Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.04K subscribers
485 photos
279 videos
33 files
1K links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
2021 йил учун солиқлар... 👇

ҚҚС - 15%
Фойда солиғи - 15%
Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғи - 12%
Ижтимоий солиқ 12% ва 25%
Айланмадан олинадиган солиқ:
- Риэлторлик хизматини кўрсатувчи шахслар - 13%
- Қолган солиқ тўловчилар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари сақлаб қолинмоқда

Мулк солиғи:
- Юридик шахслар учун - 2%
- Жисмоний шахслар учун 2020 йилда амалда бўлган солиқ ставкалари 1,15 бараварига индексация қилинади.

ҚҚС тўловчи корхоналарга
-алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчалари;
- бозор ва савдо комплекслари ҚҚС тўловчи корхоналар ҳисобланиши белгиланди.

Жисмоний шахсларга меҳнат стажи ҳисобланиши учун ижтимоий солиқ йилига камида 1 БХМда (223минг, 01.02.2021 йилдан 245минг) солиқ тўланиши қўйидагича амалга оширилади:
а) ихтиёрий тартибда:
- ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар;
- меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаётган Ўз.Р. фуқаролари
б) мажбурий тартибда:
-
“Уста-шогирд” мактаблари ўқувчилари томонидан улар йигирма беш ёшга тўлгунига қадар ишлаган даврида;
- деҳқон хўжаликлари

Туристик зоналарда жойлашган санаторий-курорт объектлари бўйича солиқ имтиёзлари бекор қилинди.

Кўп квартирали уйларга бевосита боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ объектига киритилди.

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича:
- Солиқ стакалари 15 %га,
- Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари учун эса 30 %га оширилди

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтаётган ҳафтада солиқ соҳасида рўй берган янгиликларни батафсил 👇

СОЛИҚ ВАҚТИда билиб олинг!

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ассалому алайкум Хурматли обуначиларимиз!!! 😊

Қуйида бизнинг
савол-жавоб гурухимиз ва админлар личкасига обуначилардан келган айрим пост (отзыв) ларни тақдим қиламиз.👇

-Хар бир халк учун килаётган эзгу ишларингиз учун миннатдормиз хамиша сог булинг.

-Ассалом алейкум группадагила. шу группа Админига Бизнесга тегишли буган саволларимизга фойдали маслахатларизни аямай берик кевотганила учун шахсан узимни номимдан миннатдорчилик билдирмокчиман. бир нечи марта узим гувох булдимки бизнесга узим учун мани олдиндан кийнаб кевотган керакли саволларимга / РВС логотипи Админидан тез ва фойдали жавоб ололганимдан шахсан узимни номимдан Рахмат этиб коламан шу Админга. исмларини билмиман лекн. Рахмат коттакон. ишларизга омад!!!

- Аллох Рози булсин

-Assalomu alaykum va rohmatulloh. Beminnat berayotgan maʼlumotlarizga rozi boʻling. Alloh doim qoʻllasin.

-Xurmatli guruh adminlari va ushbu guruhni tashkil qilganlar, sizlardan minnatdormiz.
Xalqqa kerakli ma'lumotlarni aniq va tiniq qilib yetkazib beryapsizlar, olloh ishinglarni rivojini bersin, farzandlaringizni rohatini ko‘ringlar.

-Отлично!!! очень грамотно и понятно.Молодец

-Xa tushunarlik kottadan kotta raxmat ancha bilmagan narsalarimizni bildik javoblar uchun raxmat charchamanglar ishlaringa rivoj omad zafarlar.

-Рахмат катта. Маълумот учун рахмат. Ишларингизга омад☺️

-Сизлардан хукукий маслахатларни оляпмиз,рахмат.Ишларингизга омад тилайман!

- КОТТАДАН КОТТА РАХМАТ СИЗГА. ЁРДАМ БЕРА ОЛГАНИЗДАН. КАНАЛИЗГА УЛКАН РИВОЖ ТИЛИМАН. ШУНАКА СОХЕЗ БОРИДАН БОРИЛАГА ШУКУР

-анчадан бери бош котириб утирудик шеригим билан кунгил хотиржам булди.
рахмат коттакон. Оллох рози бусин сиздан

Барча обуначиларимизга берилган маълумот ва жавоблар фойдаси тегаётганидан хурсандмиз.😊👍

Бизни кузатишда давом этинг...!!!

Фойдали маълумотларни яқинларингизга хам улашинг...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Футбол майдончаси ташкил қилмокчиман, бунинг учун нима қилишим, каерга мурожаат қилишим керак?
________________
✍️ Футбол майдончаси ташкил қилиш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Аввалом бор, футбол майдони учун ер олишингиз керак бўлади. Ер олиш бўйича тўлиқ маълумот билан бу ерда танишинг.

Ишни бошлаш учун юридик шахс (МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятни бошлаб мумкин.

МЧЖ, ХК, ОК ларнинг бир биридан фарқи тўғрисида бу ердан маълумот олишингиз мумкин.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 Каналда берилган БИЗНЕС БОШЛАШ ва КРЕДИТлар бўйича маълумотлар жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Ўзингизга қизиқ маълумотни танланг, ва "бу ерда" тугмасини босинг.

БИЗНЕС БОШЛАШ 👇

🏚 Озиқ-овқат дўкони очиш 👉
бу ерда

🍔 Кафе - ресторан очиш 👉 бу ерда

✂️ Тикувчилик цехи очиш 👉 бу ерда

Автомойка ва автосервис очиш 👉 бу ерда

🎱 Бильярд клуби очиш 👉 бу ерда

🤔 Бошқа бизнес гоялар 👉 бу ерда

КРЕДИТЛАР👇

🚘 Автокредитлар
👉бу ерда

🏢 Ипотека кредитлари 👉бу ерда

👩‍🎓
Таълим кредитлари 👉 бу ерда

💰 Микроқарзлар 👉 бу ерда

🏦 Имтиёзли кредитлар 👉 бу ерда

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Гўлаллик салони очмоқчиман, бунинг учун нима қилишим, каерга мурожаат қилишим керак?
________________
✍️ Гўлаллик салони очиш учун лицензия олиш талаб қилинмайди.

Гўзаллик салони очиш учун, Ўзини ўзи банд қиладиган шахс, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятни бошлаб мумкин.

МЧЖ, ХК, ОК ларнинг бир биридан фарқи тўғрисида бу ердан маълумот олишингиз мумкин.

Тўланадиган солиқлар бўйича маълумотларни бу ерда ва бу ерда ўкинг.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Бугун 01.02.2021 йил ҳолатига "Трастбанк" энг арзон Автокредит ва микроқарз тақдим этаётган банк бўлиб қолмоқда. 👇

🚘 Автокредит:
◦ муддати – 3 йил;
◦ бошланғич бадал:
– 30 фоиз бўлганида – йиллик 23%;
– 50 фоиз бўлганида – йиллик 22%.

💰 Микроқарз:
– 12 ой муддатга – йиллик 22%;
– 24 ой муддатга – йиллик 23%.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
❗️ Ўзбекистонда 1 апрелдан боғча пули ўртача 15 фоизга ошиши мумкин.

ВМнинг “2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди.

📈 ✍️ Қарор лойиҳасида давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларини 2021 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўртача 15 фоиз ошириш кўзда тутилган.

Маълумот учун: 👇

01.02.2021 йилдан иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 10% га оширилди.

01.01.2021 йилдан Тошкент шахрида аҳоли учун ичимлик сув нархи 29% га оширилди.

01.02.2021 йилдан Аи-80 бензин нархи ўртача 110 сўмгача оширилди.

02.02.2021 йилдан 1 АҚШ доллари 10540.44 (+21,45) сўмга тенг бўлди.

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 ДСҚ томонидан "Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларни камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суиистеъмол қилган корхоналар рўйхати шакллантирилди"

❗️Контрагентингизни текширинг!

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👉 @pbc_uz
#Савол_жавоб

Юқинда Коллежни тугатдим, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бир нечта бизнесларни таклиф қила оласизми? Уларнинг ичидан ўзим қилишим мумкин бўлганини танлаб бошлар эдим. (Такрорий)
____________________
✍️ Агар Сиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, авваламбор ўзингиз тушунадиган, қизиқадиган соҳани танлаб, шу соҳани яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг, бозорни ўзганинг, аниқ ҳисоб китоб қилинг, кичик бизнес режа тузинг.

Сизга кимдур мана бу бизнес яхши деб айтса, уни чуқур таҳлил қилмасдан бу соҳага кирманг!!!

Биз эса Сиз учун кам сармоя билан бошланадиган айрим кичик бизнеслар рўйхатини беришимиз мумкин:

Нонвойхона
Сартарошхона (Гўзаллик салони)
Автомобилларни таъмирлаш устахонаси ва Автомойка ташкил қилиш
Етказиб бериш хизмати
Уй боғчаси
Тикувчилик
Репетиторлик
Мебеллар ишлаб чиқари ва таъмирлаш
Соат, телефон, компютерларни таъмирлаш устахонаси
Тўй маросимларни ўтказишда безак ишларини ташкиллаштириш
Фото ва видеостудия хизматлари
Фаст-Фуд
Футбол ва спорт ўйинларини ўтказиш учун майдон (стадион) ва шу билан боғлиқ жойларни ташкил қилиш
Химик тозалаш (Химчистка) хизмати
Ёғоч ўйинчоқлар ясаш
Калит ясаш хизмати
Дала дўкони ташкил қилиш
Ширинликлар, сомса, ва бошқа пишириқлар пишириб сотиш
Велосипедларни прокатга бериш

Хуллас бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Энг мухими Сиз ўзингиз танлаган соҳани яхши тушунишингиз, ўша соҳада "Яширин чемпион" бўлишга ишониш ва харакат қилишингиз керак!

❗️Унутманг!!! 👉 "Apple корпорациясини асосчиси Стив Жобс ҳам ўз бизнесини ота-онасининг гаражидан бошлаган...!!!"

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#Савол_жавоб

Ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқчиман , бунинг учун фирма очишим керак экан, шунга фирма очсам қандан солиқлар тўлайман? Иложи бўлса мисол билан содда қилиб тушунтириб беринг, масалан ойига 30 млн сўмлик махсулот ишлаб чиқариб сотаман.
________________
✍️ Ишлаб чиқариш билан шуғулланиш учун МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона) сифатида рўйхатдан ўтиб, фаолиятни бошлаб мумкин. МЧЖ, ХК, ОК ларнинг бир биридан фарқи тўғрисида бу ердан маълумот олишингиз мумкин.

Тўланадиган солиқлар бўйича:

Солиқ тўлашнинг 2-хил тури бор, булар 👇

Айланмадан олинадиган солиқ
Умумбелгиланган (ҚҚС ва Фойда) солиғи

Юқоридаги солиқ туридан бири фирма рўйхатдан ўтиш жараёнида танланади.

1️⃣ Агар Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз, у ҳолда хар 3 ойда (1 квартал) тушган тушум 90 млн сўмдан 4%, яъни 3,6 млн сўм солиқ тўлайсиз.

2️⃣ Агар ҚҚС ва Фойда солиғини танласангиз, у ҳолда хар 3 ой (1 квартал) сизга 90 млн сўм + 13,50 млн (90млн*15%) ҚҚС = 103,5 млн сўм пул тушади. Чунки сиз ҚҚСсиз сотаётган нархни устига 15% ҚҚС кўйиб сотишингиз лозим.

❗️ Эътибор беринг 103.50 млн (шундан ҚҚС - 13,5млн) сўмлик махсулот ишлаб чиқариш учун, тахминан 51,75 млн. (шундан ҚҚС - 6,75 млн) сўмлик хом-ашё, товар ва хизматлар олган бўлсангиз, ҚҚСнинг бюджетга тўланадиган қисми қуйидагича ҳисобланади.

Тўланадиган ҚҚС сўммаси = 13,50 млн (сиз ўз харидорингиздан олган ҚҚС сўммаси) - 6,75 млн (сиз хом-ашё, товар ва хизматлар олишингизда тўланган ҚҚС) = 6,75 млн сўм

ҚҚСни ҳисоблаб, тулайдиган солиғимиз аниқ бўлди, энди Фойда солиғини ҳисобланймиз.

❗️ Фойда солиғи базаси = 90 млн сўм (3 ойлик тушун) - 45 млн сўм - 20 млн (тахминий бошқа ҳаражатлар, иш ҳақи, ижара, коммунал тўловлар ва х.к.) сўм = 25 млн. сўм.
Тўланадиган фойда солиғи = 25 млн.сўм * 15% = 3,75 млн. сўм

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Республика бўйича касблар кесимида бўш (вакант) иш ўринлари сони тўғрисида маълумот

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
04.02.2021 йилда эса Бухорода янги қурилган бинода портлаш юз берибди. Буларни ўқиб, яна олдин каналда ёзилган бир воқеа эсга тушаверади...👇

Бир қурувчи бўлган экан, умри давомида доим виждонан, ҳалол ишлаб, инсонларга жуда мустаҳкам ва сифатли уйлар қуриб, нихоят нафақа ёшига етибди.

У нафақага чиқаман деб турганда, иш жойидан унга фаолиятига якун ясовчи охирги уйни қуриш топширилибди, у эса буни унчалик хохламасдан ишга киришибди. Фақат шу уйни тезроқ битириб, тезроқ нафақага чиқиш учун қўл учида қурибди, арзон ва сифатсиз махсулотлардан фойдаланиб, объектни тугатибди.

Қурилиш компанияси унга компанияда қилган узоқ муддатли, ҳалол ва машаққатли меҳнатини қадрлаб, унга ўзи қурган охирги уйни совға сифатида топширибди...

❗️ Бирор ишни бажараётганда ҳар бир лаҳза умрнинг сўнгги лаҳзасидек бажаринг. (Донолар бисотидан)

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Қизиқ парадокслар борда...!!! (Такрорий)👇👇👇👇

- Агар мени таморқамда нефт чиқса-у давлатники, мен нимадур етиштирсам ўзимники...

- Агар қор йоғса, тез орада асфальт қилинади...

- Асфальт қилиндими, демак тез орада қувурлар таъмирланади...

- Қувур (труба) бор, газ йўқ...

- Йўл бор, асфальт йўқ...

- Диплом бор, иш йўқ...

- Иш бор, ойлик йўқ...

- Ойлик бор, пул йўқ...
😂

Пул йўқ лекин, дадил бўлинг....!!! 💪🤝👏

Дам олиш куни мароқли ўтсин...!!!😊

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️🏢 Ипотека кредитларининг янги тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (05.02.2021 й.) билан Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган маблағлар ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Молия вазирлиги томонидан банкларга ажратиладиган маблағлар ва банклар томонидан қарз олувчиларга бериладиган ипотека кредитлари:

20 йилдан кўп бўлмаган муддатга бозор (фоиз) ставкасида ажратилади;
улар учун аннуитет тўловлар тартиби татбиқ этилади ва имтиёзли давр белгиланмайди;
фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, мутаносиб равишда камаяди, оширилган тақдирда ўзгаришсиз қолади.

🔰 Мазкур низом қоидалари:

шаҳар ва қишлоқ жойларда қурилган бирламчи уй-жой бозорида кўп квартирали уйлардаги квартираларни сотиб олишда;
Тошкент шаҳри, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тажриба тариқасида 2020 йил 1 майгача умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратилган ер участкаларида якка тартибдаги уй-жойларни қуриш (қайта қуриш) учун ипотека кредитларини ажратишда қўлланилади.

📋 Шунга кўра, банклар ва қарз олувчиларга нисбатан мувофиқлик мезонлари ва уларга маблағлар ажратиш тартиби белгиланди.

🔰 Фуқароларга ипотека кредити банклар томонидан: 🏦
● бозор ставкасида;
● 20 йилдан кўп бўлмаган муддатга;
● бошланғич бадали тажриба ўтказилаётган вилоятларда якка тартибда қурилаётган уй-жой қийматининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
● сотиб олинадиган квартира қийматининг қишлоқ жойларда камида 10 фоизи, шаҳарларда камида 20 фоизи миқдорида;
қишлоқ жойларда ва шаҳарларда – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 240 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 320 млн сўмгача;
Тошкент шаҳрида – 1 ва 2 хонали квартиралар учун 264 млн сўмгача, 3 ва ундан кўп хонали квартиралар учун 352 млн сўмгача берилади.

👉 Манба

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
📣 Ажойиб янгилик!

👨‍💻 Бухгалтерия хизматлари кўрсатувчи
"PBC" Компанияси, "Sunlight Study" ўқув маркази билан бирга пуллик "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсларини ўзининг Youtube каналига БЕПУЛ жойлаштираётган экан.

Курслар Практикум+Назария форматида ўтилар экан.

Мана шу 👉 Youtube каналга обуна бўлинг ва Бухгалтерия касбини БЕПУЛ ўрганинг...!!!
👉 https://youtu.be/UL8IsQz5g7o

—————————————

Банклар янгиликларини биз билан кузатиб боринг!
👉 @bank24uz
✍️ Куп сонли бухгалтерларнинг илтимосларига кура, бухгалтерлар учун мамлакатимиздаги энг керакли интернет сайтлари руйхатини туздик: 👇

https://my.soliq.uz/main/ -> Юридик ва жисмоний шахсларнинг барча солик амалиётларида фойдаланиладиган сайт.
https://nps.xb.uz/nps -Юридий шахслар томонидан хар ойда ИНПС хисоботи топшириш учун фойдаланиладиган сайт
https://hisobot.soliq.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг солик хисоботлари топшириш учун фойдаланиладиган сайт
https://my.mehnat.uz/login -Юридик ва жисмоний шахсларнинг мехнат муносабатларни онлине руйхатдан утказувчи сайт
https://my.gov.uz/uz - Юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат хизматларидан онлине фойдаланиладиган сайт
https://soliqservis.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон хисоб факутра ва бошка бирламчи хужжатларни электрон раймийлаштириш имконини берувчи сайт
https://didox.uz/ - Юридик ва жисмоний шахсларнинг электрон хисоб факутра ва бошка бирламчи хужжатларни электрон раймийлаштириш имконини берувчи 1 С дастури билан интеграциялашган сайт
http://registr.stat.uz/ -Юридик шахслар тугрисида очик ошкор маълумотларни ИНН оркали аниклаш имконини берувчи сайт
https://fo.birdarcha.uz/ - Юридик шахсларни давлат руйхатидан утказиш, кайта утказиш, тугатиш ва кушиб юбориш жараёнларини онлине амалга ошириш имконини берувчи сайт
https://my2.soliq.uz/main/ -Корхоналарни инсофли ва инсофсиз, яшил, сарик, кизил каридорга ажратган сайт
http://sw2.customs.uz/ -Импорт ва экспорт амалиётларида бирламчи хужжатларни давлат органларидан бормасдан туриб расмийлаштириш имкониятини берувчи сайт
https://cbu.uz/oz/arkhiv-kursov-valyut/reference/ - Хорижий валюталарни МБ курсини курсатувчи сайт
http://web.stat.uz -Статистика органларига статистика хисоботларни электрон топшириш имкониятини берувчи сайт
http://web.stat.uz/search/users.php шу манзил орқали кириб рўйхатдан ўтинг ва статистикадан қандай ҳисобот топшириш кераклиги ҳақида маълумот олинг !!!
http://ed1.customs.uz/WellCome -Экспорт ва импорт амалиётларида ГТД(БЮД) онлине шаклантириш ва архив хужжатларини олиш
http://uslugi.customs.uz:8080/pcved/logon/esi.jsp-Божхона хизматларидан онлине фойдаланувчи сайт
https://lex.uz/ -Конун хужжатлари портали
https://soliq.uz/regulations/land-property-tax -ер солиги ставкаларни аник курсатувчи сайт

✍️ Солиқ, банк, кредит, молия, бухгалтерия соҳасидаги янгиликларни биз билан кузатинг...!!!

❗️Унутманг!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

"Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш" фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтмоқчиман. Кўрсатилган хизмат учун юридик шахслар билан қандай ҳисоб-китоб қиламан? Бунинг учун банк картаси очишим керакми, муҳр керак бўладими?

———————
✍️
Ўзини ўзи банд қилган шахс шартнома асосида ташкилот билан бир марталик хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажаришга йўл қўйилади.

🔹Ўзини ўзи банд қилган шахслар SOLIQ мобил иловаси орқали буюртмаларни ва кўрсатилган хизматлар (товарлар) учун тўловларни қабул қилиш ҳамда юридик шахсларга хизматлар кўрсатишда (товарларни сотишда) электрон ҳисоб-китоб фактураларни тақдим қилиш имкониятларидан фойдаланиши мумкин.

🔹Шу каби, ўзини ўзи банд қилган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаси ва банк пластик карточкалари орқали ҳисоб-китоблар бўйича тўлов терминалларидан фойдаланади ҳамда тижорат банкларида ҳисобварақлари очиши мумкин.

🔹Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахснинг номида амалда фойдаланиб келаётган банк пластик карточкаси мавжуд бўлса, янгидан банк пластик карточкасини олмасдан тўловлар қабул қилиниши ҳамда муҳрга эга бўлмасдан фаолият юритишлари мумкин бўлади.

👉 Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида Рўйхатдан ўтиш

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт