Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.04K subscribers
482 photos
279 videos
33 files
999 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
⚡️🏠 Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити шартлари: • муддати – 20 йил; • фоиз ставкаси – йиллик 18%; • кредит миқдори – 323 млн.сўмгача; • бошланғич бадал – 25%дан кам бўлмаган миқдорда; • қўшимча шарти: қарз олувчи ва биргаликда қарз…
⚡️Банклар томонидан тақдим этилаётган ипотека кредитлари шартлари ўзгарди

Айрим тижорат банклари томонидан Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси маблағлари ҳисобидан жисмоний шахсларга бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредитлари ажратиб келинмоқда.

Ушбу кредитлар бўйича айрим шартлар ўзгартирилди.

• кредит фоизи – 17,5% (аввал 18% эди);
• кредит максимал миқдори – 400 млн.сўм (аввал 323 млн сўм эди);
• қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг ўртача ойлик маошлари максимал миқдори 15 млн.сўм (аввал 10 млн.сўмдан ошмаслиги лозим эди).

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Автомобилни сотиб олиш ва уни 2021 йилда лотереяда ютуқ сифатида беришда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқади?

———————
✍️
2021 йилда лотереяда ютук сифатида берганида, бу товарни бепул бериш ҳисобланади ва ҚҚС солинади. (СК 239-м, 248-м)

Шунингдек, текин берилган мол-мулкнинг (хизматларнинг) қиймати ва бундай бериш билан боғлиқ бўлган (шу жумладан қўшилган қиймат солиғи суммаси киритилган) харажатлар СК 317-м, 27-бандига асосан, Фойда солиғи базасини аниқлашда Чегириб ташланмайдиган харажатлар таркибига киритилади.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

❗️Унутманг 👉 Энг самарали инвестиция - Илм ва Фарзандга киритилган инвестициядир...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#мотивация

📣 🎬 Дам олиш кунлари ушбу киноларни албатта кўринг...!!! 👇

1
. McDonald's асосчиси хақида "Асосчи"

2. Apple компанияси асосчиси хақида "Steve Jobs"

3. Facebook асосчиси хақида "Ижтимоий тармоқ"

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
ОМОНАТЛАР
(Миллий ва хорижий валютадаги энг юқори фоизли омонатлар)

☑️ЎзМиллий банк
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 21%
Энг кам бадал - 100 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 5%
Энг кам бадал - 50 $
Қўшимча киритиш - мумкин

☑️Ипак Йўли банки
▪️Миллий валютада
Муддати - 12 ой
Йиллик - 17 %
Энг кам бадал - 1 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 3 ой
Фоизи - 3 %
Энг кам бадал – 500 $

☑️Ziraat Bank Uzbekistan
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 22 %
Энг кам бадал - 10 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 36 ой
Фоизи - 5,25 %
Энг кам бадал - 3 000 $

☑️Ипотека-банк
▪️Миллий валютада
Муддати - 3, 6, 12 oй
Фоизи - 17, 18, 20%
Энг кам бадал - 500 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин
(Мобил илова орқали 12 ойга 21%)

☑️InfinBANK
▪️Миллий валютада
Мудлати - 18 oй
Фоизи - 21%
Энг кам бадал - 25 000 000 сўм
Қўшимча киритиш - мумкин

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 oй
Фоизи - 5%
Энг кам бадал - 500$
Қўшимча киритиш - мумкин

☑️Hamkorbank
▪️Миллий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 20 %
Энг кам бадал - 1 000 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 18 ой
Фоизи - 5 %
Энг кам бадал - 10 000$

☑️Агробанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 13 ой
Фоизи - 21 %
Энг кам бадал – 500 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 13 ой
Йиллик - 4 %
Энг кам бадал - 100$

☑️Asia Alliance Bank
▪️Миллий валютада
3 oйгачa - 22% дан
3 oйдан 6 oйгача - 21%
6 oйдан 9 oйгача - 20%
9 oйдан 12 oйгачa - 19%
Энг кам бадал - 10 000 000 сўм
(Мобил илова орқали 23% дан камайиб боради)

▪️Хорижий валютада
Фоизи - 4%
Муддати - 18 oy
Энг кам бадал - 500$

☑️Алоқа банк
▪️Миллий валютада
Mуддати - 12 oй
Фоизи - 20%
Энг кам бадал - 1 млн. сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 12 oй
Фоизи - 4%
Энг кам бадал - 100 $

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 13 ойгача
Энг кам бадал - 100 000 сўм
Фоизи - 21%гача
(Мобил илова орқали 22%)

▪️Хорижий валютада
Энг кам бадал - 500 000 $
Муддати - 6 ой
Фоизи - 4%

☑️Tенге банк
▪️Миллий ваютада
Муддати - 12 ой
Фоизи - 20%

▪️Хорижий валютада мавжуд эмас

☑️Универсалбанк
▪️Миллий валютада
Муддати - 22 ой
Фоизи - 22 %
Энг кам бадал - 500 000 сўм

▪️Хорижий валютада
Муддати - 24 ой
Фоизи - 6 %
Энг кам бадал - 200$

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
📹 Фойда солиғи ҳисобот шаклини тўлдириш тартиби бўйича видео ўқув қўлланмаси

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳсулот ва хизматларга идентификация код (МХИК) берилиши:

👉Истеъмол статистикасини шакллантиришга;
👉Республика миқёсида маҳсулотлар реализациясини прогнозлаштиришга;
👉Яширин иқтисодиётни қисқартиришга хизмат қилади.

🔎Маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код топилмаган тақдирда tasnif.soliq.uz сайти орқали мурожаат қолдириш ёки 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар бериш лозим. Код яратилиб, 24 соат ичида базага жойлаштирилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Лицензиялаш тартиби “Лицензия” ахборот тизими орқали амалга оширилади

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–701-сон, 14.07.2021 й.) Президент томонидан имзоланди

📝 Қонун билан 49 та лицензиялар, 120 та рухсат бериш ҳужжатлари ҳамда 33 та хабарномаларнинг якуний рўйхатлари тасдиқланди.

☑️ Қонунга кўра, фаолиятни амалга ошириш ҳаёт ва соғлиққа, атроф-муҳитга зарар, ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларга, жамоат хавфсизлигига зиён етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлса, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жорий этилади.

🖥 Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш ва улар билан боғлиқ бошқа тартиблар барча учун очиқ бўлган “Лицензия” ахборот тизими (махсус электрон тизим) орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар филиаллари ва ваколатхоналари учун алоҳида лицензиялар ҳамда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

📋 Бунда аввал олинган лицензияларда ва рухсатномаларда филиаллар ва ваколатхоналарнинг манзиллари кўрсатилади.

➡️ Филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этган юридик шахслар ваколатли органни махсус электрон тизим ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали хабардор қилади.

Лицензиялар, рухсат бериш ҳужжати ва хабарномалар реестрлари фаолият тури бўйича алоҳида-алоҳида махсус электрон тизимда очиқ электрон шаклда юритилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Банк пластик карта фирибгарлари

Пластик картадан фойдаланишда эътиборга олиш керак бўлган ҳолатлар ҳамда бу йўналишдаги қонунбузилиш ҳаракатларида қандай жазо турлари қўлланилишини билиб олинг.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
ЭРИ калитини ЖШШИР билан олиш мумкин

Солиқ тўловчи (жисмоний шахс)ларнинг идентификация рақамини (СТИР) беришни бекор қилиш муносабати билан солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатга олиш ЖШШИР – жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами орқали амалга оширилади.

Жумладан, жисмоний шахслар электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитини Давлат солиқ қўмитаси рўйхатдан ўтказиш марказининг давлат хизматлари расмий веб-сайти https://e-imzo.uz дан ЖШШИРни киритган ҳолда олишлари мумкин.

❗️e-imzo.uz сайтида ЭРИ 📝 сертификатини масофадан туриб олиш бўйича қўлланма билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
👉 https://dls.yt.uz/e-imzo/instruction_online_ecp_uz.pdf

📣 ❗️ ЭРИ учун ЖШШИР орқали тўловни ҳозирча фақат PAYNET иловаси орқали амалга оширишингиз мумкин.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Иш қидираяпман, қандай қилиб тезроқ ва ўзимга мос иш топсам бўлади?

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Фирмани қандай ёпиш мумкин?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Бизнес қилсам, ходимлар олсам, қандан солиқлар тўлайман?

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, нимадан бошлаш керак?

Тикувчилик цехи очмоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Кафе очмоқчиман, шунга маслахат берсангиз?

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, қандай солиқлар тўлайман?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️Креатив фикрлайдиган ёшлар, истеъдодли профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ва илмий тадқиқотчилар, педагоглар ва мутахассислар диққатига❗️

🌐“Эл-юрт умиди” жамғармаси томонидан 2021-2022 ўқув йили учун нуфузли хорижий давлатларда:

- бакалавриат таълим дастури учун
69 ўрин;

- магистратура таълим дастури учун 112 ўрин;

- докторантура таълим дастури учун
91 ўрин;

-жами 272 ўрин стипендиялар ажратилиши маълум қилинди.

👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓Номзодларнинг ҳужжатлари
2021 йил 20 июлдан – 20 августга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

🖥Саралаш босқичлари 2021 йил 20 августдан – 20 сентябрга қадар давом этади.

💠 Батафсил маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайти орқали батафсил эълон қилиб борилади.

👉 Манба

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ассалому алайкум азиз юртдошлар, мўтабар онахонлар, ака-ука, опа-сингиллар!!!

Барчангизни Муборак Қурбон Хайити байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз!!!

Сизга, соғлик-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.

Оллох барчамизни қалбимизни иймон нури билан тўлдирсин ва келгуси хайитларга ҳам соғ-омонликда етишни насиб қилсин...!!!

Хурмат билан, "PBC" жамоаси!
📣❗️ Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ипотека кредитлари бўйича кафилликлар берилади 🏦👉🏢

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (459-сон, 24.07.2021 й.) қабул қилинди

☑️ Қарорга кўра, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликларини бериш ва муддати ўтказиб юборилган қарздорликларни қоплаш тартиби жорий қилинади.

📋 Шунга кўра, қарор билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликлар томонидан кафилликлар бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

🏦 Низомга мувофиқ, кафиллик рўйхатдаги қарз олувчиларга банклар томонидан ажратилган (ажратиладиган) ипотека кредитлари бўйича берилади.

🚫 Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов (мукофот пули) ундирилмайди.

Кафиллик ҳокимликлар томонидан “Халқпарвар” комиссияларининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади.

🏢 Кафилликни олиш учун қарз олувчи ариза ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.

🔰 Ҳокимлик ҳужжат келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай:

👉 ҳужжатларни “Халқпарвар” комиссиясига;
👉 қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотларини ҳудудий давлат солиқ бошқармасига юборади.

🔘 “Халқпарвар” комиссияси ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумот келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида:

танқидий мулоҳазалар бўлмаганда – қарз олувчини рўйхатга киритади ва ҳокимликка ипотека кредити бўйича кафиллик беришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосани тақдим этади.

❗️Ушбу тартиб 2022 йил 1 августга қадар амал қилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволларнинг ЯНГИ жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Иш қидираяпман, қандай қилиб тезроқ ва ўзимга мос иш топсам бўлади?

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Фирмани қандай ёпиш мумкин?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Бизнес қилсам, ходимлар олсам, қандан солиқлар тўлайман?

Автомойка ва автосервис очмоқчиман, нимадан бошлаш керак?

Тикувчилик цехи очмоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Кафе очмоқчиман, шунга маслахат берсангиз?

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, қандай солиқлар тўлайман?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси “Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни тасдиқлади (485-сон ВМҚ, 03.08.2021 й.).

485-сон ВМҚда белгиланишича: 👇

ўзининг кўчма савдо объектини жойлаштириш мумкин бўлган жойлар 36 ой муддатга аукционда сотилади. Мобиль савдо учун мўлжалланган жойларнинг жойлашиш схемалари ҳар уч йилда бир марта қайта кўриб чиқилади;

мобиль савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш “ K–SAVDO” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади;

“K–SAVDO” ААТда кўчма савдо объектини рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

мобиль савдо шохобчасини рўйхатдан ўтказган тадбиркор уни бошқа шахсга фойдаланишга ёки ижарага бериш (қисман ёки тўлиқ) ҳуқуқига эга эмас.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт