Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.09K subscribers
480 photos
275 videos
33 files
992 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Forwarded from Shohruh Yo'ldoshev via @PostBot
Ўз бизнесингизни юритишда ёки йўлга қўйишда Бухгалтерия, солиқ, молия, банк, кредит соҳаларида малакали маслахат керакми🤔...???

Унда сизга PBC (pbcom.uz) Аутсорсинг компанияси ўз хизматларини таклиф қилади!!!

Ушбу аутсорсинг компанияси 2015 йилдан бошлаб бугунга қадар 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотларга қуйидаги хизматларни кўрсатиб келмоқда:

Бухгалтерия хизматлари
Бухгалтерия ҳисобини тиклаш
Консультация - Маслахат
Ходимлар ҳисоби
Корхоналарни рўйхатдан/қайта рўйхатдан ўтказиш
Ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) бўйича маслахат
Юридик маслахат.

Корхона хизматларининг сифати O'zDst ISO 9001: 2015 стандартлари талабларига жавоб беради!!!

Юқоридаги соҳалар бўйича ҳар қандай бошланғич маслаҳатлар БЕПУЛ.
2019-2020 йиллар давомида Олий ўқув юртларида таълим олиш учун ўзингиз (турмуш ўртоғингиз) ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандингизга тўланган Контракт пулининг 12% ни қайтариб олишни хохласангиз💰, доимий рўйхатда турган худудингизда жойлашган Туман Давлат Солиқ Инспекциясига кўйидаги хужжатлар билан мурожаат қилинг: 🗓

1. Ота - она ва талабанинг паспорт нусхалари ва СТИР рақамлари;
2. Контракт шартномаси;
3. Тўланганлик тўғрисида тўлов варақаси (квитанция);
4. Ота - онанинг иш ҳақи тўғрисида йиллик маълумотнома;
5. Талабанинг тўғилганлик тўғрисида Гувоҳнома нусхаси;
6. Қайтариладиган пул тушиши учун банк реквизитлари (Банк номи, МФО, СТИР, транзит х/р 23120...., пластик карта рақами 8600....)

Ариза билан мурожаат қилган кундан бошлаб 15 кун ичида сизга ДСИ даромад солиғи бўйича имтиёз кўллаш натижасида юзага келган ортиқча пул маблағини қайтариши лозим.
Асос: Ўз.Р. Солиқ Кодекси 378-модда, 16- банд, 104-модда, 4-абзац.

https://t.me/pbc_uz
2021 йилда қуйидаги асосий солиқ ставкаларини сақлаб қолиш назарда тутилмоқда:

✳️ ҚҚС - 15%;
✳️ Фойда солиғи - 15%, солиқ тўловчиларнинг алоҳида тоифалари учун - 20%;
✳️ ЖШДС - 12%;
✳️ Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи - 2%;
✳️ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ер солиғи - 0,95%;
✳️ Ижтимоий солиқ: хўжалик юритувчи субъектлар - 12%, бюджет ташкилотлари - 25%;
✳️ Айланмадан олинадиган солиқ, базавий ставка - 4%.

СК таркибига акциз солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ставкаларини, шунингдек ушбу ставкаларни қўллаш билан боғлиқ айрим нормалар киритилади.
Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари ЕИ мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товар позицияларининг сони 6200 гача ошади.
#Савол_жавоб

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак ва фирма очиш харажатлари тўғрисида маълумот берсангиз?
____________________
✍️ Юридик шахс ёки ЯТТни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Сиз исталган Давлат хизматлари Маркази (ДХМ)га, шахсингизни тасдиқловчи хужжат билан мурожаат қилишингиз ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали Электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида Рўйхатдан ўтказиш бўйича видеокўлланма билан танишиб чиққан ҳолда онлайн рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун шахсан ДХМга мурожаат қилинганда БХМнинг 1 баробари (223000 сўм), fo.birdarcha.uz сайти орқали эса юқоридаги тўловнинг 90%, яъни (223000*90% = 200700 сўм) тўлов ундирилади.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Куни кеча 01.12.2020 йил "КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ВА ГЛОБАЛ ИНҚИРОЗ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИНИ ЮМШАТИШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА" ЎРҚ-652-сонли Қонун қабул қилинди.
https://www.lex.uz/docs/5134809
«Ўзбекнефтгаз» 2021 йилдан автомобил ёнилғиси нархлари ошиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Ушбу ижтимоий ролик 6 йил олдин "Fragile Childhood" ("Мўрт болалик") компанияси томонидан олинган.
Бу видеода ичувчи ва оиласида келишмовчиликлар кўп бўлган ота-оналар ва уларнинг "мўрт" болалари ҳақида...!!!!
Хулоса ўзингиздан...!!!
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli obunachilar!
Sizlarni O'zbekiston Respublikasi Moliya vaziri o'rinbosari Dilshod Sultonov ishtirokidagi Marketplace va e-commerce platformalari tadbirkorlari bilan bo'lib o'tadigan onlayn ochiq muloqotga taklif etamiz.

11-dekabr soat 15:00da
Onlayn uchrashuvda qatnashish uchun sizni quyidagi
havola orqali ro'yxatdan o'tishingiz mumkin.
______________
Дорогие подписчики!
Приглашаем Вас на открытый диалог с участием Заместителя министра финансов Дилшодом Султановым с предпринимателями е-commerce платформ и маркетплейсов.

11 декабря в 15:00
Для принятия участия в открытом диалоге просим Вас зарегистрироваться по
ссылке.
#Савол_жавоб

Ҳозирги кунда Электрон хужжатлар жўнатиш баъзи операторларда 5 та, айримларида 1000 тагача БЕПУЛ, агар бизнинг корхонамиз Умумбелгиланган солиқ тўловчиси бўлса ва биз айрим операторлар томонидан БЕПУЛ кўрсатилган хизматларда фойдалансак, солиқ солинадиган даромад юзага келадими?
____________________
✍️ Ха, операторлар томонидан электрон хужжатлар БЕПУЛ жўнатилиши, БЕПУЛ хизмат кўрсатиш деб эътироф этилади, бунинг танижасида корхонада фойда солиғи базасига қўшиладиган даромад юзага келади. (СК 297-моддаси 3-қисми 10-банди, СК 299-моддаси)

Даромад сўммаси эса бу хизматнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб аниқланади. (СК 299-моддаси, 2-қисми)

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
Мана 2021 йил учун иш вақти, дам олиш кунлари келтирилган тақвим чиқибди🤔.

Умид қиламизки бундан кейин хеч қачон 2020 йилдагидек кўп дам олмаймиз😊...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
⚡️Электрон ҳисобварақ-фактураларга оид икки муҳим янгилик!

ЭҲФларга қўшимча равишда иккита махсус устун қўшилди:

бирига маҳсулот ва хизматлар учун идентификация кодлари (МХИК);

иккинчисига эса товар (хизмат)ларнинг штрих коди киритилади.

👉Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига тузатишлар киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2.12.2020 йилдаги 763-сон қарори билан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

👉Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Янги қурилган уйдаги квартира учун тўланган ҚҚСни қандай қайтариш мумкин?

Ушбу мақола ёзилганига хам 1 йил бўлибди. Мақола бизнинг мутахассислар томонидан ёзилган бўлиб, жуда кўп инсонларга миллионлаб пулларини тежаб қолиш ёки қайтариб олиш имконини берди.

👉Батафсил

❗️Эътибор беринг 👉 Юқорида келтирилган имтиёз фақат 2019 йил харид қилинган айрим турдаги уйлар учун берилган.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Ипотека кредит асосида уй сотиб олмоқчиман, лекин банк ходимлари уй сотиб олишда солиқ тўланишига тўғри келиб қолиши мумкинлиги ҳақида айтишмокда. Илтимос шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз?
____________________
✍️ Сиз аввало, сотиб олмоқчи бўлаётган уйингизни эгасидан, бу уйни қачон сотиб олганлигини ва олди-сотди шартномада қандай қиймат келтирилганлигига эътибор беринг.

Агар уйни сотаётган жисмоний шахс (ЖШ) уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кам муддат бўлган бўлса у ҳолда, уйни сотаётган ЖШ қўйидаги тартибда солиқ тўлашига тўғри келади:

ЖШнинг мулкни сотишдан олган даромад солиғи = (Уйнинг бугунги кунда сотиб олинаётган қиймати - уйнинг аввал сотиб олишдаги қиймати) * 12%

(СК 375-моддаси, 4-банд, 381-модда)

Агар уйни сотаётган ЖШ уйни сотиб олганига 36 календарь ойдан кўп муддат бўлган бўлса у ҳолда, хеч қандай солиқ сўммаси юзага келмайди. (СК 378-моддаси, 7-банд, 3-хатбоши)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Азиз юртдошлар!!! Бош Қомусимиз - Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан барчангизни табриклаймиз!!!
БИЗНЕС БОШЛАМОҚЧИМИСИЗ??? 🤔

Рўйхатдан ўтиш;
Банк танлаш, ҳисоб рақам очиш;
Бизнес учун кредитлар, Автокредит
ва Ипотека кредитлари;
Солиқ тури ва имтиёзлар;
Баҳолаш хизмати;
Бухгалтерия ҳисоботлари ва
бошқа саволларга жавоб керакми?

👉 Унда бизнинг каналга обуна бўлинг ва малакали мутахассислардан БЕПУЛ маслахат олинг!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Электрон ҳисобварақ-фактурани янги устунлар билан тўлдириш бўйича видеоқўлланма.👆

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#ЭҲФ
#солиқчи_кўмакчи

📢 Ҳурматли солиқ тўловчилар!

💬 Электрон ҳисобварақ-фактура шаклларига иккита устун (маҳсулотлар (хизматлар) идентификация коди ва товарларнинг (хизматларнинг) штрих-коди) қўшилиши билан боғлиқ янгилик 🎛 синов режимида амалга оширилаётганлиги муносабати билан, 🗓ноябрь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2020 йил 18 декабргача УЗАЙТИРАДИ.

🗓 Яъни, электрон ҳисобварақ-фактураларни 2020 йил 18 декабрдан кечиктирмай шакллантириш ва тақдим этиш мумкин.

ДСҚ Матбуот хизмати

👉
Тизимдан фойдаланиш бўйича йўриқнома
👉 Электрон ҳисобварақ-фактураларга 2️⃣ та янги устун қўшилди
👉 Видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram