Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
20.2K photos
2.9K videos
126 files
9.76K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#DUO_OLGAN_ELDA_AZIZ
#ISTIQBOLNING_TASHABBUSKOR
#YOSHLARI

🔰 Mexr-oqibatli xalqimizda kam ta'minlangan va boquvchisini yo'qotgan oilalarga yordam berish, yolg'iz nuroniylarga muruvvat ko'rsatish kabi ezgu, shu bilan birga savobli amallar ham bor-ki, bu ishlarda mahallalardagi yoshlarning ham faollligi ayniqsa quvonarli holdir.

♻️ Muborak ramazon hayiti kunlari arafasida Istiqbol mahallasi Yoshlar yetakchisi Sardor Ismoilov xayrli tashabbus bilan chiqdi. Unga ko'ra mahalladagi yolg'iz va ko'makka muhtoj keksalar xonadonida obodonlashtirish xashar ishlari tashkil etildi. Bunda mahallaning bir guruh faol yoshlari yoshlar yetakchisi boshchiligida xashar ishlarida ishtirok etishdi.

Albatta ko'rsatilgan ko'mak va e'tibordan nuroniylarimiz benihoya hursand bo'ldilar hamda mahalla farovonligini, yoshlar kamolini so'rab duolar qilindi.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
13-сон Паркент тонги.pdf
6.4 MB
👆👆👆
Газетани электрон тарзда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!

"Паркент тонги" газетасининг 2022 йил 21 апрель 13-сонида ўқинг:

👉 Коррупцияни олдини олиш мумкинми?

👉 Истеъдодлар сараланмоқда

👉 Маҳалла раислигига кимлар сайланиши мумкин?

👉 Сессияда муҳим масалалар

👉 Ибратга лойиқ раисларимиз борми?

👉 Бола учун ўйин нимани англатади?

👉 Натижа ўзимизга боғлиқ

👉 Бир сотих иссиқхонадан қанча даромад олиш мумкин?

👉 Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш замонлари аллақачон ўтди

👉 Қадри топталган аёл

👉 Асоссиз қарздорлик ҳисобдан чиқарилади

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий ҳаётидаги янгиликлар, шифокорларнинг маслаҳатлари ҳамда Абдулла Айизовнинг "Газета ўқишаркан" ва Асрор Сулаймоновнинг "Совға" номли ҳажвиясини ўқийсиз.

Мароқли мутолаа тилаймиз!

Бизни телеграм каналимизда кузатиб боринг!
👇👇👇👇👇
@PARKENT_TONGI
#Эзгулик

⚡️⚡️⚡️ Бугун вилоят ва туманимиз ҳокими эҳтиёжманд оилаларга ҳайтлик берди


Муқаддас Рамазон ойи ниҳоялаб, Ийд ал-фитр – Рамазон ҳайити арафасида турибмиз.

Хайр-эҳсон, саховат, меҳр-мурувват фазилатларига бой бўлган бу байрам ҳаётимизда алоҳида ўринга эга.

Айни кунда эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олинади. Кўнгли ўксик инсонларга шодлик улашилади.

Энг гўзал амалларга чорлайдиган байрам арафасида вилоятимиз ҳокими Зойир Мирзаев ва туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг ҳайитлик совғаси ўз эгаларига тарқатилди.

Бугун шу муносабат билан туманимиз ҳокимилигида боқувчисини йўқотган, бемор ва ногирони бор оилаларнинг ҳар бирига 500 минг сўм ҳайтлик сифатида берилди.

Вилоят ҳокими томонидан 120 та оила, туманимиз ҳокими томонидан 62 та оилага тарқатилган пуллар маҳалла раисларининг берган рўйхати асосида тақсимланди.

Айрим тоифа оилаларга ҳайтлик пули ҳокимликнинг вакиллари томонидан уларнинг хонадонларига етказилди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
#Матбуотэркинлигикуни #ОАВ
​​🇺🇿 3-may — Jahon matbuoti erkinligi kuni

1993-yili BMT Bosh Assambleyasi tomonidan 3-may sanasini “Xalqaro matbuot erkinligi kuni” deb e’lon qilish haqida maxsus rezolyutsiya qabul qilingan. 1994-yildan buyon har yili shu sana dunyo bo‘ylab “Jahon matbuoti erkinligi kuni” sifatida nishonlanadi.

Jahon matbuot erkinligi kuni xalqaro hamjamiyatga matbuot va so‘z erkinligi “Inson huquqlari umumjahon deklaratsiyasi”da qayd etilgan asosiy huquqlardan biri ekanligini eslatib turadi.

Bugungi bayram bilan barcha jurnalistlarni tabriklaymiz! Jurnalistikamiz doim erkin, qalamimiz esa hamisha o’tkir bo’lsin!

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан фақат бир киши қолган

Бугун газетани навбатдаги сонига мақола тайёрлаш учун 97 ёшли Анорбой ота Жалилов хонадонида бўлдик.

Туманимиздан урушга борганлардан ёлғиз Анорбой ота қолди.

Отахон қонли жангоҳлар ҳақида айтганларидан ниҳоятда таъсирланиб кетдик.

Эндигина 18 ёшга кирган йигитча учун жанг майдонига дадил кириб боришини бир тасаввур қилиб кўринг!

Катта ҳаёт остонасига қадам қўяр-қўймас қонли жангоҳларда мардонавор туриш, жасорат кўрсатиб ёвни қувиш тақдирнинг энг оғир синовли кунлари эмасми?

Бегона юрт тупроғининг ҳар лаҳзасида дайди ўқ сабаб, ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли катта бўлган қора кунлардан омон қайтган отахон дуоларида юртга тинчлик сўрайди.

Бу йил отахонга 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан давлатимиз томонидан 15 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Газетамизнинг шу ҳафтадаги сонида Анорбой ота Жалилов ҳақидаги мақолани ўқийсиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий етакчилар ва ҳамкорлардан қутловлар

📍 https://uza.uz/uz/posts/369523

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (135 минг сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Rasul Kusherbayev
❗️"Чегарасиз репортёрлар" халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан тузиладиган "Сўз эркинлиги индекси"нинг 2022 йилги рейтингида Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини 24 позицияга яхшилаб, 157-ўриндан 133-ўринга кўтарилди.

Умид қиламизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг очиқлик, ахборот ва сўз эркинлиги борасидаги ислоҳотларини ортга қайтаришга уринаётган барча "очиқ ва яширин кучлар" ўз ишларидан тийилиб, бу борада давлат раҳбарини тўлиқ қўллаб-қувватлашга ўтишади.

Биз эса давлат раҳбарининг бу борадаги ҳаракатларини доимо қўллаб-қувватлаймиз.

👉 @deputat_kusherbayev
#ташаббус

😡Қизилтоғни чиқиндихонага айлантирманг‼️

🏞 Бир неча кундан буён Красногорск яйлов ҳудуд манзаралари тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солмоқда. Бу гўзалликдан баҳра олиш мақсадидаги дам олувчиларнинг ҳам кети узилаётгани йўқ.

🏕Вилоятимиз бўйлаб эко туризмнинг ривожланаётгани қувонарли, аммо баъзи юртдошларимизнинг акл-у фаросати ҳам ривожланганда эди. Табиатнинг беътакрор санъат асарига путур етмаган бўлармиди.

👫Қизилтоғлик фаол ёшлар бу ҳудудни чиқиндихонага айланиб қолишига йўл қўймайди.
Куни кеча Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти фаол аъзолари, Паркент тумани Ёшлар ишлари агентлиги, ва ҳудуд ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда "Оламни асранг дўстлар" эзгу ғояси остида чиқиндилар тозаланиб, таъшриф буюрувчиларга тушyнтиришлар берилди.

Байрам таътилида "пикник" режалаштираётганлар ИЛТИМОС чиқиндиларингизни ўзингиз билан олиб кетиб, фақатгина махсус чиқиндихоналаргагина ташланг !!! 🚮

Қизилтоғни чиқиндихонага айлантирманг !!!

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati