2021 йил 24 декабр куни туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булимида йигилиш булиб утди. Йигилшда булим бошлиги Ш.Бахриев сузга чикиб барча ходимларни кириб келаётган 2022 йил янги йил билан табриклади. Шундан сунг 2021 йил буйича ишлар сархисоб килинди, камчиликлар юзасидан фикр мулохазалар билдирилди. Йигилиш сунгида ветеринария ва чорвачиликни ривожлантиришга уз хиссасини кушган бир катор ходимларга фахрий ёрликлар, барча ходимларга янги йил совгалари топширилди.


Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.

Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
#ярмаркага_мархамат
Янги йил байрамини кўнгилдагидек кутиб олиш, аҳолини арзон ва сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида, Пайарик тумани Челак дехкон бозорида ярмарка ташкил этилиб гушт ҳамда бир қатор қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзонлаштирилган ҳолда сотилмокда.


Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.


Каналга уланинг👇👇
@payariq_veterinariya_bot
Кириб келаётган Янги йилингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар.
🎄🎄🎄🎄🎆🎆🎆🎉🎉

Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими ахборот хизмати.


Каналга уланинг👇👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
#байрам_табриги

Ассалому алайкум хурматли хамкасблар, кадрдонлар!
Мана 2021 йилнинг хам охирги куни, дакикалари, сониялари утиб бормокда. Шу фурсатдан фойдаланиб Сизларни ва оила аьзоларингизни кириб келаётган Янги 2022 йил билан чин юракдан самимий муборакбот этаман. Сизларга тинчлик-хотиржамлик, бахт ва омадлар тилайман. Давлатимиз равнаки, юртимиз тинчлиги ва халкимиз фаравонлиги йулидаги самарали хизматларингизда улкан муваффакиятлар тилайман.

Хурмат билан:

Пайарик тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш булими бошлиги Ш.К.Бахриев

Каналга уланинг👇👇👇
@payariq_veterinariya_bot
#байрам_табриги

Кириб келаётган янги 2022 янги йил барчангизга муборак булсин. Янги йил юксак натижаларимиз давомини, эзгу тилаклар рўёбини олиб келсин. Оилавий бахт омад, тинчлик хотиржамлик ва фаровонлик келтирсин.

Хурмат билан. З.Т.Алиев



каналга уланинг👇👇👇
t.me/payariq_veterinariya_bot
⚡️Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилинди.

Батафсил — http://dy.uz/X1uTs
🕊Rosti shunaqa xilma-xil qushlar juda ham yoqadi.🤗
127_128 https://t.me/payariq_veterinariya_bot
Қутуриш касаллиги хақида


Қутуриш — нейротроп вирус қозгатадиган ўткир юқумли зооноз касаллик; томир тортишиши, фалажлик, ҳиқилдоқ ва нафас мускулларининг спазми билан кечади. Қутуриш қадимдан малум, уни сувдан чочиш касаллиги деб ҳам аташган. Қўзгатувчиси қутуришнинг ёввойи вируси, у нерв ҳужайраларини танлаб жароҳатлайди. Вирус совуққа чидамли, музлатилганда узоқ сақланади. Ташқи муҳитда, шунингдек, қайнатилганда, 3—5% ли лизол, хлорамин эритмаларида тез нобуд бўлади.
Касалликнинг яширин даври ҳайвонларда 14—16 кун. Шундан кейин безовталик, йиртқичлик, хатти-ҳаракатнинг ўзгариши, кўп сўлак ажралиши кузатилади. Ҳайвон ҳеч нарса ичмай, емай қўяди. Сўнгра томир тортишиши, фалажлик бошланиб, ҳайвон ўлиб қолади.
Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон, асосан, ит, мушук ва бошқа тишлаганида, ёки сўлаги тери юзасига тушгашиа юқади. Одамда қутуриш касаллигининг яширин даври 15 кундан бир неча ойгача (ўртача 20— 30 кун). Қутурган ит бўйин, юзни тишлаганда бу давр қисқароқ, оёқни тишлаганда узоқроқ бўлади.
Касаллик кечишида нафас олиш қийинлашади, гидрофобия, аерофобия аломатлари пайдо бўлади. Сўлаги кўп оқади. Иситма кўтарилади (39—40° гача). Тиришиш вақтида нафас тўхтаб, киши ўлиб қолиши ҳам мумкин; фалажланиш даври — бунда мускуллар фалажланиб, бемор тинчиб қолади, лекин ҳуши сақланади. Фалажланиш пастдан юқорига кўтарилиб боради ва юрак тўхташи, нафас маркази фалажланиши оқибатида ўлим содир бўлади.
Қутуришнинг олдини олиш учун хонадонда боқиладиган итлар рўйхатга олиниши ва профилактик тарзда қутуришга қарши эмланиши лозим. Одамни тишлаган ит маълум бўлса, у ветеринар назоратида 10 кун ушлаб турилади. Агар у қутурган бўлса, шу муддат ичида ўлади. Ит тишлаган одамга тиббий ёрдам поликлиникалар қошидаги травматология пунктида хизмат кўрсатилади. Ит тишлаганда дарҳол шу пунктларга мурожаат қилиш, унгача тишланган соҳани дарҳол совунлаб ювиш ва атрофига ёднинг спиртли эритмасини суртиш керак. Ҳосил бўлган яра тикилмайди. Иложи борича эртароқ Қутуришга қарши културал ваксина юборишни бошлаш керак, шунда эмлаш бошланганидан 2 ҳафта ўтгач, иммунитет пайдо бўлиши мумкин.

Қутуриш давоси йўқ касаллик бўлганлиги сабабли қарамоғингиздаги ит ва мушукларни ветеринария кўригидан ўтказиб бир йилда бир маротаба қутуриш касаллигига эмлатишни унутманг.

👇каналга уланинг
https://t.me/payariq_veterinariya_bot