⚡️Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

Батафсил — http://dy.uz/X1uTs
🕊Rosti shunaqa xilma-xil qushlar juda ham yoqadi.🤗
127_128 https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Қутуриш касаллиги хақида


Қутуриш — нейротроп вирус қозгатадиган ўткир юқумли зооноз касаллик; томир тортишиши, фалажлик, ҳиқилдоқ ва нафас мускулларининг спазми билан кечади. Қутуриш қадимдан малум, уни сувдан чочиш касаллиги деб ҳам аташган. Қўзгатувчиси қутуришнинг ёввойи вируси, у нерв ҳужайраларини танлаб жароҳатлайди. Вирус совуққа чидамли, музлатилганда узоқ сақланади. Ташқи муҳитда, шунингдек, қайнатилганда, 3—5% ли лизол, хлорамин эритмаларида тез нобуд бўлади.
Касалликнинг яширин даври ҳайвонларда 14—16 кун. Шундан кейин безовталик, йиртқичлик, хатти-ҳаракатнинг ўзгариши, кўп сўлак ажралиши кузатилади. Ҳайвон ҳеч нарса ичмай, емай қўяди. Сўнгра томир тортишиши, фалажлик бошланиб, ҳайвон ўлиб қолади.
Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон, асосан, ит, мушук ва бошқа тишлаганида, ёки сўлаги тери юзасига тушгашиа юқади. Одамда қутуриш касаллигининг яширин даври 15 кундан бир неча ойгача (ўртача 20— 30 кун). Қутурган ит бўйин, юзни тишлаганда бу давр қисқароқ, оёқни тишлаганда узоқроқ бўлади.
Касаллик кечишида нафас олиш қийинлашади, гидрофобия, аерофобия аломатлари пайдо бўлади. Сўлаги кўп оқади. Иситма кўтарилади (39—40° гача). Тиришиш вақтида нафас тўхтаб, киши ўлиб қолиши ҳам мумкин; фалажланиш даври — бунда мускуллар фалажланиб, бемор тинчиб қолади, лекин ҳуши сақланади. Фалажланиш пастдан юқорига кўтарилиб боради ва юрак тўхташи, нафас маркази фалажланиши оқибатида ўлим содир бўлади.
Қутуришнинг олдини олиш учун хонадонда боқиладиган итлар рўйхатга олиниши ва профилактик тарзда қутуришга қарши эмланиши лозим. Одамни тишлаган ит маълум бўлса, у ветеринар назоратида 10 кун ушлаб турилади. Агар у қутурган бўлса, шу муддат ичида ўлади. Ит тишлаган одамга тиббий ёрдам поликлиникалар қошидаги травматология пунктида хизмат кўрсатилади. Ит тишлаганда дарҳол шу пунктларга мурожаат қилиш, унгача тишланган соҳани дарҳол совунлаб ювиш ва атрофига ёднинг спиртли эритмасини суртиш керак. Ҳосил бўлган яра тикилмайди. Иложи борича эртароқ Қутуришга қарши културал ваксина юборишни бошлаш керак, шунда эмлаш бошланганидан 2 ҳафта ўтгач, иммунитет пайдо бўлиши мумкин.

Қутуриш давоси йўқ касаллик бўлганлиги сабабли қарамоғингиздаги ит ва мушукларни ветеринария кўригидан ўтказиб бир йилда бир маротаба қутуриш касаллигига эмлатишни унутманг.

👇каналга уланинг
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
KUYDIRGI OTA XAVFLI YUQUMLI KASALLIK!

Kuydirgi kasalligi-qoy-echki, qoramollar va odamlarda uchraydigan ota xavfli yuqumli kasallik hisoblanadi.
Kuydirgi kasalligining manbai asosan kasallangan uy hayvonlari: qoramol, ot, qoy, eshak, tuya,
echki, chochqalar va shu bilan birga qon soruvchi hasharotlar hisoblanadi. Tabiatda kuydirgi
kasalligi qozgatuvchisining saqlovchisi (rezervuari) tuproq hisoblanadi, aynan tuproq hayvonlarni kuydirgi bakteriyasi bilan ta’minlaydi.
Xayvonlarda kuydirgi kasalligi juda ogir kechib, tana xarorati tosatdan 40-41o C gacha kotariladi,
ichaklardan qon ketib yotib qoladi va bu xolat olim bilan yakun topadi.
Kuydirgi kasalligi asosan ushbu kasallik bilan kasallangan xayvonlarni soyish, terisini shilish,
Goshtini maydalash, kalla-pocha va oshqozon-ichaklarini tozalash jarayonlarida odamga yuqadi.
Kuydirgi kasalligi xayvonlardan-xayvonlarga, xayvonlardan-odamlarga yuqadi, lekin kasallik
odamdan-odamga yuqmaydi.
Kasallik odamlarda qanday kechadi:
Epidemiologik kuzatuvlar natijalariga kora, odamda uchraydigan xozirgi zamon kuydirgi
kasalligi 99-99,5 foiz hollarda teri shaklida, uchraydi. Kasallikning yashirin davri bir necha soatdan 14 kungacha davom etib, bunda bemorlar shikoyat qilmaydilar. Kuydirgining teri shaklida bemorning tana xarorati kotariladi, kuydirgi yarasi ogriqsiz boladi, usti qora postloq bilan qoplanib, komir rangiga oxshaydi, atrofi qizarib, shish paydo boladi.
Kuydirgi yarasi kopincha badanning ochiq joylarida (qol, yuz, boyin va oyoq ) uchraydi.

Ushbu kasallik bilan ogrimaslik uchun qanday choralarni korish zarur?

👉har bir fuqaro shaxsiy qaromogidagi chorva mollarni
veterinariya korigidan otkazib,
belgilangan muddatlarda kuydirgiga qarshi emlatish;

👉xayvonlar ўrtasida kuydirgi kasalligi belgilari kuzatilganda zudlik bilan veterinariya vrachiga murojaat qilish;

👉kuydirgi bilan kasallangan xayvonlarni veteterinariya vrach ruxsatisiz ozboshimchalik
bilan soymaslik, mollarni faqat qushxonalarda yoki soyish maydonchalarida soyish;

👉duch kelgan joylardan gosht sotib olmaslik, goshtni gosht pavilonlaridan yoki gosht
dokonlaridan xarid qilish;

👉xayvonlarni parvarish qilishda shaxsiy gigiena qoidalariga qat’iy rioya etish;

Yuqorida berilgan tavsiyalarga puxta amal qilgan holda, ozingizni ushbu noxush xastalikdan
asrang.



Каналга уланин
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Каналга уланинг 👇👇👇👇👇
https://t.me/payariq_veterinariya_bot
#ҚАРОР_ВА_ИЖРО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қуватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-54-сонли Қарорининг 11-банди ижросини таъминлаш максадида Пайариқ тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими хузурида ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ МАРКАЗИ ташкил этилди.


Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.


Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot
📑 Бугун 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни


Байрамингиз муборак булсин.

👉https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Пайарик туманида махаллий ўғит чиқариш ишлари олиб борилмоқда.

2022 йил ғалла ҳосилдорлигини оширишга қаратилган семинар ўтказилиб, тадбир давомида туман Қишлоқ хўжалиги бўлими, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ҳамкорлигида ғалла майдонларига маҳаллий ўғит чиқариш ишлари амалга оширилди.



Каналга қўшилинг:
👇👇👇
👉 https://t.me/payariq_veterinariya_bot,