Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.1K subscribers
476 photos
273 videos
33 files
983 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
Dildora Niyozova - Jigarlarim | Дилдора Ниёзова - Жигарларим (AUDIO)
#лирик_чекиниш

Янги 2021 йил муборак бўлсин...!!! 😊

"Кун давомида позитив кайфиятда бўлинг" деб сизларга хам илиндик...!!!
(Такрорий)

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, хонимлар ва жаноблар, юртдошлар, қадрдон дўстлар, хамкасблар...!!!

Барчангизни тоборо яқинлашиб келаётган Янги - 2021 йил билан чин қалбимиздан табриклаймиз.

Янги йил барчага омад, бахт, қувонч олиб келсин...!!!

Дунёдаги энг сара, эзгу тилакларни Сизга тилаб қоламиз...!!!

"Янги йил билан"
деб... Хурмат билан PBC жамоаси...!!!
Яна бир бор Янги йилингиз билан...!!! 🎄

Дам олиш кунлари кўришни тавсия қиламиз...!!! 👇

Сир (Дунёнинг энг буюк сири)
Дизайн шоу - 2020

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Хозирда ишсизман, иш қидираяпман, иш топишнинг қандай йўлларини тавсия этасиз?

———————
✍️
Иш топишнинг бугунги кундаги энг оммабоп, осон йўли, интернет сайтлари орқали қидириш хисобланади.

Қўйида бўш иш ўринлари эълон қилинадиган бир нечта сайтларни келтириб ўтамиз: 👇

olx.uz
rabota.uz
myjob.uz
uzjobs.uz
hh.uz
professionals.uz
superjob.uz
ish.mehnat.uz

❗️Ушбу сайтга ўз резюмейингизни қўйиб, ёки бўш иш ўринлари билан танишиш орқали иш топишингиз мумкин.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Узоқ қишлоқдан келган бир йигит Университетда ўқир экан...

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси келаси йилдан имтиёзли кредит ажратмайди» — Молия вазирлиги

"Ҳар доим имтиёзли кредитлар самарали бўлади. Бироқ уни кимларга бериш керак, деган масалада ҳар доим ҳам шаффоф йўл тутишнинг имкони йўқ".

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Тўлов-контракт миқдорлари хам 10% га ошадими...???

Иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 01.02.2021 йилдан 10% га
оширилади.

Тўлов-контракт пули хам меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғланган эди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

👉 Манба

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
ЯТТ ёки МЧЖ...???

Декабрда айрим ЯТТлар солиқ органларидан кейинчалик бизнесни амалга ошириш учун юридик шахс ташкил этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома олишди.

- ДСИ тадбиркорларга бундай хабарномаларни бунинг учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда йўллашади.

Жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлиши мумкин, агар:

фаолият тури Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига тўғри келса;

ёлланган ходимларнинг чегараланган сони нормаси бузилмаган бўлса.

Агар якка тартибдаги тадбиркор ушбу мезонларга тўғри келмаса, у юридик шахс ташкил этиши шарт.

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)ларнинг
бир биридан ФАРҚИ тўғрисида 👉 БАТАФСИЛ

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Жиззахдаги бир аукцион машмашаси: Cудлар тадбиркор аёл зарарига қарор чиқармоқда" сарлавхаси билан kun.uz нашри мақола тайёрлабди.

Тадбиркор аёл 302 млн. сўмга мулк сотиб олиб, қўшимча харажат қилиб, эндиликда мулкидан, пулидан ажралиб, устига устак онлайн аукционда қатнашгани учун 11 млн. сўм тўлаши керак экан...!!! 😳

Бир суд чиқарган қарорни бошқаси бекор қилса, МИБ аукционга қўйишда хатога йўл қилса, Кадастр 1 та мулкка 2 та кадастр хужжати берса, тадбиркорда нима айб...??? 🧐 🤔

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Кўчмас мулк сотиб олишим керак, ўзимни фирмам хам бор, кўчмас мулкни жисмоний шахс номига сотиб олсам камроқ солиқ тўланадими ёки фирма номига олсамми?

———————
✍️
Кўчмас мулк юридик шахс (фирма) номига сотиб олинса ушбу кўчмаснинг таннархидан 1 йилда 2% мол-мулк солиғи тўланади. (СКнинг 415 - моддаси).

Кўчмас мулк жисмоний шахс номига сотиб олинса унинг майдонидан келиб чиқиб 1 йилда кўчмас мулк таннархидан 0,2% дан 0,35% гача мол-мулк солиғи тўланади. (СКнинг 422-моддаси)

❗️Агар жисмоний шахс номига олинган кўчмас мулк тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланилса, ёки тадбиркорлик учун ижарага бериладиган нотурар жой бўлса у ҳолда 1 йил учун мол-мулк солиғи кўчмас мулк таннархидан 2% солиқ тўланади. (СКнинг 422-моддаси)

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Озиқ-овқат дўкони очмоқчиман, бунинг учун қандай харажатлар бўлади, давлатга тўланадиган солиқлар бўйича ҳам маълумот берсангиз?

———————
✍️
ЯТТ ёки МЧЖ очиш бўйича тўлиқ маълумотни бу ерда, уларнинг бир биридан фарқи бўйича маълумотни мана бу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.

Агар сиз ЯТТ бўлиб рўйхатдан ўтсангиз савдо нуқтаси жойлашган худуддан келиб чиқиб, йиллик ўсиб бориш тартибидаги оборот 100 млн сўмгача қуйидаги солиқ тўлаш ёки йил якуни бўйича даромадларни декларациялаш орқали солиқ тўлаши мумкин:

Тошкент шахри - 750 000 сўм;
Нукус ш.ва вилоят марказлари - 600 000 сўм;
Бошқа шахарлар - 300 000 сўм;
Бошқа аҳоли пунктлари - 200 000 сўм.

❗️ Оборот 100млн сўмдан 1 млрд гача бўлганда 4% Оборотдан солиқ тўланади, оборот 1 млрддан ошганда, умумбелгиланган солиқ турига ўтиши шарт бўлади, яъни ҚҚС - 15%, Фойда солиғи - 15% тўланади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️ Хурматли солиқ тўловчилар!

📣 2021 йилнинг 10 январга қадар қуйидаги маълумот ва ҳисоботларни топширишни унутманг!!! 👇

Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома;

Юридик шахсларнинг ер солиғи тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ ҳисоботи;

📣 2021 йилнинг 20 январига қадар: 👇

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғи тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотнома.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олинганда, иш ҳақидан ушлаб қолинган 12% даромад солиғи қандай қайтариш мумкин?

Ипотека кредити ва бюджетдан субсидияси билан уй – жой сотиб олган ва СКнинг 378-модда, 16-бандида келтирилган имтиёздан фойдаланмаган бўлсангиз хеч иккиланмай, худудий туман Давлат солиқ инспекцияси (ДСИ)га СКнинг 393-моддаси асосида “Жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация” лаш орқали иш ҳақининг 15 млн сўмгача қисмидан ушлаб қолинган 12% ЖШДС, яъни 1,8 млн сўмгача пул маблағини қайтариш учун мурожаат қилишингиз мумкин:

❗️ Бунинг учун сиз олган ипотека кредити қуйидаги шартлардан бирига тўғри келиши лозим: 👇

якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати 300 млн сўмдан ошмайди;

уй-жойнинг харидорига дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан субсидия ажратилган.

📣 Кўпчилик учун фойдали маълумотни яқинларингизга улашинг!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг "Замонавий бухгалтерия ҳисоби" курсларимиз битирувчилари...!!!

Сифатли таълим - бу муваффақиятли келажак!!!

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Кафе очмоқчиман, ЯТТ очиб шу фаолият билан шуғуллансам бўладими?, Кейин кафе фаолияти учун тўланадиган солиқлар тўғрисида қискача маълумот берсангиз.

———————
✍️
ЯТТ ёки МЧЖ очиш бўйича тўлиқ маълумотни бу ерда, уларнинг бир биридан фарқи бўйича маълумотни мана бу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин.

ЯТТлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида Умумовқатланиш (Кафе) фаолияти йўқ, шунинг учун сиз Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтишингиз керак бўлади.

Тўланадиган солиқлар бўйича:

Агар Айланмадан олинадиган солиқ тўлашни танласангиз, у ҳолда мижозлардан тушган пуллардан (нақд+терминал+пул кўчириш) объект жойлашган жойга қараб 4% дан 8% солиқ тўлайсиз.
(СКнинг 467-моддаси).

❗️👆 Бу солиқни оборотингиз 1 йилда ўсиб бориш тартибиди 1млрдга етгунча тўлашингиз мумкин, ундан ошгандан кейин қўйидаги солиқ турига ўтишга мажбўр бўласиз. 👇

...печатает
Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
#савол_жавоб Кафе очмоқчиман, ЯТТ очиб шу фаолият билан шуғуллансам бўладими?, Кейин кафе фаолияти учун тўланадиган солиқлар тўғрисида қискача маълумот берсангиз. ——————— ✍️ ЯТТ ёки МЧЖ очиш бўйича тўлиқ маълумотни бу ерда, уларнинг бир биридан фарқи…
Агар ҚҚС ва фойда солиғи, яъни умумбелгиланган солиқ турини танласангиз у ҳолда, содда қилиб айтганда мижозлардан тушган пуллардан (нақд+терминал+пул кўчириш) 15% ҚҚС ҳисоблаб, хом-ашё сотиб олишда тўланган ҚҚСни айириб, ўртасидаги фарқ ҚҚС бюджетга тўланади. Бундан ташқари, хар 3 ойда жами даромадлардан жами харажатлар айрилиб, чиққан фойдадан 15% фойда солиғи тўланади.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди” жамғармаси турли йўналишларда стипендиялар танловини эълон қилди

Агар сиз мамлакат илм-фанига инновацион ғоялар ва технологиялар олиб кириш ҳамда уни рақамли асосда қайта шакллантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган мутахассис бўлсангиз – бу имконият айнан сиз учун!

🔰 Ҳужжатлар 2021 йил 20 январдан - 20 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.

📌 Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан - 20 мартга қадар давом этади.

Қўшимчалар маълумотлар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг www.eyuf.uz сайтида.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
⚡️ soliqservis.uz сайтида Солиштирма далолатнома (Акт сверка)лар хам жўнатиш имконияти яратилмоқда.

❗️ Рақобат бор жойда албатта ўсиш бўлади.

Мана натижа, электрон хужжат айлашини бўйича бир қанча операторлар бор. Хаммаси бир - биридан яхши, сифатли, арзон хизмат кўрсатишга харакат қилмоқда. 👏👍

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) сўммасини қайтариш тартибига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.

ҚҚСни сўммасини қайтариш тўғрисида Низомнинг 25-банди ҚҚС қайтаришни рад қилиш бўйича қўйидагилар билан тўлдирилмоқда: 👇

ҳуқуқни суиистеъмол қилиш;

солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунига мос келмайдиган хўжалик операцияларини ҳисоботда акс эттирилиш;

солиқ тўловчи томонидан амалга оширилган битим (операция)нинг асосий мақсади солиқ суммасини тўламаслик;

ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларни кирим қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва бошқа айрим ҳолатлар.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт