Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati
3.64K subscribers
35.8K photos
1.58K videos
1 file
8.14K links
Paxtaobod tumani hokimligi Matbuot xizmatining rasmiy kanali

Facebook: fb.com/paxtaobodpress
Telegram: t.me/paxtaobod_press
Twitter: twitter.com/paxtaobodpress
Instagram: instagram.com/paxtaobod_press
Youtube: youtube.com/channel/UCbPpkEqek_5qDQtC6TyH3sw
Download Telegram
Тадбиркор билан учрашув

Якка тартибдаги тадбиркор Эгамбердиев Козимжон туман ҳокимига қилган мурожаати бўйича бугун туман ҳокими Махмуджон Бозоров ушбу тадбиркор фаолият кўрсатаётган мебел ишлаб чиқариш устахонасида бўлди. Тадбиркорнинг муаммолари тингланиб мутасаддиларга керакли топшириқлар берилди ва унинг ижроси туман ҳокимининг шахсан назоратида эканлиги таъкидланди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Машъал МФЙдаги муаммолар ўрганилди

Машъал маҳалланинг Ёш тадбиркорлар кўчасидаги 30 та хонадонга тоза ичмлик суви тармоғи тортилган лекин тармоқдаги носозлиги учун ичимлик сув хонадонларга етиб бормаган бу бўйича туман ҳокими М.Бозоров Сувоқава ДУК туман филиалига носозликларни бартараф этиш бўйича топширқлар берилди. Бундан ташқари маҳаллани маъиший чиқиндилардан тозалаш ва электр энергияси сифатини яхшилаш бўйича ТП таъмири зарурлиги маълум бўлди.
Бугунгача Саҳоват кўчасида жойлашган тоза ичмлик суви қудиғи таъмирланиб Наврўз ва Машъал маҳаллаларининг 230 та хонадони ичимлик суви билан таъминланди.
Маҳалла аҳолиси учун бугун 20 тонна 700 кг миқдорида кўмир ёқилғиси тоннаси 303 минг сўмдан маҳалланинг ўзига етказиб берилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Сой МФЙда коммунал соҳаларда ишлар олиб борилмоқда

Аввал хабар берганимиздек аҳоли мурожаатига асосан Сой МФЙда туман ҳокими ва 2-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи маҳалладаги коммунал соҳалардаги муаммоларни ўрганишган эди.
Унда аҳолини тоза ичмлик суви ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ҳамда электр энергияси сифатини яхшилаш учун янги трансформатор ва тармоқ тортиш кераклиги аниқланган.
Бугунгача суюлтирилган газ баллонлари ўша кунни ўзида тўлдирилган бўлса қолган ишлар режа асосида олиб борилиб ҳозирда 600 метр ичмлик суви тармоғи ва 600 метр электр тармоғи тортилиб 13 та бетон таянч устуни ва 1 дона янги ТП ўрнатилмоқда.
Берилган топшириқлар ижроси ва олиб борилаётган ишларнинг назорати шахсан туман ҳокимининг назоратида.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш истагида бўлган Андижонликлар диққатига!

Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси юртдошларимизга янги қулайликларни яратишда давом этади. Эндиликда сиз ҳайдовчилик гувоҳномангизни қисқа муддатларда, ҳеч қандай муаммосиз олиш имкониятига эгасиз.

Яъни, 27 октябрдан эътиборан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш давлат хизматини Андижон туман Давлат хизматлари марказида ҳам кўрсатилиши яна йўлга қўйилди.

Ушбу хизматдан фойдаланиш учун сиз марказга келиб паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг 70 % миқдоридаги тўловни амалга оширишингиз лозим.

Эслатиб ўтамиз, барча Давлат хизматлари марказлари экстерриториал тамойили асосида хизмат кўрсатишади.

Ушбу хизмат бўйича саволларингиз бўлса, телеграмда @andijondxa га мурожаат қилишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шовруқ МФЙ Сарой кўчаси шағалланди

Бугун туманнинг 3-сектор ҳудудида жойлашган Шовруқ маҳалласининг Сарой кўчасида 300 метр масофада шағаллаш ишлари амалга оширилди.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube
Туман ҳокими фаолиятини бошлаётган “Маданият тиббий диагностика” маркази билан танишди

Туман ҳокими Махмуджон Бозоров "Маданият Тиббий диагноситика" марказида бўлиб тадбиркор Жавоҳир Абдуллазизов билан суҳбатлашди. Аҳоли саломатлиги уларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида тадбиркорлик учун яратиб берилаётган имкониятлардан кенг фойдаланаётган Жавоҳир ушбу лойиҳага умумий 1,5 млрд.сўм миқдорида инвестиция киритган. Ушбу диагноситика маркази 20 ўринли бўлиб, 20 та янги ишчи ўрни яратилган.

Пахтаобод тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
--------
Facebook | Telegram | Instagram | Youtube