Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🚫 Қуйидаги ҳолларда гўшт маҳсулотларини сотишга рухсат берилмайди:

🔹сўйилиши ихтисослаштирилган ва мини сўйиш корхоналарида амалга оширилмаган бўлса;

🔹гўшт ва гўшт маҳсулотларини ташиш учун белгиланмаган транспорт ёрдамида етказиб берилган бўлса;

🔹тегишли ветеринария ҳужжатлари бўлмаса;

🔹ветеринария-санитария экспертизасининг хулосаси (маълумотномаси) бўлмаса;

🔹оёқлари ва бош қисми жун билан бирга бўлса, шунингдек парранда ва қушларнинг патлари юлинмаган бўлса;

🔹хона ёки кўча ҳароратида илгакка осилган ёки ерга (очиқ раста устига) очиқ ҳолда қўйилган ҳолатда бўлса;

🔹ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган гўштларнинг ягона электрон маълумотлар базасига киритилмаган бўлса.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сифатли гўштни қандай танлаш керак?

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Баҳриддин Тонгёриқовдан сифатли гўштни қандай танлаш юзасидан маълумот берди.

Каналга уланинг 👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
Х У Р М А Т Л И Ф У Қ А Р О Л А Р !

Инсон соғлиги энг катта бойлик хисобланади. Турли хил юқумли касалликлар чорва моллари ва уй хайвонлардан инсонларга юқиш сир эмас.

Куйдирги - ўткир инфекцион касаллик бўлиб, организмнинг оғир интоксикацияси, иситма, септицемия, карбункуллар пайдо бўлиши ва ичак, кўпроқ ўпканинг зарарланиши билан кечадиган, қўй-эчки, қорамоллар ва одамларда учрайдиган ўта хавфли юқумли касалликдир. Ҳайвонларда куйдирги касаллиги жуда тез ва оғир кечиб, тана ҳарорати тўсатдан 40-41С гача кўтарилиши, бурун ва ичаклардан қон кетиши, ҳолсизланиш, озуқадан бош тортиш билан кузатилади, ҳамда қисқа муддатда ўлим билан якун топади. · Одамларда кассалик асосан (98,0-99,0% холатларда ) тери яраси (корбункул) шаклида намаён бўлади.· Беморларда тана харорати кўтарилади.· Куйдурги яраси оғриқсиз бўлади, яранинг устки қисми кўмир рангига ўхшаш қора пўстлоқ билан қопланади, яра атрофи қизариб шиш пайдо бўлади.· Яра кўпинча баданнинг очиқ қисмларида (қўл, оёқ, юз, бўйин) учрайди. Касаллик асосан касал ҳайвон билан тўғридан-тўғри алоқа (касал молни сўйишда) билан юқади.

Қутуриш - ҳайвонлар ва одамда учрайдиган, асаб тизимининг оғир шикастланиши билан кечадиган ҳамда ўлим билан якун топадиган ўта ҳавфли юқумли вирусли касалликдир. ¨ ҳайвон тажовузкор бўлиб, дуч келган ҳайвонлар ва одамларга ташланади, тишлашга, тирнашга ҳаракат қилади;¨ ёруғликдан қўрқади, қоронғу жойга кириб олишга ҳаракат қилади, эгаси чақирганида олдига келмайди, тўғри келган жисмларни оғзига солиб, ютади, кейинчалик ютиниши қийинлашади, оғзидан жуда кўп сўлак оқади, безовта бўлади, товуши бўғилиб, йўқола бошлайди ва орқа оёқлари юрмай қолади, яъни фалажланиш ҳолатлари кузатилади. Ҳайвонларда ҳам касаллик ўлим билан якун топади. Одамлар учун касаллик манбаи бўлиб: қутирган уй ҳайвонлари - ит, мушук, чиябўри, тулки ва бўрилар ҳисобланади. Одамларга қутуриш касаллиги 90-95 % ҳолатларда итларлардан юқади. Шу касалликка чалинган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши билан юқади Касаллик ўта оғир кечиб, доимо ўлим билан тугайди.

Бруцеллёз - (қораоқсоқ) касаллиги табиатда кенг тарқалган, инсон ва ҳайвонлар учун умумий бўлган – зооантропоноз касаллик ҳисобланиб, ҳайвонларда оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигининг пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларсиз кечади. Бруцеллалар касал ҳайвоннинг сўта, сийдиги, гўнги, тушган боласи билан ташқарига чиқади, улар шу ҳайвоннинг гўштида ҳам бўлади. Организмга бруцеллалар ҳазм ва нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, шунингдек, шикастланган тери орқали тушади. Бруцеллёз билан оғриган молнинг хом суди ва сут маҳсулотлари (пишлоқ, мой), шунингдек, чала пиширилган гўшти истеъмол қилинганда касаллик одамга юқади. Бруцеллёзда, асосан, нерв, юрак-томир тизими ва суяк-бўғим аппарати зарарланади. Касалликнинг яширин даври 1-3 ҳафта. Унинг кечиши ва белгилари хилма-хил бўлади. Ўткир бошланганида иситма кўтарилади, бемор ғарақ-ғарак терлайди, лоҳаслик аломатлари кузатилади; оёқ-қўл, бел, мушак ва бўғимлар зирқираб оғрийди. Иситма гоҳ кўтарилиб, гоҳ пасайиб туради, жигар, қора талоқ катталашади, кейинроқ бўғимлар яллиғланади. Касалликни олдини олиш йўли бу қарамоғимиздаги уй ҳайвонларни доимий ҳудудий ветеринария мутахассислари кўригидан ўтказиб бориш, бруцеллёз касаллигига қарши йилига камида 1 марта (соғин сигирлар 2 марта) серологик текширилиши ҳамда зарур ҳолларда эмлаш тадбирларини ўтказишдан иборатдир.
Бундан ташқари чорва молларидаги кана ва қон сўрувчи хашоратларни зинхор қўл билан юла кўрманг!

Ёдингизда бўлсин!

. Турли хил юқумли касалликларни олдини олиш учун қарамоғингиздаги уй ва чорва молларингизни ўз вақтида ветеринария назоратидан ўтказиб юқумли касалликларга эмлатишни унутманг худудий ветеринария мутахасисларига мурожаат қилинг.


ЯҚИНЛАРИНГИЗ ВА ЎЗ СОҒЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ.


Пайариқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими.
ТЕЛ: 99 253 90 92
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
2022 йил 28 декабр куни туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булимида йигилиш булиб утди. Йигилшда булим бошлиги Ш.Бахриев сузга чикиб барча ходимларни кириб келаётган 2023 йил янги йил билан табриклади. Шундан сунг 2022 йил буйича ишлар сархисоб килинди, камчиликлар юзасидан фикр мулохазалар билдирилди. Йигилиш сунгида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришга уз хиссасини кушган бир катор ходимларга фахрий ёрликлар, барча ходимларга  янги йил совгалари топширилди.


Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.

Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_январдан

Ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

▫️чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);
▫️иссиқхона;
▫️паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);
▫️қуёнчилик;
▫️асаларичилик;
▫️балиқчилик;
▫️боғдорчилик;
▫️лимончилик;
▫️гулчилик.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from VETLEGNEWS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Бошқа давлатлар билан солиштирганда Ўзбекистонда гўшт нархи қимматми?

Саволга Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров жавоб берди.

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄 Янги йил бу...

Бугун, 31-декабрь йилнинг сўнгги куни — Янги йил байрамини кутиб олиш куни. Бугун энг кўп жаранглайдиган самимий дил изҳорларига йўғрилган севимли тароналаримиздан бирини биргаликда тинглаймиз (яқинларга улашинг)

❄️https://t.me/payariq_veterinariya_bot
#байрам_табриги

Кириб келаётган янги 2023 янги йил барчангизга муборак булсин. Янги йил юксак натижаларимиз давомини, эзгу тилаклар рўёбини олиб келсин. Оилавий бахт омад, тинчлик хотиржамлик ва фаровонлик келтирсин.

Хурмат билан.                 

Зиёдулла Тожибоевич Алиев


каналга уланинг👇👇👇
t.me/payariq_veterinariya_bot
Forwarded from VETLEGNEWS
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАБРИГИ!

Батафсил👉 https://www.vetgov.uz/uz/yangiliklar/veterinariya-va-chorvachilikni

👇каналга уланиш👇👇
@VeterinariansUzbekistan
〰️〰️〰️〰️〰️〰️🔗〰️
Forwarded from Huquqiy axborot
#2023_йил_1_январдан

🗓 1 январдан нималар ўзгаради?

▫️“Тиббиёт бригадалари”га қўшимча 4 900 та штат берилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади БАТАФСИЛ

▫️Адвокатлик фаолияти электрон тизим орқали лицензияланади БАТАФСИЛ

▫️Қоракўлчилик маҳсулотлари етиштирувчилар учун солиқ ва божхона имтиёзлари узайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Фахрий донорларга бериладиган мукофот пули кўпайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Тошкентда жамоат транспортида молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уйларни чиқинди тўплаш жойларисиз лойиҳалаштиришга йўл қўйилмайди БАТАФСИЛ

▫️Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади БАТАФСИЛ

▫️Наркологик касалликларга чалинган шахсларни мажбурий даволашга юбориш бўйича барча тиббий текширувлар наркология диспансерларининг ўзида ўтказилади БАТАФСИЛ

▫️Фуқароларга юридик ёрдам кўрсатиш жараёнлари рақамлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Пойабзал ишлаб чиқарувчилар фойда солиғидан озод қилинади БАТАФСИЛ

▫️Саудия Арабистони фуқароларига визасиз режим жорий қилинади БАТАФСИЛ

▫️Хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси баёнлари электрон тизимга жойлаштирилади БАТАФСИЛ

▫️Айрим фаолиятлар билан ўз томорқасида шуғулланганлар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади БАТАФСИЛ

▫️UZKAD кафолатланган ягона ахборот тизими этиб белгиланади БАТАФСИЛ

▫️ЯТТлар учун ижтимоий солиқ суммасининг миқдори камайтирилади БАТАФСИЛ

▫️Субсидия асосида олинган уй-жой кредити учун йўналтирилган маблағдан даромад солиғи олинмайди БАТАФСИЛ

▫️Ҳокимларнинг кадастр органлари ишига аралашиши тақиқланади БАТАФСИЛ

▫️Мактабларда ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбоси ўргатилади БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
Yarmarkaga marhamat!

Yangi yil bayrami munosabati bilan aholini arzon va sifatli mahsulotlar bilan ta’minlash maqsadida Chelak shahri markazida arzonlashtirilgan yarmarka davom etmoqda. Fermer xo'jaliklari tomonidan yetishtirilgan go'sht va go'sht mahsulotlari va qishloq xo'jalik mahsulotlari arzonlashtirilgan holda sotilmoqda.

Kanalga qo‘shiling:
👇👇👇
👉 t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI
🌍 sampayarik.uz
Ҳудудимизга яна аномал совуқ ҳарорат қайтаётганлиги сабабли қишлоқ хўжалик соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорларимиз, фермеру деҳқонларимизга, чорвадорларимиз, умуман, барча халқимизга фойдаси тегиши мумкин бўлган туркум тавсияларини бериб боришни лозим деб топдим.
Биринчни тавсияларимиз чорвадорларимиз ва асаларичиларимиз учун бўлади.
Мазкур тавсиялар Самарқанд давлат ветеринария медисинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети зооинженерия факултети профессор ўқитувчилари ҳамда Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти олимлари билан ҳамкорликда тайёрланди.
Ҳозир майда туёқли чорвамиз — совлиқлар “тўқ бўғоз” ҳолатида. Уларга алоҳида парвариш зарур, қорамоллар учун эса бошқачароқ ёндашув керак ва ҳоказо.
Шу сабабли, “қорасовуқ”лардан чорва ҳайвонларини сақлаш бўйича қуйидагилар тавсия қилинади:
1. Совуқ кунлари чорвани тўла қийматли озуқалар билан озиқлантириш. Сув бериш зарурати бўлганда илиқ сув ичириш. Озуқаларни ўраган холда сақлаш (чунки музлаши мумкин).
2. Қишлоқ хўжалик ҳайвонлар ва паррандалар сақланадиган хоналарни тирқишлари, дераза ва кириш жойларига икки қават полиетилен плёнка, кигиз (намат) қоплаш.
3. Ҳайвонлар тагига қўшимча тўшама (сомон, похол, ёғоч қириндиси, қовачоқ) ташлаш.
4. Отларнинг устига ёпинғич ёпиш.
5. Очиқ жойлар, чўл ўртасида жойлашган қўй қўтонларини атрофини ўраш ёки иссиқ қўтонларга вақтинча кўчириш.
6. Замонавий йирик шохли чорва фермаларида зарарли газларни кўпайтирмаслик, намликни қочириш мақсадида вентилясияни вақти-вақтида билан ишлатиш. Имкон бўлса, қуруқ иссиқ ҳаво билан таъминлашни амалга ошириш.
7. Чорвачилик корхоналарида туну-кун мутахассислар навбатчилигини ташкил қилиш.
Асаларичилар учун тавсиялар: Асалари оилаларини ер устида пасейкаларда совуқ қишдан сақлаб қолиш учун уядаги бўш рамкаларни олиб ташлаш ва махсус кўрпача ва ёстиқчалар билан беркитиш, уя тирқишларини қисқартириш ва уяларни ўралган жойда сақлаш. Асалариларга қўшимча озуқаларни бериб бориш.
Халқимиз айниқса қўйчиликка қизиқиши юқори. Шу саббали қўйчилик хўжаликлари учун тавсияларимизни қуйида алоҳида берамиз:
1. Совуқ ер совлиқларнинг қўзи ташлашига ёки нимжон (кейинчалик яшовчанлиги паст бўлган) қўзилар туғилишига сабаб бўлади. Шунинг учун Вақти-вақти билан совлиқларга мосион бериш (қўзғатиб, яйратиб туриш);
2. Музлаган озуқа ёки паст ҳароратдаги сув истеъмоли совлиқларнинг бола ташлаши ёки касалликка учрашига олиб келиши мумкин. Шунинг учун бўғоз совлиқларни тўйимли озиқалар билан озиқлантириш, имкон қадар илиқ сув билан суғориш, қировли кунлари яйловга чиқармаслик ва музли ерларда ётиб қолишининг олдинги олиш, озуқа қолдиқларидан кашар (қўтон)ларга тўшама сифатида фойдаланиш;
3. Қўйлар сурувларини қишлов нуқталаридан узоқлаштирмаслик, ўта совуқ кунларида эса қишки кашар (қўтон)ларда сақлаш;
4. Зарур ҳолларда уларга 1,2-1,3 кг қуруқ озуқалар (75% дағал ва 25 % омухта озуқа) аралашмаси ҳисобидан қўшимча озиқлантириш;
5. Куннинг совуқ пайтларида уларни шамол кам эсадиган яйловларда боқиш, бундай кунларда қўйларни қишлов биноларидан кечроқ олиб чиқиш, бинодан чиқаришдан камида 20-30 дақиқа олдин уларни жойидан қўзғатиш;
6. Ташқарига чиққанда қўйларни шамол йўналишига қарши томонга ҳайдаш (бу уларнинг жунини танасига ёпишиб туришини ва тана ҳароратининг сақлашини таъминлайди);
7. Қиш даврида яйловда шўр озуқаларнинг камлиги ҳисобига қўйларнинг тузга бўлган талаби 2-3 марта ортади, шунинг учун охурларга қўйлар ялаши учун 1 бош қўй ҳисобига ўртача 5 граммдан туз қўйиш;
8. Қишлов нуқталарида чўпон-чўлиқлар учун иссиқ кийим-бош, озиқ-овқат, ичимлик суви ва ёқилғи заҳирасини яратиб қўйиш;
9. Қишлов нуқталарида чўпон-чўлиқлар тунги ёритиш воситалари, биринчи тиббий ёрдам қутичаси, имкон қадар алоқа воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Юқоридаги тавсияларга амал қилинса албатта чорволаримизни “қорасовуқ”дан безиён ўтказиб оламиз.

Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати

Каналга уланинг
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ TUMANI HOKIMLIGI
CHORVA MOLLARINGIZNI SOVUQDAN ASRANG!

Hududimizga yana anomal sovuq harorat qaytayotganligi sababli qishloq xo‘jalik sohasida faoliyat ko‘rsatayotgan tadbirkorlarimiz, fermer-u dehqonlarimizga, chorvadorlarimiz, umuman, barcha xalqimizga foydasi tegishi mumkin bo‘lgan turkum tavsiyalarini berib borishni lozim deb topdik.

Batafsil: https://sampayarik.uz/uz/node/2819

Kanalga ulanish:
👇👇👇
👉 t.me/PAYARIQ_TUMANI_HOKIMLIGI
🌍 sampayarik.uz
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
386-сон 08.05.2019. Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

👇👇👇👇👇👇👇
https://lex.uz/docs/4327596

Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot