PATRUL UZ RASMIY XABAR
630 subscribers
1 photo
2 videos
1 file
10 links
Download Telegram
#Aллергенлар

Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази томонидан 18-24-мартлар кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган чанг қопқонидан олинган маълумотларга кўра, ҳаво таркибида аллерген ўсимликлардан Сарв юқори миқдор, Терак, Қайрағоч, Отқулоқ ва Шўрадошларда ўрта миқдорда гул чанги тарқалган, бошқа аллерген ўсимликларнинг гул чанги кам миқдорда учраши аниқланди. Гулли ўсимликлар бўйича ушбу ҳафтада ҳавода гул чангининг тарқалиши ўрта миқдорда аниқланди. Замбруғлардан Альтернариа альтерната ва Ганодерма луcидумда ўрта миқдор, бошқа замруғ споралари ҳавода кам миқдорда учрагани аниқланди.

👉 @PATRUL_UZ