«ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ» Аслида бу Ватан фидойилари байрами, бу Ватанни асрагувчилар, Ватанни юксалтиргувчилар, Ватанини севгувчилар байрами. Демак, бу байрам барчамизники!

БУТУН БОР ВУЖУДИ ИЛА ВАТАН ҲИМОЯСИ ВА РАВНАҚИ ЙЎЛИДА КЕЧА-Ю КУНДУЗ МАШАҚҚАТ ИЛА МЕҲНАТ ҚИЛАЁТГАН ЮРТ ФИДОЙИЛАР БАРЧАНГИЗГА БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!!


Каналга уланинг
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Channel photo updated
Меёрий хужжатларни тугри юритилиши борасида жойларда йигилишлар утказилди.

Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими бошлиги Ш.Бахриев ва булим бошлиги уринбосари Ш.Кубаевлар вет пунктларда булиб хужжатларини тугри юритилиши, хар бир олинган эмламалар дори-дармонларни самарали ишлатилиши тугрисида уз тавсияларини бериб утди.


Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликнии ривожлантириш булими ахборот хизмати.


Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қуватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли Қарори ижросини таъминлаш максадида Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими хузурида ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ташкил этилди.


Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.


Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot
СУНИЙ УРУГЛАНТИРИШ ЗООВЕТЕРИНАРИЯ ШАХОБЧАЛАРИ ХИЗМАТИНГИЗГА ТАЙЁР!

🐄 Сигирларингизни чет давлатлардан келтирилган насилли букаларнинг музлатилган уруги билан суний уруглантиринг насилли ва махсулдор молга эга булинг.

Мурожаат учун тел: 📲👇👇
+998 97 396 07 30
+998 93 293 90 92
https://t.me/Ziyodulla_Aliyev



Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Бруцёллез касаллиги хақида нималарни биласиз?


Бруцеллез - хавфли касаллик Ҳайвонлар бруцеллёзи (қораоқсоқ) кенг тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, оммавий бола ташлаш, қисир қолиш, маҳсулдорликнинг камайиши, ёш молларнинг яшовчанлигининг пасайиши билан, баъзан эса клиник белгиларисиз кечади. Касалликнинг қўзғатувчиси бруцелла гуруҳига мансуб микроблар бўлиб, унинг 6 типи кўпроқ ўрганилган: қорамоллар бруцелласи, чўчқалар бруцелласи, кемурувчилар бруцелласи, қўчқорлар бруцелласи, итлар бруцелласи ва буларнинг энг хавфлиси қўй-эчки бруцелласидир. Бундан ташқари, ҳар типи бир неча биотипларга ҳам бўлинади. Кейинги йилларда кит ва дельфинларда, тюлен ва моржларда учрайдиган янги типлари аниқланган бўлиб, уларнинг хусусиятлари яхши ўрганилмаган. Бруцеллалар ташқи муҳит шароитида анча чидамлидир: музлатилган гўшт маҳсулотида 1,5 йилгача яшайди, хом ва яхши пиширилмаган гўштда 30, бринза ва пишлоқда 15–40, сутда 3–4 кунгача ўзининг яшовчанлигини йўқотмайди. Суюқлик муҳитида эса 70 даражали иссиқликда 30 дақиқада зарарсизланади ва қайнатилганда дарҳол зарарсизлантирилади. Табиий шароитда ҳайвонлар бруцеллез қўзғатувчиси билан зарарланган ем-хашак, сувни истеъмол қилганда, кўз ва бурун бўшлиғининг шиллиқ пардаси орқали, шунингдек, жароҳатланган тери орқали ҳамда ҳайвонларни уруғлантиришда ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилинмаганда касалланади. Энг хавфлиси, касал моллар бола ташлаш вақтида ўзидан кўп миқдорда бруцелла микробларни ташқи муҳитга ажратади ва ем-хашак, сув, чорвачилик асбоб-ускуналарини зарарлантиради. Шунинг учун касал моллар ўз вақтида подадан ажратилиши ва унга қарши махсус ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилиши зарур. Бруцеллез касаллигига чалиниш ва унинг тарқалишига асосий сабаб хўжаликларга келтириладиган молларнинг ветеринария кўригидан тўлиқ ўтказмаслик, улар орасида касал моллар бўлиши, ҳайвонларнинг ўзбошимчалик билан бир подадан иккинчисига ўтказилиши ва ниҳоят бозорларда касал моллар билан савдо-сотиқ қилинишидир. Касалликнинг яширин даври бир ой ва ундан ҳам кўпроқ давом этади. Касаллик кўпинча клиник белгисиз ўтади, лекин асосий клиник белгиларидан бири – бруцеллез билан касалланган сигир ва ғунажинлар кўпинча 5–7 ойлик буғозлик даврида бола ташлайди, Шу кунгача одамларнинг бруцеллёз билан касалланиши бевосита касал ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлганда содир бўлади деб ўйлашарди. Ҳозирги кунда бу касаллик ҳайвонлар билан умуман ишламайдиган кишилар орасида ҳам учраяпти. Бунга сабаб, инсонларнинг чорва маҳсулотига бўлган талабни қондириш мақсадида кўча-кўйларда савдо қилувчи «тадбиркорлар»дан ветеринария кўригидан ўтказилмаган сут-гўшт маҳсулотларини харид қилиб истеъмол қилишидир. Айниқса, бу баҳор ойларида – организмда юқумли касалликларга қарши курашувчи иммун тизимнинг кучсизланиши кузатиладиган пайтда жиддий тус олади. Баҳорги қўй-эчкиларни қўзилатиш (тўл) даврида касалликни тарқатиш ва юқтириб олиш хавфи кучаяди, чунки бу мавсумда билиб-билмай ёшлар ва хотин-қизларнинг ҳам иштирок этиши кузатилади. Мана шундай нохушликларни олдини олиш мақсадида чорвадорларга баҳор мавсумида бажарилиши шарт бўлган қуйидаги тавсияларни берамиз: - майда шохли молларни қўзилатиш даврида бруцеллёз касаллиги ҳақида тушунчаси бор кишиларни жалб қилиш ва шахсий гигиена талабларига қатъий эътибор бериш; - ҳайвонларда бола ташлаш, йўлдошнинг ушланиб қолиниши, метрит, оқсоқланиш ва уруғдонни катталашиши белгилари учраганда ветеринария мутахассисига хабар бериш; - қорамолчилик билан шуғулланувчи хўжалик чорвадорлари – мулкчилик туридан қатъий назар янги келтирилган молларининг қон зардобини 1 ой ичида бруцеллёзга текшириб олишлари; - касаллика соғлом бўлган хўжалик моллари 1 йилда 1 марта бруцеллёзга текширилиши; - зарурият бўлганда, бруцеллёзга қарши профилактик эмлаш ўтказиш ҳақида ҳудудий ветеринария бўлими билан маслаҳатлашиш ҳамда вакциналарни йўриқнома асосида қўллаш;

Уз соглигингизга бефарк булманг!

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат хафсизлиги буйича мутахасис: З.Т.Алиев
КУЙДИРГИ (сибир яраси) КАСАЛЛИГИДАН ЭХТИЁТ БЎЛИНГ

Куйдирги — одам ва ҳайвонларда учрайдиган ўткир юқумли касаллик; зооноз касалликлар гуруҳига киради. Касаллик қадимдан маълум. Куйдирги спора ҳосил қиладиган ҳаракатсиз таёқча. Споралар жуда чидамли бўлиб, сувда йиллаб, тупроқда ўн йиллаб (20—30 йил ва ундан ортиқ) сақланиши мумкин. Одамга касал ҳайвонлардан — ҳайвонни сўйиш, гўштини нимталаш вақтида, шунингдек, сув, тупроқ, чорвачилик маҳсулотлари орқали юқади.
Одатда, касаллик шу соҳа ходимларида, яни ҳайвонлар билан бевосита мулоқотда бўладиган кишиларда кўпроқ кузатилади. Инфексия соглом одам организмига нафас йўллари, тери ва огиз орқали тушиши мумкин. Одамда куйдирги нинг ўпкага, ичакка, терига зарар етказадиган ва инфексия — қонга ўтиб тарқаладиган септик хиллари учрайди. Касаллик аломатлари ҳам зарарланган аъзоларга қараб турлича бўлади. Куйдиргининг тери шаклида Куйдирги қўзгатувчиси зарарланган тери орқали киради. Бу шаклда яширин (инкубатсион) давр 2—3 кун. Терининг инфексия кирган соҳасида дастлаб бўртма (папула) пайдо бўлади, у лойқа ёки қонли суюқлик билан тўлган пуфакча (пустўла)га айланади. Пуфакча тез орада ёрилиб, қора қўтир бўлади. Атрофида янги пуфакчалар ҳосил бўлиб, қора қўтир катталашади, унинг тагида огримайдиган шиш кўзга ташланади. Одатда, шу жароҳатни "куйдирги хўппози" деб аталади. У кўпинча юз соҳаси, билак, бўйин ёки оёқда бўлади. Бунда гавда температураси кўтарилиши, бош огриги, дармонсизлик, уйқу-сизлик ва ҳакоза. Ўпка Куйдирги сида тўсатдан иситма кўтарилиб, йўтал тутади, қонли балгам келади, беморнинг кўкрак соҳаси огрийди, нафас олиши қийинлашади. Ичак Куйдиргиси овқатдан заҳарланишга ўхшаб бошланади, бемор кўнгли айниб, қусади, қорни қаттиқ огрийди, ичи дам бўлади. Куйдиргининг ўпка ва ичак шакллари жудай кам учрайди. Даволаш мақсадида пенитсилин ва Куйдирги гаммаглобулини қўлланилади.
Ҳайвонларда (айниқса, от, қора-мол, қўй, эчки,) учрайди, септитсемия, тери ости тўқималари ва бошқа ички органларга қон қуйилиши ва инфилтрат йигилиши билан кечади. Инкубатсион даври ҳайвонларда 1—3 кун. Ҳайвонларга ем-хашак, ифлос сув ва ҳаво, шунингдек, қон сўрувчи ҳашаротлар, пашша ва бошқа орқали юқади. Касаллик қўзгатувчи ташқи муҳитдан организмга тушгандан кейин қон ва лимфага ўтиб ривожланади ва умумий септитсемияни чақиради, қонда ўз атрофида қобиқ пайдо қилиб, кўп миқдорда токсин ишлаб чиқаради. Тез ривожланиб кўпайган микроблар тери ости ва бошқа тўқималарда шишлар пайдо қилади, токсинлар эса қон томирларининг ўтказувчанлигини ошириб, бутун ички орган ва тўқималарда қон қуйилишига олиб келади, қон айланиши секинлашади.
Клиник белгилари. Касалликнинг яширин даври 1 —3 кун давом этади. Микробнинг организмга қаердан киришига қараб тери (корбункулёз), ичак формалари бўлади. Касалликни ўткир ҳолатларида ҳайвон бир неча соат ичида (ҳатто 1 соат ичида) ўлади. Ҳайвоннинг бурун, огиз тёшикларидан қон аралаш кўпик, орқа тёшикдан қора рангдаги қон оқади, ҳарорати 41—42° га кўтирилади, нафас олиш ва юрак уриши тезлашади, ҳолсизланади, иштаҳа ёқолади ва кўпинча ётади. Касалликнинг ичак турларида ошқозон, ичак органлари фаолияти бўзилади ва ўлгандан кейин ҳам орқа ва бошқа табиий тешиклардан қон оқади. Куйдирги билан касалланган ҳайвонни билмасдан сўйганда қони қопқора бўлиб, ивимайди. Бу касалликка гумон қилинган ҳайвонни сўйиш мумкин эмас, чунки организмдаги капсула холатидаги, тез ўлдириб бўладиган микроб ташқи, кислородли муҳитга тушиши билан жуда чидамли спора турига айланади ва тупрокда 100 йилгача сақланиб қолади.

ЁДИНГИЗДА САҚЛАНГ .

Куйдирги касаллигини олдини олишнинг биринчи чораси бу хайвонларни худудий ветеринария врачлари орқали бир йилда бир маротаба касаликка қарши профилактик эмлатишдир.

Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш бўлими Хайвонлар соғлигини
химоя қилиш ташхис ишлари ва озиқ овқат
хавфсизлиги бўйича мутахасис З.Т.Алиев
#_долзарб_90_кунлик

Пайарик туманида эпизоотик барқарорликни таъминлаш максадида тадбирлар давом этмокда.

Республика ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 13.01.2022 йилдаги №02/16-13-сонли кўрсатма хатига асосан 2022 йил 17 январидан бошлаб "Долзарб 90 кунлик" тадбир эълон қилинган. Шу муносабат билан
Пайарик тумани ветеринария хизмати ходимлари томонидан махаллабай ишлаш тизими ташкил этилиб туманнинг хар бир махалласида хонадонбай юриб фермер ва ахоли карамогидаги чорва моллари куйдирги касаллига ит ва мушуклар кутириш касаллига карши эмланмокда. Фермер хужаликларидаги чорва молларидан бруцеллёз касаллига текшириш учун кон наьмуналари олинмокда.

Шу билан биргаликда, аҳоли ўртасида касалликларнинг келиб чикиши окибатлари тугрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ахборот хизмати:

Каналга уланинг 👇👇👇
https://t.me/payariq_veterinariya_bot