Эмлаш ишлари олиб борилмоқда.

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими жойлардаги мутахасислари томонидан худудлардаги мавжуд чорва моллари ва уй хайвонлари юкумли касалликларига қарши эмлаш ҚҚГИ касаллиги буйича ишлов бериш, бруцеллёз касаллигини олдини олиш учун қон намуналари олиниб касалликлар тўғрисида тушунтириш ишлар олиб борилмокда.


Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати.

Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қорамолларни сунъий уруғлантиришнинг афзалликлари🐄👨‍⚕

1.
Асосийси бу битта яхши буқанинг уруғини кўпроқ хўжаликларга етказиб бериш имкониятидир. Одатда табиий усулда бир буқа фақат битта фермер молларига хизмат қилади.🐃
2. Кенг кўламда селекция ишларини олиб бориш мумкин бўлади.🏥
3. Халмидиоз, бурцеллёз, трихомоноз каби юқумли касалликлар тарқалишининг олди олинади.🌡
4. Сунъий уруғлантириш орқали “яхшиловчи” буқадан минглаб наслдор бузоқлар олиниши мумкин
5. Чатиштириш ишларини амалга оширишда сунъий уруғлантириш усули қўл келади, бунда уруғни ҳаво транспорти орқали бир қитъадан иккинчи қитъага етказиш мумкин🩺

👉 https://t.me/payariq_veterinariya_bot - Barcha turdagi hayvonlarda uchraydigan kasalliklarni davolash kanali.
❗️Muskul orqali inyeksiya qiladigan joylar💉👨‍⚕



https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
Бруцёллез касаллиги хақида нималарни биласиз?


Бруцеллез - хавфли касаллик Ҳайвонлар бруцеллёзи (қораоқсоқ) кенг тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигининг пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларисиз кечади. Касалликнинг қўзғатувчиси бруцелла гуруҳига мансуб микроблар бўлиб, унинг 6 типи кўпроқ ўрганилган: қорамоллар бруцелласи, чўчқалар бруцелласи, кемурувчилар бруцелласи, қўчқорлар бруцелласи, итлар бруцелласи ва буларнинг энг хавфлиси қўй-эчки бруцелласидир. Бундан ташқари, ҳар типи бир неча биотипларга ҳам бўлинади. Кейинги йилларда кит ва дельфинларда, тюлен ва моржларда учрайдиган янги типлари аниқланган бўлиб, уларнинг хусусиятлари яхши ўрганилмаган. Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир: музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30, бринза ва пишлоқда 15–40, сутда 3–4 кунгача ўзининг яшовчанлигини йўқотмайди. Суюқлик муҳитида эса 70 даражали иссиқликда 30 дақиқада зарарсизланади ва қайнатилганда дарҳол зарарсизлантирилади. Табиий шароитда ҳайвонлар бруцеллез қўзғатувчиси билан зарарланган ем-хашак, сувни истеъмол қилганда, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси орқали, шунингдек, жароҳатланган тери орқали ҳамда ҳайвонларни уруғлантиришда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинмаганда касалланади. Энг хавфлиси, касал моллар бола ташлаш вақтида ўзидан кўп миқдорда бруцелла микробларни ташқи муҳитга ажратади ва ем-хашак, сув, чорвачилик асбоб-ускуналарини зарарлантиради. Шунинг учун касал моллар ўз вақтида подадан ажратилиши ва унга қарши махсус ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилиши зарур. Бруцеллез касаллигига чалиниш ва унинг тарқалишига асосий сабаб хўжаликларга келтириладиган молларнинг ветеринария кўригидан тўлиқ ўтказмаслик, улар орасида касал моллар бўлиши, ҳайвонларнинг ўзбошимчалик билан бир подадан иккинчисига ўтказилиши ва ниҳоят бозорларда касал моллар билан савдо-сотиқ қилинишидир. Касалликнинг яширин даври бир ой ва ундан ҳам кўпроқ давом этади. Касаллик кўпинча клиник белгисиз ўтади, лекин асосий клиник белгиларидан бири – бруцеллез билан касалланган сигир ва ғунажинлар кўпинча 5–7 ойлик буғозлик даврида бола ташлайди, Шу кунгача одамларнинг бруцеллёз билан касалланиши бевосита касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлганда содир бўлади деб ўйлашарди. Ҳозирги кунда бу касаллик ҳайвонлар билан умуман ишламайдиган кишилар орасида ҳам учраяпти. Бунга сабаб, инсонларнинг чорва маҳсулотига бўлган талабни қондириш мақсадида кўча-кўйларда савдо қилувчи «тадбиркорлар»дан ветеринария кўригидан ўтказилмаган сут-гўшт маҳсулотларини харид қилиб истеъмол қилишидир. Айниқса, бу баҳор ойларида – организмда юқумли касалликларга қарши курашувчи иммун тизимнинг кучсизланиши кузатиладиган пайтда жиддий тус олади. Баҳорги қўй-эчкиларни қўзилатиш (тўл) даврида касалликни тарқатиш ва юқтириб олиш хавфи кучаяди, чунки бу мавсумда билиб-билмай ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳам иштирок этиши кузатилади. Мана шундай нохушликларни олдини олиш мақсадида чорвадорларга баҳор мавсумида бажарилиши шарт бўлган қуйидаги тавсияларни берамиз: - майда шохли молларни қўзилатиш даврида бруцеллёз касаллиги ҳақида тушунчаси бор кишиларни жалб қилиш ва шахсий гигиена талабларига қатъий эътибор бериш; - ҳайвонларда бола ташлаш, йўлдошнинг ушланиб қолиниши, метрит, оқсоқланиш ва уруғдонни катталашиши белгилари учраганда ветеринария мутахассисига хабар бериш; - қорамолчилик билан шуғулланувчи хўжалик чорвадорлари – мулкчилик туридан қатъий назар янги келтирилган молларининг қон зардобини 1 ой ичида бруцеллёзга текшириб олишлари; - касаллика соғлом бўлган хўжалик моллари 1 йилда 1 марта бруцеллёзга текширилиши; - зарурият бўлганда, бруцеллёзга қарши профилактик эмлаш ўтказиш ҳақида ҳудудий ветеринария бўлими билан маслаҳатлашиш ҳамда вакциналарни йўриқнома асосида қўллаш;

Уз соглигингизга бефарк булманг!

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат хафсизлиги буйича мутахасис: З.Т.Алиев
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
ҚPИМ-КОНГО ГЕМОPPАГИК ИСИТМА КАСАЛЛИГИ

Қрим-конго геморрагик иситма касаллиги вирус кузгатадиган, табиий шароитда каналар оркали юкадиган ута хавфли юкумли касалликдир. Табиатда йирик ва майда шохли хайвонларда учрайдиган иксод (яйлов) каналари геморрагик иситма касаллиги вирусини сакловчи ва ташувчилари хисобланади.
Касаллик вирусини сакловчиси ва ташувчилари кон сурувчи каналардир. Вируслар каналар организмида сакланиб, авлоддан-авлодга утади. Вирус саклаган каналар хаётининг дастлабки даврида майда кемирувчилар, сичкон, каламуш, кум сичкони, куён, типратикон ва бошкалар организмида яшаб, уларнинг кони билан озикланади. Кейин купайиш даврига етгач тулки, бўри, йирик ва майда шохли хайвонлар, от, туя ва бошка хайвонларга утади ва паразитлик килади. Кана ёпишган хайвонларда вируснинг конда пайдо булиш жараёни кайд килинса-да, уларда касаллик белгилари кузатилмайди. Каналар ушбу хайвонлар танасида 15-20 кун озикланиб булгач, хайвон танасидан тарк этади.
Юкиши - касаллик одамларга вирус билан зарарланган каналар чакиши натижасида юкади. Касаллик асосан чупонлар, уларнинг оила аъзолари, куй эчкилар киркимида иштирок этувчилар, моллардаги каналарни кулда терувчилар, молларни чумилтиришда иштирок этувчилар, кассоблар, тери ва жун сакловчи омбор ходимлари, овчилар, ветеринария ходимлари ва табиат кучогида дам олувчилар уртасида учраш эхтимоли юкори булади. Бундан ташкари, ушбу касаллик билан касалланган бемор парваришида иштирок этганлар ўртасида тиббиёт ходимлари, уларнинг оила аъзолари ва бошкаларда кайд килиниши мумкин. Бунда касаллик беморнинг кони оркали соглом одамга утади.
Олдини олиш - мол парвариши билан шугулланадиган хонадон ва фермер хужаликларда каналарга карши хайвонлар, молхоналар, кура ва кутонларни мол чумилтирувчи дорилар билан хар 10-15 кунда мунтазам ишлов бериб туриш лозим. Шунингдек, барча хужаликларда куй ва эчкиларнинг жунини киркишдан олдин уларни каналарга карши чумилтириш, ахоли хонадонларида, фермер ва ёрдамчи хужаликларда бокилаётган чорва моллари орасида кана билан зарарланган хайвон аникланганда махаллий ветеринар мутахассисларига мурожааат килиш, уй ва чорва хайвонлари билан муомалада булганда шахсий гигиена коидаларига тулик риоя килиш, зинхор химояланмаган кул билан канани олиб ташламаслик лозим.

Кана чакишдан эҳтиёт бўлиш – ҚКГИ касаллигининг олдини олиш гарови!



Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини
химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат
хавфсизлиги бўйича мутахасис З.Т.Алиев


Каналга уланинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Forwarded from PAYARIQ_VETERINARIYA (Tojiboyevich_ Aliyev Ziyodulla)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
202-сон 08.07.2011. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

ҚАРОВСИЗ ҚОЛГАН ҲАЙВОНЛАРНИ ТУТИШ ВА САҚЛАШ БИЛАН БОҒЛИҚ ХИЗМАТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Батафсил👇👇👇👇👇👇
https://lex.uz/uz/docs/1833366


Каналга уланинг👇👇
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Худудларда чорва ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва наслчилик-селекция ишларини самарали ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Самарканд вилояти Пайарик тумани “Ветеринария” мутахассислари томонидан сигирлар суньий уруғлантирилиб насилли бузоклар олинмокда.

Малумот учун тел: 99 253 90 92


Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
ККГИ касаллигига карши ишлов бериш ишлари давом этмокда.

Бугунги кунларда Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими жойлардаги мутахасислари томонидан махалларда ҚКГИ кассаллигини олини олиш мақсадида ахоли ва чорвачилик фермер хужаликлари карамогидаги чорва молларини дизинсекция ишлари олиб борилмокда ва ахоли ўртасида касаллик тўғрисида келиб чиқиши оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб мол сақлаш биноларида дизинфекция ишлари хам олиб борилмокда.


Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати.

Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot