Бухгалтерия ҳисоби ва Аутсорсинг - PBC
2.11K subscribers
479 photos
275 videos
33 files
989 links
Биз бир жамоада Бухгалтерия, Солиқ, Банк, Молия ва Хуқуқ соҳасидаги малакали мутахассисларни йиғдик.

Бизнинг сайт: pbcom.uz

Саволингизни: https://t.me/pbc_uz_group гурухида ёки https://t.me/pbcom_uz орқали ёзиб қолдиринг. Жавоб олиш БЕПУЛ!
Download Telegram
#Савол_жавоб

Уйимдан Хусусий уй боғчаси очмоқчиман, бунинг учун нима қилишим, каерга мурожаат қилишим керак?
________________
✍️ Уй боғчаси, мактабгача таълим муассасаси бўлиб, бу фаолиятга лицензия олиш керак. Лицензия олиш талаблари билан шу хаволада танишиб чиқинг.

Лицензия олиш учун қуйидаги хужжатлар талаб қилинади:
Ариза;
Педагог кадрлар тўғрисида маълумот;
Электрон шаклда ўқув режа ва дастурлар;
Хужжатларни кўриб чиқиш учун давлат божи тўланганлиги тўғрисида хужжат
(квитанция) (БХМ 2-баробари, хозирги кунда 446000 сўм);

Ушбу хужжатлар ДХМ ёки my.gov.uz сайти орқали, Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясига юборилади ва 10 кун давомида барча хужжатлар ўрганиб чиқилади. (Фаолиятни амалга ошириш худуди хам ўрганилиши мумкин)

Агар барча талабларга мос келса, унда яна БХМнинг 10 баробари (хозирги кунда - 2 230 000) сўм давлат божи тўланади, ва 1 кун ичиди лицензия берилади.

❗️Аввал, шу ҳавола ёки бу ердаги хаволалар билан хам танишиб чиқинг!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
❗️Тўлов шаклидан қатъий назар онлайн НКМ чеки берилиши шарт!

Сўнгги пайтларда солиқ идораларига тўловлар нақд пулсиз (пластик карта орқали) амалга оширилганда Онлайн НКМ чеки беришни рад этиш билан боғлиқ аҳоли мурожаатлари тез-тез келиб тушмоқда деб хабар бермоқда ДСҚ Матбуот хизмати.

Мазкур нормага риоя қилмаслик, назорат-касса машинасини қўлламасдан савдони амалга оширганлик 5 миллион сўм миқдорида маъмурий жарима қўллашга сабаб бўлади. (СК 221-модда).

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Интернетда "Бухгалтер эволюцияси" деган мақолага кўзим тушиб қолди.

📽 Бундан 8-10 йил олдин бухгалтерлар қандай ишлагани, хисобот топширгани кўз олдимдан бир-бир ўтди: 🎬

Статистика хисоботлари;
Халқ банки хисоботи;
Айрим солиқ хисоботлари;
Пенсионерлар бўйича хисоботлар;
Коғозда қилган тўлов топшириқномалари;
Лицензия олиш машаққатлари;
Контрагентлар билан хужжат алмашишлар;
Янги фирма очиш машаққатлари;
Импорт шартномаларини рўйхатга қўйиш ва х.к.

"Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб
" деганларидек, бу гапларни шу ишларни бажарган инсонларгина тушунади. 😊

Ўтган даврга қараб, айтиш мумкинки, хақиқатдан хам бухгалтерлар, тадбиркорлар учун анчагина қулайлик ва имкониятлар яратилди...!!! 📈

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Dildora Niyozova - Jigarlarim | Дилдора Ниёзова - Жигарларим (AUDIO)
#лирик_чекиниш

"Шу қўшиқни Дилдора опага ўзим ёзиб берганман" деганди бир курсдошим хазил қилиб...!!! 😊

Хар доим позитив кайфиятда тинглайман , сизларга хам илиндик...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мотивация

Бугунги кунда бутун дунёга машхур Alibaba, Alipay ва бошқа бир қатор бизнеслар асосчиси, Хитойдан биринчи бўлиб Forbes журналининг муқовасида сурати чиққан миллиардер Джек Ма дан фойдали маслахатлар.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
АИ-80 бензин нархи ўсишда давом этмоқда...!!!

Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг маълумот беришича, 2020 йилнинг 1-18 декабрида АИ-80 русумли автомобиль бензини сотувчиларининг бошланғич баҳоси ҳам ноябрь ойига нисбатан 8,5% га кўтарилган.

Нима хам деймиз...🤔

"Бензин қиммат, газга навбат туриш керак...!!! 📈
Соғлом турмуш тарзи учун велосипед миниш керак, хам соғлиққа, хам чўнтакка, хам атроф мухитга фойда" 🚴‍♀️ 💸💰

❗️Бу хазил эмас, Европанинг бир қатор мамлакатларида ишга велосипедда қатнаш одат тусига
кирган.😊

Каналга уланиш
👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Time жўрнали эътирофига кўра 2020 йил "Инсоният тарихидаги энг ёмон йил" деб топилибди.

Бундан ташқари 2020 йилнинг энг эсда қоларли 100 та суратини бир жойга тўплабди. Бу суратларнинг хам кўпи Коронавирус фонидан яратилган.

Худо хохласа, барча ёмон нарсалар 2020 йил билан бирга тарихда қолади...!!!

Каналга уланиш 👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Юқинда Коллежни тугатдим, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, нимадан бошлашни, қаерга мурожаат қилишни билмаяпман. Бир нечта бизнесларни таклиф қила оласизми? Уларнинг ичидан ўзим қилишим мумкин бўлганини танлаб бошлар эдим.
____________________
✍️ Агар Сиз тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлсангиз, авваламбор ўзингиз тушунадиган, қизиқадиган соҳани танлаб, шу соҳани яхшилаб ўрганинг, таҳлил қилинг, бозорни ўзганинг, аниқ ҳисоб китоб қилинг, кичик бизнес режа тузинг.

Сизга кимдур мана бу бизнес яхши деб айтса, уни чуқур таҳлил қилмасдан бу соҳага кирманг!!!

Биз эса Сиз учун кам сармоя билан бошланадиган айрим кичик бизнеслар рўйхатини беришимиз мумкин:

Нонвойхона
Сартарошхона (Гўзаллик салони)
Автомобилларни таъмирлаш устахонаси ва Автомойка ташкил қилиш
Етказиб бериш хизмати
Уй боғчаси
Тикувчилик
Репетиторлик
Мебеллар ишлаб чиқари ва таъмирлаш
Соат, телефон, компютерларни таъмирлаш устахонаси
Тўй маросимларни ўтказишда безак ишларини ташкиллаштириш
Фото ва видеостудия хизматлари
Фаст-Фуд
Футбол ва спорт ўйинларини ўтказиш учун майдон (стадион) ва шу билан боғлиқ жойларни ташкил қилиш
Химик тозалаш (Химчистка) хизмати
Ёғоч ўйинчоқлар ясаш
Калит ясаш хизмати
Дала дўкони ташкил қилиш
Ширинликлар, сомса, ва бошқа пишириқлар пишириб сотиш
Велосипедларни прокатга бериш

Хуллас бу рўйхатни истаганча давом эттириш мумкин. Энг мухими Сиз ўзингиз танлаган соҳани яхши тушунишингиз, ўша соҳада "Яширин чемпион" бўлишга ишониш ва харакат қилишингиз керак!

❗️Унутманг!!! 👉 "Apple корпорациясини асосчиси Стив Жобс ҳам ўз бизнесини ота-онасининг гаражидан бошлаган...!!!"

(Талабларга кўра, пост қайта қўйилмоқда)

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#яхши_кайфият

Бир аёл ижтимоий тармоқда пост қолдирибди: 👇

- Эрим - менинг Ватанимдир...!!! 😊

Ўша постга бошқа бир аёл изоҳ қолдирибди:

- Ватан - барчамизники...!!! 😊😂

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ҳукумат қарори билан (802-сон, 22.12.2020 й.) “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандарти” тасдиқланди.

🔰Қарорга кўра, давлат стандартининг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат:

👉 Илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари;
👉 Мактабгача таълим ташкилотининг давлат ўқув дастури;
👉 Мактабгача таълим ташкилотларини ўйинлар тўплами, ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник, реабилитация воситалари билан жиҳозлаш меъёрлари.

☑️ Шу билан бирга, боланинг ўзи ҳақидаги англанган тасаввурлари тизими, унинг рефлексив фаолиятининг бир қисми ҳисобланадиган “Мен” концепцияси давлат талабларининг асосий принципларидан этиб белгиланди.

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
#Савол_жавоб

Бухгалтерлик касбини яхшилаб ўрганиб, ўз устимда ишлаб, малакали бухгалтер бўлмоқчиман, вилоятда тўраман, бир нечта жойларда суриштириб кўрдим, бухгалтериядан яхши ўқитадиган жойлар биз томонда деярли йўқ, бори хам биз яхшайдиган худудга узоқ. Нима маслахат берасиз?
________________
✍️ Малакали бухгалтерларга бўлган талаб ошиб бормоқда, шу сабабли биз ҳам фақат амалиётчи бухгалтерларни тайёрлаш бўйича 2018 йилда ўқув маркази ташкил қилганмиз.

Агар сиз курсларга қатнаб ўқишни имконини тополмасангиз, Бизда янги 2021 йил январь ойида очиладиган бухгалтерия курси дарсларини эксперимент тариқасида Youtube каналида БЕПУЛ жойлаштириб бориш режалаштирилган. Сизга Youtube каналимизда қўйиладиган дарсларни кўриб боришни тавсия қиламиз.

Бухгалтерия курси ҳақида 👉 Батафсил

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kun.uz "Энг кўп коррупция қайси соҳада деб ўйлайсиз...???" деб сўровнома ўтказибди, айримлар соҳаларни бирма-бир санаб ўтса, айримлар хамма соҳадан Коррупция борлигини айтган...!!!

Айниқса суровномани охиридаги мактаб ўқувчилари хам Коррупция тўғрисида аниқ маълумотга эга эканлиги кишини хайратга солади...!!! 😳

Ха айтганча яна бир маълумот... "Ўзбек теннисчиси олдиндан келишилган ўйин учун спортдан четлаштирилибди ва жарима тўлабди".🤦‍♂️

Оббо шоввозе "Бундок хисоб-китоб қилса ютишдан фойда йўқ, аксинча юрқизиб берсанг ..... берамиз деган бўлса майли юрқазсам, ютқазибманда" деб ўйлаганда...😊

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz
Ажойиб янгилик...!!! 👍

Энди каналимизда бериб борилаётган
#савол_жавоб
#мотивация
#яхши_кайфият
#бухгалтерия_курси
#лирик_чекиниш ва бошқа фойдали маълумотлар умумлашган шаклда
Youtube ва Facebook да хам бериб борилади...!!! 🎬👏

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
“Ҳисоб-китобни қайта топширишни истамайман. Ҳисобварақ-фактурани рад этиш мумкинми”?

Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни қайта топширишни хоҳламаслик асосида контрагент томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактурани рад этиш мумкинми? Агар тузатилган ёки қўшимча ҳисобварақ-фактуралар мавжуд бўлса, ҳисоботни ҳар доим ҳам қайта топшириш зарурми?

Ўқувчилар томонидан бундай вазиятларда нотўғри қарорлар қабул қилинишининг олдини олиш мақсадида buxgalter.uz шарҳлар юзасидан мутахассисларга мурожаат қилди.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
#энг_кўп_берилган_саволлар

Кўпчилик обуначилар илтимосига кўра, каналда берилган энг мухим саволлар жамланмасини тақдим қиламиз...!!! 👇

Янги фирма очиш учун кимга ёки каерга мурожаат қилишим керак?

Ипотека кредит асосида уй сотиб олсам солиқ тўлайманми?

Ўқитувчиларга имтиёзли ипотека кредитлари борми?

Бизнес бошламоқчиман, нимадан бошлашим керак?

Ногиронлар учун солиқ бўйича қандай имтиёзлар бор?

Тадбиркорлик жойим бузилишга тушди, компенсация пулини кўпроқ олсам бўладими?

Онлайн назорат-касса машинани каердан арзон нархга олсам бўлади?

Талабаларга сентябрь ойи учун стипендия берилмайдими?

Телеграмда реклама қўйиб, пул топсам, солиқ тўлашим керакми?

ЯТТ, МЧЖ, ХК (Хусусий корхона), ОК (Оилавий корхона)лар бир-биридан нима фарқи бор?

✍️ Бизда фақат мухим, фойдали, қимматли маълумотлар БЕПУЛ берилади...!!!

❗️Унутманг
!!! 👉 "Молиявий ва хуқуқий саводхонлик, ҳар қандай бизнеснинг асосидир"

Обуна бўлиш 👇
Telegram
I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилнинг ноябрь ойида Аҳолини рўйхатга олиш тадбири бўлиб ўтади.

2021 йил Республиканинг айрим худудлари ва Тошкент шахрининг Яшнабод туманида синов тариқасида ўтказиш режалаштирилган.

Аҳолини рўйхатга олишдан асосий мақсад — Ўзбекистон Республикасида аҳоли таркибининг ҳолати ва ривожланиш динамикаси ҳақида мамлакатни социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаш ва уни амалга ошириш учун зарур бўлган ишончли ва холис ахборотни олишдан иборатдир.

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Талабаларга лекцияда топшириқ берилди: 🧑‍🏫

- Хамма доскадаги 5 та мавзудан ўзи хохлаган мавзуни танлаб, кейинги дарсга презентация қилиб келсин, хозир эса менга рўйхат қилиб беринглар, ким қайси мавзуни олади...???

- 1-партада ўтиганлар эса, 1-мавзуни танлаб, рўйхатга ёзиб, рўйхатни орқага узатиб юборди, ундан кейингилар хам 1-мавзуни танлашди, охирида ўтирганлар эса хатто топшириқни хам тушунишмади, шунчаки ФИШ ва мавзуни ёзиб кўя қолишди.

- Рўйхат ўқитувчига келди. Хаммада 1-хил мавзу "Ўқитувчи эса хайрон", нимага хамма 1-чи мавзуни танлади, бу мавзу хаммага кўплик қилишини айтди. (Дарс тугади)

Бир хафтадан кейин.

- Ўқитувчи "Ким тайёр...???"
- Хамма жииииммм..., нихоят бир талаба гапирди "Устоз, ўтган дарсда бу мавзу хаммага кўп деганизга қилмаган эдим...."😊

Буни қарангни хаммага кўплик қилган топшириқни хеч ким қилмаган, айбдор эса талабалар учун ўқитувчи, ўқитувчи учун талабалар...!!!

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Инвестициянинг ҳар бир сўми, авваламбор, рақобатбардош маҳсулот чиқариш учун, пировард мақсад – экспортни таъминлаш учун

Президент: Каждый сум от инвестиций - прежде всего для выпуска конкурентоспособной продукции, для конечной цели - обеспечить экспорт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#яхши_кайфият

Йил охирлаб борган сари, 2020 йил билан боғлик кулгули видеолар чиқиб кетибди.😂

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
#савол_жавоб

Хайдовчилик гувохномамни хали алмаштирмаган эдим, эски хайдовчилик гувохномамни қачонгача алмаштиришим керак?

———————
✍️
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йил охирига қадар алмаштириш керак.

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш аризасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП)да ҳам тўлдирса бўлади.

Ариза берувчилар тайёр гувоҳномалар учун давлат хизматлари агентлигига келишлари керак холос.

👉 Батафсил

Обуна бўлиш 👇
Telegram I Youtube I Facebook I Веб сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лирик_чекиниш

Ўзбек халқининг буюк ижодкори Мухаммад Юсуфнинг сўнги шеъри...!!!

Каналга уланиш👉 t.me/pbc_uz