Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
3.23K subscribers
37.4K photos
1.73K videos
1 file
8.5K links
Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali

Facebook: fb.com/paxtaobodpress
Telegram: t.me/paxtaobod_press
Twitter: twitter.com/paxtaobodpress
Instagram: instagram.com/paxtaobod_press
Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw
Download Telegram
ИЮЛ ОЙИ ПЕНСИЯ ТЎЛОВЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Туманимиздаги пенсия тўловларини нақд пулсиз (банк пластик карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил июл ойи учун жами 16 893 нафарига 15 815 771 220 сўм миқдорида пенсия пуллари 2024 йил 3 июл куни банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди.

Июл ойи учун пенсия тўловларини нақд пул шаклида олувчи 7 411 нафар фуқароларга 7 436 783 275 сўм миқдоридаги пенсия пуллари эса жорий йилнинг 5 июлдан бошлаб АТ Ҳалқ банки Пахтаобод филиали сайёр кассалари орқали тасдиқланган графиклар асосида тўловлар амалга оширилишини Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Пахтаобод туман бўлими маълум қилади.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОВУШҚА МАҲАЛЛАСИДА КЕНГ КЎЛАМЛИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

Ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари аҳолининг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига хизмат қилади.

Ҳозирда туманимизнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланмиш Овушқа қишлоғида кенг миқёсдаги ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари бошланди.

Ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга алоҳида аҳамият қаратилган ҳолда ички кўчаларга шебен ётқизилмоқда.
Ҳудуд аҳолисига электр-энергияси етказиб бериш сифатини яхшилаш мақсадида соҳа маутахассислари иш олиб бормоқда.

Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида туман ҳокими аҳоли билан мулоқотлар ўтказиб, уларнинг қизиқишларини ўрганди, бу борада аҳоли вакилларига ёрдам бериш борасида масъулларга топшириқлар берди.

Маҳаллада ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
29 - УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБИДА "ЖАҲОН ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ" ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Тошқўрғон маҳалласида жойлашган 29-умумий ўрта таълим мактаби “Жаҳон тараққиёт банки“ лойиҳаси доирасида таъмирга тушган эди. Мазкур лойиҳа асосида мактабни таъмирлаш ишлари давом этмоқда.

Туман ҳокими Ш. Бабаев ушбу даргоҳда бўлиб, мактабда олиб борилаётган қурилиш, таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди. Жараён давомида қурувчилар билан суҳбатлашиб, мактаб биносини янги ўқув йилига қадар битказилиши бўйича топшириқлар берди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter
ТУМАН ҲОКИМИ МАКТАБ БИТИРУВЧИЛАРИ ҲАМДА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Жорий ўқув йилини тамомлаган битирувчиларнинг деярли кўп қисми олий таълим муассасаларига имтиҳон топшириш учун тайёрланмоқда. Аммо уларнинг орасида хорижий давлатга ишлаш учун кетмоқчи бўлган ёшлар ҳам йўқ эмас. Туман ҳокими Ш. Бабаев 33 нафар ана шундай ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашиб, суҳбат ўтказди.

Мазкур суҳбат давомида ёшларни илм олишга ва тадбиркорликка йўналтиришга доир тушунчалар берди.

Хорижий давлатга чиқмаган ҳолда, тадбиркорлик қилиш орқали ўз ўзини банд қилиш ва бунинг учун барча имкониятлар мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида хорижий давлатга бориб ишлаш фикридан қайтган битирувчилар, қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда иш билан таъминланди ва туман бандлик бўлимига бириктирилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook|Telegram|Instagram|Youtube|Twitter