻‍💻 Онлайн гурух учун алохида техник ходим бириктирилади.

Онлайн гуруҳда ўқувчилар, тест ва имтихонларни оффлайн гурух билан бир вақтда онлайн топширади.

🧑‍🎓 Онлайн гурухни мувафаққиятли тугатганларга, оффлайн ўқувчилар билан бир хил СЕРТИФИКАТ берилади (онлайн ўқиганликлари тўғрисида ёзув киритилган ҳолда). Сертификатлар ўқув марказимизга ташриф буюриш, ёки почта орқали ўқувчининг доимий яшаш манзилига юбориш орқали олишлари мумкин бўлади.

⚡️ Унутманг! "Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган"

©️ Б.Франклин

⚡️ Манзил: Тошкент ш. Юнусобод тумани, А.Тимур 1-проезд, 6-уй, 6-қават 635-хона "Тошшахартрансхизмат" АЖ биноси, мўлжал, Главпочтамт, "GROSS INSURANCE" суғурта компанияси.

☎️ Қўшимча маълумот учун телефонлар: +998712441185, +998998721199

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
https://youtu.be/J-mOFj7eFp4 ⚡️📣❗️ Ажойиб янгилик...!!! Бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи "PBC" - Аутсорсинг компанияси ва "Sunlight Study" ўқув маркази "Замонавий бухгалтерия" курсларининг янги гурухига 16.12.2021 йилдан бир вақтнинг ўзида онлайн…
✍️ "Замонавий бухгалтерия" курси муаллифи ва ўқитувчиси тўғрисида МАЪЛУМОТЛАР.

Йўлдошев Шоҳруҳ Бобораҳимович.

Олий маълумотли иқтисодчи.

2009-2013 йил Тошкент Молия Институтини "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" йўналишини тугатган (бакалавр);

2011-2012 йилларда Гёте-институт Тошкентда Немис тилининг B2 даражасигача таҳсил олган.

2012-2015 йиллар давомида ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, импорт-экспорт фаолияти билан шуғулланадиган корхона, ташкилотларда, бухгалтер ёрдамчиси, бухгалтер, бош бухгалтер лавозимларида ишлаган;

2015 йил Бухгалтерия хизматларини кўрсатувчи "PBC" Аутсорсинг компаниясига асос солган ва бугунги кунга қадар бош директори ҳисобланади.

2017-2020 йилларда "Солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш маркази" НТМ да "Солиқ маслаҳатчиси" курсларида ўқиган.

2018 йилдан "Sunlight Study" ўқув марказига асос солган ва бугунги кунга қадар ўқув марказининг "Замонавий бухгалтерия" курси муаллифи ва асосий ўқитувчиси ҳисобланади.

2019-2021 йилларда Тошкент Молия Институтида "Халқаро молия" йўналиши бўйича Магистратурада таълим олган.

2020 йилда Германиянинг "Иқтисодиёт ва Энергитика Вазирлиги" томонидан ташкил қилинган GIZ (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) нинг "Бошқарув кадрларини тайёрлаш" ўқув дастури бўйича таълим олган.

Бугунги кунда,

Йўлдошев Шоҳруҳ Бобораҳимович:

➡️ "PBC" Аутсорсинг компаниясида Бош директор;

➡️ "Sunlight Study" ўқув марказида ўқитувчи;

➡️ Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун Тошкент Молия Институтининг Докторантурасида мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Бугун 14.12.2021 йилда "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсини навбатдаги гуруҳ тугатди.

Барча битирувчиларга омад тилаймиз!!!

Хурмат билан Sunlight Study ўқув маркази жамоаси

⚡️ Унутманг! "Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган"

©️ Б.Франклин

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Forwarded from Sunlight Study
📣❗️ЭЪЛОН!!!

Ассалому алайкум хаммага.

"Замонавий бухгалтерия" курсининг 8-гурух оффлайн ва онлайн дарс жадвали қуйидагича этиб белгиланди

SS Бухгалтерия 8-гурух дарслари 👇

Сешанба - 18:00 - 20:30
Пайшанба - 18:00 - 20:30
Шанба
- 15:00 - 17:30

⚡️ Унутманг! "Илм олишга киритилган сармоя ҳар доим энг яхши даромад келтирган"

©️ Б.Франклин

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Тадбиркорликни бошламоқчиман, давлат рўйхатидан ўтишим керак, менга ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) лардан бирини танлашим керак, шуларнинг бир биридан фарқи тўғрисида оддий қилиб, қисқача тушунтиринг берсангиз?
____________________
✍️ Авваламбор, ЯТТ шуғулланиши мумкин бўлган фаолият тури билан мана бу ҳавола орқали танишиб чиқинг.
Агар шу рўйхатда сиз режалаштирган фаолият тури бўлса, мана бу ҳавола қандай солиқ тўлашни кўриб олинг.
Хаммаси сизга тўғри келса ЯТТ очинг.

Агар сиз режалаштирган фаолият тури юқоридаги рўйхатда бўлмаса, юридик шахс, яъни МЧЖ, ХК, ОК очишингиз керак.

Уларнинг қисқача фарқи.
МЧЖ
👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 кишидан 50 кишигача бўлиши мумкин;
Директор лавозимига исталган номзод тайинланиши мумкин;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари, корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлмайди.

ХК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони 1 киши бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчи бўлади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчиси,директори корхонанинг мажбурияти учун ўзининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

ОК 👇
Таъсисчилар (мулкдор) сони камида 2 киши (қариндош) бўлиши керак;
Директор фақат таъсисчилар орасидан тайинланади;
Устав фонди миқдорининг минимал ва максимал миқдори белгиланмаган;
Корхона таъсисчилари корхонанинг мажбурияти учун ўзларининг шахсий мулки билан жавобгар бўлади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
💰👉🏦 Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада ажратилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–55-сон, 20.12.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2022 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида:

👉 мақсадли жамғармалар ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ресурслари банкларга йиллик 10 фоизда жойлаштирилади;

👉 имтиёзли кредитлар йиллик 14 фоиз ставкада: ⬇️

аҳоли ҳамда тадбиркорларга – 3 ойдан 6 ойгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

чорвачилик, балиқчилик ва паррандачилик учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача;

боғдорчилик, узумчилик ва лимончилик, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача;

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига – 3 йилгача ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача ажратилади;

👉 кредитлар ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асосида ажратилади;
👉 чорвачилик учун кредитлар камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;
👉 “етакчи” тадбиркорларга деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ва аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

🖥 2022 йил 1 мартдан кредитлар тўлиқ рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади

“Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) қабул қилинди

💰 Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

☑️ Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔸 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
🔸 муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
🔸 фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 %).

📝 Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

🖥 Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади.

🏦 Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📢 Kontragentlarni tanlash chog‘ida lozim darajada ehtiyotkorlik qilish uchun soliq to‘lovchilarga soliq organlarida mavjud bo‘lgan maʼlumotlarni qo‘shimcha ravishda berish maqsadida, EHFda yetkazib beruvchi va xaridor rekvizitlarining tagida ularning soliq uzilishlari koeffitsiyenti (0,00 dan 1,00 gacha) to‘g‘risidagi maʼlumotlar joylashtiriladi.

Bunda, koeffitsiyentlar:

🟩0,00 dan 0,20 gacha bo‘lganda “yashil” rangda (rgba: 143,212,70,.7);
🟧0,21 dan 0,40 gacha bo‘lganda “apelsin” rangda (rgba: 253,164,1,.7);
🟥0,41 dan 0,60 gacha bo‘lganda “och qizil” rangda (rgba: 239,69,68,.7);
🛢0,61 dan 1,0 gacha bo‘lganda “to‘q qizil” rangda (rgba: 138,1,1,.7) aks ettiriladi.

⚡️Soliq uzilishi bu budjetga QQS to‘lamagan yoki o‘zaro operatsiyalarini EHFda aks ettirmagan yoxud soliq organlariga soliq hisobotini taqdim etmagan kontragentlar bilan amalga oshirilgan operatsiyalar bo‘yicha soliq to‘lovchi tomonidan ushbu kontragentlardan olingan EHFlar asosida hisobga olinadigan QQS summalarini o‘zining soliq hisobotida aks ettirish tushuniladi.

Shuningdek, soliq uzilishini aniqlashda tovarlarni (xizmatlarni) yetkazib berishning butun zanjiri bo‘ylab ikkinchi, uchinchi va keyingi bo‘g‘inlardagi harakatlari oldindan kelishilgan deb tavsiflanadigan (huquqiy, iqtisodiy va boshqa nazorat ostida) o‘zaro bog‘liq kontragentlar tomonidan QQSni budjetga to‘lanmaganligi ham inobatga olinadi.

————————————————-

📢В целях предоставления налогоплательщикам дополнительной информации, имеющейся в налоговых органах, для проявления ими должной осмотрительности в выборе контрагентов, в оформление ЭСФ под реквизитами поставщика и покупателя будет размещаться информация о коэффициентах налогового разрыва (от 0,00 до 1,00).

Коэффициенты означают:
🟩от 0,00 до 0,20 - “зеленый” цвет (rgba: 143,212,70,.7);
🟧от 0,21 до 0,40 - “оранжевый” цвет (rgba: 253,164,1,.7);
🟥от 0,41 до 0,60 - “светло-красный” цвет (rgba: 239,69,68,.7);
🛢от 0,61 до 1,0 - “темно-красный” цвет (rgba: 138,1,1,.7).

⚡️Под налоговым разрывом понимается отражение налогоплательщиком в налоговой отчётности сумм НДС, подлежащих зачету на основании полученных ЭСФ от поставщиков-контрагентов, когда по этим операциям указанные контрагенты не уплатили НДС в бюджет или не отразили эти операции в ЭСФ либо не представили налоговым органам налоговую отчётность.

При этом для определения налогового разрыва также учитывается неуплата в бюджет НДС контрагентами второго, третьего и последующих звеньев по всей цепочке поставки товаров (услуг), действия которых характеризуются согласованностью (правовой, экономической или иной подконтрольностью).

👉 Manba

✍️Soliq, bank, kredit, moliya, buxgalteriya sohasidagi yangiliklarni biz bilan kuzating...!!!

Unutmang!!! 👉 "Moliyaviy va huquqiy savodxonlik har qanday bisnesning asosidir"

Obuna bo'lish 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Veb sayt
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
📢 Kontragentlarni tanlash chog‘ida lozim darajada ehtiyotkorlik qilish uchun soliq to‘lovchilarga soliq organlarida mavjud bo‘lgan maʼlumotlarni qo‘shimcha ravishda berish maqsadida, EHFda yetkazib beruvchi va xaridor rekvizitlarining tagida ularning soliq…
📣❗️ ҚҚС тўловчи корхоналар диққатига...!!!

23.12.2021 йилдан бошлаб ҚҚС гувоҳномангиз тўхтатилиш хавфи - Юқори бўлган корхоналарнинг шахсий кабинетига ҚҚС гувоҳномасини вақтинча тўтатиб туриш тўғрисида Хабарнома ва Қарор юборилди....

Бундан ташқари Электрон ҳисоб-фактура шакллантириш жараёнида ҚҚС гувоҳномаси вақтинча НОФАОЛ статусга ўтиб қолди.

Энди ушбу камчиликларни қандай тўғрилаш керак, тўғриламаслик қандай оқибатларга олиб келади, ҚҚС гувоҳномангиз тўхтатилиш хавфини йўқ қилиш бўйича амалий маслаҳатлар қисқа муддатлар ичида бизнинг YOUTUBE каналимизга жойлаштирилади.

👉 YOUTUBE каналини уланиш.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт