Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.03K subscribers
485 photos
280 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
МИКРОҚАРЗЛАР

▪️АЛОҚА БАНК
Алоқачи микроқарзи
Кредит миқдори 3 млн. сўмдан - БҲМ нинг 100 баробаригача

Кредит муддати 12 - 24 ой
Фоизи 25 - 26 %

Кредит АТ “Алоқабанк“да иш ҳақи лойиҳаси доирасида очилган пластик карталари орқали ажратилади.

▪️ТУРОНБАНК
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26%
Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полиси тақдим қилинганда 24 ойга 26% (БҲМ 100 баробаригача)
Таъминотга мол - мулк тақдим қилинганда
36 ойга 26%.

▪️ZIRAAT BANK UZBEKISTAN
Фоизи 26%, 27%, 28%
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача.

▪️TENGE BANK
Микрозайм
Фоизи 30%
Муддати 12 ой
Миқдори 20 млн. сўмгача

Микрозайм Plus
Фоизи 25%
Муддати 36 ой
Миқдори 50 млн. сўмгача.

▪️ЎЗМИЛЛИЙБАНК
Муддати 12 ой
Йиллик фоизи 28%
Кредит миқдори 24,5 млн сўмгача.

Микроқарз нақд пулсиз шаклда қарз олувчининг банк картасига ўтказиш йўли билан ёки нақд пул кўринишида берилади.

▪️ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Муддат 24 ойгача
Фоизи 31 %
Миқдори 22,3 млн. сўмгача.

Гаров асосида микроқарз
Кредит муддат 60 ойгача
Фоизи 26,9 %
Миқдори 50 млн. сўмгача.

▪️HAMKORBANK
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи
1 йилга - 26%
2 йилга - 28%
3 йилга - 30%.

Таъминоти:
БҲМнинг 100 баробаригача - жисмоний шахс кафиллиги.
БҲМнинг 100 баробаридан юқори бўлган суммага - мол мулк гарови.

▪️ХАЛҚ БАНКИ
Муддати 12 ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи - 23%

▪️POYTAXT BANK
Муддати 12 - 24ой
Миқдори БҲМнинг 100 баробаригача
Фоизи 25% - 28%

Кўрсатилгандан бошқа шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги банк номи устига босинг.

🚘 Автокредитлар 👉бу ерда

🏢 Ипотека кредитлари 👉 бу ерда

👩‍🎓
Таълим кредитлари 👉 бу ерда

🏦 Имтиёзли кредитлар 👉 бу ерда

👉
Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
🔰 Кўпчилик "бизнес билан шуғулланмоқчиман, банкдан пул олсам кейин бошлайман", 🤔 деган ўй билан юради. Бироқ бизнес йўлга қўйишда дастлабки қадамни нимадан бошлаш кераклигини биласизми?
✍️ Бугунги тавсияларимиз шулар ҳақида!

1️⃣ қадам. Ғоя.
Тадбиркорларнинг доимо ўз ғояси бўлиши керак. Имкониятларингизни қайси соҳада намоён эта олишингизга қараб бизнес ғоя ўйланг ёки мавжуд ғояни такомиллаштириш ҳам мумкин.

2️⃣ қадам. Бозорни таҳлил қилиш.
Маҳсулотингизга бўлган талабни ўрганиб чиқинг, рақибларингизни баҳоланг, уларнинг салбий ва ижобий тарафларини аниқланг ва ўйлаб кўринг — сиз улардан ажралиб туришингиз учун нимани таклиф эта оласиз?

3️⃣ қадам. Бизнесни ривожлантириш.
Ўз хизматларингизга нархларни, зарар кўрмаслик нуқтасини, сизга бошлаш учун қанча маблағ керак бўлишини, режалаштирилаётган даромадни ва бошқа нозик томонларни белгилаб олинг.

4️⃣ қадам. Бизнес учун пул.
Ҳар қандай бизнес сармоя талаб этади. Сиз томондан тузилган бизнес-режа сизга бошланғич босқичда қанча пул керак бўлишини аниқлашда ёрдам беради. Йиғиб қўйган пулингиз ёки инвесторингиз бўлмаса, унда банкдан кредит олишингиз мумкин.

5️⃣ қадам. Бизнесингизни рўйхатдан ўтказиш.
Фирмангиз МЧЖ ёки ЯТТ бўлишидан қатъий назар, солиқлар, меҳнат кодекси ва бошқа муаммолар вужудга келишининг олдини олиш мақсадида фирмангизни расмий равишда рўйхатдан ўтказинг.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Иккиламчи бозордан автокредит

🏦 Kapitalbank
йиллик – 23%;
📆муддати – 3 йил;
💰 бошланғич бадал – 25%;
📞 71 200 45 45 ☎️ 71 200 15 15
🤖 @KapitalbankBot

🏦 Davr bank
йиллик – 26%;
📆
муддати – 3 йил;
💰 бошланғич бадал – 50%.
📞 71 207 40 40 ☎️ 71 248-35-10
🤖 @davrsupport_bot

🏦 Turonbank
йиллик – 24% - 26%;
📆
муддати – 3 йил;
💰
бошланғич бадал – 30% - 50%.
📞1220 ☎️ 95 144 60 00
🤖@turon_bank_bot

❗️Эслатма: маълумотда банкларнинг 📞 алоқа телефон рақамлари ҳамда ☎️ ишонч телефонлари берилган.
Автомашина 2017 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилган бўлиши керак. 2016 йилдан олдин ишлаб чиқарилган эски автомашиналарга кредит ажратилмайди.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"PBC" - Аутсорсинг компанияси ўзининг қўйидаги хизматларини таклиф қилади:

Бухгалтерия хизматлари;
Консалтинг хизматлари;
Бахолаш хизматлари;
Бизнес режа тузиш.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Президент ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилаётган селекторда муҳим янгиликни эълон қилди

Президент раислигидаги ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича ўтказилаётган видеоселекторда ёшларга оид муҳим янгиликларни эълон қилди:

-агар корхона ва компаниялар ёшларни ишга қабул қилса, корхоналарга ушбу ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ қайтариб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирган талабалар корхона ва компанияларда амалиёт ўтаганда, уларга 500 минг сўмгача субсидия ажратилади.

-Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади.

-“Ёшлар дафтари”га кирган 5 нафардан ортиқ ишсизлар бандлигини таъминлаган тадбиркорларга давлат мулки ижараси учун 50 фоизгача имтиёз берилади.

-ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди.

-ёшларга тадбиркорлик фаолиятига керакли асбоб-ускуналарни харид қилиш учун 10 миллион сўмгача субсидиялар берилади.

-ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади.

-“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади.

-“ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади.

-“ёшлар дафтари”га кирганларга, қизиқишидан келиб чиқиб, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатининг бир қисми қопланади.

-1 июлдан бошлаб хусусий корхоналарда янги иш бошлаган ходимларни қайта тайёрлаш харажатининг 1 миллион сўмгача бўлган қисмига субсидия берилади.

-ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
ЖАМҒАРМА КАФИЛЛИГИ (ДАВОМИ) Кафиллик бу — қарз олувчининг тижорат банки олдидаги ўз мажбуриятларини бажариши учун жавоб бериш масъулиятини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига (жамғарма) юклайдиган кафиллик шартномаси. ☑️Кафиллик…
ЖАМҒАРМАНИНГ КОМПЕНСАЦИЯЛАРИ
(ДАВОМИ)

☑️Компенсациядан кимлар фойдаланиши мумкин?

▪️фермер хўжаликлари;
▪️оилавий корхоналари;
▪️дехқон хўжаликлари;
▪️масъулияти чекланган жамиятлари;
▪️хусусий корхоналари;
▪️қўшма корхоналари;
▪️якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча кичик тадбиркорлик субъеетлари
.

☑️Жамғарманинг компенсациялари қуйидаги йўналишларда лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади:

▪️Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда:
- энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий иссиқхоналар қуриш;
- чорвачилик;
- паррандачилик;
- балиқчилик;
- қуёнчилик;
- асаларичилик;
- узумчилик ва боғдорчиликни;
- интенсив боғларни ривожлантиришга доир лойиҳалар;
- қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш;
- мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилмани ташкил қилиш;
- мева-сабзавот маҳсулотларини транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил қилиш;
- пиллачиликни ривожлантириш, шу жумладан ипак қуртини боқиш учун озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида тут кўчатлари экиш ва янги тутзорлар барпо этиш, пилла қуритиш ва пиллани қайта ишлаш корхоналарини ташкил қилиш, уларни қайта жиҳозлаш ва янгилаш, соҳага алоқадор барча корхона ва ташкилотлар томонидан бевосита пилла етиштирувчиларга аванс тўловларини амалга ошириш бўйича лойиҳалари бўйича компенсациялар тижорат банкига қоплаб берилади.

▪️Аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида:
- Кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш лойиҳалари бўйича миллий валютадаги кредит фоизининг 5 фоизи компенсация тарзида банкка қоплаб берилади.

▪️Ёш тадбиркорларнинг ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
- миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги — ёш тадбиркорлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Ёшлар агентлигининг тавсияси билан Жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича — 3 фоизли пункт миқдорида.

▪️Халқаро молиявий институтлар ва ташкилотлар томонидан молиялаштирилган лойиҳалар бўйича:
- хорижий валютада, 2017 йил 5 сентябргача (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 29 мартдаги ПФ–5388-сонли Фармонининг 8 банди)
- иссиқхоналар қуриш;
- интенсив боғлар яратиш;
- музлатгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан ажратилган валюта кредитлари бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
Субсидиялар олишга аризани электрон шаклда юборишни биласизми? Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат…
2021 йил учун субсидия кимларга ва қай тартибда берилади?

Жорий йилнинг 1 мартидан 2021 йил учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга субсидиялар ажратиш жараёнлари бошлаб юборилди.

Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ.

▪️Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Бунда қишлоқ жойларда биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Шаҳарларда эса дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой қийматининг 10 фоизи миқдорида маблағ тўланади.

Тошкент шаҳрида биринчи 5 йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади.

Бу турдаги субсидиялар фақатгина 18 ёшдан ошган уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга, оғир ижтимоий ҳолатдаги хотин-қизларга, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол ёшларга ва шу тоифадаги Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

▪️Фуқаро меҳнат мигранти бўлса, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

☝🏻Субсидия ариза топширган ҳар бир талабгорга берилавермайди.
Бунда масъул ташкилотлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия тегишли мезонлар асосида ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққоний эканини баҳолайди.

☑️Жумладан,

▪️ички ишлар ва молия вазирлиги,
▪️давлат солиқ инспекцияси,
▪️бандликка кўмаклашиш маркази,
▪️кадастр корхонаси,
▪️маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими,
▪️Ёшлар иттифоқи туман кенгаши,
▪️туман (шаҳар) ҳокимликлари,
▪️иштирок этувчи тижорат банклари масъул давлат ташкилотлари этиб белгиланган.

Баҳолашда талабгор ва унинг оиласи даромади, турар-жой мақоми, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинaди.

▪️Юқори балл тўплаган аризачиларга субсидия берилади.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда юборишингиз мумкин.

☑️Субсидия олиш қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

▪️паспорт;

▪️оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

▪️никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

▪️доимий яшаш жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

▪️доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

▪️ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Диққат! Субсидия олишда энг қулайи – Электрон ҳукуматнинг my.gov.uz портали орқали ариза юбориш.

Ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўз танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин бўлади.

Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун ариза бериш муддати: 2021 йилнинг 1 мартидан 1 октябригача. Бу муддат ўтганидан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#мотивация

📣 🎬 Дам олиш кунлари ушбу киноларни албатта кўринг...!!! 👇

1
. McDonald's асосчиси хақида "Асосчи"

2. Apple компанияси асосчиси хақида "Steve Jobs"

3. Facebook асосчиси хақида "Ижтимоий тармоқ"

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бизнес, тадбиркорлик, мотивация..."

"PBC" - Аутсорсинг компанияси ва "Sunlight Study" ўқув маркази асосчиси Шоҳруҳ Йўлдошев, хамда "Development School" бизнес ва ривожланиш мактаби асосчиси Муқаддас Муйитдинова.

👉 🎬 Тўлиқ видеони кўриш

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️📣 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Солиқ тўловлари бўйича белгиланган мажбуриятини бажарган шахслардан ортиқча тўлов талаб қилиш ноқонунийдир.

2021 йил I чоракда ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйган:
🔸 3 та туман ДСИ раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди;
🔸16 та туман ДСИ раҳбарига “ҳайфсан” берилди ҳамда махсус унвони даражаси пасайтирилди.

Давлат солиқ қўмитаси ҳудудий давлат солиқ органлари ходимларини солиқ тўловчилардан ортиқча тўлов талаб қилмасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирди.

Ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилган тақдирда ДСҚ томонидан қонуний чоралар кўрилади.

📬 Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ хизмати органлари тизимида ортиқча тўловлар олинишига йўл қўйилмаслиги тўғрисида солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетига хабарнома юборилади.

Манба 👉
https://t.me/soliqnews/5918

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Масофадан туриб ҳисобварақларни очиш мумкинми? Иккиламчи ҳисобварақ нима?

🔸Ушбу саволларга Марказий банк департаменти бошқарма бошлиғи Ҳасан Рўзметов жавоблари билан танишинг.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ф а р м о н и.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш, тадбиркорлик ғоя ва ташаббусларини рағбатлантириш, улар муносиб даромад олиши учун қўшимча шароитлар яратиш, бу борада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:

1
. Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қуйидаги тартиб жорий қилинсин, унга мувофиқ:

а) 2021 йил 1 майдан бошлаб:

2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;

“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан 1-иловага мувофиқ имтиёзлар тақдим этилади;

б) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

“Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдори “Ёшлар дафтари” жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;

профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.

👉 Батафсил

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат мулкини сотишда ҚҚСни ким тўлайди?

📘Солиқ кодексига асосан Республикамиз ҳудудида давлат мулки реализация қилинганда ҚҚС мулк харидори томонидан тўланиши белгиланган.

📤ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва тўлаш муддати давлат мулки сотиб олинган ойдан кейинги ойнинг 20-санасига қадар этиб белгиланган.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️📣 Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ахборот хабари

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш ахборот тизимидаги ўзгаришлар ҳақида хабар қилади.

Хусусан, 2021 йил 23 апрелдан бошлаб солиқ базасини тузатиш учун асос бўлувчи ҳолатлар юзага келганда солиқ тўловчилар қўшимча ёки тузатилган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириши мумкин.

Солиқ солинадиган базани камайтиришга қаратилган тузатишлар киритиш, охирги 12 ой давомида расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура кўрсаткичларига тузатиш киритувчи манфий кўрсаткичлар билан расмийлаштирилган қўшимча ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш орқали амалга оширилади.

Шунингдек, солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилади.

Бунда солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
🏪 Туронбанк қуйидаги кредитларни таклиф этади.👌🏻

Бу энг муҳим эҳтиёжларингиз учун энг қулай кредитлар.

💰 Истеъмол кредити:
🔷 Муддати: 3 йилгача
🔷 Йиллик фоизи: 26%;
🔷 Бошланғич бадал миқдори: 0%.

💰 Бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит:
🔷 Муддати - 3 йилгача
йиллик фоизи:
🔷 Бошланғич бадални 30 % тўласангиз йиллик - 26%;
🔷 Бошланғич бадални 40 % тўласангиз йиллик - 25%;
🔷 Бошланғич бадални 50 % тўласангиз йиллик - 24%.

💰 Микроқарз
🔷 Миқдори: 50 млн. сумгача
йиллик фоизи
🔷 Таъминотга учинчи шахс кафиллиги ёки суғурта полюси тақдим қилганда 24 ойга: 26% (БҲМ 100 баробаригача)
🔷 Таъминотга мол - мулк тақдим қилинганда 36 ойга: - 26%.

Ўзингизга қулай бўлган филиал ёки банк хизматлари учун банк офисларига ташриф буюриб орзуингизни амалга оширинг.

📍 Бўлинмалар манзиллари: https://turonbank.uz/oz/branches/

Саволларингиз борми?
📞 1220 қисқа рақами

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️ Солик органи корхоналарга жисмоний шахсларга берилган заемлар буйича, Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тулаб куйиш лозимлиги буйича талабномаларни юборишни бошлади.

✍️ Талабномада келтирилган моддаларда эса "Моддий наф тарзидаги даромадлар" га солиқ тўланиши белгилаб қўйилган.

Агар корхона жисмоний шахсга фоизсиз, қайтариб бериш шарти билан заем тўлаб берса ва жисмоний шахс ушбу заемларни шартномада белгиланган муддатларда қайтарса, солиқ ҳисобланмаслиги ва тўланмаслиги лозим...!!!

🙅‍♂️ Бу талаб ҳам, Талабнома ҳам Ноқонуний...!!!

Бу содда қилиб айтганда, бир танишизга қарз бериб, кейин қайтариб олиниш ҳолатидан 12% солиқ тўлаб қўй деб талаб қилиш деб тушунтириш мумкин...!!!

✍️
Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
Онлайн НКМ ёки виртуал касса чек маълумотлари қандай таҳрирланади

Солиқ тўловчининг my.soliq.uz порталидаги шахсий кабинетида онлайн НКМ ёки виртуал касса орқали чоп этилган чек суммаларини таҳрирлаш имконияти мавжуд.

Онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекини таҳрирлаш учун:

ҚҚС тўловчилари чекни қўшилган қиймат солиғисиз чоп этганда – ҚҚС гувоҳномасини илова қилиш билан кифояланади;

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси бўлган тадбиркорлик субъектлари чек ҚҚС билан чиқарилган ҳолларда – давлат солиқ хизмати органига ушбу солиқ тўловчиси сифатида фаолият юритаётганлиги тўғрисида маълумотни илова қилиш билан кифояланади;

✳️Бошқа ҳолатларда давлат солиқ хизмати органига ҳолат юзасидан қилинган мурожаат учун олинган жавоб хати ва тадбиркорлик субъектининг асослантирилган ҳужжатлари илова қилинади.

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт