Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Ziyodulla_Aliyev)
Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими огоҳлантиради.


Хурматли фуқаролар хайвонлардан одамларга юқадиган ўта хавфли юқумли (куйдирги, бруцеллёз, қутириш ва бошқа ) касалликларга қарши эмлаш ишлари олиб борилмоқда. Қарамоғингиздаги чорва ва уй хайвонларини ветеринария мутахасисларига мурожаат қилиб ветеринария кўригидан ўтказишингизни ва эмлатишингизни сўраймиз.


Ўз соғлигингизга бефарқ бўлманг.


Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати.

Каналга уланинг 👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Эмлаш ва ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими жойлардаги мутахасислари томонидан худудлардаги мавжуд чорва моллари ва уй хайвонлари юкумли касалликларига қарши эмлаш ҚҚГИ касаллиги буйича ишлов бериш, бруцеллёз касаллигини олдини олиш учун қон намуналари олиниб касалликлар тўғрисида тушунтириш ишлар олиб борилмокда.


Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати.

Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
ПАЙАРИҚ ТУМАНИ ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЛИМИ ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИДАН ОГОҲЛАНТИРАДИ!

Батафсил:
sampayarik.uz/uz/node/1561

Каналга қўшилинг:
👇👇👇
👉 t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI
🌍 sampayarik.uz
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
КУЙДИРГИ (сибир яраси) КАСАЛЛИГИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ

Куйдирги — одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; зооноз касалликлар гуруҳига киради. Касаллик қадимдан маълум. Куйдирги спора ҳосил қиладиган ҳаракатсиз таёқча. Споралар жуда чидамли бўлиб, сувда йиллаб, тупроқда ўн йиллаб (20—30 йил ва ундан ортиқ) сақланиши мумкин. Одамга касал ҳайвонлардан — ҳайвонни сўйиш, гўштини нимталаш вақтида, шунингдек, сув, тупроқ, чорвачилик маҳсулотлари орқали юқади.
Одатда, касаллик шу соҳа ходимларида, яни ҳайвонлар билан бевосита мулоқотда бўладиган кишиларда кўпроқ кузатилади. Инфексия соглом одам организмига нафас йўллари, тери ва огиз орқали тушиши мумкин. Одамда куйдирги нинг ўпкага, ичакка, терига зарар етказадиган ва инфексия — қонга ўтиб тарқаладиган септик хиллари учрайди. Касаллик аломатлари ҳам зарарланган аъзоларга қараб турлича бўлади. Куйдиргининг тери шаклида Куйдирги қўзгатувчиси зарарланган тери орқали киради. Бу шаклда яширин (инкубатсион) давр 2—3 кун. Терининг инфексия кирган соҳасида дастлаб бўртма (папула) пайдо бўлади, у лойқа ёки қонли суюқлик билан тўлган пуфакча (пустўла)га айланади. Пуфакча тез орада ёрилиб, қора қўтир бўлади. Атрофида янги пуфакчалар ҳосил бўлиб, қора қўтир катталашади, унинг тагида огримайдиган шиш кўзга ташланади. Одатда, шу жароҳатни "куйдирги хўппози" деб аталади. У кўпинча юз соҳаси, билак, бўйин ёки оёқда бўлади. Бунда гавда температураси кўтарилиши, бош огриги, дармонсизлик, уйқу-сизлик ва ҳакоза. Ўпка Куйдирги сида тўсатдан иситма кўтарилиб, йўтал тутади, қонли балгам келади, беморнинг кўкрак соҳаси огрийди, нафас олиши қийинлашади. Ичак Куйдиргиси овқатдан заҳарланишга ўхшаб бошланади, бемор кўнгли айниб, қусади, қорни қаттиқ огрийди, ичи дам бўлади. Куйдиргининг ўпка ва ичак шакллари жудай кам учрайди. Даволаш мақсадида пенитсилин ва Куйдирги гаммаглобулини қўлланилади.
Ҳайвонларда (айниқса, от, қора-мол, қўй, эчки,) учрайди, септитсемия, тери ости тўқималари ва бошқа ички органларга қон қуйилиши ва инфилтрат йигилиши билан кечади. Инкубатсион даври ҳайвонларда 1—3 кун. Ҳайвонларга ем-хашак, ифлос сув ва ҳаво, шунингдек, қон сўрувчи ҳашаротлар, пашша ва бошқа орқали юқади. Касаллик қўзгатувчи ташқи муҳитдан организмга тушгандан кейин қон ва лимфага ўтиб ривожланади ва умумий септитсемияни чақиради, қонда ўз атрофида қобиқ пайдо қилиб, кўп миқдорда токсин ишлаб чиқаради. Тез ривожланиб кўпайган микроблар тери ости ва бошқа тўқималарда шишлар пайдо қилади, токсинлар эса қон томирларининг ўтказувчанлигини ошириб, бутун ички орган ва тўқималарда қон қуйилишига олиб келади, қон айланиши секинлашади.
Клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1 —3 кун давом этади. Микробнинг организмга қаердан киришига қараб тери (корбункулёз), ичак формалари бўлади. Касалликни ўткир ҳолатларида ҳайвон бир неча соат ичида (ҳатто 1 соат ичида) ўлади. Ҳайвоннинг бурун, огиз тёшикларидан қон аралаш кўпик, орқа тёшикдан қора рангдаги қон оқади, ҳарорати 41—42° га кўтирилади, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, ҳолсизланади, иштаҳа ёқолади ва кўпинча ётади. Касалликнинг ичак турларида ошқозон, ичак органлари фаолияти бўзилади ва ўлгандан кейин ҳам орқа ва бошқа табиий тешиклардан қон оқади. Куйдирги билан касалланган ҳайвонни билмасдан сўйганда қони қопқора бўлиб, ивимайди. Бу касалликка гумон қилинган ҳайвонни сўйиш мумкин эмас, чунки организмдаги капсула холатидаги, тез ўлдириб бўладиган микроб ташқи, кислородли муҳитга тушиши билан жуда чидамли спора турига айланади ва тупрокда 100 йилгача сақланиб қолади.

ЁДИНГИЗДА САҚЛАНГ .

Куйдирги касаллигини олдини олишнинг биринчи чораси бу хайвонларни худудий ветеринария врачлари орқали бир йилда бир маротаба касаликка қарши профилактик эмлатишдир.

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини
химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат
хавфсизлиги бўйича мутахасис З.Т.Алиев
#биласизми

❗️Инсон умри давомида 27 тоннага яқин озиқ-овқат истеъмол қилади.

🐘Бу қарийб еттита филнинг вазнига тенг.

🗼Форишликларга Қўшилинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAElSjBXxyOqNhXoSWQ
Forwarded from NARVONLIKLAR 24⚡️💥 (Nı̝̚z̝̚σ̝̚м̝̚ т̝̚ν̝̚ ⚡️♛ֆ₎)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Австралия фермаларидан биридаги гигант сигир.

@narvonliklar👈💻📹👈
Forwarded from VETLEGNEWS
Чорвачилик ва унинг тармоқларидаги лойиҳалар истиқболи муҳокама қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов раҳбарлигида чорвачилик ва унинг тармоқларидаги лойиҳалар истиқболига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, “Паррандасаноат” уюшмаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, “Ўзбекистон асаларичилари” уюшмаси раҳбарлари, вилоят бошқармалари ва қўмита мутахассислари иштирок этди.

Йиғилишда, паррандачилик, асаларичилик, балиқчилик, қорамолчилик, қўй-эчкичилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларнинг натижадорлиги муҳокама қилинди.

Янги ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг самарадорлигини баҳолаш тизимини йўлга қўйиш, чорвачилик ва унинг тармоқларида бизнес юритишда рентабеллиги паст ҳудудлардаги тадбиркорларга замонавий иновацион лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️