Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
3.28K subscribers
37.1K photos
1.68K videos
1 file
8.39K links
Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali

Facebook: fb.com/paxtaobodpress
Telegram: t.me/paxtaobod_press
Twitter: twitter.com/paxtaobodpress
Instagram: instagram.com/paxtaobod_press
Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw
Download Telegram
Сой МФЙда коммунал соҳаларда ишлар олиб борилмоқда

Аввал хабар берганимиздек аҳоли мурожаатига асосан Сой МФЙда туман ҳокими ва 2-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи маҳалладаги коммунал соҳалардаги муаммоларни ўрганишган эди.
Унда аҳолини тоза ичмлик суви ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамда электр энергияси сифатини яхшилаш учун янги трансформатор ва тармоқ тортиш кераклиги аниқланган.
Бугунгача суюлтирилган газ баллонлари ўша кунни ўзида тўлдирилган бўлса қолган ишлар режа асосида олиб борилиб ҳозирда 600 метр ичмлик суви тармоғи ва 600 метр электр тармоғи тортилиб 13 та бетон таянч устуни ва 1 дона янги ТП ўрнатилмоқда.
Берилган топшириқлар ижроси ва олиб борилаётган ишларнинг назорати шахсан туман ҳокимининг назоратида.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш истагида бўлган Андижонликлар диққатига!

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси юртдошларимизга янги қулайликларни яратишда давом этади. Эндиликда сиз ҳайдовчилик гувоҳномангизни қисқа муддатларда, ҳеч қандай муаммосиз олиш имкониятига эгасиз.

Яъни, 27 октябрдан эътиборан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш давлат хизматини Андижон туман Давлат хизматлари марказида ҳам кўрсатилиши яна йўлга қўйилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз марказга келиб паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга оширишингиз лозим.

Эслатиб ўтамиз, барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатишади.

Ушбу хизмат бўйича саволларингиз бўлса, телеграмда @andijondxa га мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шовруқ МФЙ Сарой кўчаси шағалланди

Бугун туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган Шовруқ маҳалласининг Сарой кўчасида 300 метр масофада шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Туман ҳокими фаолиятини бошлаётган “Маданият тиббий диагностика” маркази билан танишди

Туман ҳокими Махмуджон Бозоров "Маданият Тиббий диагноситика" марказида бўлиб тадбиркор Жавоҳир Абдуллазизов билан суҳбатлашди. Аҳоли саломатлиги уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида тадбиркорлик учун яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланаётган Жавоҳир ушбу лойиҳага умумий 1,5 млрд.сўм миқдорида инвестиция киритган. Ушбу диагноситика маркази 20 ўринли бўлиб, 20 та янги ишчи ўрни яратилган.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Тумандаги 14 та МФЙ аҳолисига 194 тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилди

Бугун туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси томонидан аҳолининг кўмир ёқилғисига бўлган эҳтиёжини қоплаш мақсадида марказлашган ҳолатда Асака туманининг Ахтачи кўмир тақсимлаш омборидан 194 тонна 570 килограмм миқдорида кўмир ёқилғиси олиб келиниб тумандаги 14 та МФЙ ўртасида тақсимланди. Ушбу келтирилган кўмир аҳолига бир тоннаси 303 минг сўмдан тўғри келмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube